“Тадбиркор аёл” тизимида ўзбекистон хотин-излар ўмитасининг ўрни

Автор: Аниева М.

Журнал: Форум молодых ученых @forum-nauka

Статья в выпуске: 4 (68), 2022 года.

Бесплатный доступ

Mazkur maqolada O'zbekiston Respublikasi nodavlat notijorat tashkilotlari, aynan xotin-qizlar qo'mitalarining "tadbirkor ayol" tizimini shakllanishidagi o'rni va ahamiyati yoritib beringa harakat qilingan. Shu bilan birga, mazkur muammoni ijtimoiy-falsafiy jihatlari tadqiq etilgan va ilmiy-nazariy xulosalar berilgan.

Тадбиркор аёл, гендер, тизим, сиёсат, ижтимоий сиёсат, фалсафа, жамият

Короткий адрес: https://sciup.org/140293205

IDR: 140293205

Текст научной статьи “Тадбиркор аёл” тизимида ўзбекистон хотин-излар ўмитасининг ўрни

Мамлактимизда фаолият олиб борётган нодавлат нотижорат ташкилотлардан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси муҳим ўрин эгаллайди ва миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва оқилона фойдаланиш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлашга сезиларли даражада ҳисса қўшмоқда. Жумладан аёллар орасидаги бандликни таъминнлаш мақсадида, иш ўринларига хотин-қизлар қўмиталари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан уйма-уй юриш орқали аниқланган ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилган.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлиги натижасида маҳаллалар кесимида ишсиз хотин-қизларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, алоҳида дастур асосида 10 минг нафарга яқин оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар бандлиги таъминланган. Хотин-қизлар қўмиталари ташаббуси билан бўш биноларни қайта таъмирлаш ва ишга тушириш ҳисобига 2 минг 300 тадан ортиқ кичик цехлар ташкил этилиб, яқин хотин-қизларга янги иш ўринлари яратилган. Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратиш янги ривожланиш босқичи даврида 2 баробарга оширилиб, йиллик 7 фоизлик имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилди. Хотин-қизларни ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ташкил этилганлиги аёллар бандлигини таъминлашда бевосита иштирок этиш таъминлашга кўмак берди ва Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномалари асосида, аёлларнинг оиладан, фарзанд тарбиясидан ажралмаган ҳолда ҳунармандчилик, касаначилик, томорқачилик билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратди.

Шу билан бирга, ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолати хотин-қизларни ҳар томонлама, жумладан тадбиркорлик соҳасида қўллаб-қувватлаш, уларни инновасион мазмундаги тадбиркорликга жалб қилиш ишларни ташкил этишда муайян камчилликлар мавжуд:

биринчидан, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими мавжуд эмас, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш амалиёти йўлга қўйилмаган, хотин-қизлар ўртасида бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича фаолият самарасиз ташкил этилган;

иккинчидан, Республика “Оила” илмий-амалий маркази ташкилий бўйсунувининг ноаниқлиги ва зарур молиялаштириш манбаларининг мавжуд эмаслиги, оила муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалий, илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича унга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишига тускинлик килмокда.

Таъкидлаш лозимки, хотинқизларнинг тадбиркорликдаги ролини янада ошириш мақсадида “2019 йил 7 мартида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Ушбу концептуал аҳамиятга эга булган    хужжатда    таъкидланадики,    “мамлакатимизда    хотин- кизларнинг хукуклари ва конуний манфаатларига сузсиз риоя этилишини таъминлаш,     меҳнат    ҳуқуқини     кафолатлаш ва     аёллар

тадбиркорлигини куллаб-кувватлаш борасида кенг куламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан,

Ўзбекистон

Хотин-кизлар кумитасининг

вазифалари кайта куриб чикилди, туман (шахар) хотин-кизлар кумиталари тузилмасида хотин-кизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлокий кадриятларни мустахкамлаш буйича мутахассис лавозими жорий этилди, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси хузурида “Оила” илмий-амалий тадкикот маркази ва унинг худудий булинмалари, Хотин-кизларни ва оилани куллаб-кувватлаш жамоат фонди ташкил этилди, шунингдек, “Муътабар аёл” кукрак нишони таъсис этилди, Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатларини куллаб-кувватлашнинг янги тизими яратилди. Шу билан бирга, хотин-кизларнинг хукукларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритиш механизмларини яратишга тускинлик килаётган бир катор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд. Хотин-кизларнинг мехнат хукукларини химоя килиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада куллаб-қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш долзарб муоммадир.” Хотин-кизларнинг фукоралик жамияти ривожидаги, тадбиркорликни янада ривожлантиришдаги салоҳиятини эътиборга олиб, белгилаб қўйилдики, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилот макомига эга булган “Хотин-кизлар тадбиркорлик марказлари” ташкил этилди.

