Углерод солиини жорий илишдаги асосий устувор йўналишлар
Автор: Рахимов А..
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-1 (94), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ushbu maqolada biz asosan soliq tizimining qanday qilib ekologik yo'naltirish mumkinligini va bu jarayonda nimalarga e'tibor qaratish zarurligini ko'rib chiqishga harakat qilamiz. Xususan, ekologik soliqlardan eng keng tarqagan uglerod solig'ini amaliyotga tatbiq qilishdagi e'tiborga molik xususiyatlari muhokama qilinadi. Bundan tashqari, uglerod solig'i qanday ishlashi va uning iqtisodiyot boshqa jabhalariga ta'siri qandayligi bilan bir qatorda uglerod solig'ini loyihalashdagi muhim omillar maqolada yoritib beriladi. Ayniqsa, hozirgi kunga kelib atrof-muhit o'zgarishidan eng ko'p zarar ko'rayotgan rivojlanayotgan mamlakatlarda soliq tizimini qanday qilib ekologik yo'naltirish mumkinligi borasidagi fikrlar ham maqola so'nggida keltirilgan.
Углерод солиғи, лойиҳалаш, солиққа тортиш, экология, иссиқхона газлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140293058
IDR: 140293058
Текст научной статьи Углерод солиини жорий илишдаги асосий устувор йўналишлар
Кириш
Ўзбекистонда солиққа тортишнинг экологик элементлари деярли мавжуд эмас. Республикамизда фойдали қазилмалардан фойдаланганлик учун юқори фискалликка эга акцизларга кўпроқ аҳамият берилгани ҳолда атроф-муҳитни ифлослантиришни олдини олиш ёки табиатга етказилган зарарни қоплаш имконини берувчи фискал инструментлар яхши йўлга қўйилмаган. Охирги йилларда йириклашиб бораётган шаҳарлар ва саноатлашаётган ҳудудларда экологиянинг жиддий бузилиши кузатилмоқда. Бундай шароитда давлат тартибга солувчи восита сифатида экологик характердаги фискал механизмлардан, хусусан, углерод солиғидан самарали фойдаланиши мақсадга мувофиқ.
Углерод солиғини жорий этиш давлат учун муҳим сиёсий қарор бўлиб, унинг механизмини пухта ишлаб чиқиш ва режалаштириш ушбу солиқдан кўзланган мақсадларига муваффақиятли эришишга ёрдам беради.
Халқаро амалиёт таҳлили шуни кўрсатдики, баъзи мамлакатлар углерод солиғини қисқа вақт ичида жорий қилган бўлса, бошқа бир гуруҳ мамлакатлар солиқ механизмини ишлаб чиқиш учун бир неча йиллар сарфлаган. Углерод солиғини жорий қилиш учун қанча вақт зарурлиги қисман углерод солиғи турига ҳам боғлиқ. Масалан, ёқилғи қазиб олиш ва ишлаб чиқариш жараёнига қўлланиладиган солиқ (upstream tax) механизмини ҳаётга татбиқ этиш учун анча кам вақт талаб қилинса, ўлчаш, ҳисобот бериш ва текширишни талаб этадиган қайта ишлаш жараёнига солинадиган солиқ (downstream tax) механизмини ишлаб чиқишга кўпроқ ваҳт керак бўлади (Arlinghaus, 2015).
Технологик инқилоб натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланиши қисман бартараф этилган бўлсада, ХIХ аср охирлари ва ХХ аср бошларидаги саноат инқилоби давридан бошланган глобал экологик бузилиш тенденцияси ҳали-ҳануз юқори суръатларда давом этиб келмоқда. Шунинг учун охирги ўн йилликларда кўпгина ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатлар ҳам атроф-муҳит ўзгаришларига қарши курашишнинг фискал воситаларидан фойдаланишни амалда синаб кўрмоқдалар. Ҳозирги кунга келиб бу борада дунёда энг кўп тарқалган усуллардан бири углерод солиғини қўллаш бўлиб, дунёнинг қарийб 64 та мамлакатида мазкур солиқни жорий қилиш ҳаракатлари аллақачон бошлаб юборилган.
Ўзбекистонда ҳам яшил иқтисодиёт стратегиясини ишлаб чиқиш асносида углерод солиғини жорий қилиш масаласи бугунги иқтисодий ислоҳотларнинг марказий масалаларидан бир бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан мазкур мақола орқали биз углерод солиғини жорий қилиш жараёнида нималарга кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларимизни келтириб ўтишга қарор қилдик.
