«Бароқхон» ва «Мир Араб» мадрасаларининиг диний муассасаларига кадирлар тайёрлаш тарихидан лавхалар (1940-1960 й.й.)
Автор: Юсупов Расулжон Маликович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Другое
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада совет хокимияти йилларида , “Барақхон” ва “Мир Араб” мадрасалари диний муассасаларига кадирлар тайёрлаш тарихи бирламчи марказий давлвт архиви хужжатлари асосида тахлил қилинган.
Совет, хукумат, дин, диний назорат, мусулмон, мадраса, синф, ўқувчи, имом-хатиб, мударрис, қозият, мустахиб (ревизор)
Короткий адрес: https://sciup.org/14125715
IDR: 14125715 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10080
Текст обзорной статьи «Бароқхон» ва «Мир Араб» мадрасаларининиг диний муассасаларига кадирлар тайёрлаш тарихидан лавхалар (1940-1960 й.й.)
Диний қарашлар инсоният ҳаётида ўз шакли шамойили нуқтайи назаридан тарихий давирларда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Шунинг учун қуйида келтириладиган ушбу тарихий хужжат далиллари яқин ўтмишимизда дин ва жамият муносабатларни архив манбаларига таяанган холда тахлил қилинади.
Ҳар қандай давлат, ўз мафкураси асосида шакилланади, фуқароларни шу мафкура атрофида бирлаштиради, бу тарихи хақиқат. 1917 йил Россияда шакилланган совет хукумати ўз мафкуравий қарашлари дин ва диний муносабатларга салбий бўлган. Лекин иккинчи жахон урушини бошланиши совет мамалакатдаги ижтимоий муносабатларни ўзгаришига, яъни фуқароларни хохиш ва истакларни хисобга олишга мажбур этган. Уруш миллатни ва динни танламади, бу холат совет мамлакатида динга ёндашиш ва диний эркинликка йўл беришга мажбур қилган. Уруш туфайли ўзбек ҳалқи ҳам бошқа ҳалқлар қатори ўз яқинларидан жудо бўлган, урушда ва мехнат майдонларида вафот этганларни хотиралаш ва қадирлашда диний маъросим ва удумларни қўллашарди. Бунинг учун диний бошқарув тизмини ва кадирлар тайёрлаш тизимини шакиллантириш мухим масала эди.
Шунинг учун совет ҳукумати 1943 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари
Диний назорати ташкил қилишга, масжидлар очишга мажбур бўлган. Натижада 1944 йилнинг ўзида бир қанча масжидлар очилди. Лекин бу масжидларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний назорати (ЎОҚМДН) ҳамда унинг бошқа ташкилотларида ишлайдиган замонавий диний билимга эга бўлган имом-хатиблар, мударрислар йўқ эди. Бу муаммони ҳал қилиш учун ЎОҚМДН раиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ташаббуси билан Совет ҳукумати олдига диний кадрлар тайёрлаш масаласи қўйилган. Бу масалани ўрганиш учун биз Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида сақланаётган ёзма хужжатларга мурожат қиламиз.ЎОҚМДН Президиумининг бу масала бўйича қарори сақланган. ЎОҚМДН Президиумининг 1945 йил 6 февралдаги мажлисида диний мадраса очиш ҳақидаги масала муҳокама қилинди ва қуйидаги қарор қабул қилинди. Бунда шундай дейилган: «Бу масала ҳақида бир қанча музокаралар бўлгандан сўнг Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний назорати қарамоғида кейинчалик диний ва фанний (дунёвий демоқчи – Р.