Оила институтида патриархал тизимни таъминлаш: муаммо ва ечимлар тахлили

Автор: Турабоева Яйрахон Рустамжоновна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.

Бесплатный доступ

Mақолада оила институти шакли, оилада роллар тақсимоти, замонавий жамиятларда оилада патриархал тизимни таъминлаш масаласида рўй берувчи муаммолар ва у билан боғлиқ фактлар тахлил этилган ҳамда илмий хулосалар берилган. Шунингдек, мақолада ўзбекларда анъанавий қадрият сифатида баҳоланиб келаётган патриархал оилаларнинг туб илдизлари ва ҳозирга ҳолати ҳақидаги мулоҳазалар мавжуд.

Патриархал тизим; патриарх; патриархал оила; оила социолицатцияси

Короткий адрес: https://sciup.org/14125736

IDR: 14125736   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10113

Текст научной статьи Оила институтида патриархал тизимни таъминлаш: муаммо ва ечимлар тахлили

Юз йилдан кўпроқ вақт давомида олимлар, диний экспертлар, жамиятшунос ва кўплаб соҳа вакилларининг умумий иши сифатида оила жамиятни ривожлантиришнинг консептуал воситаси сифатида ўрганиш объекти бўлиб келмоқда. Мамлакатимизда оила ва у билан боғлиқ жуда кўплаб муҳим ва долзарб муаммолар мавжуд бўлиб, уларни тўғри англаш, билимларимизни мустаҳкамлаш учун илмий асосланган таклифлар бериш долзарб масалалардан ҳисобланади. Зеро, азалдан ақлан етук, жисмонан соғлом ва маънан баркамол авлодни айнан оила деб аталмиш институт тарбиялайди ҳамда вояга етказади. Жамият ва давлатнинг оила хусусидаги ғамхўрлиги авваламбор, давлат юритаётган кучли ижтимоий сиёсатда намоён бўлади. Бу борада давлатимиз томонидан олиб борилаётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, оила манфаатларини қаноатлантиришдан иборат эканлиги барчага маълум. Оила жамият ва давлатнинг асосий ячейкаси экан, уни қўллаб-қувватлаш ва чуқур ислоҳотлар замирида унинг сиёсий мавқеини ва манфаатларини мустаҳкамлаш борасида мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимиз рахбари бошчилигадаги ҳаракатлар занжири тузилди. Унинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикасининг Асосий Конуни хисобланган Конституциянинг 63-моддасида: «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш хукукига эга», деб алохида модда билан белгилаб куйилди[1].

Кадимдан барча утрок ва кисман ярим кучманчи узбеклар оила хужалигини юритишда патриархал тизимни минг йиллар давомида саклаб, унинг мохиятини миллий қадрият сифатида авлодлар онгига сингдирганлар. Агар ибтидоий катта патриархал оилалар асосан бир неча авлоддан ташкил топган қариндошлар бирикмаси сифатида намоён бўлган бўлса, XIX асрнинг иккинчи ярмида ўзбекларда бундай оилалар анча камайган, катта оила жамоаси емирила бошлаган ва бозор муносабатларига мос келадиган нуклиар(кичик) оилалар ғалабаси кенг оммага ёйила бошланди. Шу ўринда патиарх сўзининг маъносига қисқача тўхталсак. Патриарх сўзи отанинг кучи, маъносини англатиб, ижтимоий ташкилот шаклларидан биридир. Унда эркак сиёсий ҳокимият ва аҳлоқий бошқарувни ўз зиммасига олади, оилавий мулк устидан назоратни амалга оширади ҳамда оиладаги аёллар ва болалар устидан ҳокимиятни эгаллайди. Дунёда кўпгина патриархал жамиятлар мавжуд бўлиб, унда оила таркиби сифатида патриархия бутун инсоният мавжуд бўлган даврда ижтимоий бирликнинг анъанавий шакли сифатида ер юзидаги деярли барча аҳолига, дунё динлари ва давлат тизилмаларига хосдир. Аммо шуни таъкидлаб ўтиш даркорки, ҳозирги вақтда биз аёлларнинг ҳуқуқлари тенг бўлган дунёда яшарканмиз патриархия институти ўзининг асл мавқейини йўқотаётганлигига гувоҳ бўламиз. Чунки, “замонавий воқеликка мослашиш” фикри барчага мақбул бўлаётганлиги, инсон онгида тенглик ғояси устунликни эгаллаб бораётганлиги айни хакикат.

Узбекларда утмишдан мавжуд булган катта патриархал оиланинг хужалиги умумий бўлиб, уларнинг иқтисодий бирлигининг асоси ҳисобланган ер ва бошқа ишлаб чиқариш қуролларига ҳўжайинлик фақатгина оила бошлиғи қўлида бўлган. Оилада барча ўғиллар ота билан бирга умумий меҳнат қилганлар. Аммо ўғилларнинг олинадиган даромадини бошқаришга хаққи бўлмаган, унга фақат оила бошлиғи тўла ҳўжайинлик қилган, яъни моддий жиҳатдан ўғиллар отага қарам ҳисобланган. Ер ва бошқа мулк оила бошлиғи вафот этган тақдирда оиладаги ўғиллар орасида тенг тақсимланган. Кўпчилик ўзбек оилаларида ҳозиргача сақланиб келаётган одат бўйича, катта ўғил уйлангандан кейин уни уй қилиб ажратиб чиқарганлар. Агар уй қилиш имконияти бўлмаса набира вояга етиб никоҳ тўйигача яшаб келган. Оила бошлиғи ўғил туғилиши билан анъанага биноан унинг келажагини уйлаб имкониятига караб уй-рузFорининг Fамини ёшликдан еган. Чунки ўғил бола келажакда оила боши ҳисобланган [2.209]. Ушбу анъаналар ҳозирги кунга қадар ўзининг аҳамиятини ва кучини йўқотмаган ҳисобланиб, фақатгина оилада аёллар ва болаларга нисбатан муроса масаласи кўпроқ аҳамият касб этиб бормоқда. Шунингдек, оилада аёлларнинг маълумот олишга бўлган интилишлари эркаклар томонидан маъқулланмоқда ва эркаклар билан тенг бир жамоада ишлашлари ва ўз хусусий бизнесларини юритишлари учун барча имкониятларини сидқи дилдан бажариб келмоқдалар. Оила эҳтиёжларини қондириш, оила бюджетини яратиш, асосий ва тугал қарорлар қабул қилиш каби масалалар оилада эр ва хотиннинг зиммасига юклатилиб, бу борадаги аёлларнинг хак-хукуклари тенглашиб бормокда.

^озиргача риоя килиниб келинаётган мусулмончилик анъаналари асли умуминсоний қадриятлар асосида оилани мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, Куръон Карим ва шариатда оила юксак инсоний фазилатлар, одоб, садоқат,

ғамҳўрлик, ўз бурчи ва вазифасини англаш каби туйғуларни сингдирувчи маскан сифатида қадрланади. Шариатга биноан оила ота раҳбарлигида ташкил топган мустаҳкам қон-қариндошлик бирикмаси ҳисобланади. Унинг барча аъзолари бир шахсга — оила бошлиғига ва бирикма қонун-қоидасига тўла бўйсуниши шарт.

Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, Ўрта Осиё шароитида оғир муҳитда оилани боқиш ва уни таъминлаш, табиийки, қадимдан эркакнинг оиладаги мавқеини кўтаришга ҳизмат қилган. Айниқса, оила бошларининг масъулияти ниҳоятда юқори бўлиши ҳам табиий ҳодиса сифатида қабул қилинган. Шу туфайли оиланинг ички интизомини сақлаш, одоб-аҳлоқни мустаҳкамлаш, ташқи тажовузкорликдан ҳимоя қилиш учун ҳам ота ёки оила бошлиқлари катта ҳуқуқга эга бўлиши керак. Бундай шароитда бошқа оила аъзоларининг отага тўла бўйсуниши ва унинг айтганидан қайтмаслиги қонунлаштирилган. Дастлаб бу хол бутун Осиёда ҳалқ одати сифатида намоён бўлиб, жамоатчилик томонидан қўриқланса, ислом пайдо бўлгандан сўнг Қуръон ва хадислар орқали шариатга кирган. Лекин шариат қонунлари никоҳда ва бошқа масалаларда ота томонидан ўз ҳукмронлигини суиистеъмол қилмаслик, аёлларнинг истаги ва эҳтиёжи билан ҳисоблашиш, уларга нисбатан хушмуомалада бўлиш, хатто жинсий жиҳатдан ўз вақтида яқинлашиш ва талабларни қондириш, бола тарбиясига эътибор қилиш, ҳулқ-атворни мустаҳкамлаш каби умуминсоний қадриятларни қўриқлашга ҳам қаратилган. Ислом динида хатто уруш пайтида ҳам аёллар ва болаларни ўлдиришни ман этган. Илм олиш масаласида эса эркак ва аёлларга баробар имтиёзлар белгиланган. Эркаклар молиявий муомалаларда қандай ҳуқуқларга эга бўлишса, аёллар ҳам худди шундай ҳуқуқларга эга эканлиги, молиявий муомалаларда аёл ўз моли ва бойликларини тасарруф қилиши, аёл эри ёки отасининг аралашувисиз тижорий шартномаларни иҳтиёрий равишда ўзи тузиши, дин таълимотларига риоя қилган холда жони, соғлиғи, ақлини сақлаши ва ривожлантириши, ақлий ва жисмоний ислоҳоти билан боғлиқ бўлган ҳамма ишда аёл эркак билан баробар ҳуқуқларга эга эканлиги белгилаб берилган[3]. Шу маънода ислом дини нақадар адолат ва бағрикенглик тамойилларини ўзида жам этганлигини кузатамиз.

Оилада роллар муносабати аввало оила ичидаги фарзандлар тарбиясида яққол намоён бўлади. Чунки, оилада қиз фарзандлар онадан ҳарактер ва хусусиятни ўзлаштирсалар, отадан ўғил болалар оилани бошқариш ва эркаклик хусусиятларни ўрганадилар. Бу мураккаб жараён психологик қонуният бўлиб, шахснинг оиладаги шахсий ва жинсий социализациясининг етакчи тамойили ҳисобланади. Оила боланинг ижтимоий муносабатларга тайёр бўлишида муҳум аҳамият касб этган педагогик муҳитдир. Шу боис ҳам олимлар оиланинг энг муҳим ва дастлабки вазифаларидан ҳам бирини тарбияловчи функция эканлигини доимо эътироф этадилар. