География таълимида “Дунё океани» тўғрисидаги маълумотларни ёритилиши
Автор: Абдуллаев Илхом Хатамович, Сафаров Урол Хамраевич, Аршибоева Лола Киличевна, Усманова Гулнора Эшматовна
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Географические науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақолада география фанида “Дунё океани” термини, унинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, унинг ҳақидаги таълимотни география таълими ва мактаб географиясидаги ёритилиши масалалари берилади.
Фан, география, таълимот, тушунча, сайёравий, океан, дунё океани, денгиз, ландшафт, иқтисодий география, рекреация, туризм, ресурс, минтақа, таълим
Короткий адрес: https://sciup.org/14125710
IDR: 14125710 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10066
Текст обзорной статьи География таълимида “Дунё океани» тўғрисидаги маълумотларни ёритилиши
LIGHTING THE MATERIALS ON THE “WORLD OCEAN” IN
GEOGRAPHIC EDUCATION
Кириш. “Дунё океани” термини 1917 йилда машҳур рус географи ва океанологи Ю.Шокальский томонидан унинг “Океанография” асарида фанга жорий этилган. Ўшандан бошлаб Дунё океани тўғрисидаги таълимот ривожланди ва бойиб борди. Ҳозирги вақтда Дунё океанини ўрганиш билан бир бутун фанлар мажмуи шуғулланади, Дунё океанини яхлит бир сайёравий табиий объект сифатида кўрувчи, ундаги табиий жараёнлар тўғрисидаги фан – океанология (океаншунослик) умумлаштирувчи бўғин ҳисобланади. Ушбу фанлар мажмуида океанлар табиий географиясига муҳим ўрин ажратилади.
Океанология табиий география таркибига киритилади эмас, балки унга акс бўлган бундай нуқтаи назар ҳам кенг тарқалган. Бундан ташқари, баъзи муаллифларнинг фикрича, географиядан ХХ аср бошларидаёқ ажралиб мустақил табиий фан бўлиб кетган океанология ўзининг мажмуавийлиги бўйича “қуруқликда” ҳеч бир аналогига эга эмас, сабаби у денгиз физикаси, денгиз метеорологияси, денгиз кимёси, туби ва қирғоқларининг
Дунё океани табиий географиясига XIX асрнинг урталарида асос солинган булса-да, бироқ фан сифатида ХХ асрнинг ўрталарида қарор топган. У Дунё океани морфологияси ва қисмларининг чегараларини, океанларнинг юзага келиши ва ривожланиши, океанлар туби, унинг сувлари ва динамикаси, атмосфера, қуруқлик ва океанларнинг ўзаро таъсири, океан “ландшафтларини” ўрганади. Фаннинг бу соҳасида А.Добровольский, О.Леонтьев, В.Зенкович, Д.Богданов, Е.Короткевич, П.Каплин, В.Лебедев ва бошца олимларнинг хизмати катта.
Асосий кисм . Дунё Океани тушунчаси фанга кириб келиши анча йиллар булган булсада унга хозиргача турли изохлар ва таърифлар берилади. Бу тушунча турли фанларда қўлланилиши билан ифодаланади. Масалан, уни география, геология, биология, экология фанларида кенг цулланилиши, тарих, фалсафа, ицтисодиёт, геосиёсат ва бошқа қатор фанларда турлича талқин қилиниши билан ифодаланади. Шунинг учун ҳам биз ушбу тушунчага алоҳида эътиборни қартишимиз, асосан, ушбу тушунчани пайдо бўлиши ва шаклланишида географиянинг ўрни ва аҳамиятини билдиришга қаратилган. Дунё окенаи тушунчаси бугунги кунга келиб, нафақат табиий балки ўзига хос иқтисодий географик тушунчага ҳам айланиб қолганлиги эътиборга лойицдир. Шунинг учун х,ам география ва геология фанларидаги “Дунё океани тушунчасига, асосан, ушбу мутахассисликлаога хос булган тушунча сифатида царалса-да”, бошқа қатор фанларда ҳам ўзига хос қарашлар пайдо бўлиши, натижада эса, география ва унинг тармоқларида ҳам ўзгаришлар пайдо булишига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун х,ам биз яна бир бор “Дунё океани” тушунчасига алох,ида эътиборни қаратилдиши лозим деб топиб, уни яна бир бор келиб чиқиши, география фанларида ривожланиши ва урни х,ацида еритилиши мацсадга мувофиц деб топдик.
