Такрорий экилган маккажўхорининг ўсиши ва ривожланишига тупроққа ишлов бериш усулларининг таъсири
Автор: Комилова Дилфуза Кутбидиновна, Комилов Комилжон Собиржонович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Агротехника
Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.
Бесплатный доступ
Cуғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш учун буғдойдан кейин такрорий экинларни экиш мақсадга мувофиқдир. Такрорий экин сифатида маккажўхорини экиш чорва хайвонларини ем-хашакка бўлган эҳтиёжларини қондиришда муҳим ҳисобланади. Маккажўхорини такрорий экин сифатида экишда тупроққа ишлов бериш усуллари муҳим ахамиятга эгадир. Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида буғдойдан кейин тупроққа 20-25 см ағдармасдан ишлов бериш муҳим ахамиятга эга.
Маккажўхори, такрорий экин, ҳосилдорлик, ўсиш-ривожланиш, тупроқ, ишлов бериш
Короткий адрес: https://sciup.org/14125781
IDR: 14125781 | DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10009
Текст научной статьи Такрорий экилган маккажўхорининг ўсиши ва ривожланишига тупроққа ишлов бериш усулларининг таъсири
Республикамиз аҳолисини озиқ-овқат билан чорвани эса ем-хашак билан етарли миқдорда таъминлаш учун суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни тақазо этади. Бунинг учун эса буғдойдан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш долзарбдир. Такрорий экинлар ичида маккажўхори дон ва силос ҳосилининг юқорилиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам Андижон вилоятининг асосий такрорий экин экадиган ерларига маккажўхори экилмоқда. Шунинг учун ҳам уни ҳосилдорлигини ошириш борасида жуда кўп илмий ишлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Бу илмий ишлар орасида тупроққа ишлов бериш энг муҳими ҳисобланади.
Бу борада ҳам жуда кўп олимлар илмий ишлар олиб боришган, М.Тожиев, К.Тожиевларнинг [4; 17-21-б.] маълумотларига кўра, кузги буғдойдан сўнг экилган такрорий экинлар тупроқда илдиз ва анғиз қолдиқларини қолдириб, унумдорликни сақлайди унинг агрофизикавий, агрокимёвий, мелиоратив ва экологик ҳолатини яхшилайди. Бунинг ҳисобига келгуси йили пахта ҳосилдорлиги 11,6-25,5 фоизга ортади.
Я.Бўриев [1; 253-254-б.], Я.Бўриев, З.Болтаева [2; 48-51-б.] тавсия этишларича такрорий экинлардан маккажўхори ва мошни экиш суғориладиган майдонлар маҳсулдорлигини бир неча марта оширади.
У.Кўччиев ва бошқалар [3; 255-257-б.] маккажўхорининг “Ўзбекистон-601” ЁСВ навини экиб, ҳам кўк ўт ҳам дон етиштириш мумкинлигини аниқлаганлар.
Ё.Шукуров [ 5; 13-б.] эса маккажўхорининг “Ватан”, “Ўзбекистон-100” универсал навларини такрорий экиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Кузги буғдойдан кейин тупроққа ёзги ишлов беришнинг турли усуллари маккажўхорининг ўсиб ривожланиши учун ўзига хос турли тупроқ шароитларини яратди.
Жумладан, 3-йили шароитида 2526 июн кунлари кузги буғдой ҳосили йиғиштириб олингандан сўнг тажриба тизимига кўра, тажриба даласининг тегишли вариантларида ерга 20-25 см га ағдармай ҳайдаш ва 15-18 см чизеллаш усулларида ишлов берилди. Аввало шуни айтиш керакки, тупроққа ёзги ишлов бериш усулларининг такрорий экин маккажўхори уруғларининг униб чиқиш жадаллигига таъсири борлиги аниқланди (1-жадвал).
Аввалги бўлимда 3-даладаги маълумотларни баён этганимиздек чекланамиз. Демак, бу кўрсаткичларни ҳам шу 3-даладаги 26- июн куни экилган маккажўхори уруғлари тупроққа 20-25 см га ағдармасдан ишлов берилган 1-вариантда 15 июл кунига 100 % униб чиқди. Тупроққа ишлов беришнинг чизеллаш усулида эса, маккажўхори уруғларининг униб чиқиши тупроққа ағдармай ишлов бериш усулига нисбатан 6-7 кун кейин 12 июл кунигача давом этиб, 100 % униб чиқди. Бошқача айтганда, тупроққа ишлов беришниннг ағдармай ҳайдаш усулида маккажўхори уруғлари, ерни 15-18 см га чизеллаш усулида 77.6 % и униб чиқди холос.
