Жиззах вилояти худудларида экотуристик маршрутлар ишлаб чиишнинг географик жиатлари

Автор: Комилова Н.., Усманов М.Р., Акимов Б.Б.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-1 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ushbu maqolada Жиззах вилояти худудининг экотуристик маршрутлари, Зомин-Хўжамушкент экотуристик маршрути, Сангзор ҳавзаси экотуристик маршрути,Нурота ва Айдар-Арнасой кўллар тизими экотуристик маршрути ҳамда вилоят туристик дестинацияларини ривожлантириш учун қуйидаги таклиф ва тавсияларларга oid ma’lumotlar berib o’tilgan.

Туризм, экотуризм, экотуристик маршрутлар, туристик дестинациялар, меҳмонхоналар, зиёратгоҳлар, музейлар, сиҳатгоҳлар, инфратузилма

Короткий адрес: https://sciup.org/140293031

IDR: 140293031

Текст научной статьи Жиззах вилояти худудларида экотуристик маршрутлар ишлаб чиишнинг географик жиатлари

“Сайёҳат нима бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай жиҳатдан кўпроқ нарса ўргатади. Баъзида бошқа жойда ўтказилган бир кун, уйда ўтказилган ўн йилдан кўпроқ нарса беради”.

француз ёзувчиси Анатоль Франс .

Кириш. Дунё мамлакатлари амалиётида туризм ва рекреациянинг биргаликда ривожланишида табиат ёдгорликлари, алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар, экотизимларни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини тиклашда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, алоҳида ҳудудларнинг туристик ва рекреацион имкониятларини баҳолаш, улардан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштиришнинг комплекслик имкониятларини аниқлаш ҳамда самарадорлигини оширишда катта а^амият эгадир.

Туризм биринчи навбатда сайёҳларнинг дам олиши ва даволанишини кўзлайди, ҳамда давлатларнинг фақатгина иқтисодиётига таъсир кўрсатибгина қолмасдан балки, ижтимоий, маданий ва таълим соҳаларига сезиларли таъсир курсатади [4].

^озирги кунда туризмнинг жах,он хужалигидаги хиссаси йил сайин ошиб, у асосий макроиқтисодий тармоқлар қаторида ривожланмоқда. Шунингдек, дунёдаги кўпгина давлатларнинг муҳим даромад манбаи сифатида иқтисодиётида асосий ўрин тутмоқда. Шу жиҳатдан Ўзбекистонда мазкур соҳага этиборини кучайтириш муҳим масалалардан бири бўлиб ^исобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари туFрисида”ги 2016 йил 2-декабрдаги ПФ-4861 сонли Фармони мамлакатимизда туризмни, халқаро туризмни ривожлантиришда туб бурилишни, янги босқичнинг заминини, истиқболли ислох,атларнинг шароитларини яратди. Президент фармонида [1]:

  • -    “Мамлакатда туризмни жадал ривожлантириш, мавжуд улкан туризм салох,иятидан янада тулик ва самарали фойдаланиш, анъанавий маданий-тарихий туризм билан биргаликда туризмнинг бошқа салоҳиятли турларини

  • -    зиёрат килиш, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, даволаш-согломлаштириш, кишлок, саноат, ишбилармонлик туризми ва бошқа турларини жадал ривожлантириш,болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини, оилавий туризмни, кексалар учун ижтимоий туризмни ривожлантириш,

  • -    ички, кириш ва чи^иш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш” белгиланган.

Ишнинг мақсади ва вазифалари. Маълумки, ҳар қандай туристик фаолият танланган маршрут асосида маълум бир мақсад, вақт ва йўналишда амалга оширилади. М.Б.Биржаковнинг фикрича - туристик маршрут бу географик объектларга турли мақсадларда, йўналишларда ҳаракатланадиган саё^атдир.