Назарий аспект:Углерод солиғи қандай ишлайди?
Аксарият мамлакатлар ва субмиллий юрисдикциялар одатда иссиқхона газларини ажратадиган маҳсулотлар ва жараёнларга солиқ соладилар. Бу турдаги солиқларнинг баъзилари қўшилган қиймат солиғи ёки фойда солиғи каби барча товарлар ёки фаолият турларига татбиқ этиладиган умумий солиқ ҳисобланса, бошқалари ёқилғи истемолига акциз солиғи каби углеродни кўп талаб қиладиган маҳсулотларга қўлланилади. Бундай солиқлар, хусусан, юқори углерод таркибли маҳсулотлар ёки жараёнларга йўналтирилган бўлиб, унинг эмиссиясини камайтиришни кўзлайди. Баъзи ҳолларда бу солиқ механизмлари экологик мақсадларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши мумкин бўлса-да, углерод солиғининг самарадорлиги бундан ҳам юқорироқ бўлиб, бевосита иссиқхона газлари чиқиндиларининг нархини белгилай олади (Zhang ва Baranzini, 2004).
Усуллари ҳар хил бўлса-да, одатдаги углерод солиғи маҳсулот ёки жараённинг иссиқхона газлари чиқиндилари (метрик тонна карбонат ангидрид эквиваленти tCО2е билан ўлчанади) ва улар учун тўланиши керак бўлган солиқ ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик яратади.
Углерод солиғини лойиҳалашда 5 та асосий йўналиш мавжуд бўлиб, улар 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Углерод солиғини лойиҳалашнинг асосий йўналишлари
Солиқ солинадиган базани аниқлаш |
Солиқ ставкасини аниқлаш |
Потенциал кирувчи таъсирларни олдини олиш |
Даромадлардан фойдаланишни аниқлаш |
Назорат ва мувофиқликни таъминлаш |
|
1.Солиқ ставкасини белгилашдаги асосий меъёрларни аниқлаш. 2.Вақт ўтиши билан солиқ ставкаси ўзгаришини белгилаш. |
|
|
маъмурчилиги учун зарур бўлган вазифа ва мажбуриятларни аниқлаш.
|
Metcalf ва Weisbach (2009)
Амалий аспект:Солиқ солинадиган базани аниқлаш
Углерод солиғининг объекти углерод таркибли ёқилғилар, субъекти эса фаолиятида углерод истеъмол қилувчи (эмиссия қилувчи) тармоқлар ва муайян субъектлардир. Солиқ солинадиган базани аниқлаш углерод солиғини лойиҳалашда дастлабки ва энг муҳим қарорлардан бири ҳисобланади. База қандай аниқланиши чиқиндиларни камайтириш даражасига, ҳосил бўлиши мумкин бўлган даромад миқдорига ва солиқ солинадиган тармоқлар ва гурукларга таъсир килади. Бу, шунингдек, углерод солиFини жорий килиш буйича кабул килиниши керак булган бошка муким карорларга таъсир утказади. Хусусан, эмиссияни кискартириш ёки тушумни ошириш максадига эришиш учун керак буладиган солик ставкасидан тортиб, соликни жорий этиш учун зарур булган институционал келишувлар туригача бундай карорлар сирасига киради.
Солик солинадиган базани турли йуллар билан аниклаш мумкин булса-да, казиб олинадиган ёкилгиларни ишлаб чикариш, импорт килиш ва сотиш буйича бевосита эмиссия соликлари (ёкилFига асосланган) ишлаб чикариш ва оралик ишлаб чикариш деб аталадиган соликлар уртасида катта фарк булиши мумкин. Масалан, электр энергиясини ишлаб чикариш, саноат жараёнлари ва чикиндиларни йук килиш кабилар шулар жумласидандир. ЁнилFига солинадиган соликлар одатда энг содда кисобланади ва бугунги кунда улар углеродга соликнинг кенг таркалган туридир (2-жадвал). Бу турдаги углерод солиFи купинча минимал кушимча бошкарувни талаб килади. Бундан ташкари, солик тулаш учун масъул булган юридик шахсни аниклаш одатда мавжуд акциз солиFи коидаларига мувофик амалга оширилади.