Ю.) мударрис, ҳатиблар етиштирув учун Ўрта Осиёнинг марказий шаҳарларидан Тошкент ва Бухоро шаҳарларида диний ва фанний мукаммал дастурли биттадан мадраса очилиши лозим топилиб Ўзбекистон Халқ Комиссарлар совети қошидаги Диний ишлар кенгашига мурожат қилишга қарор қилинди»3. ЎОҚМДН қароридан кўчирмани 1945 йил мартда Диний ишлар бўйича кенгаш вакили И.Ибодовга юборган. У ЎОҚМДН қарори билан Ўзбекистон Халқ Комиссарлар Совети раиси А.Абдураҳмоновни таништирган. Унинг топшириғи билан Ўзбекистон Халқ Комиссарлар Совети раиси номидан хат тайёрланиб, СССР Диний ишлар бўйича кенгашга ЎОҚМДН қароридан кўчирма билан бирга жўнатилган. Бу масала юзасидан СССР Диний ишлар бўйича кенгаши билан Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш вакили ўртасида бир қанча ёзишмалар орқали СССР Диний ишлар бўйича кенгаш мадрасалар Ўзбекистонгами ёки бутун Марказий Осиё диний ташкилотларига кадрлар тайёрлайдими, улар қанча ўқувчига мўлжалланган, қандай дастур бўйича ўқиш ташкил қилинади, ўқиш муддати, ўқув биноси ва ўқувчилар ётоқхонаси, дарсликлар, ўқитувчи мударрислар масаласини аниқлаган.4
Ўзбекистон диний ишлар бўйича кенгаш вакили ЎОҚМДН раиси билан сухбатлашиб, бу масалаларга аниқлик киритган ва кенгашга хабар қилган.
Мадрасаларни очиш масаласининг барча ташкилий масалалари ҳал қилингандан кейин СССР Диний ишлар бўйича кенгашининг таклифи асосида 1945 йил 10 октябрда СССР ХКС раиси ўринбосари В.Молотов имзолаган фармойиш қабул қилинди. Унда шундай дейилган: «СССР Халқ Комиссарлари Советининг Тошкент ва Бухоро шаҳарларида мусулмон диний ўкув юртлари очишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифи тасдиқлансин»5.
СССР Диний ишлар бўйича Совети СССР ХКС фармойиши асосида Тошкент ва Бухорода мадраса очишга рухсат берган. Шунга асосан Ўзбекистон Халқ Комиссарлар Совети 1945 йил 29 ноябрдаги қарори билан Тошкент ва Бухоро шаҳарларида мусулмон руҳонийлари тайёрлаш учун ЎОҚМДНга мадрасалар очишга рухсат берган. Архитектура бошқармасига «Бароқхон», ва «Мир Араб» мадрасаларини ЎОҚМДН га ижара бериш топширилган.6
ЎОҚМДН «Бароқхон» ва «Мир Араб» мадрасаларининг 1945-1968 йиллардаги фаолияти тўғрисида қисқача архив маълумотномалардан мисол келтирамиз. Унда шундай дейилган: Диний назорат томонидан «Мир Араб» мадрасаси таъмирланди, мадрасанинг раҳбар кадрлари ва мударрислари танлаб олинди, ўқувчилар қабул
қилинди. 1945 йилнинг охирига тайёргарлик ишлари тугатилиб, мадраса фаолиятини бошлаган эди. Мадраса директори лавозимига Диний назорат аъзоси, Тожикистон қозиси Басширхон Тўра Исҳоқов тайинланган эди. Мадрасанинг дастлабки мударрислари Наманганлик Исмоил Саттиев, Тошкентлик Хожи Акбархон Мухитдинхонов, Бухоролик Абдураҳим Қори Рафиқовлар бўлган. 1945 -1946 ўқув йилида мадрасада 30 га яқин ўқувчи ўқиган.
ЎОҚМДН мадрасанинг ҳар бир бўлими ва ҳар бир синфи учун махсус ўқув режаси тузилган ва тасдиқланган. Шу режа бўйича ўқиш ташкил қилинган. Ҳар бир синф (курс)да 10-12 та фан ўтилган, ўрганилган. Ўқувчилар ҳар бир синфни тугатишда имтиҳон топширган.
Мадрасани битирганлар масжидларга имом, хатиб, мозорларга шайх, ЎОҚМДН ва Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистон қозиятларига мустахиб (ревизор) ва бошқа лавозимларга ишга тайинланган.
