Математика дарсларида изиарли машларнинг аамияти аида

Автор: Ароев Д.Д., Бабаева Г.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-1 (81), 2021 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада математика дарсларида фойдаланиш мумкин бўлган қизиқарли математик ўйинлардан фойдаланиш бўйича тавфсиялар берилган.

Натурал сон, бўлиниш белгилари, софизм, арифметик амаллар

Короткий адрес: https://sciup.org/140260686

IDR: 140260686

Текст научной статьи Математика дарсларида изиарли машларнинг аамияти аида

Маълумки, ўқитиш жараёнидаги машқлар дидактик, билиш ва ривожлантириш вазифаларини бажаради. Дидактик вазифаларни бажарувчи машқлар бевосита қаралаётган тушунчаларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Фақат аниқ мақсадга қаратилган қизиқарли машқларгина, қаралаётган тушунчалар хоссаларининг илмий жиҳатдан тўғри шаклланишида ўқувчиларда қизиқиш уйғотадиган восита бўлиши мумкин [1].

БошланFич синфдан кейин яъни 5-синфда укувчиларда тушунчаларга булган кизикиш янада ортади. Шуларни эътиборга олган х,олда 5-6-7 синфларда мустаккамловчи ва такрорлаш дарсларида фойдаланиш мумкин булган кизикарли машкларга мисоллар келтирамиз.

  • I.    Натурал сонларни кушиш мавзусига доир.

  • 1.    Бошланғич синфдан натурал сонларни қўшишнинг устун усули ўқувчиларга таниш. Масалан 15645+49651+15487+1195 сонларни қўшишда устун усулидан фойдаланилади [2, 3], яъни

    +15487

  • 2.    Натурал сонларни кушишга доир мавзуни мустах,камлашда куйидаги ўйин ҳам ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам беради.

  • 3.    Такрорловчи дарсларда эса “Арифметик занжир” деб аташ мумкин бўлган қуйидаги ўйинни тавсия қиламиз. Бу ўйин шундан иборатки, квадрат ёки айлана шаклидаги қоғозлардан фойдаланилади. У қуйидагидан иборат.

Куп хонали сонларни кушишнинг яна бир усули бор, яъни х,ар бир устундаги сонларни бир каторга кушиб ёзамиз, яъни

15645

15645

49651

49651

15487

15487

1195

1195

18

6

+ 26          ёки

+

20

17

17

20

26

6

18

81978

81978

Ўйин. Синфдан талабгор 8 та ўқувчи танлаб икки гуруҳга бўлинади. Ўқитувчи бирор икки хонали A сонни эълон қилади. Биринчи гуруҳ 1-9 гача бўлган ихтиёрий битта сонни танлайди, у сонга иккинчи гуруҳ 1-9 гача бўлган ихтиёрий битта сонни қўшади. Ҳосил бўлган сонга биринчи гуруҳ 1-9 гача бўлган ихтиёрий битта сонни қўшади ва ҳоказо. Бу жараён ҳосил бўлган йиғинди ўқитувчи томондан олдиндан айтилган A сон ҳосил бўлганча давом этади ва A сон ҳосил бўлган гуруҳ мағлуб бўлади. Ажратилган вақтга қараб A сонни кичикроқ ёки каттароқ сон танлаш мақсадга мувофиқ.

Занжирнинг тоқ номерда турган қисмларини бошқа рангда, жуфт номерда турганларини бошқа рангда бўлиши ўқувчиларнинг фикрлашини осонлаштиради, ёки гуруҳлар сони нечта бўлса занжирнинг ранглари шунча қилиб, ҳар гуруҳга алоҳида рангдаги занжир бўлакларни бериш ҳам мумкин.

Биринчи гуруҳ ўйинни бошлаб беради. Кейинги гуруҳга занжирнинг кейинги қисмини улаш учун 5 секунд (буни синфдаги ўқувчиларнинг фикрлаш тезлигини эътиборга олган ҳолда белгилаш мақсадга мувофиқ) вақт берилади. Берилган вақтда занжирнинг кейинги қисмини тўғри қўйган гуруҳга 5 балл, бироз кечикса 4 балл ва ҳ.к балл қўйилади, акс ҳолда белгиланган вақтдан 5 секунд ва ундан ортиқ кечикиб ёки занжирнинг кейинги қисмини нотўғри қўйган гуруҳга балл берилмайди ёки жарима балл олинади (бунда ўқитувчи ёрдамида занжирнинг кейинги қисми уланади). Занжирнинг охирги қисми бошига улангандан кейин ўйин тугаган ҳисобланади ва гуруҳларнинг умумий баллари элон қилинади ҳамда гуруҳдаги фаол ўқувчи гуруҳ сардорининг тавсияси билан рағбатлантирилади. Шу тариқа натурал сонлар устидаги арифметик амаллар мавзуси қизиқарли тарзда такрорланади.

  • II.    Касрлар ва улар устида арифметик амаллар мавзусига доир.

Ушбу мавзуни мустаҳкамлашда ҳам “Арифметик занжир” ўйинидан фойдаланиш самарали натижа беради. Бунда ҳам ўқитувчи ўқувчиларни учта гуруҳга бўлади ва ҳар бир гуруҳга сардор сайлайди. Ҳар бир сардорга тайёрланган карточкалар берилади I даги каби ўйин давом эттирилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Ж. Икромов, Л. Левенберг. Математика дарсларида ўқувчиларнинг

    фаолиятларини активлаштириш. Тошкент, «Ўқитувчи», 1978.

  • 2.    B.Q.Haydarov. Matematika 1-qism. Umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 5-

    sinfi uchun darslik. Toshkent, «Huquq va Jamiyat», 2020.

  • 3.    M.A.Mirzaxmedov, A.A.Raximqoriyev. Matematika. Umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 5-sinfi uchun darslik. Toshkent, «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi», 2007.

"Экономика и социум" №2(81) 2021

Список литературы Математика дарсларида изиарли машларнинг аамияти аида

  • Ж. Икромов, Л. Левенберг. Математика дарсларида ўқувчиларнинг фаолиятларини активлаштириш. Тошкент, "Ўқитувчи", 1978.
  • B.Q.Haydarov. Matematika 1-qism. Umumiy o‘rta ta'lim maktablarining 5-sinfi uchun darslik. Toshkent, "Huquq va Jamiyat", 2020.
  • M.A.Mirzaxmedov, A.A.Raximqoriyev. Matematika. Umumiy o‘rta ta'lim maktablarining 5-sinfi uchun darslik. Toshkent, "O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi", 2007.
Статья научная