Қашқадарё дарёси сув ресурслари ва Яккабоғ дарёсининг гидрологик режими

Автор: Холиулов Шоди Турдиулович, Нормаматова Мафтуна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Географические науки

Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.

Бесплатный доступ

Mақолада Яккабоғ дарёсининг гидрологик режими ва унинг оқимига ҳамда йил давомида тақсимланишига таъсир этувчи омиллар ёритилган. Татар гидрологик постида кузатилган ўртача кўп йиллик сув сарфлари билан Чимқўрғон метеорологик станциясида қайд этилган атмосфера ёғинлари, ҳаво ҳароратини оқим меъёрига таъсири ўрганилган.

Meteorological station, temperature, air, flow rate, high-water year, dry- water year, water consumption, seasonal fluctuation

Короткий адрес: https://sciup.org/14125698

IDR: 14125698   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10016

Текст научной статьи Қашқадарё дарёси сув ресурслари ва Яккабоғ дарёсининг гидрологик режими

Ўрта Осиё қадимдан суғорма деҳқончилик билан шуғулланиб келган. Кейинги пайтларда суғориладиган ерлар майдонининг кенгайиши, янги ерларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалик ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш оқибатида сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни бошқариш йилдан йилга мураккаблашиб бормоқда. Чунки, бундай ҳудудларда суғориш ва саноат корхоналарнинг ривожланиши, ҳамда аҳоли сонининг кўпайиши келажакда сув заҳираларининг камайишига ва уларнинг сифат жиҳатдан салбий ўзгаришига олиб келади Шу туфайли сув ресурсларини миқдорий баҳолаш, улардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ бўлган гидрологик масалаларни ўрганиш ва уларнинг ўзига хос ечимларини топиш катта илмий аҳамиятга эга.

Ўрганилаётган Қашқадарё дарёсининг ҳудудини ҳозирги кунда гидрографик жиҳатдан табиий ва антропоген тармоқларга ажратиш мумкин. Қашқадарё ва унинг ирмоқлари Жиннидарё, Оқсув, Танхоздарё, Яккабоғдарё, Ғузордарё, Лангар ва бошқалар воҳанинг асосий табиий сув манбайи ҳисобланади.

Қашқадарё ҳавзасида 3122 та дарё ва сойлар мавжуд бўлиб, улардан 149 та дарёнинг узунлиги 10 км дан ортиқ, 33 тасининг узунлиги 20 км ва ундан узунроқ. Ўлканинг асосий дарёси Қашқадарё ҳисобланади. Унинг узунлиги 332 км, сув йиғадиган майдони 8750 км2. Қашқадарё Ҳисор тоғининг ғарбий қисмидан (3000 м) кичик сой тарзида бошланиб, Муборакка етмасдан қумларга сингиб кетади. Ҳозир унинг суви суғоришга сарфланиши оқибатида анча юқорида тугаб қолмоқда [1].

Қашқадарёнинг Оқсув, Танхоз, Яккабоғ, Ғузордарё каби катта ирмоқлари уни сув билан таъминлайди. Оқсув дарёсининг узунлиги 115 км, сув йиғадиган ҳавзасининг майдони 1050 км2. У Қашқадарёнинг энг серсув чап ирмоғи ҳисобланиб, ўртача кўп йиллик сув сарфи секундига 12,3 м3, қор ва музликларнинг эришидан тўйинади. Шу сабабли, тўлинсув даври май-июнь ойларига, энг кам сувли давр эса декабрь-февралга тўғри келади.

Қашқадарёнинг йирик ирмоқларидан бири ҳисобланган Яккабоғ дарёси ҳам Ҳисор тоғларининг жануби-ғарбий қисмидан бошланиб, узунлиги 108 км, ҳавзасининг майдони 1060 км2. Дарё серсувлиги жиҳатдан Қашқадарё ҳавзасида Оқсувдан кейин иккинчи ўринда туради. Яккабоғ дарёси Қашқадарёга етмасдан икки ирмоққа Қорабоғ ва Қизилсувга ажралади. Қорабоғ ирмоғи ғарбга оқиб, суғоришга сарфланиб кетади. Қизилсув ирмоғи эса шимоли ғарбга қараб оқиб, Танхоз дарёсига қўшилиб, сўнгра Қашқадарёга қўшилади [3].

