Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири
Автор: Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Защита растений
Статья в выпуске: 1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Shубхасиз дала шароитида етиштирилаётган ўсимликлар ташқи муҳит билан бевосита яқин алоқада бўлади. Максимал маҳсулдорлик ва сифатни фақатгина ҳаётий зарур бўлган барча омилларни мужассамлаштирган тақдирдагина ҳамда технологик дисциплинага амал қилгандагина эришиш мумкин. Бироқ, ўсимлик ҳаёти учун зарур бўлган биргина омилнинг етишмаслиги ўсимликнинг нормал ўсиб ривожланишига тўсқинлик қилади, йўқлиги эса нобуд бўлишига сабаб бўлади. Ушбу мақолада ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири тўғрисида маълумот келтирилган.
Winter wheat, fertilizers, plant protection, growth stimulants, biometric indicators
Короткий адрес: https://sciup.org/14125692
IDR: 14125692 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10004
Текст научной статьи Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири
Кириш. Маълумки, аҳолининг озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги соҳасига бевосита боғлиқ. Бугунги кунда дунёда қарийб 1 миллиард киши айнан ушбу тармоқда меҳнат билан банд. Бундан ташқари, аграр сектор саноатнинг бошқа қатор қувватлари учун хомашё манбаи ҳисобланади.
Шу жиҳатдан бутун дунёда уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бироқ юқори ҳосилдорликсиз қишлоқ хўжалиги самарадор соҳа бўла оларми-ди? Ёки ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўлламасдан, ҳосилдорликни доимий ошириб боришга эришиш мумкин-ми деган, ҳақли савол туғилади. Жаҳон тажрибасидан маълумки, эндиликда бунинг мутлақо иложи йўқ.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, қишлоқ хўжалигида агрокимёнинг роли бундан буён фақат ошиб боради. Зеро, бугунги кунда ҳосилдорликнинг 60% айнан ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ўсувни бошқарувчи воситалар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Тадқиқот мақсади. Бугунги кунда бозор расталаридан кўп сонли турли хил ўсишни бошқарувчи биостимуляторларни топиш муаммо эмас. Бироқ, уларнинг аниқ тупроқ шароитида самарадорлиги тўғрисида маълумотлар этарли эмас. Шу сабабли, тадқиқотларимизнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг оч тусли буз тупроқлар шароитида кузги буғдой уруғларга экишдан олдин ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар билан ишлов беришнинг дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсирини ва самарадорлигини аниқлашдан иборат эди.
Тадқиқот вазифалари. Тадқиқот доирасида Қашқадарё вилоятининг оч тусли буз тупроқлар шароитида кузги буғдойнинг уруғларига IFO Seed ва Вл-77 ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар билан ишлов беришнинг илдиз сони ва узунлиги, тупланиш даражаси ва ўсимлик бўйига таъсирини кузатиб ўрганиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашдан иборат.
Метод ва материаллар. IFODA агрокимёхимоя МЧЖ томонидан IFO SEED ва Вл-77 уруғларга экишдан олдин ишлов бериш учун мўлжалланган ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг самарадорлигини ўрганиш учун кузги буғдойнинг Ғозғон нави олинган. Дала тажрибалари Қарши туманида жойлашган Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг тажриба майдонида ўтказилди. Тажриба майдонининг тупроғи оч тусли бўз тупроқлар, кам шўрланган, ер ости сувлари 2-2,5 метр чуқурликда жойлашган, кам минераллашган (2,5-3 г/л). IFO SEED ва Вл-77 ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг сарф меъёри 1 тонна уруғ учун 2.0 кг ҳамда 0,5 л.Назорат вариантга ишлов берилмади. Дала тажрибаси 3 қайтариқда, вариантлар систематик усулда, вариантлар сони 24 та, пайкалчаларнинг умумий сони 72 та, пайкалчалар майдони 50 м2, тажриба майдони 3600 м2, тажрибанинг жами эгаллаган майдони 4320 м2 ёки 0,43 га қилиб жойлаштирилган.
Тажрибани жойлаштириш, фенологик кузатишлар, ҳисоб-китоб ва таҳлиллар методологияси (Ўсимликшунослик институти ВИР 1984), биометрик таҳлиллар Давлат нав синаш коммисияси методологияси (1985,1989 й) асосида олиб борилди.
Натижалар ва уларнинг мухокамаси. Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойнинг уруғларига ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар билан ишлов беришнинг таъсирини аниқлаш мақсадида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра ушбу тадбир кузги буғдойнинг дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсир қилгани аниқланган. Жумладан, кузги буғдой Ғозғон навининг илдиз сони ва узунлиги, тупланиш даражаси ва ўсимлик бўйи каби кўрсаткичларга ижобий таъсири кузатилган.
