Узун суякларнинг кам қувватли синиши бўлган болаларда суяк тўқимаси минерал зичлигини ўрганиш натижалари
Автор: Умаров Файзулла Хабибуллаевич, Матанов Замир Мирзаханович
Журнал: Re-health journal.
Рубрика: Травматология и ортопедия
Статья в выпуске: 1 (13), 2022 года.
Бесплатный доступ
Суяк тўқимаси минерал зичлигининг пастлиги, кам қувватли синиши бўлган болалар ва ўсмирларда D гиповитаминозининг мавжудлиги, бу кўрсаткичларнинг синишларни даволашдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, аниқланган бузилишларни тузатишни талаб қилади: даволашнинг янада юмшоқроқ усулларини танлаш, мос медикаментоз терапиясини тайинлаш, белгиланган терапия самарадорлигини динамик кузатиб бориш, остеопороз ташхиси тасдиқланган болаларда эса - суяк тўқимаси минерал зичлигини динамикада ўрганилган.
Болалар, суяк тўқимаси минерал зичлиги, узун найсимон суяклар камқуватли синишлари, гиповитаминоз Д, остеопороз
Короткий адрес: https://sciup.org/14124654
IDR: 14124654
Текст научной статьи Узун суякларнинг кам қувватли синиши бўлган болаларда суяк тўқимаси минерал зичлигини ўрганиш натижалари
Кириш. Скелетнинг метаболик бузилишлари муҳимлиги нуқтаи назаридан патологиянинг кўпайиши бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ҳозирги вақтда кўплаб илмий ишлар остеопорозни замонавий травматология ва ортопедиянинг энг долзарб муаммоларидан бири сифатида ўрганишга бағишланган. Болаларда кальцийни истеъмол қилишни оптималлаштириш билан бир қаторда, D витаминининг мақбул ҳолатига катта эътибор қаратилади.
D витамини мушак тўқимасида шаклланиш ва метаболик жараёнларни қўллаб – қувватлайди, унинг етишмаслиги эса йиқилишларга мойиллик ҳосил қилади [10, 11]. D витаминининг етишмовчилиги фонида суяк регенерацияси бузилади [7].
Остеопороз ва остеопения фонида синишларни даволаш муаммоси нафақат катталарда, балки болаларда ҳам долзарбдир. Шу сабабдан, узун суякларнинг кам қувватли синиши бўлган болаларда остеопорознинг эрта босқичларини ўз вақтида ташхислаш учун суяк тўқимаси минерал зичлигини (СМЗ) баҳолаш усулларини такомиллаштириш зарур, шунингдек такрорий синишларнинг олдини олиш учун суяк тўқимаси минерал зичлигини (СМЗ) даги ўзгаришларни эрта аниқлаш зарур, ва аниқланган патологияни текшириш учун остеорепарация ва суяк резорбцияси жараёнларини акс эттирувчи биокимёвий усулларни такомиллаштириш, шунингдек суяк метаболизмининг молекуляр генетик маркерларини ўрганиш керак. Остеопороз учун етарли терапия, табиий равишда унинг сабабини аниқламасдан, мумкин эмас. Болалар ва ўсмирларнинг ҳар томонлама текшируви натижаларини таҳлил қилиш асосида, бирламчи ёки иккиламчи остеопорозни текшириш, суяк тўқимаси минерал зичлигини (СМЗ) камайиши фонида болаларда узун суяк синишларини жарроҳлик даволашнинг дифференциал тактикасини ишлаб чиқиш зарур.
Crabtree NJ ва ҳаммуаллифлари тадқиқотлари (2013) синишлар нафақат шикастланган суякда суяк минерал зичлигининг бузилишига ва остеопениянинг ривожланишига, балки скелетнинг бошқа суякларида ҳам олиб келишини, бу болаларда суяк массасининг чўққи шаклланишига салбий таъсир қилишини кўрсатди. [8].
Di Iorgi N ва ҳаммуаллифлари маълумотларига кўра (2018), ҳатто анамнезида сурункали соматик патологияси бўлмаган деярли соғлом болалар орасида остеопеник синдромнинг сезиларли даражада тарқалиши бутун дунёда қайд этилган. Бу борада болаларда суяк массасининг чўққисини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади. [9]. Маълумки, суяк массаси чўққисининг 80% ўсиши болалик ва ўсмирлик даврида содир бўлади. Ривожланишнинг турли даврларида болаларда скелет ўсишининг юқори суръатларида суяк массаси чўққисининг етарли даражада тўпланмаганлиги, синишлари бўлган болалар контингентининг кўпайишига сабаб бўлади, бу 2015, 2016 йилларда С.В.Мальцев ва ҳаммуаллифлари асарларида кўрсатилган [4, 5].