Аммо 1954 йил 30 августдаги ЎзССР Министрлар Совети фармойишига асосан Тошкент шахрининг Октябр районида жойлашган собиқ «Бароқхон» мадрасаси биноси ЎзССР Министрлар Совети қошидаги Архитектура ишлари бўйича бошқарма томонидан ЎОҚМДН девонхонасини жойлаштириш учун ижарага берилган эди.7 «Бароқхон» мадрасаси 1956 йил 1 ноябрда тантанали равишда очилган. «Бароқхон» мадрасасининг ўқув ишлар бўйича мудири лавозимига С.Зиёвутдинов тайинланган. Дастлабки мударрислари, диний назорат аъзолари Фозилхўжа Содиқхўжаев, Мухитдин Бобожонов бўлган. Мадрасанинг биринчи ўқув йили 35 нафар ўқувчи I-II синфларга қабул қилинган. Қаранки «Бароқхон» мадрасаси жойлашган бинога ЎОҚМДН девонхонаси ҳам жойлаштирилган эди.
ЎзССР Министрлар Совети қошидаги диний ишлар бўйича кенгаш вакили Ш.К.Ширинбоевнинг 1960 йил июнда ЎОҚМДН мадрасалари тўғрисида ёзган маълумотномасида кўрсатилишича, собиқ диний ишлар бўйича кенгаш вакили Н.Иноғомов кўрсатмасига мувофиқ «Мир Араб» мадрасасининг 6-7-8 синф ўқувчилари Тошкентга «Бароқхон» мадрасасига кўчирилган. Иккита мадрасада 90 нафар ўқувчи ўқитишга СССР Диний ишлар бўйича кенгаш томонидан рухсат берилган. 1956-1960 йилларда «Мир Араб» мадрасасида 50 нафар ўқувчи, «Бароқхон» мадрасасида 30 нафар жами 80 нафар ўқувчи ўқиган.8
1957/58 ўқув йили Диний назорат қарори билан «Мир Араб» мадрасасида ўқиш IIV синфларда ва «Бароқхон» мадрасасида V-IХ синфларда ўқиш жорий қилинган. Шунга асосан «Мир Араб» мадрасасидаги V ва ундан юқори синф ўқувчилари ва мударрислари «Бароқхон» мадрасасига ўтказилган.
1956 йил майда VIII-синф ўқувчиларининг битирув имтиҳони бўлган, Мадрасани 15 нафар ўқувчи битирган, жумладан, Ўзбекистондан 5 киши, Туркманистондан – 2, Тожикистондан – 5, Қирғизистондан – 2, Қорақолпағистондан – 1 киши битирган.9 Мадрасада 12 нафар ўқувчи VI синфдан VII синфга кўчирилган.
Лекин 1960 йилдан бошлаб ЎОҚМДН ва “Бароқхон ва Мир Араб” мадрасалари фаолиятини партия ва совет органлари томонидан қатъий чеклаш бошланди. Бу чоралар КПСС МК нинг 1960 йил 13 январдаги «Руҳонийларнинг диний маросимлар хақидаги Совет қонунларининг бузилишини тугатиш чоралари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Компартияси Марказий комитетининг шу масала тўғрисидаги қорорларини амалга ошириш мақсадида кўрилган эди. Совет ҳукуматининг диний ташкилотлар фаолиятини қатъий чеклаш сиёсати ЎОҚМДН фаолиятининг барча соҳаларини, жумладан диний кадрлар тайёрлаш соҳасини ҳам қамраб олган эди.
ЎОҚМДН мадрасалари фаолиятини чеклашга қаратилган биринчи тадбир СССР Диний ишлар бўйича кенгашининг 1961 йил 28 февралдаги «Бароқхон» мадрасасини ёпиш ва «Мир Араб» мадрасаси ўқувчилари сонини қисқартириш тўғрисидаги кўрсатмаси бўлган.
Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш вакили 1961 йил 17 июнда СССР Диний ишлар бўйича кенгашига унинг мадрасалар тўғрисидаги кўрсатмаси бажарилганлиги ҳақида қуйидаги хабарни юборган: Сизнинг 1961 йил 28 февралдаги 176-рақамли кўрсатмангизга мувофиқ, 1949 йил 15 августдаги СССР Министрлар Совети фармойишига зид равишда Тошкент шахрида фаолият кўрсатаётган «Бароқхон» мадрасаси тугатилди. Ҳозирги вақтда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати қошида 40 нафар ўқувчилар билан фақат битта Бухоро шахрида «Мир Араб» мадрасаси бор. «Бароқхон» мадрасаси биноси болалар шифохонаси ёки кутубхона учун фойдаланишга Тошкент шахар ижроия комитети ихтиёрига берилган».10
«Мир Араб» мадрасаси сарф-ҳаражатларини камайтириш мақсадида унинг штатларини қисқартирди. Хўжалик ходимлари, мударрислардан ташқари, хаттоки директор лавозими ҳам қисқартирилиб, мадрасага умумий рахбарлик диний назорат бошлиқларига юкланган эди. 1960 йил 1 январга мадраса ҳодим ва ишчилари 43,5 штат бирлиги бўлган бўлса, 1961 йил 1 январга - 36,5; 1962 йил 1 январга – 13; 1963 йил 1 декабрга – 9 штат бирлиги қолган. 1960/63 йиллар давомида мадрасада 34,5 штат бирлиги қисқарган.
Совет органларининг ислом динига, мадрасанинг фаолиятига, диний фанларнинг ўқитилишига салбий муносабати табиий равишда мадраса ўқувчиларининг норозилигини келтириб чиқарди. Мадраса ўқувчилари 1962 йил ноябрда ЎОҚМДН раиси Муфтий Зиёвутдин Бобохонов номига хат ёзиб, мадрасада диний фанларни ўқитиш камайиб кетганлигини кўрсатиб уларни кўпайтиришни талаб қилдилар. Бу воқеа ҳақида Бухоро области меҳнаткашлар депутатлари совети ижроия комитети қошидаги Диний ишлар бўйича кенгаш вакили Шамсутдинов 1962 йил 24 ноябрда Ўзбекистон Диний ишлар бўйича кенгаш вакили Ш.К.Ширинбоевга маҳфий хат орқали хабар қилган. Хатда шундай дейилган: «Сизга маълумки, «Мир Араб» мадрасасининг бир гурух VIII синф ўқувчилари Муфтий Зиёвутдин Бобохоновга ариза йўллашган. Улар аризада мадрасанинг ўқув дастуридан норози эканлигини билдирган ва диний фанлар соатини кўпайтиришни сўраган».11
«Мир Араб» мадрасаси ўқувчиларининг аризаси натижасиз қолмаган. Бу масала жиддий бўлганлиги учун шахсан Муфтий Зиёутдин Бобохоновнинг ўзи шуғулланган. У Бухоро мадрасасига бориб, ўқувчилар билан сухбатлашиб, воқеадан хабардор бўлган ва зарур чора-тадбирлар кўрган.
Юқорида кўрсатилган далиллар кўрсатадики, 1960 йилдан бошлаб партия -Совет органларининг диний ташкилотларга салбий муносабати натижасида мадрасада ўқувчилар ва уни битирувчилар сони камайган, ёшларда мадрасада ўқиш ва масжидларда ишлашга қизиқиш сусайган. Мадрасани битирганларни бир қисми автомобил мактабида, бухгалтерлар курсида ўқиб тугатиб, совет ташкилотларида шофёр, бухгалтер, савдо ташкилотларида сотувчи ва бошқа ишларда ишлашган.
АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви, 2456-ф., 1-р.
Список литературы «Бароқхон» ва «Мир Араб» мадрасаларининиг диний муассасаларига кадирлар тайёрлаш тарихидан лавхалар (1940-1960 й.й.)
- Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви, 2456-ф., 1-р.