Янги Ўзбекистонда демократик жамият уришнинг ўзига хос хусусиятлари

Автор: Шукуров Т.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Maқолада Ўзбекистоннинг кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари тамойили асосида олиб бораётган ўзига хос сиёсати тўғрисида сўз боради.

Янги ўзбекситон, жамият, демократия, виждон эркинлиги, конституция, қадрият, суверенитет, демократик давлат

Короткий адрес: https://sciup.org/140293039

IDR: 140293039

Текст научной статьи Янги Ўзбекистонда демократик жамият уришнинг ўзига хос хусусиятлари

Калит сўзлар: Янги Ўзбекситон, жамият, демократия, виждон эркинлиги, конституция, қадрият, суверенитет, демократик давлат.

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг етакчи олимлари томонидан демократиянинг миллий, умумбашарий тамойилларини ҳар бир халқнинг қадриятлари билан уйгунлаштириш ва тўлдириш борасида бирмунча ишлар қилинди. Шунга қарамай, мамлакатимизда демократик жамият барпо этиш жараёнида уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва намоён бўлиш хусусиятлари жиддий ўрганишни талаб этади. Ваҳоланки, демократиянинг муҳим умумжаҳон эътироф этилган асосий тамойиллар мавжуд. Улар қуйидагилардан иборатдир:

эркин ва адолатли сайловлар:

очик ва хисобот берувчи хукумат:

инсон хукукларининг устиворлиги:

хокимият органларининг сайланиб куйилиши:

сўз, матбуот ва виждон эркинлигининг Конституция ва

қонунлар билан кафолатланиши:

конун устиворлиги:

фуқароларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқлари мавжудлиги ва тенглиги:

  •    тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайлаб қўйиладиган органлар олдида ҳисоб бериш бурчлилиги:

кўппартиявийлик тизимининг мавжудлиги:

умуммиллий    масалаларнинг    ҳал    этилишида референдумларнинг утказилиши:

  • •     мулк шаклларининг хилма-хиллиги ва уларнинг

тенглигини кафолатловчи конунларнинг мавжудлиги:

сиёсий мухолифатнинг очиқ фаолият кўрсатиши:

жамиятда плюрализм, яъни фикрлар хилма-хиллиги, ранг-баранглигини кафолатловчи конунларнинг мавжудлиги хамда уларни амалий ҳаётга жорий этиш масалалари самарасининг ортиши.

Маълумки, Ўзбекистон халқи ўз мустақиллигига эришгач, Ер шарининг кўпчилиги аҳолиси каби ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамиятни барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Табиийки, бундай жамиятни шакллантиришда, авваламбор, Ўзбекистон тараққиётининг ўзига хос миллий тамойилларини жаконда кечаётган умуминсоний тамойиллар билан уйгунлашаётганлигини назардан кочирмаслик керак.

Демократик жамият концепциясида миллий, умуминсоний қадриятлар билан бир қаторда, диний қадриятларнинг ўрнига алохида эътибор қаратилмоқда. Негаки, улар ўртасида қатъий чегара йўқ. Бундай фикр билдиришимизга муайян тарихий шароитларда объектив заруратлар туфайли жамият ривожланиши учун алоҳида аҳамият касб этувчи миллий қадриятлар диний қарашлар багрида шаклланганлиги асос бўлади. Шунга кўра, бизнинг миллий қадриятларимиз фақат ислом заминида вужудга келмаган, балки зардўштийлик, буддавийлик каби динлардан ҳам кўп нарсаларни олган. Бинобарин, ҳар қандай қадриятларнинг бош манбаи ижтимоий ҳаётдир. Бунинг исботи сифатида ҳозирги даврда мамлакатимизда кўпгина тарихан дин билан боғлиқ қадриятлар ўзларининг диний мазмунини ўзгартириб, дунёвий, миллий қадриятларга айланганлигини эътироф этиш мумкин. Айни, пайтда, демократик жамиятни барпо этишда дин ҳар доим унинг тарафдори бўлавермайди. Айниқса, ҳозирги мураккаб ўтиш даврида ислом гоялари ва қарашларидан бир-бирига тубдан карама-карши максадлар йулида фойдаланишга уринишлар жонланган бир пайтда, ана шу омилнинг ўрнини алоҳида таҳлил этиш зарур. Мустақиллик йилларида энг қўлга киритган ютуқларимиздан бири тарихий, миллий ва ахлоқий қадрият ҳамда анъаналарнинг, муқаддас динимизнинг жамиятни маънавий юксалишидаги ўрни ва аҳамиятининг қайта тикланганлигидир. Айни замонда, тажовузкор ақидапараст кучлар ислом дини халқимиз учун муқаддас қадрият эканлигидан фойдаланиб, Ўзбекистонни демократик, маърифий тараққиёт йўлидан огдиришга интилмоқдалар». Кейинги йилларда дунё миқёсида исломдан карама-карши максад йулидан фойдаланишлар яккол мисоллардан намоён булмокда.