Чунки, 1-вариантдаги тупроққа ишлов беришнинг ағдармай ҳайдаш усули юқорида айтиб ўтилганидек тупроқнинг агрегат таркиби ва сув-физик ҳусусиятларининг ижобий таъсири натижасида ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши учун нисбатан қулай тупроқ муҳити ва шароити яратилганидан далолат беради.
1-жадвал
Такрорий маккажўхори уруғларини униб чиқиши
Вариант тартиби |
Тажриба вариантлари |
1-дала |
2-дала |
3-дала |
|||
50 % |
100% |
50 % |
100% |
50 % |
100% |
||
1 |
Маккажўхори (20-25 см га ағдармай ҳайдаш) |
11.07 |
14.07 |
6.07 |
9.07 |
2.07 |
5.07 |
2 |
Маккажўхори, (15-18 см чизеллаш усулларида |
13.07 |
19.07 |
10.07 |
15.07 |
5.07 |
12.07 |
Тупроққа ишлов беришнинг чизеллаш усулида эса, етарли тупроқ муҳити ва шароити яратилмаганлиги боис маккажўхори уруғларининг униб чиқиши секин содир бўлди.
Такрорий маккажўхорининг уруғларининг униб чиқишининг шундай қонуниятлари 1- ва 2- далаларда олиб борилган тажрибаларда ҳам қайд этилган. Бунда, такрорий экинларни экишга тайёргарлик ишлари нисбатан кечроқ бошланиб, 3-далага нисбатан 510 кунга кечроқ экилди.
Маккажўхори уруғларининг униб чиқишидаги тартиблари ўсимликларнинг кейинги ривожланиш босқичларида ҳам давом этиб, тупроққа ишлов беришнинг турли усулларида тегишли равишда ўзига хос кўрсаткичларига эга бўлди.
Таъкидлаш жоизки, маккажўхорининг ўсиши, ривожланиши тажрибанинг учинчи йили 3-дала шароитида нисбатан юқори бўлди.
3-дала шароитида 1-вариантдаги тупроққа ағдармай ишлов берилган шароитда маккажўхори ўсимлиги жадал ўсиб ривожланди. 1 август кунги кузатув натижаларига кўра, ўсимликларнинг бўйи 112,2 см ни ташкил этиб, 7,1 дона барг ҳосил қилган.
Такрорий маккажўхори 15-18 см га чизел қилиб экилган 2-вариантда ўсимликлар тупроққа ағдармай ҳайдаб ишлов берилган вариантга нисбатан 19,6 см.га пастроқ ўсиб, шу кузатув кунига 92,6 см бўйига эга бўлиб 6,0 дона барг ҳосил қилганлиги кузатилди (2-жадвал).
Кузатувларнинг охирида 1-октябрга келиб 6-вариантда маккажўхори баландлиги 214,7 см.ни, баргларининг сони 11,9 донани, суталари 1,4 донани, сута узунлиги 20,9 см.ни, сутадаги донлар сони 656,3 донани ва 1000 дона дон вазни 168,7 г.ни ташкил этди.
2-жадвал
Такрорий маккажўхорининг ўсиши ва ривожланиши
Тажриба вариантлари |
Хакиқий кўчат қалин-лиги, минг/га |
1.08 |
1.09 |
1.10 |
|||||
Бўйи, см |
Барги, дона |
Бўйи, см |
Барги, дона |
Сўтаси, дона |
Бўйи, см |
Барги, дона |
Сўтаси, дона |
||
1-дала |
|||||||||
Ағдармай ҳайдаш |
74.5 |
118.0 |
6.4 |
182.3 |
9.2 |
0.9 |
210.3 |
11.7 |
1.3 |
Чизеллаш |
70.4 |
95.3 |
5.2 |
168.7 |
8.0 |
0.6 |
187.2 |
11.2 |
1.0 |
1-дала |
|||||||||
Ағдармай ҳайдаш |
78.4 |
104.3 |
6.0 |
171.5 |
9.5 |
1.0 |
201.2 |
11.1 |
1.2 |
Чизеллаш |
74.7 |
89.5 |
5.5 |
156.5 |
7.8 |
0.8 |
179.6 |
10.6 |
1.0 |
1-дала |
|||||||||
Ағдармай ҳайдаш |
76.3 |
112.2 |
7.1 |
188.8 |
10.1 |
0.9 |
214.7 |
11.9 |
1.4 |
Чизеллаш |
71.5 |
92.6 |
6.0 |
165.7 |
8.3 |
0.5 |
193.3 |
10.9 |
1.0 |
Тупроцца ёзда 15-18 см. чуқурликда чизеллаш орқали ишлов берилган 2-вариантда юцоридаги кўрсаткичлар мутаносиб равишда (1.10) 193,3 см., 10,9; 1,0 дона, 19,8 см., 531,1 дона, 134,3 г.ни ташкил этган ҳолда тупроц 20-25 см чуцурликда аFдармай хайдалганга нисбатан мутаносиб равишда 21,4 см, 1,0 ва 0,4 дона, 1,1 см, 125,2 дона, 34,4 г.га камроқ бўлганлиги аниқланди. Ваҳоланки, бу иккала (1 ва 2) вариантларда ҳам маъдан ўғитлари бир хил меъёр ва муддатларда қўлланилган (N-200, Р 2 О 5 -140, К 2 О-100 кг/га) эди. Демак, вариантлар орасидаги маккажўхорининг ўсиши ва ривожланишидаги фарқланишлар фақат тупроққа ишлов бериш усулларининг бевосита таъсиридан деб х,исоблаймиз.