XX асрнинг урталарига келиб Дунё океанининг ицтисодий географияси х,ам юзага кела бошлади, бунга унинг табиий шароит ва ресурсларидан интенсив фойдаланиш босқичининг бошланиши сабаб бўлди. Океан иқтисодий географияси таркибида океаннинг минерал, энергетик ва биологик ресурсларидан фойдаланиш, океан ва унинг соҳилларида ишлаб чиқаришни жойлаштириш, аҳолини денгиз бўйида жойлашиш географияси, денгиз транспорти ва барча денгиз инфратузилмалари географияси, товар айланмаси, рекреация ва туризм географияси, шунингдек, океаннинг табиий мух,итига ижтимоий ишлаб чицаришнинг таъсири, уни ицтисодий районлаштириш каби йўналишлар шакллана бошлади. Бу масалалар В.Покшишевский, Л.Василевский, С.Сальников, С.Михайлов, Ю.Саушкин, В.Дергачев, С.Шлихтер, С.Слевич, П.Сутягин ва бошцалар ицтисодий географларнинг асарларида уз ифодасини топди.
Шунингдек, океанлар сиёсий географияси, унинг х,арбий-денгиз, тиббий географиялари, океан табиатидан фойдаланиш, алоҳида акваториялар табиати ва хўжалигини ўрганувчи минтақавий (регионал) география, океан картографияси йуналишлари буйича х,ам дастлабки асарлар юзага кела бошлади.
Деярли бир вақтнинг ўзида илмий ғояларнинг мазкур барча йўналишларини Дунё океани географияси тўғрисидаги умумий яхлит бир таълимотга бирлаштириш фикри юзага келди. Дунё океани географиясининг расмий ажралиб чициш санаси, айнан мана шу муаммо буйича биринчи ташкилий мажлис булиб утган - 1970 йил ҳисобланади. Ўшанда География жамиятининг V съездида академик Марков маъруза қилиб, унда: “География фанида ажойиб бир ҳолат юзага келди. География тўғрисида суз борганда, ёзилганда купинча унинг ярми - цуруцлик географиясини назарда тутадилар. Бироқ океан географиясини ҳам тан олиш вақти етиб келди”, деган эди. Дунё океани географиясининг қарор топишида География жамиятининг V, VI, VII съездлари, Москвадаги XXIII Халқаро География конгресси (1976), етти жилдли “Дунё геологияси ва геоморфологияси, океан биологиясини ўз ичига олади. Шундай экан, океанология ва океани табиий географияси бир-бирини тулдиради, дейиш туфи булар.
океани географияси” монографиясининг тайёрланиши (1979–1985), “Денгиз атласи”, “Океанлар атласи” каби фундаментал картографик асарларнинг нашр этилиши катта роль ўйнади. Дунё океани тўғрисидаги таълимотнинг яратилишида К.Марковнинг хизматлари катта аҳамият касб этди. Академик Трешников, А.Капица, С.Сальников, Е.Шведе, В.Покшишевский, А.Алхименко каби олимлар ҳам кўп меҳнат қилдилар.
География жамияти 1980 йилдаДунё океани географияси географик фанлар тизимидаги океаносферадаги сайёравий ва комплекс табиий ва иқтисодий географик қонуниятлар, жараёнлар ва мажмуаларни, шунингдек, океан табиий ва ижтимоий-иқтисодий комплексларини материклардаги айнан ўхшаш комплекслар билан ўзаро алоқалари ва таъсирларини тадқиқ этувчи ўзига хос йўналиш сифатида таърифлаган. Ўша вақтда Дунё океанини географик нуқтаи назардан ўрганишнинг энг муҳим тамойиллари ҳам тавсифлаб берилган эди.