Демократик жамиятни умуминсоний ва миллий қадриятларсиз барпо этиб бўлмайди. Қадриятлар ҳақида фикр юритганда унинг иккита таркибий қисмини назарда тутмоқ керак. Бундан энг аввало инсоннинг объектив оламга нисбатан бўлган актив фаолиятини алоҳида таҳлил қилиш зурур. Умуминсоний қадриятлар тушунчасига моддий ва маънавий муҳит яшаш шарт-шароитларининг ривожланиши ва ворислик содир булиб янги-янги қадриятларнинг шаклланишига ўтишдан мерос бўлиб қолганлари эса давр руҳи янги ижтимоий эҳтиёж ва тараққиёт учун асос бўлган қадриятлар киради. Умуминсоний қадриятларнинг асосий вазифаси оламни билиш ва уни амалий узгартиришнинг мухим омилидир.

Марказий Осиё халқларининг миллий қадриятлардаги ўзига хос жих,атларига цуйидагиларни киритиш мумкин:

  • •     туFилган макон ва она юртга эхтиром:

  • •     аждодлар хотирасига садоцат:

  • •     катталарга хурмат ёшларга иззат:

  • •     инсоний муомалада мулозамат:

  • •     х,аё   андиша вазминлик сабр-тоцат кабиларнинг

устуворлиги.

Маълумки демократик қадриятлар муайян шароитларда шаклланади. Шу сабабли улар маҳаллий миллий минтақавий умуминсоний мазмунда намоён булади.

Ҳар бир халқнинг миллий онгида шу халққа хос ва мос бўлган тарихий шаклланган асосий жиҳатлар борки у шу халқнинг руҳиятини менталитетини характерини ифодалайди ва улар мамлакатнинг сиёсий тизимида ўзининг изларини қолдирмаслиги мумкин эмас. Умуминсоний қадриятга айланган демократиянинг ҳамма учун муҳим ва аҳамиятли булган жи^атларини тан олиб унинг хар бир халц миллий-маънавий руҳияти асосида қарор топиши ва умуминсоний ҳодисага айланишини эътироф этмаслик жиҳат ривожига демократик тараққиёт мантигига тўгри келмайди. Демократия қанчалик умуминсоний маъно ва қадрият касб этмасин унинг негизини унга руҳий куч-қувват берадиган уни бойитиб турадиган ранг-баранглигини таъминлайдиган миллйлик миллий руҳият миллий-маънавий қадриятлардир. Демократия миллийликнимиллий руҳиятни ҳисобга олмаса унга таянмаса ўз моҳиятига зид бўлиб қолади.

Бу қадриятлар бутун инсоният томонидан қўлга киритилган фан, техника, маданият, ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ривожлантириш борасидаги янги жиҳатлар, демократия қонунчилик, адолатни барқарорлаштириш борасидаги ютуқлардан ҳам иборат бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш республикамизни жаҳондаги ривожланган давлатлардан бирига айлантириш ишига хизмат қилади. Бу борада бирор чекинишларга, миллий маҳдудликка ва калондимогликка йўл қўйиш ниҳоятда катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, қадриятлар жамият тарихий тараққиёти жараёнида шаклланган ва ривожланган, ўтмишда, ҳозирги кунда ва келажакда ҳам ижтимоий тараққиётга ижобий таъсир этадиган, кишилар онгига сингиб, ижобий аҳамият касб этган моддий, маънавий бойликлардир. Шу нуқтаи назардан, тарихий тажриба, анъаналарнинг мерос бўлиб ўтиши – буларнинг барчаси янгидан-янги, авлодларни тарбиялайдиган қадриятларга айланиб қолиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Анхайер Хельмут. Гражданское обхество и «третий сектор». “Deutschland” журнали, 2000, №5.

  • 2.    Гегель Г. В. Философия права. – Москва: Мусль, 1990.

  • 3.    Жалилов Ш. Кучли давлатдан — кучли жамият сари: Тажриба,

  • 4.    таҳлил, амалиёт. — Т.: «Ўзбекистон», 2001,

  • 5.    Жумаев Р.З. ва бошқ. Сиёсий ислохотлар стратегияси. “Академия”Т. 2009.

  • 6.    Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт (илмий-таҳлилий мақолалар тўплами). — Т.: 2003.

"Экономика и социум" №2(93) 2022

Список литературы Янги Ўзбекистонда демократик жамият уришнинг ўзига хос хусусиятлари

  • Анхайер Хельмут. Гражданское обхество и "третий сектор". "Deutschland" журнали, 2000, №5.
  • Гегель Г. В. Философия права. - Москва: Мусль, 1990.
  • Жалилов Ш. Кучли давлатдан - кучли жамият сари: Тажриба.
  • таҳлил, амалиёт. - Т.: "Ўзбекистон", 2001.
  • Жумаев Р.З. ва бошқ. Сиёсий ислохотлар стратегияси. "Академия"Т. 2009.
  • Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт (илмий-таҳлилий мақолалар тўплами). - Т.: 2003.
Статья научная