Такрорий мош экини ҳосилдорлик кўрсаткичига экиш муддати ва экиш усулларининг таъсири
Автор: Амиркулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Гли
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Защита растений
Статья в выпуске: 1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Oлиб борилган тадқиқотда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида етиштирилган мош экининг бошқа муддатлари ва экиш усулларига нисбатан эрта муддатда ҳамда анъанавий экиш усулида тупроққа экилганда ҳосилдорлик кўрсаткичи ўзгаришига таъсири кўрсатилган.
Такрорий, мош, тупроқ, гумус, технология, ресурстежамкор, бошоқли, маҳсулдорлик, унумдор, дуккак, диверсификация, органик, ҳосил, ўсимлик, модда
Короткий адрес: https://sciup.org/14125694
IDR: 14125694 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10007
Текст научной статьи Такрорий мош экини ҳосилдорлик кўрсаткичига экиш муддати ва экиш усулларининг таъсири
Республикамизнинг суFориладиган майдонларидан бир йил давомида 2-3 марта хосил олиш имкониятини хисобга олиб, такрорий экин сифатида ўзининг таркибида юқори сифатли оқсил сақлайдиган ва мавжуд оқсил танқислиги муаммосини ижобий ҳал этадиган дуккакли (мош, соя, ловия) экинлари тури ва навларини тўғри танлаш экиб етиштириш тупроц унумдорлигини яхшилаш учун ута мухимдир.
“Республикамиз жанубида бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшаган майдонларда биоиқлим ресурисларидан тўла фойдаланиш, такрорий экинлар диверсификацияси ва етиштириш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири Республиканинг жанудий минтақалари шароитида бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экинлар дивертификациясини ишлаб чиқиш асосида, уларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги ролини аниқлашга қаратилган. Бунда дуккакли дон ва донли экинлар уруглари туFридан-туFри ва ерга ишлов бериш натижасида экиб ўрганилади. Шундай экан, республиканинг жанубий минтақаларида бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экинлар девирсификациясини ишлаб чиқиш талаб этилади. Шу билан бирга такрорий экинларни етиштиришнинг ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқиш ҳам муҳим аҳамиятга эга хисобланади.
Мошни такрорий экин сифатида экиш ўсимлик илдизида яшайдиган туганак бактериялар фаолияти натижасида атмосфера азотни ўзлаштирилиши натижасида тупроқда биологик азотни тупланиши, органик моддалар микдорини купайиши, тупроцнинг сув-физик хоссаларини яхшиланиши, унумдорлигини ошиши, иккиламчи шўрланишни олдини олиниши, мошдан кейин экилган ўсимлик хосилдорлигини 20-30% га ошиши илмий манбаларда цайд этилган [2]. Қашқадарё вилоятининг тақир тупроқлари шароитида ўтказилган тажрибаларда арпанинг Болғали навидан 47,6 ц/га дон ҳосили олиниб ўрнига такрорий дуккакли дон экинлардан мош экилиб, ундан олинган ҳосил 16,0 ц/га ва жами бир йилда икки марта дон ҳосили олиш хисобига ялпи дон хосили 63,6 ц/га булганлиги таъкидланади [1].
Шимолий Қозоғистон шароитида тупроқни нол усулда ишлаш экинларни навбатлашиши билан уйғунлаштирилганда баҳори буғдойдан тупроқни анъанавий усулда ишлагандагига нисбатан кўп ва сифатли дон ҳосили олишни таъминлаган [3]. Ушбу муамолардан келиб чиққан ҳолда, Республиканинг жанубий ҳудудларида бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишда хизмат қилувчи, иқтисодий самарадор, юқори рентабелли такрорий экинлар девирсификациясини ишлаб чиқишдан иборат. Тупроқ унумдорлигини оширувчи, экинларнинг ривожланиш даврларини тулиц уташини таъминловчи сув, ёцилFи-мойлаш ва бошца ресурсларни ицтисод цилишни таъминловчи такомиллашган такрорий экинларни етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чицаришга жорий цилишдан иборатдир.