Ишнинг мақсади Жиззах вилоятида сайёҳлик, соғломлаштириш, дам олиш масканларини ташкил этиш ва уни ривожлантириш учун мавжуд ресурслар имкониятларини та^лил ^илиш, рекреация-туристик жих,атдан районлаштириш ва рекреация-туристик маршрутларни ани^лаш, илмий асосда илмий-амалий тавсиялар ишлаб чи^иш буйича устувор йуналишларни белгилаш, сайё^лик-рекреацион карта х,амда маршрутлар йуналишларини ишлаб чиқишга оид маълумотларини ўрганишдан иборат бўлиб, ишнинг вазифалари сифатида Жиззах вилояти худудининг экотуристик маршрутлари, Зомин-Хужамушкент экотуристик маршрути, Сангзор х,авзаси экотуристик маршрути, Нурота ва Айдар-Арнасой куллар тизими экотуристик маршрути ^амда вилоят туристик дестинацияларини ривожлантиришга оид маълумотларни ўрганишдан иборат.

Асосий қисм. Маълумки, барча соҳаларни ривожлантириш учун, албатда унинг илмий асосларини ишлаб чиқишга тўғри келади. Хусусан, вилоятда туризм соҳасининг ривожлантириш учун минтақанинг туристик имкониятларига катта аҳамият беришимиз лозим. Шунингдек, вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш учун ҳудудининг экотуристик маршрутларини ишлаб чиқдик. Ушбу лойиҳа сайёҳларни вилоят ҳудуди буйлаб ^аракатланиши учун туристик маршрут булиб асос булади.

Вилоят ҳудудининг туристик имкониятлари, худудий йўналишларини хисобга олган ҳолда 3 та экотуристик маршрутларга ажратилди. Туристик худудларни номлашда ма^аллий хусусиятларни хисобга олган холда куйидагича номланди:

  • 1.    Зомин-Хужамушкент экотуристик маршрути;

  • 2.    Сангзор хавзаси экотуристик маршрути;

  • 3.    Нурота ва Айдар-Арнасой куллар тизими экотуристик маршрути;

Мазкур туристик маршрутларга Жиззах шаҳридан туристик дестинацияларга бориладиган йўналишлар белгиланиб, тахминан бориладиган масофалар аникланди [2; 33-41-6.].

Зомин-Хужамушкент экотуристик маршрутида Жиззах шахридан чиққан сайёҳлар мазкур йўналиш орқали Пишағор ғори, Хўжаий Сероб ота, Кўк тўнли ота зиёратгоҳларини ҳамда Зомин шаҳрининг янги замонавий қиёфасини, Зомин сув омбори, Зоминсой дарёси ва унинг ирмоқларини, шаршараларини, тоғ манзараси ва арчазорларини, Зомин сиҳатгоҳи, Супа, Чортангри, Миқ қаъласи қолдиқларини ва Култепа архелогик қазилмаларини, Ховатак-Гулшани сихатгохини шунингдек, Хужамушкент сув омбори хамда авлиё Хўжамушкентота мақбарасини зиёрат қилиш имкониятига эга буладилар. Бу маршрут буйлаб сайёхат килинганда бориб-келиш йулларини ҳисобга олганда, тахминан 280 км йўл босади. Йўлнинг асосий қисми енгил автомабил, автобус ёки микроавтобуслар оркали, 8-10 км лик масофа отлар билан ва 1-2 км пиёда ёки киш фаслида Зомин миллий боF худудида чанFилар ёрдамида харакатланиши мумкин.

Зомин-Хужамушкент маршрутида харакат килган сайёхлар узларининг кизикишларига кура илмий-тадкикот ишлари билан хамда бу худудда дам олиши, спорт уйинларида иштирок этиши, даволаниши ва зиёрат амалларини ҳам бажариш имкониятига эга бўлишади. Туристик сайёҳатлар бир неча кун давом этса, Зомин миллий боғи атрофидаги кемпингларда ва Зомин шахридаги замонавий мехмонхоналар хамда уй-мехмонхоналарида дам олиб хордик чикариш имкониятларига эга булишади. ^озирги кунда мазкур туристик ҳудудларни кенгайтириш ва ривожлантириш учун кўпгина амалий ишлар олиб борилаётганлигини кўришимиз мумкин. Бугунги кунда Зомин шаҳрини замонавий туристик шаҳарга айлантириш учун кенг кўламдаги курилиш ишлари давом этмокда. Шунингдек, туристик имкониятлардан келиб чиқган ҳолда бу минтақаларни маҳаллий туристик ҳудуддан халқаро туристик худуд боскичига утиши ижтимоий-иктисодий сохаларнинг ривожланишига хам катта таъсир курсатади.

