Таълимда интерфаол усулларини қўллаш натижалари

Автор: Расулова Марғуба Ильхамовна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 4 (12), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада нотиббий университетларда тиббий тайёрлов фанини ўқитишда қўлланилган 16та долзарб мавзулар бўйича ролларга бўлиниб, намойиш этилган қизиқарли ўйинли интерафаол усулларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Бунга кўра ЎзМУ талабаларига дарсларни педогогик технологияларни қўллаб ўтиш асосида, талабаларда саломатликка оид фан бўйича ўқув материалларни пухта ўзлаштиришга, вазиятли масалаларни сифатли бажаришга замин тайёрлайди. Сценарий ўйинларини таълим тизимига киритилиши таълим сифатини 27,2%га яхшиланишига олиб келади.

Педагогика, интерфаол усул, инновацион таълим технологияси, ахборот коммуникацион технологияси

Короткий адрес: https://sciup.org/14125186

IDR: 14125186

Текст научной статьи Таълимда интерфаол усулларини қўллаш натижалари

В статье приведены результаты изучения особенностей 16 игровых ролевых интерактивных методов обучения и их использования при преподавании основ медицинской подготовки в немедицинских университетах. Согласно полученным результатам, использование новых педагогических технологий в виде ролевых игр приводит к более глубокому освоению и решению ситуационных задач студентами при преподавании медицинских знаний. В результате этого качество образования повышается на 27,2%.

Ключивые слова: педагогика, интерактивный метод, инновационная образовательная технология, информационно-коммуникационная технология.

ТАЪЛИМДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ НАТИЖАЛАРИ

Мақолада нотиббий университетларда тиббий тайёрлов фанини ўқитишда қўлланилган 16та долзарб мавзулар бўйича ролларга бўлиниб, намойиш этилган қизиқарли ўйинли интерафаол усулларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Бунга кўра ЎзМУ талабаларига дарсларни педогогик технологияларни қўллаб ўтиш асосида, талабаларда саломатликка оид фан бўйича ўқув материалларни пухта ўзлаштиришга, вазиятли масалаларни сифатли бажаришга замин тайёрлайди. Сценарий ўйинларини таълим тизимига киритилиши таълим сифатини 27,2%га яхшиланишига олиб келади.

Калит сўзлар: педагогика, интерфаол усул, инновацион таълим технологияси, ахборот коммуникацион технологияси.

RESULTS OF THE USE OF INTERACTIVE MEASURES IN

Муаммонинг долзарблиги . 20.04.17 йил 2909-сонли ПҚ “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 05.05.17 йил ПҚ 2956-сонли “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини бажариш мақсадида ЎзМУнинг 82та иқтисослаштирилган кафедралари қаторида “Экологик мониторинг” кафедраси тиббий тайёрлов фанидан амалий кўникмалар рўйҳати тузилиб, талабалар билимини баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқилди. Профилактик тиббиёт, касалликни олдини олиш, оилавий тиббиёт, патронаж ишлари бўйича электрон дарсликлар яратилди. Ўқув жараёнига янги АКТ жорий этиш, ИТТ такомиллаштириш, ва интерактив усуллардан кенг фойдаланиш тадбиқ этилган. Ўқув режа ва дастурлар талабаларни назарий ва амалий тайёргарлик даражасини яхшилашга қаратилиб, клиник амалиётидаги кўникмаларни такомиллаштирилган. Лекин шунга қарамай, нотиббий университетларда саломатликка оид фанларни модернизация қилишда кафедрада ”симуляцион” хоналарни ташкил қилинмаганлиги сабабли фан бўйича талабаларни билими ва назорати юқори баҳолансада, вақт ўтиши билан олган билимларининг 70-80%ни амалиётга тадбиқ эта олмаётганлиги (шошилинч ҳолатларда врачгача бўлган ёрдамни кўрсатиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, ўзини соғлиғига ўзи масъул эканлигини ҳис қилиш, баркамол авлодни дунёга келтиришга эртароқ замин тайёрлаш ва ҳ.к.) ачинарли ҳолат.

Мақсад таълим жараёнида интерфаол (тарбиявий аҳамиятга эга бўлган сценарийлар тузиб, ролларга бўлиниб, саҳна кўринишида ижро этиш) усуллардан фойдаланиб, талабаларни мустақил фикрлашга ундаш, муаммоли вазиятларда фаол иштирок этишини, хамда назарий олган билим ва маҳоратини амалиётга самарали тадбиқ этишини таъминлаш.