Ушбу патологияни ўрганишда етакчи бўлган кўплаб муаллифларнинг фикрига кўра, суяк тўқимаси минерал зичлиги суяк мустаҳкамлигининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади, суяк массасининг энг объектив баҳоланиши остеопения ва остеопорозни ташхислаш ва эрта аниқлашнинг "олтин стандарти" бўлган суяк денситометрияси усуллари билан таъминланади [1, 2].
Тадқиқот мақсади –узун суяклари синган болалар ва ўсмирлардаги суяк тўқимаси минерал зичлигининг даст лабки кўрсаткичларини аниқлаш, D витамини ҳолатини баҳолаш.
Материал ва усуллар . Биз Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий -амалий тиббиёт маркази болалар травматологияси клиникасида кўрикдан ўтган ва даволанган 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган, узун суяклари кам қувватли синиши бўлган 46
касал боланинг клиник, радиологик, денситометрик ва лаборатория тадқиқот усуллари маълумотларини урганиб чи^дик.
46 та боланинг 39 таси (84,8%) ўғил болалар, 7 таси (15,2%) қиз болалар эди. Улардан 16 таси (34,8%) 6-10 ёшда, 30 таси (65,2%) 11-18 ёшдагилар эди.
Сегментлардан кўпинча елка суяги жароҳатланган - 26 (56,5%), кейин билак - 16 (34,8%), частота бўйича учинчи ва тўртинчи ўринларда – болдир суяклари - 3 (6,5%) ва сон суяги - 1 (2,2) %) тегишли равишда. Жароҳат механизмига кўра, барча 46 беморда кам қувватли синишлар (ўз танасининг баландлигидан тушган) кузатилган. СМЗ камайиши фонида жинси, ёши, шикастланиш механизми ва шикастланган сегментлари бўйича кузатилган барча болалар қуйидагича тақсимланган (1 -жадвал).
1-жадвал
Болаларнинг жинси, ёши, жароцат механизми ва шикастланиш табиати буйича таксимланиши
Жинси |
Ёши |
Жароцат механизми |
Сегментлар |
||||||||
Он ч о ю ч S |
Он ч о ю |
40 |
ОО |
S ч Й i |
S ч Й и S 2 |
S о та Ч Щ |
S Он о ч S и |
S о К О и |
S Он о S ч о и |
||
39 (84,8%) |
7 (15,2%) |
- |
- |
16 (34,8%) |
30 (65,2%) |
46 (100%) |
- |
26 (56,5%) |
16 (34,8%) |
1 (2,2%) |
3 (6,5%) |
Тадқиқотга 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар киритилмаган, чунки адабий манбаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, синишларнинг частотаси ўсишга мойил бўлган ва балоғатдан олдинги ва балоғат ёшдаги болаларда максимал кўрсаткичларга етган, айнан шу даврларда суяк тўқимаси минерал зичлигини (СМЗ) максимал пасайиши кузатилади [6]. Беморларни тадқиқотдан чиқариб ташлаш мезонлари жароҳатланган пайтдан бошлаб кеч мурожаат қилган (4-7) суткаларда, бошқа органлар ва тизимларнинг умумий шикастланиши ёки юрак-қон томир, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш ёки сийдик тизимининг ўткир ёки сурункали касалликлари бўлиши эди.
Клиникада беморларга мунтазам диагностика чораларини, шу жумладан клиник ва биокимёвий таҳлилларни, шунингдек жароҳатланган оёқ-қўлларининг динамик рентгенограммасини босқичма-босқич ўтказилди.
Суяк тўқимасининг минерал зичлиги Евроосиё меъёрий маълумотлар базаси ёрдамида DMS STRATOS (Франция) суяк денситометри ёрдамида икки қувватли рентген абсорбциометрияси ёрдамида баҳоланди. Умуртқа поғоналари таналари суяк тўқимаси минерал зичлигини (СМЗ) умуртқа поғонаси бел соҳаси (LI – LV, фронтал проекция) ва сон суягининг проксимал соҳаси (Dual Hip дастури: Neck сон бўйни ва вертел ости соҳасида) даражасида баҳолаш учун педиатрия дастури ишлатилган.
Минерализация даражаси скелетнинг ўрганилган босқичларида Z -мезони бўйича суяк тўқимаси минерал зичлигини (СМЗ) мутлақ кўрсаткичлари билан баҳоланди, бунда текширилаётган беморнинг СМЗ ва бир хил ёш ва жинс соғлом болалар ва ўсмирлар учун ўртача статистик меъёр орасидаги фарқни ҳисобга олинган.