Ўтказилган тажриба майдони Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали тажриба учаскасида жойлашган ва тупроқлари суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар ҳисобланади. Тадқиқотларда, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши бўйича фенологик кузатувлар олиб борилди. Турли вариантлар бўйича тупроқнинг кимёвий ва физик - кимёвий хоссалари, тажрибада урганилган такрорий экин мошнинг х,осилдорлиги урганилди (1-расм).
1-расм.Такрорий мошнинг ^осилдорлик курсаткичи

Тажрибада кеч муддатда 20-25 см чуцурликда шудгорлаб экилган усулда мошнингх,осилдорлик курсаткичи 10,6 ц/га, чизеллаб (20-25 см) экилган усулда эса 8,2 ц/га ташкил этганлиги кузатилди. Шудгорлаб ва чизеллаб экиш усулларга нисбатан таққосланганда ҳосилдорлик кўрсаткичи бошқа усулларга нисбатан 5,7 ц/га анча паст ҳосил олинган усул тупроцца ишлов бермасдан экиш усул эканлиги маълум булди.
Олиб борилган тақиқотилардан хулоса қилиб айтганда, экиш муддатларининг кечикиб бориши тупроққа ишлов берилмасдан экилган бошқа вариантларда мош экини ҳосилдорлиги кескин пасайиб бориши тадқиқотларда кузатилди. Ғалладан бўшаган майдонларда такрорий мош эрта муддатда (20 июнь) да тупроц 20-25 см чуцурликда шудгорлаб экилганда ҳосилдорлик кўрсаткичи юқори 13,4 ц/га бўлганлиги аницланди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Муҳамедов У., Тиллаев Р. Ўзбекистоннинг турли тупроқ-иқлим шароитида такрорий экинларнинг самарадорлигини ошириш йўллари. // Пахта мажмуидаги зироатлар етиштириш технологиясининг аҳволи ва ривожлантириш истиқболлари. – Тошкент , 1996. – Б. 245-249.
-
2. Турсунходжаев З.С., Болкунов А.С. Пути увеличения производства разнообразных кормов и зерна в хлопковых севооборотах «Круглогодовое использование орошаемых земель» – Союз НИИХ Тошкент, 1981. Труды Союз НИИХ, вып. 46. с-4-8.
-
3. Сулейменов М.К., Акшалов К.А. Взаимодействие севооборота и уровня агротехники возделывания полевых культур // Ноу-тилл и плодосмен-основа аграрной политики поддаржки ресурсосберегаюўего земледелия для интенсификации устойчивого производства: Тез. докл. Меж. Науч. конф. 8-10июля. 2009.-Астана-Шортанды, 2009 . С. 252-258.
Список литературы Такрорий мош экини ҳосилдорлик кўрсаткичига экиш муддати ва экиш усулларининг таъсири
- Му?амедов У., Тиллаев Р. Ўзбекистоннинг турли тупро?-и?лим шароитида такрорий экинларнинг самарадорлигини ошириш йўллари. // Пахта мажмуидаги зироатлар етиштириш технологиясининг а?воли ва ривожлантириш исти?боллари. - Тошкент, 1996. - Б. 245-249.
- Турсунходжаев З.С., Болкунов А.С. Пути увеличения производства разнообразных кормов и зерна в хлопковых севооборотах "Круглогодовое использование орошаемых земель" - Союз НИИХ Тошкент, 1981. Труды Союз НИИХ, вып. 46. с-4-8.
- Сулейменов М.К., Акшалов К.А. Взаимодействие севооборота и уровня агротехники возделывания полевых культур // Ноу-тилл и плодосмен-основа аграрной политики поддаржки ресурсосберегаюўего земледелия для интенсификации устойчивого производства: Тез. докл. Меж. Науч. конф. 8-10июля. 2009.-Астана-Шортанды, 2009.