2-жадвал
Углерод солиғининг ёнилғи ва эмиссия турлари
Ёнилғига солинадиган солиқлар |
||
Мамлакатлар |
Қамраб олинган ёнилғи турлари |
Асосий истиснолар |
Буюк Британия |
Барча |
^ишлок хужалиги, авиация ва сув транспорти |
Дания |
Барча |
Халкаро сув транспорти |
Франция |
Барча |
^ишлок хужалиги, транспорт |
Хиндистон |
Кумир |
- |
Ирландия |
Барча |
^ишлок хужалиги, халкаро сув транспорти |
Япония |
Барча |
^ишлок ва урмон хужалиги, авиация, темир йуллар ва сув транспорти |
Мексика |
Кумир, нефт |
- |
Норвегия |
Нефт, газ |
Халкаро сув транспорти, |
баликчилик ва кишлок хужаликлари |
|||
Португалия |
Барча |
Халкаро сув транспорти |
|
Швеция |
Барча |
Кишлок хужалиги (кисман), Халкаро сув транспорти |
|
Швецария |
Барча |
Транспортлар |
|
Бевосита эмиссия солиқлари |
|||
Мамлакатлар |
Қамраб олинган эмиссиялар |
||
Австралия |
Электр энергия, саноат, чикинди |
||
Чили |
Катта козон ва трубиналар |
||
Жанубий Африка |
ЁнилFилар, саноат жараёнлари, максулотдан фойдаланиш |
Солиқ ставкасини аниқлаш
Солик ставкасини белгилаш - углерод солиFини жорий килишда давлат дуч келадиган энг муким карорлардан биридир. Бу иккита асосий элементни уз ичига олади. Биринчидан, сиёсатчилар углерод солигининг бошлангич ставкасини белгилаш учун асосий меъёрни танлашлари керак. Кейин улар келажакдаги нархлар учун траекторияни белгилаш ёки вакт утиши билан ставкани тугирлашнинг аник механизмини кабул килиш буйича карор кабул килишлари керак.
Углерод солиFининг бошланFич ставкасини белгилашнинг туртта асосий ёндашуви мавжуд булиб, уларнинг кар бири кар хил сиёсий максадлар билан боFлик. Хукуматлар эмиссия микдорини камайтириш, даромадларнинг маълум даражасини ошириш ёки чикиндиларнинг ижтимоий харажатларини акс эттириш учун солик ставкасини белгилаши мумкин. Ушбу учта ёндашувнинг кар бирида, аник максадга эришишга ёрдам берадиган ставкани аниклаш учун моделлардан фойдаланиш мумкин. Бундан ташкари, мамлакатлар шунга ухшаш колатлар ёки асосий солик солинадиган товарлар учун ракобатлашаётган давлатларда солик ставкаларига мувофик бенчмаркларни ишлаб чикиши мумкин. Шу билан бир каторда, Эмиссия Савдо Тизимига эга булган мамлакатлар углерод солиги ставкасини Эмиссия Савдо Тизими бакоси билан боглашга карор килишлари мумкин.
Вакт утиши билан ставка кандай ривожланишини аниклаш учун бир нечта ёндашувлар мавжуд. Маълум бир давр мобайнида мутахассислар, сиёсатчилар ва бошка манфаатдор томонлар ёрдамида нархлар каракатининг траекториясини аниклаш, ставкани тугирлаш формуласини яратиш шулар жумласидандир. Бу ёндашувлардан қайси бирини амалда қўллаш мумкинлиги қисман давлатнинг конституциявий контекстига ҳам боғлиқ бўлади.
Бундан ташқари, углерод солиғининг ставкасини аниқлашда давлат ўз манфаатларидан келиб чиқан ҳолда қарор қабул қилиши мумкин. Масалан, Ирландияда углерод солиғи ставкаси 1 тонна углерод чиқиндиси учун 28 долларни ташкил этади. Аммо, бу каби юқори углерод солиғи ставкаси ёрдамида Ирландия ҳукумати фойда солиғи ставкасини 15 фоизгача (Европа мамлакатлари орасидаги энг паст кўрсаткич) туширишга ва бунинг натижасида хорижий инвестициялар оқимини жадаллаштиришга муваффақ бўлди.