1-жадвал

Қашқадарё ҳавзаси гидрографик тармоқларининг асосий морфометрик кўрсаткичлари

Т.р.

Дарё номи

Қуйилиши

L қ, км

L, км

F, км2

10 км дан кичик ирмоқлар узунлиги

сони

Умумий узунлиги, км

1

Қашқадарё

Қумларга сингиб кетади

-

378

12000

138

286

2

Жиннидарё

Қашқадарё (ч)

313

52

344

107

192

3

Қорабулоқ

Қашқадарё (ч)*

-

16

22

-

-

4

Оқдарё

Қашқадарё (ч)

286

104

1280

40

86

5

Қорасув

Оқдарё (ч)

39

33

139

51

56

6

Танхоздарё

Қашқадарё (ч)

274

93

1910

136

273

7

Яккабоғдарё

Танхаздарё (ч)

12

99

1180

121

283

8

Тырна

Яккабоғдарё (ч)

24

35

186

67

106

9

Гулдара

Қизилдарё (ч)*

-

40

276

16

56

10

Жар

Қашқадарё (ў)

266

64

348

103

112

11

Лянгар

Қашқадарё (ч)*

-

39

243

33

36

12

Кичикурадарё

Ғузордарё (ч)

86

114

1670

134

223

13

Каттаурадарё

Ғузордарё (ў)

86

100

1370

149

307

14

Қумдарё

Қашқадарё (ў)*

-

103

866

51

59

Изо^: * - бош дарёга етиб бормайди; L ^ км - ^уйилишидан булган масофа; L - дарё узунлиги; F -сув йиFиш майдони.

Яккабоғ дарёси оқими мавсумий қор ва муз сувлари ҳисобига ҳосил бўлади. Ҳар икки ҳолда ҳам ҳосил бўлган сувнинг бир қисми ер остига шимилади, бир қисми буғланади, фақат қолган қисмигина оқим ҳосил бўлишида иштирок этади. Ёмғирнинг ёғиши ёки қор ва музликнинг эриш жадаллиги ер остига шимилиш ҳамда буғланишнинг биргаликдаги жадаллигидан катта бўлгандагина оқим ҳосил бўлади [2].

Яккабоғ дарёси йиллик оқимининг ойлар бўйича тақсимланишини ҳисоблашлар натижаларига таянган ҳолда дарё оқимининг йил ичида ойлар бўйича тақсимланиш диаграммалари чизилди (1-расм).

1-расм. Дарё оқимининг йил ичида тақсимланиши.

(Яккабоғдарё - Татар гидропости маълумотлари, кўп сувли 2005 йил)

Графикдан кўриниб турибдики, кўп сувли ҳисобланган 2005 йилда Яккабоғ дарёси оқими йил ичида ойлар бўйича турли қийматларда тақсимланган. Масалан, январь ойида оқимнинг 2,97 млн.м3 қисми ёки 1,05 фоизга тўғри келган бўлса, февраль ойига келиб, бу қийматлар бир оз кўтарилиб, оқимнинг 1,62 фоиз қисмини ёки 4,60 млн.м3 миқдорни ташкил қилган. Февраль ойидан бошлаб оқимнинг йил ичида тақсимланиши ортиб борган ва бу ортиш июнь ойигача давом этган. Ушбу ойда 82,9 млн.м3 сув оқиб ўтган бўлса, бу қиймат йиллик оқимга нисбатан 29,2 фоизни ташкил қилган. Июль ойидан бошлаб дарёда сув миқдори (50,9 млн.м3) камайиб борган ва бу камайиш декабрь ойигача (3,30 млн.м3) давом этган. Кўп сувли 2005 йилда дарё оқимининг ойлар бўйича тақсимланиши 2,97 – 82,9 млн.м3 ёки фоиз ҳисобида 1,05-29,2 атрофида бўлган[4].

2-расм. Дарё оқимининг йил ичида тақсимланиши.