Жадвал-1
Ifo Seed + Вл-77 уруғ дорилагич препаратларининг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири
Вариант |
Ўсимлик |
Илдиз сони, дона |
Илдиз узунлиги, см |
Туп сони, дона |
Ўсимлик бўйи, см |
Назорат |
1 |
7 |
20 |
2 |
18 |
2 |
6 |
17 |
2 |
19 |
|
3 |
4 |
17 |
1 |
14,5 |
|
4 |
4 |
15 |
1 |
14 |
|
5 |
4 |
19 |
1 |
18,5 |
|
6 |
6 |
14,5 |
2 |
17 |
|
7 |
6 |
15 |
1 |
17 |
|
8 |
5 |
13 |
1 |
16 |
|
9 |
6 |
17 |
2 |
18,5 |
|
10 |
6 |
14 |
2 |
18,5 |
|
Ўртача |
5,4 |
16,2 |
1,5 |
17,1 |
|
Ifo Seed+Вл- 77 |
1 |
7 |
16,5 |
2 |
20 |
2 |
8 |
21 |
3 |
22 |
|
3 |
8 |
17 |
2 |
24 |
|
4 |
7 |
20 |
2 |
22 |
|
5 |
5 |
16 |
1 |
16,5 |
|
6 |
8 |
18 |
2 |
21,5 |
|
7 |
6 |
18 |
2 |
19,5 |
|
8 |
7 |
19,5 |
3 |
20 |
|
9 |
6 |
17 |
2 |
20 |
|
10 |
7 |
17,5 |
2 |
19 |
|
Ўртача |
6,9 |
18,1 |
2,1 |
20,5 |
Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш ва аниқлаш жараёнида олинган натижалари ҳисоб-китоб қилинганда (Жадвал-1) илдизлар сони назорат вариантда (уруғга ишлов берилмаган) 4-7 донагача бўлгани, ўртача кўрсаткич 5,4 донани, илдиз узунлиги 13,020,0 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 16,2 см ни, туп сони 1-2 дона оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 1,5 донани ҳамда ўсимлик бўйи 14-19 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 17,1 см ни ташкил қилган.
IFO Seed ва Вл-77 ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар билан ишлов берилган вариантда эса илдизлар сони 5-8 донагача бўлгани, ўртача кўрсаткич 6,9 донани, илдиз узунлиги 16,5-21,0 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 18,1 см ни, туп сони 1-3 дона оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 2,1 донани ҳамда ўсимлик бўйи 16,5-21,5 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 20,5 см ни ташкил қилгани аниқланган.
Олинган натижалар таққослаб кўрилганда ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар билан ишлов берилган вариантда назорат вариантга нисбатан илдиз сони 1,5 донага, илдиз узунлиги 1,9 см га, туп сони 1,5 донага ҳамда ўсимлик бўйи кўрсаткичи 3,4 см га ошгани аниқланган.

Шунингдек, тажриба доирасида ўрганилаётган намуналарнинг бўйи параллел равишда лаборатория шароитида ҳам экилган кундан бошлаб 10-15-20-25 кунда ўрганиб борилди, олинган натижаларга кўра назорат вариантда (уруғга ишлов берилмаган) ушбу кўрсаткич 10 кундан кейин 4,5-6,5 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 5,4 см, 15 кундан кейин 13,0-17,0 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 15,2 см, 20 кундан кейин 17,5-22,5 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 20,2
см, 25 кундан кейин 20,5-26,5 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 23,7 см ни ташкил қилган.
IFO Seed ва Вл-77 ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар билан ишлов берилган вариантда эса ўсимлик бўйи 10 кундан кейин 6,0-8,0 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 6,7 см, 15 кундан кейин 15,5-20,5 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 17,1 см, 20 кундан кейин 23,531,5 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 26,2 см, 25 кундан кейин 26,0-34,5 см оралиғида бўлгани, ўртача кўрсаткич 28,9 см ни ташкил қилган.
Лаборатория шароитида ўтказилган синовлар натижаларига кўра, ўрганилаётган намуналарнинг бўйи таҳлил қилинганда ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар билан ишлов берилган вариантда назорат вариантга нисбатан 10 кундан кейин 1,3 см га, 15 кундан кейин 1,9 см га, 20 кундан кейин 6,0 см га ҳамда 25 кундан кейин 5,2 см га юқори бўлгани аниқланган.
Хулосалар. ^аш^адарё вилоятининг оч тусли буз тупро^лар шароитида кузги буғдой уруғларга экишдан олдин ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар билан ишлов беришнинг дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида дала ҳамда лаборатория шароитларида ўтказилган тажриба натижасида кўра IFO Seed ва Вл-77 ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар ўсимликнинг илдиз сони ва узунлиги, тупланиш даражаси ва бўйига таъсири аниқланган.