Натижаларни статистик қайта ишлаш Microsoft Excel ва Stats of Statistica V 6.0 амалий дастурларнинг пакети ёрдамида амалга оширилди. Кўрсаткичлардаги фарқлар P<0,05 да ишончли деб ҳисобланган.
Натижалар . ^озирги вацтда Санкт -Петербург олимлари томонидан ишлаб чиқилган ва Халқаро клиник денситометрия жамияти томонидан қабул қилинган остеопения ва остеопороз таснифи суяк денситометрияси кўрсаткичларини таҳлил цилиш учун кулайдир. (International Society for Clinical Densitometry — ISCD) [3].
Ушбу таснифга кўра, суяк тўқимаси минерал зичлигининг танқислигини Z-мезони бўйича баҳолаш шкаласига СМЗ танқислиги градациясини фоиз нисбатида аниқлаштириш жорий этилган, яъни 10% гача норма ҳисобланади, 11 дан 17% гача – I-даражали остеопения (ўртача), 18-25% - II -даражали остеопения (намоён), 26% ёки ундан кўп - III даражали остеопения (кескин намоён); 26-34% - I- даражали остеопороз, 35-49% - II- даражали остеопороз, 50% ёки ундан кўп - III даражали остеопороз.
Биз текширган беморларда В. Л. Малинин таснифи (2006) бўйича денситометрик текширув кўрсаткичлари қуйидагича эди - синишлари бўлган 9 та касал болага I-даражали остеопения, битта беморга II-даражали остеопения, 5 та беморга I-даражали остеопороз ташхиси қўйилган, қолган 31 болада СМЗ кўрсаткичлари нормал кўрсаткичларга тўғри келган (2 -жадвал).
2-жадвал
Узун суяги синган болаларда В. Л. Малининнинг остеопения ва остеопороз таснифи (2006) буйича денситометрик курсаткичлар
СМЗ пасайиши курсаткичлари (%) Z-мезони бўйича |
Остеопения/Остеопороз |
Текширилганлар сони |
(10 % гача) |
Норма |
31 |
11–17 % |
I-даражали остеопения |
9 |
18–25 % |
II-даражали остеопения |
1 |
26 % ва юқори |
III-даражали остеопения |
- |
26–34 % |
I-даражали остеопороз |
5 |
35–49 % |
II-даражали остеопороз |
- |
50 % ва юқори |
III-даражали остеопороз |
- |
Денситометрик тадқиқотлар натижаларига асосланиб шуни таъкидлашни истардикки, биз ўз ишимизда Халқаро клиник денситометрия жамиятининг тавсияларига амал қилганмиз, уларда скелетнинг камида иккита ўрганилган соҳасида ўзгаришлар бўлгандагина, СМЗ камайиши фактини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатилган.
Касалхона шароитида, қабул қилган вақтда, суяк бўлакларининг қўлда бир босқичли репозицияси ва гипс боғлами билан иммобилизация қилиш амалга оширилди. Кейинчалик даволанишнинг кейинги йўналиши аниқланди. Барча беморларга симптоматик терапия тайинланди, кундалик текширувлар ва боғламлар ўтказилди. Касалхонага ётқизиш муддати ўртача (10 ± 3) ётоқ / кунни ташкил этди.
Бундан ташқари, барча беморларда суяк метаболизмининг маркерларини лаборатория текширувидан ўтказилди. Тадқиқот дастури касалхонага ётқизилганидан кейинги 1 -куни лаборатор диагностика усуллари ёрдамида амалга оширилди. Материал сифатида эрталаб оч қоринга тирсак венадан олинган беморларнинг веноз қони хизмат қилди. Минерал алмашинувининг асосий кўрсаткичларини ўрганиш қон зардобида умумий кальций, фосфор ва ишқорий фосфатаза фаоллигини концентрациясини ўрганиш асосида олиб борилди. Бунга параллел равишда D витамини даражасини аниқлаш учун қон текшируви ўтказилди.
Му^окама . Маълумки, кальций минерализация ва скелет шаклланиши жараёнида муҳим роль ўйнайди. D витамини кальций алмашинувини тартибга солади, суяк тўқимасининг тузилмавий ва функционал ҳолатига таъсир қилади ва организмдаги минераллар алмашинувининг регуляторидир [7].