Вақт ўтиши билан Дунё океани тўғрисидаги таълимот Россияда ҳам, хорижда ҳам янги ривожланиш босқичига қадам қўйди. Бу масалага алоҳида эътибор қаратилганини биз, 1996 й.да Нидерландияда XXVIII Халқаро география конгрессининг “Ер, денгиз ва инсон фаолияти” шиори остида ўтказилишида ҳам кўришимиз мумкин. У “қуруқлик” ва “денгиз” географияларини янада узвийроқ бирлаштиришга интилишни ўзида ифода этган. Шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, 1992 й.да Рио-де Жанейрода қабул қилинган “XXI аср кун тартиби”га мувофиқ 1998 йил БМТ томонидан Дунё океани Халқаро йили деб эълон қилинди.
Хулоса . Бугунги кунда география фанига бевосита боғлиқ бўлган ва географлар томонидан фақат фойдаланибгина қолмай, балки улар томонидан ишлаб чиқилган қатор бир нечта “Дунё океани” тўғрисида умумилмий таълимотлар ҳам мавжуд.
Мактаб географиясида Дунё океани тўғрисидаги таълимотлар анча тўлиқ берилган бўлиб, 6-синфда ўқувчилар Дунё океани ва океан туби рельефи билан, ундаги сувнинг ҳаракати, океаннинг инсон ҳаётида тутган ўрни билан қисман танишадилар. 6-синфда эса дастлаб умуман океанларга таъриф берилади. 9-синфда Дунё океани ресурслари, жаҳон ва баъзи мамлакат денгиз транспорти, Дунё океани глобал муаммолари кўриб чиқилади. Шундай экан география таълими ва ўқитилишида ўзига хос янги қарашлар, билимлар пайдо бўлиши Дунё океани ҳақидаги географик билимларнинг ортиб бориши ва қарашларни ўзгариши билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам Дунё океани ҳақидаги маълумотларини география таълими ва ўқитилишидаги масалаларни ёритилиши долзарб масала ҳисобланади.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Жекулин В.С. Введение в географию. Учеб, пособие. Л.: Изд-во Ленинградского ун-та, 1989.272 с.
-
2. Максаковский В.П. Географическая культура. – М.: ВЛАДОС,1998. – 415с
-
3. Марков К.К., Добродеев О.П., Симонов Ю.Г., Суетова И.А. Введение в физическую географию: учеб, пособие для геогр. спец, вузов / К.К. Марков. М.: Высшая школа, 1978. 191 с.
-
4. Шарыгин МД., Зырянов А.Н. Введение в теоретическую географию. Пермь, 1984. 84 с .
Улар орасидан Дунё океанини географик тадқиқ этиш чегараларининг белгилаб берилишини алоҳида таъкидлашнини истар эдик. Океанологиянинг нисбатан тор доирасидан фарқ қилган ҳолда, Дунё океани географияси фақат океанинг сувли муҳитидаги эмас, балки шельф зонасини ўз ичига олган “ўтиш” зоналари ва соҳиллар ҳамда оролларда юз бераётган жараён ва ҳодисаларни ҳам ўрганади.
Список литературы География таълимида “Дунё океани» тўғрисидаги маълумотларни ёритилиши
- Жекулин В.С. Введение в географию. Учеб, пособие. Л.: Изд-во Ленинградского ун-та, 1989.272 с.
- Максаковский В.П. Географическая культура. - М.: ВЛАДОС,1998. - 415с.
- Марков К.К., Добродеев О.П., Симонов Ю.Г., Суетова И.А. Введение в физическую географию: учеб, пособие для геогр. спец, вузов / К.К. Марков. М.: Высшая школа, 1978. 191 с.
- Шарыгин МД., Зырянов А.Н. Введение в теоретическую географию. Пермь, 1984. 84 с.