3-жадвал
Мамлакатлар бўйича углерод чиқиндисининг нархи
Мамлакатлар |
1 тонна углерод чиқиндисининг нархи (АҚШ долларида) |
Буюк Британия |
22 |
Чили |
5 |
Дания |
31 |
Финландия |
48-83 |
Франция |
24 |
Исландия |
10 |
Ҳиндистон |
6 |
Ирландия |
28 |
Япония |
3 |
Мексика |
1-4 |
Норвегия |
4-69 |
Португалия |
5 |
Жанубий Африка |
8.5 |
Швеция |
132 |
Швецария |
87 |
Потенциал кирувчи таъсирларни олдини олиш
Углерод солиғи баъзида ўз дизайнининг бир қисми бўлмаган, масалан, углерод сарфини келтириб чиқарадиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу хавфларнинг пайдо бўлиши бир қанча омилларга боғлиқ ва кўп ҳолларда чекланган бўлади. Бироқ, бу хавфлар сиёсатнинг муҳим ташвишидир ва ҳеч бўлмаганда углерод солиғи лойиҳалаш жараёнига киритилиши керак.
Моделлар гарчи ноаниқликка дуч келса ҳам ва фақат умумий кўрсатма сифатида ишлатилиши керак бўлса ҳам, потенциал тарқатиш таъсирини прогноз қилишда фойдали бўлиши мумкин. Пост-эконометрик баҳолар, шунингдек, амалда таъсирни баҳолаш учун ишлатилиши мумкин. Бу эса кирувчи таъсирларни юмшатиш бўйича вақти-вақти билан тузатишлар ҳақида маълумот беришга ёрдам беради. Мамлакатлар, шунингдек, айрим соҳалар, компаниялар ёки аҳоли махсус қўллаб-қувватлаш чораларига мувофиқлигини аниқлаш учун бир қатор мезонларни қабул қилиши мумкин (Fischer ва Fox, 2012).
4-жадвал
Потенциал кирувчи таъсирларни олдини олиш усуллари (мамлакатлар кесимида)
Потенциал кирувчи таъсирларни олдини олиш усуллари |
Мамлакатлар |
Истиснолар |
Буюк Британия, Япония, Швецария |
Пасайтирилган солиқ ставкалари |
Швеция, Франция |
Углерод солиғи бўйича имтиёзлар |
Дания, Ирландия, Финландия |
Ишлаб чиқаришга асосланган чегирмалар |
Швеция |
Субсидиялар |
Жанубий Африка, Ирландия, Швецария, Япония |
Углерод солиғи бўлмаган солиқлардан имтиёзлар |
Британия, Франция |
Даромадлардан фойдаланишни аниқлаш
Углерод солиқлари катта даромад келтириши мумкин ва улардан қандай фойдаланиш умуман иқтисодиётга, солиқ тизимининг самарадорлиги ва халқ фаровонлигига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Умуман олганда, ҳукуматлар углерод солиғи бўйича тушумлардан қандай фойдаланишни ҳал қилиш учун қуйидаги учта стратегиядан фойдаланишлари мумкин:
-
- даромадларнинг бетарафлиги;
-
- харажатларнинг кўпайиши (шу жумладан қарзни камайтириш учун)
-
- ташкилотларга компенсация тўловларини топшириш орқали
даромадни йўналтириш.
Даромадларнинг бетарафлигига энг оддий шаклда даромадларни бевосита чегирмалар орқали уй хўжаликлари ва корхоналарга қайтариш орқали эришиш мумкин. Иккинчиси ҳам ҳар бир солиқ тўловчига ёки кам таъминланган уй хўжаликлари ёҳуд корхоналар каби аниқ гуруҳларга берилиши мумкин.
Даромадни бетарафликка, шунингдек, даромадни бошқа солиқларни, масалан, меҳнат ёки корхона солиқларини камайтириш орқали ҳам эришиш мумкин. Бу ёндашув, одатда, углерод солиғи бўйича тушумларни ишлатишнинг энг тежамли усули ҳисобланади. Лекин, баъзи шароитларда харажатларни кўпайтириш ёки давлат қарзини камайтириш ҳам муҳим иқтисодий фойда келтириши мумкин.