Бизнинг материалимизда, узун суякларнинг синиши билан текширилган беморларда, қон зардобида ўрганилган D витамини таҳлили шуни кўрсатдики, 2 (5,1%) ўғил ва 1 (14,3%) қиз болаларда унинг кўрсаткичлари нормал кўрсаткичларга мос келади, 24 (61,5%) ўғил ва 2 (28,6%) қиз болаларда D витамини етишмовчилиги, 9 ўғил (23,1%) ва 4 (57,1%) қиз болаларда D витаминининг танқислиги ва 4 (10,3%) ўғил болаларда - D витаминининг як;к;ол намоён булган тащислигини курсатган (3-жадвал).
3-жадвал
СМЗ камайиши фонида узун суяк синиши булган болаларда D витаминининг бошланFич курсаткичлари
D витамини (угил болалар) |
Dвитамини (кизболалар) |
||||||
к |
К СО U |
к В Ч д и о д А н |
К cd Ч Ю К ю § Е 2 й s S и ч Я В к м § ® |
к э S |
К 5 СО U 2 и |
к В Ч д и о 2 н |
К cd Ч Ю К ю § Е 2 й s S и ч В s м § - 2 S V н Я- |
12 (9,8%) |
48 (39,3%) |
51 (41,9%) |
11 (9,0%) |
8 (21,1%) |
12 (31,5%) |
13 (34,3%) |
5 (13,1%) |
Умумий кальций, фосфор даражаси ва ишқорий фосфатаза фаоллигини биокимёвий тадқиқотлар маълумотларини таҳлил қилганда, 17 (43,6%) ўғил ва 3 (42,9%) қиз болаларда кальций даражаси нормал қийматлар чегарасида, 22 (56,4%) ўғил болалар ва 4 (57.1%) қиз болаларда меъёрдан паст эди, беморларда кальций миқдорининг ошиши кузатилмади (4-5-жадваллар).
4-жадвал
СМЗ камайиши фонида узун суяклари синган болаларда кальций-фосфор алмашинуви ва ишкорий фосфатазанинг бошланFич курсаткичлари (уFил болалар)
Саумумий |
Фосфор |
Ишкорий фосфатаза |
||||||
cd У S Ч 2 § = 5 сз ч: in Я 2 ri |
К cd S |
К cd Ж cd С |
Ч о 40 cd СЧ О |
К cd S |
К cd Ж cd С |
cd У cd в о В 2 Оч :о ^ щ хГ |
К cd Ц S |
К cd Ж cd С |
59 (43,6%) |
2 |
60 (56,4%) |
10 (25,6%) |
27 (69,2%) |
2 (5,2%) |
2 (5,2%) |
37 (94,8%) |
17 (43,6%) |
5-жадвал
СМЗ камайиши фонида узун суяклари синган болаларда кальций-фосфор алмашинуви ва ишқорий фосфатазанинг бошланғич кўрсаткичлари (қиз болалар)
Cа умумий |
Фосфор |
Ишқорий ф |
осфатаза |
|||||
cd У cd a ^ Ю к § cd 5 cd ч § Оч ^ щ Ci ri |
cd |
И cd cd О cd c |
-5 4 о S S 40 §^ |
cd |
cd cd О cd c |
cd У cd 3 u D ^ о щ о Оч :qj ^ |
cd S |
cd cd cd |
21 (42,9%) |
1 |
17 (57,1%) |
35 (57,1%) |
2 (42,9%) |
1 |
- |
7 (100%) |
- |
10 (25,6%) ўғил ва 4 (57,1%) қиз болаларда фосфор кўрсаткичлари нормал кўрсаткичларга тўғри келди, 27 (69,2%) ўғил ва 3 (42,9%) қиз болаларда бу кўрсаткич юқори, 2 (5,2%) ўғил болаларда пасайган эди.
Ишқорий фосфатаза даражаси 37 (94,8%) ўғил болалар ва барча 7 (100%) қизларда кўтарилган эди ва фақат 2 (5,2%) ўғил болаларда нормага тўғри келди.
Шундай қилиб, биз томонимиздан олинган маълумотлар - ўғил болаларнинг 56,4% ва қизларнинг 57,1% кальцийнинг паст даражаси, ўғилларнинг 94,8% ва қизларнинг 100% фоизида ишқорий фосфатаза фаоллигининг ошиши билан биргаликда суяк тўқимасининг нормал ривожланишининг бузилишидан дарак беради, ўғил болаларнинг 61,5% D витаминининг етишмаслиги, ва қиз болаларнинг 57,1% D витаминининг танқислиги эса мавжуд муаммонинг долзарблигини таъкидлайди ва узун суякларининг кам қувватли синиши бўлган болаларда остеопения ва остеопорозни ўрганиш бўйича қўшимча тадқиқотлар ўтказишни талаб қилади.