Хусусан, олинган натижаларни сарҳисоб қилганда, IFODA савдо маркасининг IFO SEED ва Вл-77 уруғларга экишдан олдин ишлов бериш учун мўлжалланган ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) лар қўлланилган вариантда назорат вариантга нисбатан илдизларнинг ўртача кўрсаткичи 1,5 донага, ўртача узунлиги 1,9 см га, туп сони 1,5 донага ҳамда ўсимлик бўйи 3,4 см га юкори бўлган эди.
Демак, юқорида келтирилган маълумотга кўра ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар билан ишлов берилган вариантда назорат вариантга нисбатан барча ўрганилган кўрсаткичлар юқорилиги аниқланган.
Янгидан янги тадқиқот усулларини ҳамда янги технологияларни қўллаган ҳолда биз ҳаётий ҳодисалар замирида ётган жараёнлар механизмига чуқурроқ кириб борамиз. Ўсимликлар ривожланишини чуқур ўрганар эканмиз, ўсимлик ҳаётини инсоннинг оқилона иродасига тобора кўпроқ бўйсундирамиз. Буғдой ўсимлигининг оптимал ўсиб-ривожланиши келгусидаги юқори ҳосилдорликни таъминлайдиган маҳсулдор тупланиш ҳамда 1000 дона дон вазни кўрсаткичларига таъсир қилади.
Олиб борилган тажриба натижаларига кўра уруғларга экишдан олдин ишлов бериш учун мўлжалланган ўсувни бошқарувчи восита
(биостимулятор) ларни ишлаб чиқариш шароитида фойдаланишни тавсия қилишимизга имкон беради. Ушбу препаратларни қўллаш кузги буғдойнинг келгасида ҳосил миқдори ва сифатининг ошишига олиб келадиган дастлабки биометрик кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Баранова Т.В., Калаев В.Н., Воронин А.А. Экологически безопасные стимуляторы роста для предпосевной обработки семян // Вестник Балтийского федерального университета им. И. Канта.: №7, 2014г. –. С. 96-102.
-
3. Ефремова Ю.В., Амелин П.А., Лопачев Н.А. Изучение влияния стимуляторов роста на начальные стадии развития озимой пшеницы // Вестник ОрелГАУ.: №6, 2014 г. – С.-22-28.
-
4. Лазарев В.И., Вартанова А. Б. Влияние комплексных удобрений с микроэлементами на урожайность и качество зерна озимой пшеницы в условиях Курской области // Вестник Курской ГСХА.; №6, 2014г. – С. 4548.
-
5. Лобков В.Т. Анализ приоритетных направлений развития земледелия на современном этапе научно – технического прогресса // Russian Journal of Agricultural and Socio-Economic Sciences.: №2(2), 2012 г.– С. 3-9.
-
6. Лопачев, Н.А. Влияние биостимуляторов роста и фунгицидов на продуктивность и качества пивоваренного ячменя в Орловской области // Вестник Орел ГАУ.:, №6, 2013 г. – С. 22-28.
-
7. Зотиков, В.И. Пути повышения ресурсосбережения и экологической безопасности в интенсивном растениеводстве // Вестник Орел ГАУ.: №3, 2007 г. – С. 11-14.
-
8. Иванов, Л.А. Научное земледелие России: итоги и перспективы // Земледелие, №3, 2014 г. – С. 25-29.
Список литературы Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири
- Баранова Т.В., Калаев В.Н., Воронин А.А. Экологически безопасные стимуляторы роста для предпосевной обработки семян // Вестник Балтийского федерального университета им. И. Канта.: №7, 2014г. -. С. 96-102.
- Ефремова Ю.В., Амелин П.А., Лопачев Н.А. Изучение влияния стимуляторов роста на начальные стадии развития озимой пшеницы // Вестник ОрелГАУ.: №6, 2014 г. - С.-22-28.
- Лазарев В.И., Вартанова А. Б. Влияние комплексных удобрений с микроэлементами на урожайность и качество зерна озимой пшеницы в условиях Курской области // Вестник Курской ГСХА.; №6, 2014г. - С. 45- 48.
- Лобков В.Т. Анализ приоритетных направлений развития земледелия на современном этапе научно - технического прогресса // Russian Journal of Agricultural and Socio-Economic Sciences.: №2(2), 2012 г.- С. 3-9.
- Лопачев, Н.А. Влияние биостимуляторов роста и фунгицидов на продуктивность и качества пивоваренного ячменя в Орловской области // Вестник Орел ГАУ.:, №6, 2013 г. - С. 22-28.
- Зотиков, В.И. Пути повышения ресурсосбережения и экологической безопасности в интенсивном растениеводстве // Вестник Орел ГАУ.: №3, 2007 г. - С. 11-14.
- Иванов, Л.А. Научное Земледелие России: итоги и перспективы // Земледелие.