Агар ҳукуматлар солиқ тушумларини харажатларни кўпайтириш учун ишлатишга қарор қилсалар, уларни умумий бюджетга йўналтиришлари ёки экологик дастурларни қўллаб-қувватлаш ёҳуд ижтимоий кўмакни ошириш каби аниқ мақсадларга ажратишлари мумкин. Ҳатто умумий бюджетга киритилган маблағлар ҳам охир-оқибат солиқ билан боғлиқ аниқ мақсадларда ишлатилиши мумкин. Бошқа юрисдикциялар бу маблағларни камомадни камайтириш ёки давлат қарзини тўлаш учун ишлатиши мумкин.
Ҳукуматлар, шунингдек, солиқ тўловчиларга углерод солиғи бўйича мажбуриятларини (бир қисмини) тўлаш ўрнига ҳисоб-китоб тўловларидан воз кечишга имкон бериб, ўз даромадларининг бир қисмидан воз кечишни танлаши мумкин (Marron ва Morris, 2016).
5-жадвал
Углерод солиғи тушумларидан фойдаланиш йўллари (мамлакатлар кесимида)
Мамлакатлар |
Углерод солиғидан фойдаланиш йўллари |
Австралия |
Кам таъминланган оилаларга ёрдам, шу жумладан, даромад солиғини ислоҳ қилиш. Иш ва рақобатбардошлик тўплами. Кўмир электр энергияси учун компенсация. Кредитлардан фойдаланиш. |
Буюк Британия |
Даромад ва мол-мулк солиғини камайтириш ва имтиёзлар бериш. |
Чили |
Умумий даромадни ошириш натижасида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини |
ривожлантириш. |
|
Дания |
Жисмоний шахлардан олинадиган даромад солиғи, пенсия фонди ва ижтимоий солиқ ставкаларини пасайтириш. Энергия сарфи самарадорлиги ва атроф-муҳит тозалигини таъминлаш. |
Финландия |
Жисмоний шахлардан олинадиган даромад солиғи, пенсия фонди ва ижтимоий солиқ ставкаларини пасайтириш. |
Франция |
Жисмоний ва юридик шахлардан олинадиган даромад ва фойда солиғи ставкаларини пасайтириш. Кам таъминланган оилаларга энергия таъминотини ошириш. |
Исландия |
Умумий бюджет даромадларни ошириш. |
Ҳиндистон |
Тоза энергия ва атроф-муҳитни таъминлаш |
Ирландия |
Умумий тушумларни ошириш, дефицитни камайтириш ва қарзларни тўлаш. |
Япония |
Кам углерод ажратадиган технологияларни қўллаб-қувватлаш. |
Мексика |
Умумий бюджет даромадларини ошириш. |
Норвегия |
Умумий бюджет даромадларини ошириш. Индивидуал даромад солиғи ва корпоратив фойда солиғи ставкаларини пасайтириш. |
Португалия |
Кам таъминланган уй хўжаликлари учун даромад солиғи ставкасини пасайтириш. Умумий бюджет даромадларини ошириш. |
Жанубий Африка |
Қайта ишланадиган энергия таъминотини қўллаб-қувватлаш. Жамоат транспортини қўллаб-қувватлаш. |
Швеция |
Умумий бюджет даромадларини ошириш. Индивидуал даромад солиғи ва корпоратив фойда солиғи ставкаларини пасайтириш. |
Швецария |
Ҳаётий суғурта ва ижтимоий солиқларни камайтириш. Қурилиш соҳасида энергия сарфи самарадорлигини ошириш. Технологияларни қўллаб-қувватлаш. |
Назорат ва мувофиқликни таъминлаш
Самарали солиқ маъмурчилиги самарали институтлар ва жараёнларни, шунингдек, солиқ мажбуриятлари бажарилишини талаб қилади. Ҳар қандай мамлакатда даромадларни йиғиш тузилмалари ва солиқ органлари мавжуд. Шунинг учун мамлакатлар иложи борича углерод солиғи маъмурчилигини мавжуд тузилмалар ва муассасалар билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилиши лозим.
Ишлаб чиқаришга солинадиган солиқлар нуқтаи назаридан, чиқиндилар одатда ёқилғи сотиш бўйича баҳоланади. Ҳолбуки, бевосита чиқиндиларга йўналтирилган солиқлар, одатда, янада мураккаб ўлчаш, ҳисобот бериш ва текшириш тизимларини талаб қилади. Иложи бўлса, мамлакатлар иссиқхона газлари чиқиндиларини ўлчайдиган ёки энергия ва саноат ишлаб чиқариш каби бошқа тегишли омилларни бошқарадиган мавжуд тизимлардан фойдаланишга ҳаракат қилишлари талаб этилади.
Хулоса ва таклифлар
Охирги ўн йилликларда атроф-муҳит ўзгаришининг кескинлашуви ва экологик муаммоларнинг глобал тусга кириши ҳукуматлардан бу турдаги муаммоларга қарши жиддийроқ қаршилик кўрсатишни талаб қилмоқда. Шу ўринда кўпгина мамлакатларда солиқ тизимини экологик йўналтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг аллақачон бошлаб юборилганини айтиб ўтиш жоиз. Аммо, бу ҳаракатларнинг ҳали камлик қилаётганлигини атроф-муҳит ифлосланиши жадал давом этаётганлигида кўришимиз мумкин.
Бунинг асосий сабларидан бири, бу муаммога қарши асосан ривожланган мамлакатларнинг курашаётганидир. Кўпгина ривожланаётган мамлакатлар улардаги иқтисодий барқарорлик ҳали етарли даражада эмаслиги туфайли бу каби кескин қарорларни қабул қилишга шошилишмаяпти ва бу табиий ҳолдир. Чунки, қўшимча солиқ турларининг жорий этилиши умумий солиқ юкининг ортишига ва бунинг оқибатида иқтисодий ўсишнинг секинлашувига сабаб бўлиши мумкин.
Аммо, иқтисодий ўсиш пойгасига киришиб кетиш натижасида атроф-муҳитни ўз ҳолига қайтариб бўлмас даражада зарарлашимиз ва келажак авлодларни ҳаёт учун ҳавфли шароитда умр кечиришга маҳкум қилиб қўйишимиз ҳам мумкин.
Мақолада келтирилган устувор йўналишларга этибор берган ҳолда аксарият ривожланаётган мамлакатлар ҳам иқтисодий ва сиёсий чекловларни четлаб ўтган ҳолда ўзларининг солиқ тизимларини экологик йўналтиришлари мумкинлигини хулоса қилишимиз мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар
Arlinghaus, J. 2015. “Impacts of Carbon Prices on Indicators of Competitiveness: A Review of Empirical Findings.” OECD, Environment Working Paper No. 87. download/5js37p21grzq.
Fischer, C. and A.K. Fox. 2012. “Climate Policy and Fiscal Constraints: Do Tax Interactions Outweigh Carbon Leakage?.” Resources for the Future Discussion Paper 12-19. Download/
Marron, D. and A. Morris. 2016. “How Should Governments Use Revenue From Corrective Taxes?” Tax Policy Center, Urban Institute and Brookings Insitution. How-Should-Governments-Use-Revenue-from-
Metcalf, G. and D. Weisbach. 2009. “The Design of a Carbon Tax.” Harvard Environmental Law Review 33: 499–556.
Zhang, Z. and A. Baranzini. 2004. “What Do We Know about Carbon Taxes? An Inquiry into Their Impacts on Competitiveness and Distribution of Income.” Energy Policy 32: 507–518
"Экономика и социум" №3(94) 2022
Список литературы Углерод солиини жорий илишдаги асосий устувор йўналишлар
- Arlinghaus, J. 2015. "Impacts of Carbon Prices on Indicators of Competitiveness: A Review of Empirical Findings". OECD, Environment Working Paper No. 87. http://www.oecd-ilibrary.org/docserver/ download/5js37p21grzq.
- Fischer, C. and A.K. Fox. 2012. "Climate Policy and Fiscal Constraints: Do Tax Interactions Outweigh Carbon Leakage?". Resources for the Future Discussion Paper 12-19. http://www.rff.org/files/sharepoint/WorkImages/ Download/RFF-DP-12-19.pdf.
- Marron, D. and A. Morris. 2016. "How Should Governments Use Revenue From Corrective Taxes?" Tax Policy Center, Urban Institute and Brookings Insitution. https://www.brookings.edu/wp-content/uploads/2016/07/How-Should-Governments-Use-Revenue-from- Corrective-Taxes-Marron-Morris-1.pdf.
- Metcalf, G. and D. Weisbach. 2009. "The Design of a Carbon Tax". Harvard Environmental Law Review 33: 499-556.
- Zhang, Z. and A. Baranzini. 2004. "What Do We Know about Carbon Taxes? An Inquiry into Their Impacts on Competitiveness and Distribution of Income". Energy Policy 32: 507-518.
- EDN: ERUSAD