Хулосалар :
-
1. СМЗ камайиши фонида вужудга келган узун суякларнинг кам қувватли синишлари бўлган болаларни даволаш болалар травматологиясининг долзарб муаммоларидан биридир. СМЗ нинг денситометрик параметрлари ва кальций-фосфор алмашинуви, ишқорий фосфатаза маркерлари ва D витамини ҳолатининг биокимёвий тадқиқотлари маълумотларини ўрганаётганда, бу параметрларнинг ўзгариши узун суяклари синган болаларнинг ярмидан кўпида аниқланган.
-
2. Суяк тўқимаси минерал зичлигининг пастлиги, кам қувватли синиши бўлган болалар ва ўсмирларда D гиповитаминозининг мавжудлиги, бу кўрсаткичларнинг синишларни даволашдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, аниқланган бузилишларни тузатишни талаб қилади: даволашнинг янада юмшоқроқ усулларини танлаш, мос медикаментоз терапиясини тайинлаш, белгиланган терапия самарадорлигини динамик кузатиб бориш, остеопороз ташхиси тасдиқланган болаларда эса - суяк тўқимаси минерал зичлигини динамикада ўрганиш.
-
3. Олинган лаборатория маълумотлари – ўғил болаларнинг 56,4% ва қиз болаларнинг 57,1% кальцийнинг пастлиги, ўғил болаларнинг 94,8% ва қиз болаларнинг 100% ишқорий фосфатаза фаоллигининг ошиши билан биргаликда суяк тўқимасининг нормал ривожланишининг бузилишини кўрсатади, ўғилларнинг 61,5% ва D витамини етишмаслигида, қизларнинг 57,1% D витаминининг танқислиги эса мавжуд
муаммонинг долзарблигини яна бир бор таъкидлайди ва узун суякларнинг кам қувватли синишлари бўлган болаларда остеопения ва остеопороз бўйича қўшимча тадқиқотларни талаб қилади.
АДАБИЁТЛАР
Список литературы Узун суякларнинг кам қувватли синиши бўлган болаларда суяк тўқимаси минерал зичлигини ўрганиш натижалари
- Джон А. Канис с соавт. FRAX – новый инструмент для оценки риска перелома: применение в клинической практике и пороговые уровни для вмешательства // Остеопороз и остеопатии. – 2012. – № 2. – С. 38-44.
- Лесняк О.М. Оценка риска перелома // Лекция.
- Малинин В.Л. Денситометрическая классификация остеопении и остеопороза // Травмат. и ортопед. России. – 2006. - № 2. - С. 192.
- Мальцев С.В., Мансурова Г.Ш. Клиническое значение и методы определения снижения минеральной плотности кости у детей // Практическая медицина. – 2016. - № 8 (100). – С. 87-90.
- Мальцев С.В., Мансурова Г.Ш. Современные аспекты остеопороза у детей // Практическая медицина. – 2015. - № 7 (92). – С. 15-21.
- Мансурова Г.Ш., Мальцев С.В. Остеопороз у детей: роль кальция и витамина D в профилактике и терапии // Практическая медицина. – 2017. - № 5 (106). – С. 55-59.
- Поворознюк В.В., Дедух Н.В.¸ Быстрицкая М.А. Витамин D в регенерации кости: от экспериментальных исследований к клинической практике // Новости хирургии. - 2020; 28(4). – С. 428-438. doi: 10.18484/2305-0047.2020.4.359.
- Crabtree NJ, Hogler W, Cooper MS, Shaw NJ. Diagnostic evaluation of bone densitometric size adjustment techniques in children with and without low trauma fractures // Osteoporos Int. - 2013; 24 (7). – P. 2015–24.
- Di Iorgi N, Maruca K, Patti G, Mora S. Update on bone density measurements and their interpretation in children and adolescents // Best Pract Res Clin Endocrinol Metab. - 2018; 32 (4). – P. 477–98.
- Grigorie D, Sucaliuc A. Prevention of falls and fractures - to "D" or not to "D"? // Acta Endocrinol (Buchar). - 2018; 14 (2). – P. 235-237. doi:10.4183/aeb.2018.235
- Javier Aguilar del Rey, Esteban Jódar Gimeno, Fátima Brañas Baztán, Carlos Gómez Alonso, Yago González Lama, Jorge Malouf Sierra, Rafael Sánchez Borrego, Julián Segura de la Morena, Jorge Alonso Suárez Pérez & Carmen Valdés y Llorca. Is Vitamin-D supplementation not useful in patients at risk of fractures and falls? Gynecological Endocrinology. - 2020; 36:2. – P. 93-95, doi:10.1080/09513590.2019.1650346.