Мамлакат раҳбари 2020 йилнинг 24 январидаги Олий Мажлисга мурожаатномасида жамиятлаги ислоҳатлар давомида жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида “Жамоатчилик палатаси” ташкил этиш таклиф қилган эди. Чунки, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятининг фалсафий таҳлили кўрсатдики, “Маҳалла”, “Нуроний”, Хотин-қизлар қўмитаси каби йирик бирлашмалардан халқимиз қандай наф кўряпти, улар ҳаётимиздаги қайси ўткир масалани кўтариб, ҳал қилишга эришди, деган саволга, афсуски, ижобий жавоб йўқ. Кўриниб турибдики, аёллар номига касаначилик асосида иш билан таъминланмоқда. Агар биз бандлик масаласида юқоридаги муаммоларни ҳал қилмасак, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш борасидаги ишлар ўзининг самарасини бермайди.” Юқоридагиларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилди.

Адабиётлар :

  • 1.    Шавкат Мирзиёев янги тузилган жамоатчилик палатаси вазифаларини белгилаб берди. .https://kun.uz/news/2020/02/11/shavkat- mirziyoyev-yangi-tuziladigan-jamoatchilik-palatasining-vazifalarini-belgilab-berdi

  • 2.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартидаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори”. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 йил 11 март, 10-сон, 180-модда.

  • 3.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони.”Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги

    фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2 феврал 2018 йил. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.02.2018 й., 06/18/5325/0653-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 06/19/5840/3826-сон, 23.11.2019 й., 06/19/5880/4044-сон; 01.01.2020 й., 6/20/5898/4258-сон)

  • 4.    Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси: чорак миллион аёл четга чиқиб кетган. 22 декабрь 2018 йил. https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-46658933

  • 5.    Bahodirjon Sodikjonovich Ganiyev (2019). Innovative (entrepreneurial) activity of women at a new stage of development of our society. // Scientific Bulletin of Namangan State University , 12 (1). - Р. 122-129.

  • 6.    Bahodirjon Sodikjonovich Ganiyev (2020). Social and philosophical aspects of family entrepreneurship development. ACADEMICIA, 12 (03), -Р. 1228-1234.

  • 7.    Ganieva Malika Sodykjanovna “Cocio-philosophical aspects of the study of the issue of gender and entrepreneurial woman in a new society” // Asian journal of Multidimensional Reserch : 2021. Vol. 12: Iss. 10, - P. 441-445.

  • 8.    Ganieva Malika Sodykjanovna “In the society of woman-girls innovation cocio-philosophical essence of entrepreneurial” // Scientific progress : 2021. Vol. 8: Iss. 2, - P. 947-951.

Список литературы “Тадбиркор аёл” тизимида ўзбекистон хотин-излар ўмитасининг ўрни

  • Шавкат Мирзиёев янги тузилган жамоатчилик палатаси вазифаларини белгилаб берди.https://kun.uz/news/2020/02/11/shavkat-mirziyoyev-yangi-tuziladigan-jamoatchilik-palatasining-vazifalarini-belgilab-berdi.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартидаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори". Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2019 йил 11 март, 10-сон, 180-модда.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони."Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2 феврал 2018 йил. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.02.2018 й., 06/18/5325/0653-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 06/19/5840/3826-сон, 23.11.2019 й., 06/19/5880/4044-сон; 01.01.2020 й., 6/20/5898/4258-сон).
  • Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси: чорак миллион аёл четга чиқиб кетган. 22 декабрь 2018 йил. https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-46658933.
  • Bahodirjon Sodikjonovich Ganiyev (2019). Innovative (entrepreneurial) activity of women at a new stage of development of our society. // Scientific Bulletin of Namangan State University, 12(1). - Р. 122-129.
  • Bahodirjon Sodikjonovich Ganiyev (2020). Social and philosophical aspects of family entrepreneurship development. ACADEMICIA, 12(03), - Р. 1228-1234.
  • Ganieva Malika Sodykjanovna "Cocio-philosophical aspects of the study of the issue of gender and entrepreneurial woman in a new society" // Asian journal of Multidimensional Reserch: 2021. Vol. 12: Iss. 10, - P. 441-445.
  • Ganieva Malika Sodykjanovna "In the society of woman-girls innovation cocio-philosophical essence of entrepreneurial" // Scientific progress: 2021. Vol. 8: Iss. 2, - P. 947-951.
Еще
Статья научная