Материал ва услублар. Изланишлар давомида ЎзМУ “Экологик мониторинг” кафедраси ходимлари томонидан “Химия” кафедраси талабаларига (1-асосий гуруҳ) тиббий тайёрлов фанининг ишчи ўқув дастури асосида тавсия этилган мустақил таълим мавзуларидан ҳар бир гуруҳга 2тадан (жами 16та) сценарий тузиб берилди. Талабалар сценарий бўйича ролларга бўлиниб, 1 ой мобайнида пухта тайёргарлик кўрдилар. Белгиланган муддатда “Ёшлар иттифоқи” саҳнасида ўз маҳоратларини намаён қилдилар.

Шу билан бирга “Физика” кафедраси талабаларига (2-назорат гуруҳи) тиббий тайёрлов фанининг ишчи ўқув дастури асосида тавсия этилган мустақил таълим мавзуларини қўшимча адабиётлардан, интернет сайтларидан фойдаланиб, реферат ва тақдимотлар тайёрладилар.

Фан бўйича иккала гуруҳ талабаларнинг билим ва назорати баҳоланди. Талабаларни ўзлаштириш динамикаси ўрганиб чиқилди ва олинган натижалар таҳлил этилди.

Олинган натижалар . Олинган натижаларга кўра, 1-гуруҳ (асосий) “Химия” кафедрасининг 97 нафар талабаларига тиббий тайёрлов фанидан 16 та мавзу танланди: Организмни функционал ҳолатини текшириш (тана ҳарорати, рульс, қон босими, нафас частотасини аниқлаш); Беморни парвариш қилиш; Дори-дармонларни қўлланиши; Шошилинч ҳолатларда ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам бериш; Асептика ва антисептика асослари; Шикастланишда врачгача кўрсатиладиган биринчи ёрдам; Терминал ҳолатларда сунъий нафас бериш ва юракни массаж қилиш; Қон кетиш ва уни тўхтатиш усуллари; Нафас йўлларига ёт жисм тиқилганда биринчи ёрдам (Геймлих усулини қўллаш); Куйиш, совуқ олдириш, электр токи урганда тиббий ёрдам; ОИВ/ОИТС касаллигини олдини олиш; Соғлом турмуш тарзи; Қон, қон гуруҳлари, резус-омил; Репродуктив саломатлик асослари; Фавқулотда вазият ҳолатларда дисмургия, транспорт иммобилизацияси, эвакуация; Вирусли инфекциялар (COVID). Ушбу мавзулар бўйича ҳар бир гуруҳга 2тадан 5-10 минутдан иборат бўлган сценарий тузилиб, талабалар сценарий бўйича ролларга бўлиниб, олган билимларини саҳна кўринишида демонстрация қилиб қатнашдилар. Ушбу чиқишлар жюри томонидан 10 баллик тизим бўйича баҳоланди. Талабаларни йиққан баллари асосида ҳамда ўтказилган имтиҳон натижаларига кўра, хотирани ҳозиржавоблиги, мустақил ва ижобий фикр юритиши, диққатини жамлаб мақсадга интилувчанлиги, мақсади самарадорлигини олдиндан кўра билиши, билимли, иқтидорли, ҳар қандай вазиятларда муаммоларни тўғри ечишга қодир эканлигини ҳамда ўзи ва яқинларини соғлиғини муҳофаза қила олишларини кўрсатди.

2-гуруҳ (назорат) “Физика” кафедрасининг 82 нафар талабаларини тиббий тайёрлов фанидан тайёрлаган реферат, тақдимотлари ва ўтказилган имтиҳон натижаларига кўра аудиторияда олган назарий ва амалий билимларини юқори бўлсада, масалаларни ечишда кўникмаларни саёзлиги фан бўйича талабаларни имтиҳон саволларини баҳолаш ва назорат қилиш мезонлари бўйича олинган кўрсаткичлар солиштирма текширувлар ўтказиш натижасида исботланди.

