Тиббий таълим тизимида тиббий биология фанини ўитишда модулли ёндашув

Автор: Шарипова Ф.С.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16- февралдаги «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” 25- сон Қарори, “Педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ҳақида Низом” талаблари асосида олий таълим муассасалари педагог ходимларининг малакасини оширишга катта эътибор қаратилиши малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари олдига алоҳида вазифаларни қўйди. Юқоридаги вазифаларни эътиборга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар таълим-тарбия жараёнида таълим мазмунига боғлиқ инновацион таълим технологияларини танлаш, машғулотлар ишланмаси ва технологик хариталарни лойиҳалаш, уларда белгиланган ўқув мақсадларни амалда қўллай олиши, талабаларнинг ёш, психологик ва эргономик хусусиятларига асосан талаба шахсига йўналтирилган таълимни ташкил эта олиши лозим.

Еще

Тиббий биология фани, модул, вазифалар ва бошкалар

Короткий адрес: https://sciup.org/140292818

IDR: 140292818

Текст научной статьи Тиббий таълим тизимида тиббий биология фанини ўитишда модулли ёндашув

Модулли укитиш тизимининг узига хос хусусиятлари мавжуд. Тиббий таълим муассасаларида биологик фанларни ўқитиш жараёнида модулли ёндошувни амалга ошириш учун дидактик адабиётлар таҳлил этилди, ҳорижий мамлакатларнинг илғор иш тажрибалар ўрганилди. Шуни қайд этиш лозимки, педагогик амалиётда модулли ўқитиш тизими модулларга асосланади ва мазкур тизимга нисбатан 2 хил ёндошув мавжуд: 1- ёндошув. Таълим муассасаси ўқув режасидан ўрин олган ўқув курси модул деб қабул килиш ва кетма-кетликда урганишга утказиш. Республикамизда Тошкент тиббиёт академияси мазкур ёндошув асосида таълим-тарбия жараёни ташкил этилади ва талабалар ўқув режадан ўрин олган курсни белгиланган тартибда кетма-кетликда муайян вакт давомида 1та модулни урганади. Таълим-тарбия жараёнидан олинган натижалар сарҳисоб этилгандан сўнг, иккинчи модул буйича таълим-тарбия жараёни ташкил этилади. Шу тарика укув режадан урин олган укув курсларидан семестр давомида кетма-кетликда укитиш жараёни ташкил этилади. Мазкур ёндошув Республикамиздаги кўпгина олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнига тажриба-синов сифатида кулланилди. Тажриба-синов жараёни кутилган натижани бермаганлиги, талабалар ўзлаштирадиган таълим мазмунидан келиб чиқиб, уларнинг руҳий, жисмоний ва эргономик имкониятлари эътиборга олинган ҳолда мазкур ёндошувнинг амалиётга жорий этиш масаласи кечиктирилди.

  • 2-    ёндошув. Таълим муассасаси ўқув режасидан ўрин олган ўқув курси боби ёки бўлими модул деб қабул қилиш шу курсларни модулли тизим ўқитиш; Ўқув режадан ўрин олган курсларни модулли тизимга ўтказишда ҳар бир фан алоҳида модул ҳисобланиб ўқув дастуридаги ҳар бир боб модул асосида ўқитилиши назарда тутилади.Биологик фанларидан таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда модулли ўқитишни амалга ошириш йўллари

