Ўувчиларни ностандарт фикрлашга ўргатиш ва ўз-ўзини бошариш тамойиллари
Автор: Исмаилова Д.Р.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 1-2 (92), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш кўникмалари ва ностандарт фикрлаш тамойиллари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.
Короткий адрес: https://sciup.org/140291010
IDR: 140291010
Текст научной статьи Ўувчиларни ностандарт фикрлашга ўргатиш ва ўз-ўзини бошариш тамойиллари
Замонавий илмий-техникавий илм ва билимга, тушунчага эга ўқувчиларни тарбиялаш, сифатли таълимни таъминлаш, ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказишнинг илк сабоқларини бериш, болаларнинг дунёқарашини тўғри ривожлантириш масаласи мактабгача таълим муассасалари ҳамда мактаблар зиммасига юклатилган. Мамлакатимизда ёш авлоднинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор ҳамда ғамхўрлик билан ёндашилади. Шу мақсадда юртимизда замонавий таълим беришнинг стратегик йўналишлари пухта ишлаб чиқилган, ўқувчиларга шахсий режаларини бекаму-куст амалга ошириш, уз кобилиятини, илмий-ижодий имкониятларини тўла намоён этиш учун барча шароитлар яратиб қўйилган. Ёшларимиз хақли равишда ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этувчи кучига айланиб бораётгани барчамизга ғурур ва ифтихор баFишлайди
Дунё миқёсида ўқувчиларни ўқитиш сифатига нисбатан тенг шароитлар яратиш, таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий этиш долзарб масала килиб куйилмокда
^озирги кунда укувчиларни жамоавий ва якка тартибда изланишга, укиб-урганишга, ижодий кобилиятини устиришга каратиш, таълим сокасида янгиликлар яратиш борасида тадкикотчи-олимларимиз илмий изланишлар олиб бормокдалар
Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитиладиган мажбурий фанлар ўзига хос туркумлардан иборат. Мазкур туркумларнинг асосийларини қуйидаги фанлар ташкил этади:
-
- “Умумий педагогика”;
-
- “БошланFич таълим педагогикаси, инновация ва интеграция”;
-
- “Болалар педагогикаси”;
-
- “Педагогик макорат”.
Бўлажак ўқитувчиларнинг ўқувчиларни ностандарт масалалар орқали ижодий қобилиятларини ривожлантиришга методик тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат
Бўлажак ўқитувчиларнинг ўқувчиларни ностандарт масалалар орқали ижодий қобилиятларини ривожлантиришга методик тайёргарлигини такомиллаштириш жараёни
Қўлланиладиган услуб. Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандарти, мавзуга оид педагогик, психологик ва методик адабиётларни
ўрганишга асосланган назарий ва тарихий таҳлиллар, тажрибалар, кузатишлар, суҳбатлар. Ўқув қўлланмалар ва дарсликларни дидактик
таҳлил қилиш, ўрганиш, қўллаш ҳамда олий таълим муассасаларида
ўтказилган тажрибасинов ишларининг натижалари статистик таҳлил
қилинади
Бўлажак ўқитувчиларнинг ўқувчиларни ностандарт масалалар орқали ижодий қобилиятларини ривожлантиришга методик тайёргарлигини такомиллаштириш жараёнида педагогик кузатув,математик-статистик методлардан фойдаланилган.
Мавзу бўйича илмий манбаларнинг қисқа таҳлили. Ижодий қобилиятни одатда, аввалдан маълум бўлмаган қандайдир янгилик яратиш – перцептив образлар, билимлар3 , мақсад ва фикрлар ҳаракат омиллари, билиш мотивацияси4 деб таърифлашади. Нуқтаи назарлар ва фикрларнинг турличалигидан келиб чиқиб, биз, “ижодий қобилият” тушунчасини аниқлаштиришни, ижодий қобилиятни ривожлантириш тушунчасини математика ўқитиш муаммоларига бағишланган тадқиқотлар асосида кўриб чиқамиз
Психология ижодий қобилиятни субъектнинг фаол фаолияти сифатида қарайди, ундовчи мотивларини, мақсадини, хусусийлик аҳамиятига эга бўлишлигини, мантиқий тафаккурнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлайди, фикрлаш операцияларини улар асосида ётувчи мантиқий принциплар асосида субъект тушунчаси нуқтаи–назаридан тадқиқ қилади.