1-жадвал

Талабаларнинг имтиҳон баҳоларини солиштирма кўрсаткич жадвали

Умумий баллар

Баҳолар

Химия кафедраси талабалари натижа-лари

Физика кафедраси талабалари натижа-лари

86 -100

“5”

44 нафари

45,3%

30 нафари

36,5%

71 - 85

“4”

51 нафари

52,5%

28 нафари

34,1%

65-70

“3”

2 нафари

2%

24 нафари

29,2%

Жами:

97 нафар

82 нафар

Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, химия кафедрасининг 97 талабасидан 44 нафари (45,3%) 86 дан 100 бал, яъни “5” баҳога ўзлаштирган бўлса, физика кафедрасининг 82 талабасидан 30 нафари (36,5%) 86 дан 100 бал, яъни “5” баҳога ўзлаштирганлиги, химия кафедрасининг 97 талабасидан 51 нафари (52,5%) 71 дан 85 бал, яъни “4” баҳога ўзлаштирган бўлса, физика кафедрасининг 82 талабасидан 28 нафари (34,1%) 71 дан 85 бал, яъни “4” баҳога ўзлаштирганлиги, химия кафедрасининг 97 талабасидан 2 нафари (2%) 65 дан 70 бал, яъни “3” баҳога ўзлаштирган бўлса, физика кафедрасининг 82 талабасидан 24 нафари (29,2%) 65 дан 70 бал, яъни “3” баҳога ўзлаштирганлиги намаён бўлди. Демак, химия кафедрасининг талабалари “4” ва “5” баҳоларга 97,8%, физика кафедрасининг талабалари 70,6%га яъни 27,2%га пастроқ ўзлаштирган. Анъанавий ўтказиладан дарслардан фарқли ўлароқ ноанъанавий, яъни ролларга бўлиниб, намойиш этилган қизиқарли ўйинли интерафаол усуллар талабаларда олган билим ва амалий кўникмаларини кўп йиллар давомида хотирасида сақланиб қолишига, уларни аҳил жамоа бўлиб ишлаб, мақсадига етишига, ҳамда ўзлаштириш самараси юқори бўлишига ёрдам беради.

Хулосалар:

  • 1.    Талабаларни сценарий бўйича ролларга бўлиниб, саҳнада ўз маҳоратларини намаён қилишлари ўқитувчи ва талаба ўртасида тўсиқ йўқолишига, талабада мустақил, ижобий, танқидий фикрлаш малакасини шаклланишига, муаммоларни мустақил ҳал қилишига ва ички ҳоҳиши билан ўзи билган ҳолда тиббиёт фанини сир-синоатини очиб беришига имкон беради.

  • 2.    Сценарий ўйинларини таълим тизимига киритилиши бош мияда турли хил хотираларни бирлаштириши натижасида олинган билимларни узоқ вақт давомида хотирада сақланиши сабабли таълим сифатини 27,2%га яхшиланишига олиб келади.

  • 3.    Машғулотлар давомида сценарий ўйинлар кўлланиши натижасида талабаларнинг тиббий маданияти ошади, жамоа бўлиб хамкорликда ишлаш ва фавқулотда вазиятларда мукаммал ечим топиш сифатлари кучаяди.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Ишмухамедов Р., Абдукодиров А., Пардаев А. Таълимда иннавацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). -Т.: “Истеъдод” жамғармаси,-2008.-180б.

  • 2.    Кузнецова О.Ю. Преподавание практических навыков в общей врачебной практике. Проблемы и возможные пути их преодоления// «Медицина и здравоохранение» С12-15.

  • 3.    “Ахборот технологиялари ва тизимлари” дарслик. Алимов Р.Х. ва бошқалар. ТДИУ, Т., 2007, 177бет.

  • 4.    О.Л.Вильдяксова. Использование технологии критического мышления. Москва, 2017 г. 5. Basic Medical Education WFME Global Standards for Quality Improvement. The 2012 Revision. WFME Office. University of Copenhagen. - Denmark: 2012. - 46 p.

Список литературы Таълимда интерфаол усулларини қўллаш натижалари

  • Ишмухамедов Р., Абдукодиров А., Пардаев А. Таълимда иннавацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). -Т.: “Истеъдод” жамғармаси,-2008.-180б.
  • Кузнецова О.Ю. Преподавание практических навыков в общей врачебной практике. Проблемы и возможные пути их преодоления// «Медицина и здравоохранение» С12-15.
  • “Ахборот технологиялари ва тизимлари” дарслик. Алимов Р.Х. ва бошқалар. ТДИУ, Т., 2007, 177бет.
  • О.Л.Вильдяксова. Использование технологии критического мышления. Москва, 2017 г.
  • Basic Medical Education WFME Global Standards for Quality Improvement. The 2012 Revision. WFME Office. University of Copenhagen. - Denmark: 2012. - 46 p.
Статья научная