(Яккабоғдарё - Татар гидропости, ўртача сувли 1997 йил)

Юқоридаги график каби ўртача сувли 2014 йилда ҳам дарё оқими ойлар бўйича нотекис тақсимланган. Январь ойида йиллик оқимнинг 2,14 млн.м3 қисми ёки 1,29 фоизи қисми тақсимланган бўлса, феврал ойида бу қиймат бир оз камйганлигини айтиб ўтиш ўринли. Март ойидан (2,14 млн.м3) бошлаб дарёда оқим миқдори кўпайиб борган ва бу кўпайиш июнь ойигача (53,6 млн.м3 ёки 32,5 фоиз) давом этган. Ўртача сувли 2014 йилнинг август ойида оқим ҳажми 4,30 фоизни ташкил этади ва бу қиймат кўп сувли йилга нисбатан кўпдир. Умуман олганда барча диаграммаларда умумий ўхшашлик мавжуд. Кўп сувли ва ўртача сувли йилларда оқим миқдорининг йиллик тақсимланиши йилнинг иккинчи ярмига бориб бир маромда камайиб боради.

Маълумки, ўрганаётган Яккабоғ дарёсида Татар гидрологик постида 19992017 йиллар давомида кузатилган ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро ўзгариш графиклари чизилди.

0,00

1999     2001     2003     2005     2007     2009     2011     2013     2015     2017

3-расм. Яккабоғ дарёсида кузатилган ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро ўзгариши

Графикда Яккабоғ дарёсида кузатилган ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро тақсимланиш графиги келтирилган бўлиб, унда дарё сувининг турли йилларда турлича бўлганлигини кўришимиз мумкун. Дарё сувининг сўнги йилларда турли қийматларда ўзгаришида авваламбор атмосфера ёғинларининг кам ёки кўп миқдорда бўлишига боғлиқ. Юқоридаги графикда 2001 йил кам сувлилик кузатилган бўлса 2005 йилда эса меъёрга нисбатан бирмунча кўп сувли бўлганини кўришимиз мумкин.

Юқоридагиларга хулоса қилиб Қашқадарё дарёси сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда табий шароитдан келиб чиққан ҳолда ёндошиш лозим. Дарёнинг йирик ирмоқларидан ҳисобланган Яккабоғ дарёсида оқимнинг катта қисми йилнинг иссиқ даврида ҳосил бўлиши халқ хўжалигида муғим саналади. Яккабоғ дарёсининг мавжуд бўлган сув ресурсларидан жуда ҳам самарали ва оқилона фойдаланиш режаларини ишлаб чиқиш лозим.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Баратов П. Ўзбекистон табиий географияси. –Тошкент: Ўқитувчи, 1996. -262 б

  • 2.    Расулов А.Р., Ҳикматов Ф.Ҳ., Айтбоев Д.П. Гидрология асослари. -Тошкент: Университет, 2003. - 327 б.

  • 3.    Шульц В.Л. Реки Средней Азии. Ч. 1.2. - Л:. Гидрометеоиздат, 1965. – 691с.

  • 4.    Ширинбоев Д.Н., Улуғмуродов Э. Нормаматова М., Рамозонов Ж. Яккабоғ дарёси сув ресурсларидан чала чўл ҳудудларини суғоришда самарали фойдаланиш / Чўлланиш муаммолари:  динамика,бахолаш,ечим халқаро илмий-амалий конференция.

Самарқанд. 2019.

Список литературы Қашқадарё дарёси сув ресурслари ва Яккабоғ дарёсининг гидрологик режими

  • Баратов П. Ўзбекистон табиий географияси. –Тошкент: Ўқитувчи, 1996. -262 б
  • Расулов А.Р., Ҳикматов Ф.Ҳ., Айтбоев Д.П. Гидрология асослари. -Тошкент: Университет, 2003. - 327 б.
  • Шульц В.Л. Реки Средней Азии. Ч. 1.2. - Л:. Гидрометеоиздат, 1965. – 691с.
  • Ширинбоев Д.Н., Улуғмуродов Э. Нормаматова М., Рамозонов Ж. Яккабоғ дарёси сув ресурсларидан чала чўл ҳудудларини суғоришда самарали фойдаланиш / Чўлланиш муаммолари: динамика,бахолаш,ечим халқаро илмий-амалий конференция. Самарқанд. 2019.
Статья научная