Чунки, тупроц ёзда 20-25 см чуқурликда ағдармай ҳайдалганда унинг агрегатлар таркиби, ғоваклиги сув ўтказувчанлиги нисбатан ортиб, хажм массаси аксинча камайганлиги кузатилган эди.
Демак, қўлланилган маъдан уFитларнинг усимликни узлаштириши учун мацбул шароит яратилган.
Тадцицотларнинг 1-дала ва 2-далаларида ҳам юқоридаги цонуниятлар асосида маълумотлар олинди, фақат йилларнинг иқлим шароитларига боғлиқ ҳолда бу курсаткичлар нисбатан камроц булди.
Биз учун мух,им курсаткичлардан булган 1000 дона дон вазни 1-ва 2-далалари 1 ва 2 вариантларда мутаносиб равишда 156,5-133,9 ва 162,9-133,3 донани ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 12,2-0,4 ва 5,8-1,0 г.га фарцланди.
Хулоса қилиб айтиш керакки, Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида такрорий экин маккажўхорининг яхшироқ ўсиб, ривожланиши ва дон ва кўк масса ҳосил тўплаши учун нисбатан мақбул тупроқ шароитида ёзда 20-25 см. чуцурликда ағдарилмай ҳайдалганда яратилиши аницланди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Буриев Я. Утмишдош экинлар ва тупроц унумдорлиги. Узбекистон Республикаси цишлоц хужалигида сув ва ресурс тежовчи агротехнологиялар. Мацолалар туплами. Тошкент-2018, 250-253 бет.
-
2. Буриев Я., Болтаева З., Мирацов М. АнFизда соя парваришлаш. ^алцаро илмий-амалий анжуман материаллари. Тошкент, 2012 й. 48-51 б.
-
3. Куччиев У.М., Ахмедова С.М., Аллашов Б.Д., Жамолов С. Такрорий озуцабоп ем-хашак экинларни етиштириш. Халцаро илмий-амалий анжуман материаллари. Тошкент. 2012 й. 255-257 б.
-
4. Тожиев М., Тожиев К. Fузанинг усиб, ривожланиши ва кусаклар очилиши тезлашишига такрорий, оралиц ва сидерат экинларнинг таъсири. Халцаро илмий-амалий анжумани материаллари. Тошкент. 2012. 17-21 б.
-
5. Шукуров Ё. Такрорий экинлар экиш. Узбекистон цишлоц хужалиги, 2010. № 5.13-б.
Список литературы Такрорий экилган маккажўхорининг ўсиши ва ривожланишига тупроққа ишлов бериш усулларининг таъсири
- Бўриев Я. Ўтмишдош экинлар ва тупроқ унумдорлиги. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида сув ва ресурс тежовчи агротехнологиялар. Мақолалар тўплами. Тошкент-2018, 250-253 бет.
- Бўриев Я., Болтаева З., Мирақов М. Анғизда соя парваришлаш. Ҳалқаро илмий-амалий анжуман материаллари. Тошкент, 2012 й. 48-51 б.
- Куччиев У.М., Ахмедова С.М., Аллашов Б.Д., Жамолов С. Такрорий озуқабоп ем-хашак экинларни етиштириш. Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. Тошкент. 2012 й. 255-257 б.
- Тожиев М., Тожиев К. Ғўзанинг ўсиб, ривожланиши ва кўсаклар очилиши тезлашишига такрорий, оралиқ ва сидерат экинларнинг таъсири. Халқаро илмий-амалий анжумани материаллари. Тошкент. 2012. 17-21 б.
- Шукуров Ё. Такрорий экинлар экиш. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, 2010. № 5. 13-б.