Сангзор хавзаси экотуристик маршрутида сайёхлар Сангзор оромгоҳи, Темурланг дарвозаси, Сангзор дарёсининг ўрта ва юқори окимлари, Саъд ибн Абу Ваккос зиёратгохи, ОйкартоF манзаралари, Новка ота зиёратгоҳи ва булоқлари, Маржанбулоқ минерал сувлари ва даволаниш масканларига маршрутлар ташкил этиш мумкин. Бу машрурт бўйлаб сайёхатга бориб-келиш йулларини хисобласак, тахминан сайёх 190 км йул босади. Бу йўналишда ҳам йўлнинг асосий қисмини енгил автомобил, автобус ёки микроавтобуслар оркали амалга ошириб, Маржанбулок-Жиззах йўналишида (масофа 40 км) тез юрар поездларда, шунингдек сайёҳларнинг хоҳиш ва истакларига кўра ҳаракатланишнинг турли хил воситаларидан фойдаланиш имкониятини беради.

Сангзор маршрутида ҳаракат қилган сайёҳлар қизиқишларига кўра даволаниш, спорт ўйинлари, дам олиш ва зиёрат амалларини ҳам бажариши мумкин. Сайёҳат бир неча кун давом этадиган бўлса, Ғаллаорол ва Ўсмат шахарларидаги мехмонхоналарда, махаллий ахолининг уй-меҳмонхоналарида ҳамда ёз фаслида чодирларда ҳам дам олиш имкониятлари бор. Экотуристик ҳудудни ривожлантириш учун ҳозирги кунга қадар етарли даражадаги илмий амалий ишлар олиб борилмаган. Факат, Саъд ибн Абу Ваккос зиёратгохи ва Маржанбулок санаторияси худудидаги курилиш ишлари хамда хизмат курсатиш бир-мунча талаб даражасига яқин бўлса, ҳудуднинг қолган қисмларида кенг кўламда қурилиш ишларини олиб бориш лозим булади.

Нурота ва Айдар-Арнасой кўллар тизими экотуристик маршрутида сайёҳларни Айдар Арнасой кўллар тизими ва унинг атрофидаги экотуристик худудга келиб-кетишларини хисобга олиш, туризмни ривожлантиришдаги муҳим босқичларни амалга ошириш зарур. Айдар Арнасой кўллар тизими экотуристик ҳудудига келувчи хорижлик сайёҳларнинг аксарияти дастлаб Жиззах шаҳрига келиб, кейин кўлларга ташриф буюради. Жиззах шаҳридан Айдар Арнасой кўллар тизимига боришда табиат манзаралари ва йўл инфратузилмаси уйғунлигини ҳисобга олган холда маршрут танлаш лозим.

Жиззах шаҳридан чиққан сайёҳлар ушбу йўналишда Темирязовда оҳактош қазиб олиш жараёни, Хонбанди тўғони, Нурота тоғидаги минг йиллик савр дарахти, ёнғоқзорлар ва булоқларни, Писталитоғ манзаралари, Айдар-Арнасой куллари ва Тузкондаги шифобахш балчикларни, тукай ва чул манзаралари, Мирзачўл минерал сувлари ва даволаниш масканлари сайёҳларни қизиқтириши шубҳасиздир. Бу маршрут бўйлаб сайёҳат килинганда бориб-келиш йулларини кисобга олганда, тахминан 230 км йул босади. Йўлнинг асосий қисмини енгил ва микроавтобуслар билан, шунингдек сайёҳларнинг хоҳиш ва истакларига кўра тўқай ва чўл манзараларини томоша қилаётганда от ва туялардан, кўл манзараларини томоша қилаётганда қайиқлардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиши мумкин [3; 83-85 б.].