Натижа Биологик фанларни ўқитишда модул тизимидан фойдаланишнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд: 1. Биологик фанларни ўқитишда модул тизимидан фойдаланиш талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга замин тайёрлайди. Ҳар бир машғулот юзасидан Блум таксономиясига мувофиқ ўқув мақсадларининг аниқланиши ва уларни талабалар зиммасига юклатилиши, уларни ўз ўқув фаолиятининг субъектига айлантиради ва самарадорликни орттиришга замин тайёрлайди. 2. Биологик фанларни ўқитишда модул тизимидан фойдаланиш талабалар томонидан нафақат ДТС билан меъёрланган билим, кўникма, малакалар балки умумий ва хусусий компетенцияларни шакллантириш орқали педагогик кадрларнинг малака талабларига жавоб берадиган рақобатбардош кадрлар тайёрлаш имконини беради. 3. Модуллар таркибидан ўрин олган мавзулар бўйича ўқув мақсадларнинг аниқланиши, унга мос ҳолда назорат топшириқларининг ишлаб чиқилиши биологик фанларнинг дидактик таъминотини мазмунан бойитиш, фан силабусини ишлаб чиқилишига замин яратади. 4. Биологик фанларни модулларга бўлиб ўқитиш ва уни мақсадга мувофиқ назорат қилишни йўлга қўйиш талабаларнинг ўзлаштириш даражасини аниқ баҳолаш ва уларнинг фаолиятидаги камчиликларга барҳам бериш, билимидаги бўшлиқларни тўлдириш ва коррекциялаш имкониятини яратади. Биологик фанларни ўқитишда модул тизимидан фойдаланишнинг афзаллиги жадвал тарзида ифодаланмоқда. Биологик фанларни ўқитишда модул тизимидан фойдаланиш учун ўқитувчи қуйидаги ишларни амалга ошириши лозим. Биологик фанларни ўқитишда модул тизимидан фойдаланиш учун биология ўқитувчилари учун қуйидаги ишлар: 1. Биологик фан ўқув дастуридан ўрин олган бобларни мантиқий тугалланган фикрли модулларга айлантириш; 2. Биологик фан ишчи ўқув дастуридан ўрин олган талабаларнинг ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар асосида мазкур модулда талабалар ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни аниқлаш; 3. Мазкур модулда талабалар ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар асосида Блум таксономияга асосан ўқув мақсадларни шакллантириш; 4. Мазкур модулдан ўрин олган маъруза, лаборатория, амалий ва семинар машғулотларнинг талабалар зиммасига юклатиладиган ўқув мақсадларини аниқлаш; 5. Белгиланган ўқув мақсадларига эришиш мақсадида маъруза, лаборатория, амалий ва семинар машғулотларида фанлараро боғланиш, инновацион технологиялардан фойдаланиш йўлларини белгилаш; 6. Талабалар томонидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларнинг эгаллаганлик даражасини аниқлаш учун ностандарт ўқув ва тест топшириқларини тузиш орқали жорий, оралиқ ва якуний назорат топшириқларини шакллантиришни амалга ошириши лозим; Биологияни ўқитишда талабаларда билим, кўникма, малакалар билан бир қаторда уларнинг компетенцияларини ривожлантириш муаммосини ҳал этишда ҳорижий олимлар томонидан самарали ёндошувлар ишлаб чиқилган.

Хулоса қилиб айтганда, биологик фанларни ўқитишга модулли ёндошув таълим самарадорлигини орттиришга замин яратади.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1. Malcoln, Shirley, Cetto, A. M., Dickson, D., Gaillard, J., Schaeffer, D. & Yves Quere. (2002). Science Education and CapacityBuilding for Sustainable Development. ICSU Series on Science for Sustainable Development no. 5. 31 p.

  • 2.    Prahalad, C. K. 2010. The fortune at the bottom of the Pyramid. WhartonSchool Pub. 407 p.

  • 3.    Sitarz, Daniel. 1994 (ed). AGENDA 21: The Earth Summit Strategy to Save Our Planet. Earth Press. 321 p.

  • 4.    Malcoln, Shirley, Cetto, A. M., Dickson, D., Gaillard, J., Schaeffer, D. & Yves Quere. (2002). Science Education and CapacityBuilding for Sustainable Development. ICSU Series on Science for Sustainable Development no. 5. 31 p. 52

Список литературы Тиббий таълим тизимида тиббий биология фанини ўитишда модулли ёндашув

  • Malcoln, Shirley, Cetto, A. M., Dickson, D., Gaillard, J., Schaeffer, D. & Yves Quere. (2002). Science Education and CapacityBuilding for Sustainable Development. ICSU Series on Science for Sustainable Development no. 5. 31 p.
  • Prahalad, C. K. 2010. The fortune at the bottom of the Pyramid. WhartonSchool Pub. 407 p.
  • Sitarz, Daniel. 1994 (ed). AGENDA 21: The Earth Summit Strategy to Save Our Planet. Earth Press. 321 p.
  • Malcoln, Shirley, Cetto, A. M., Dickson, D., Gaillard, J., Schaeffer, D. & Yves Quere. (2002). Science Education and CapacityBuilding for Sustainable Development. ICSU Series on Science for Sustainable Development no. 5. 31 p. 52 Reference.
  • Malcolm, Shirley, Setto, A. M., Dickson, D., Gaillard, J., Schaeffer, D. & Yves Quere. ((2002). Scientific education and capacity building for Sustainable Development. Issue series on science for sustainable development of the 5th issue. See also [edit].
  • Prahalad, C. K. 2010. Wealth at the bottom of the pyramid. School Pub In Worthon. 407 b.
  • Sitorz, Daniel. 1994 (Ed). Agenda 21: Earth Summit strategy to save the planetizni. Land Press. 321b.
  • Malcolm, Shirley, Setto, A. M., Dickson, D., Gaillard, J., Schaeffer, D. & Yves Quere. ((2002). Scientific education and capacity building for Sustainable Development. Issue series on science for sustainable development of the 5th issue. See also [edit] 52.
Еще