Бизнингча, ижодий қобилият моҳияти мантиқ қонуниятларидан фойдаланиб, тушунча, мулоҳаза ва хулосалар билан амаллар бажаришдан иборат бўлган тафаккур тури сифатида таърифланади1 . Ижоднинг шарти хаётий тажриба, зарурий кўникма ва малакалар йигиндисининг мавжудлигидир.
Шундай қилиб, ўқувчиларнинг ижодий қобилияти, бу – кечадиган жараён орқали янги билим ва янги ечим усулларини долзарблаштирадиган янги ёки масаладаги ўзига хос номаълум вазиятларни аниқлаш фаолиятидир.
Ижодийлик усулларини қўллашда ўқувчилар ижодий қобилиятнинг битта асосий компонентидан фойдаланиш уқуви муҳим аҳамиятга эга
Ижодий қобилиятнинг ривожланишига фақатгина ижодий қобилиятни ўзлаштириш билан эришиб бўлмайди. Бунинг учун ўқув фани мазмунига мос муваффаққиятли ижодий изланиш ва ундан самарали фойдаланиш, уқув ҳамда кўникмаларини киритиш лозим бўлади. Ижодий қобилият ижодий фаолият туфайли ривожланади ва шу фаолият орқали намоён бўлади. Яъни, фаолиятли ёндашув, шахсий фаолиятни бутунича ишга татбиқ этишда муҳим саналади.
Ҳар хил тоифадаги ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ўстириш, ижодий қобилиятини тўғри ривожлантиришга, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришга таъсир этадиган усуллар борасида ҳам турлича нуқтаи назарлар мавжуд.
Педагогика ва ўқитувчининг педагогик фаолиятида ўқув-тарбиявий ишлар жараёнига ижодий масалаларни ечиш усулларининг киритилиши долзарблик касб этади. Ўқув фаолиятида ижодий масалаларни ечишга эвристик ёндашишни татбиқ этиш ва ўқувчиларни қабул қилиш имкониятига қараб эвристикага ўргатишга аҳамият қаратилади. Бизнингча, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини самарали ривожлантириш учун эвристик усул алгоритмик усул билан қўшиб олиб борилиши керак, деб ҳисоблаймиз.
Фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг ижодий қобилятини ривожлантириш учун ностандарт масалаларнинг ўрни беқиёс. Л.М
Фридман мактаб математикасида масалаларни турларга бўлар экан, стандарт ва ностандарт масалалар мавжудлигини кўрсатиб ўтади. Ностандарт масалалар ҳақида ёзаркан, “математика курсларида уларни ечиш учун умумий қоида ва ҳолатларнинг аниқ дастури бўлмайди”, дейди.
Ностандарт масалаларнинг мантиқий, етишмаётган параметрларни топишга доир, ривожлантирувчи, топқирликка доир, қизиқарли,арифметик, сонли бошқотирмалар, геометрик хусусиятга эга, эртак масала каби турлари мавжуд.
Масалаларни ечишга ўргатишда бўлажак ўқитувчи олдида икки хил вазифа туради. Бир томондан, масала шартларида акс этган билимлар тизимини тиклаш ва сақлаб қолиш зарур. Иккинчи томондан эса ўқувчилар доимий равишда нисбатан масала талабларига боғлиқ бўлган янги тизимни қуришларига эришиш керак.
Ностандарт масалаларнинг хусусияти уларнинг ечим йўли ҳар доимгидек маълум алгоритмдан иборат бўлмаслигида. Бу изланиш ўқувчилардан бир хил масалалар устида ишлашдан кўра кўпроқ масалалар ечишнинг умумий малакаларини шакллантиришга йўналтирилган фаол ҳаракатни амалга оширишларини талаб қилади. Ностандарт масалаларни ечиш ўқувчиларга таққослаш, кузатишга доир тажрибаларни тўплашга, мураккаб бўлмаган математик қонуниятларни аниқлашга, исбот талаб этадиган фаразларни ўртага ташлашга имкон беради. Шу муносабат билан ўқувчиларда дедуктив мулоҳаза юритишга эҳтиёж туғилиши учун шароит яратилади.
Ностандарт масала билан ишлаш методикаси ўқувчиларга масала моҳиятини англаш босқичида қийинчилик туғдирадиган ҳолатларни топиб, бажариш бўйича тавсияларни, ечим режасини тузишни, тузилган режани амалга ошириш босқичини, ҳаракатлар ва натижасини текшириб кўришни ўз ичига олади.
Ностандарт масалаларни ечиш учун, бир томондан, ўқувчиларда масалаларни ечишнинг умумий малакаларини шакллантириш, бошқа томондан эса уларни махсус усуллар билан таништириш зарур. Ностандарт масалаларни ечишнинг моделлаштириш, мулоҳаза юритиш, тадқиқот, танлаш ва бошқа усуллари мавжуд.
-
1. Ностандарт масалаларни ечиш – ўқитиш жараёнида ўргатувчи, тарбияловчи, ривожлантирувчи, назорат қилувчи каби дидактик тамоилларни бажаради.
-
2. Ўқитишда ностандарт масалалардан фойдаланиш ижодий тафаккурга етакловчи асосий фикрлаш уқувини ривожлантиришга маълум маънода ёрдам беради.
-
3. Ностандарт масала билан ишлаш методикаси ўқувчиларга масала моҳиятини англаш босқичида қийинчилик туғдирадиган ҳолатларни топиб, улар билан ишлаш бўйича тавсияларни, ечим режасини тузишни, тузилган режани амалга ошириш босқичини, ҳаракатлар ва натижани текшириб кўришни ўз ичига олади.
Тавсиялар.
-
1. Мактаб математика курсини ўрганишда аниқ мақсадга йўналганлик (ўқитувчида машғулот, мавзу, бўлим мақсадини қўйиш, мақсадни табақалаштириш, аниқлаштириш ва интеграциялаш, дарс мақсадларини ажратиш, ўқувчилар фаолиятини такомиллаштиришга ижодий ёндашиш) бўлиши.
-
2. Мазмунни ва ўқитиш мақсадларини мувофиқлаштириш, таълим мазмунини моделлаштириш, ўқув жараёнини мақсадларига ва мазмунига мос ўқитиш методлари мажмуини танлаш уқувларини, ўқув топшириқларини танлаш.
-
3. Ўқув фанини ўрганишда машғулот лойиҳасини ишлаб чиқишга қизиқиш ва мотивация асосида юзага келадиган мотивацияли–аҳамиятли
йўналганлик, шунингдек, ишлаб чиқилган машғулот лойиҳаларини амалиётга жорий этиш имкониятини бериш керак бўлади.
Адабиётлар рўйхати :
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
-
3. Воҳидов Ў. ECTS: асосий тушунчалар, қоидалар ва тамойиллар. –Тошкент, 2020
-
4. Мардонов Ш.Қ., Жабборова О.М. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитишнинг инновацион кластер усули. Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар. Халқаро илмий-амалий анжуман, ТВЧДПИ, 2021. Б. 142-145
"Экономика и социум" №1(92) 2022
Список литературы Ўувчиларни ностандарт фикрлашга ўргатиш ва ўз-ўзини бошариш тамойиллари
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги "Педагогик таълим соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги "Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори.
- Воҳидов Ў. ECTS: асосий тушунчалар, қоидалар ва тамойиллар. -Тошкент, 2020.
- Мардонов Ш.Қ., Жабборова О.М. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитишнинг инновацион кластер усули. Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар. Халқаро илмий-амалий анжуман, ТВЧДПИ, 2021. Б. 142-145.