Мазкур экотуристик ҳудуд маршрутида ҳаракат қилган сайёҳлар кизикишларига кура илмий-тадкикот ишлари, даволаниш, фенологик кузатишлар, сув спорти ўйинларини ташкил қилиш ҳамда дам олиши мумкин. Саёҳат бир неча кун давом этадиган бўлса, Дўстлик шаҳридаги меҳмонхонада, Мирзачўл санаториясида ва кўл атрофидаги кемпингларда камда ёз фаслида чодирларда кам дам олиш имкониятлари мавжуд.

Хулоса. Мазкур маколада Жиззах вилоятида туристик дестинацияни ривожлантириш учун қуйидаги туристик маршрутлар ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилди.

Жиззах вилояти узининг табиий-иклимий, рекрацион, тарихий, маданий ва зиёрат туризм салоҳиятларидан келиб чиққан ҳолда муаллиф куйидаги туристик маршрутларни тавсия этди:

  • -    Жиззах шахрида жойлашган давлат арбоби ва узбек ёзувчиси “Шароф Рашидов” ва таникли шоир “^амид Олимжон” уй музейларига маданий-тарихий туристик маршрут, шунингдек шаҳар атрофидаги ҳудудларга “Жиззах сомса” сини истеъмол килиш учун гастрономик маршрут;

  • -    Айдар-Арнасой куллар тизимига рекрацион, экотуристик ва

гастрономик маршрутлар;

  • -    Мирзачул туманидаги “Гагарин”, Fалларол туманидаги “Маржон суви”, Зомин туманидаги “Зомин” сиҳатгоҳларига рекрацион ва тиббий

туризм маршуртлари;

  • -    Вилоятнинг Фориш туманидаги “Нурота” тоF урмон курикхонаси ва “Хонбанди” тарихий обидаларига экотуристик маршрут;

  • -    Вилоятнинг Fаллорол туманидаги “Авлиё ота”, “Сайфин ота”, “Fубдин ота”, “Жондахор ота” зиёратгохларида диний - зиёратгох маршрут;

  • -    Зомин ва Бахмал туманларидаги “Зомин давлат курикхонаси” хамда

“Зомин миллий бог” худудининг тогли худудларида экстремал ва тог туризми маршурт;

- Вилоятнинг Бахмал туманида жойлашган “Усмат ота”, “Новқа ота”,

“Боғимозор”, “Хўжа кўндаланг”, “Теракли ота”, “Мачитли ота”

зиёратгохларига диний-зиёратгохларга маршрутлар ишлаб чикиш диний туризмни ривожлантиришга асос булади [5].

Юқорида келтириб ўтилган йўналишларда туристик маршуртларни ташкил қилиш ва туристик объектлар атрофида инфратузилмани яхшилаш орқали сайёҳларнинг янада ортишига асос бўлади. Мазкур соҳани ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар ва янги маршрутларни ишлаб чиқиш бугунги куннинг мухим вазифаларидан бири хисобланади.

Фойдаланилган дабиётлар:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари туFрисида”ги 2016 йил 2-декабрдаги ПФ-4861 сонли Фармони.

  • 2.    Ғўдалов М.Р. Жиззах вилояти табиати ва уни муҳофаза қилиш. Тошкент. “Фан ва технология” нашриёти. 2014, 33-41 б.

  • 3.    Холдорова Г., Ҳазратқулова Г ва бошқ. Жиззах вилоятида туризмни ривожлантириш истиқболлари. География ва география таълимидаги муаммолар. Республика илмий-амалий конференция материяллари. Жиззах. 2018 й. 83-85 б.

  • 4.    Mirzayev M.A., Aliyeva M.T. Turizm asoslari. – Toshkent: O’zbekiston, 2011. - B.45.

  • 5.    Жиззaх вилoятида туризмни ривожлантириш имкониятлари ва истиқболлари. Л. З. Ибрагимов., Б. М. Мусаев., Д. К. Убайдуллаев. Jurnal – “Science and Education”. 2021 й. 429-434 b.

  • 6.    Ҳaкимoв Қ., Ғўдaлoв М. “Жиззaх вилoяти гeoгрaфияси”. Монография. Жиззaх, 2004 й.

  • 7.    Komilova, N. K. (2021). TOURIST DESTINATION AS AN OBJECT OF RESEARCH OF SOCIAL AND ECONOMIC GEOGRAPHY. Psychology and Education Journal , 58 (1), 2058-2067.

  • 8.    Usmanov, M. (2020). Туризм–иқтисодий ва ижтимоий географиянинг тадқиқод объекти сифатида. Архив Научных Публикаций JSPI , 1-5.

  • 9.    Холиқулов, Ш., & Ибодуллаев, Қ. (2020). Жиззах вилоятида экологик туризмни ривожлантириш истиқболлари. Архив Научных Публикаций JSPI , 1

  • 10.    Komilova, N. K., Matchanova, A. E., Safarova, N. I., Usmanov, M. R., & Makhmudov, M. M. (2021). Some socio-economic aspects of gastronomic tourism study. Estudios de economía aplicada , 39 (6), 12.

  • 11.    Усманов, М. (2020). Теоретика-методологические вопросы географии экологического туризма. Архив Научных Публикаций JSPI , 1-4.

  • 12.    Usmanov, M. (2020). Ekoturizmni rivojlantirishning o’ziga xos geografik xususiyatlari. Архив Научных Публикаций JSPI .

  • 13.    Қурбонов, К. (2020). Жиззах вилояти ва унинг ривожланиш истиқболлари. Архив Научных Публикаций JSPI .

  • 14.    Bekpulatovich, K. B. (2020). The nature of the nurata ridge and its protection. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 10(10), 651-654.

  • 15.    Камолов, М. Н., Холмирзаев, Ж., & Хакимов, Б. (2021). ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ГИДРОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ. Журнал естественных наук, 1(5).

  • 16.    Усмонов, М. (2020). JIZZAX VILOYATIDA EKOLOGIK TURIZMNI RIVOJLANTIRISHNING   BA’ZI   BIR   IMKONIYATLARI. Журнал

  • 17.    Usmanov, M. (2020). Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда “диний туризм” нинг аҳамияти. Архив Научных Публикаций JSPI .

  • 18.    Қурбонов, К., & Бурхонов, Э. (2020). Туризм ва унинг ривожланиш босқичлари. Архив Научных Публикаций JSPI .

Usmanov, M. R. (2021). The Prospective Of The Development Of Ecotourism In Jizzakh Region. Journal of Geography and Natural Resources , 1 (01), 8-10.

естественных наук , (1).

Интернет манбалари:

  •     www.stat.uz

  •     https://uzbektourism.uz

  •     info@jizzax.uz

  •     https://jizzax.uz

  •     https://www.jizzaxstat.uz

    "Экономика и социум" №2(93) 2022

Список литературы Жиззах вилояти худудларида экотуристик маршрутлар ишлаб чиишнинг географик жиатлари

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2016 йил 2-декабрдаги ПФ-4861 сонли Фармони.
  • Ғўдалов М.Р. Жиззах вилояти табиати ва уни муҳофаза қилиш. Тошкент. "Фан ва технология" нашриёти. 2014, 33-41 б.
  • Холдорова Г., Ҳазратқулова Г ва бошқ. Жиззах вилоятида туризмни ривожлантириш истиқболлари. География ва география таълимидаги муаммолар. Республика илмий-амалий конференция материяллари. Жиззах. 2018 й. 83-85 б.
  • Mirzayev M.A., Aliyeva M.T. Turizm asoslari. - Toshkent: O'zbekiston, 2011. - B.45.
  • Жиззaх вилoятида туризмни ривожлантириш имкониятлари ва истиқболлари. Л. З. Ибрагимов., Б. М. Мусаев., Д. К. Убайдуллаев. Jurnal - "Science and Education". 2021 й. 429-434 b. Usmanov, M. R. (2021). The Prospective Of The Development Of Ecotourism In Jizzakh Region. Journal of Geography and Natural Resources, 1(01), 8-10.
Статья научная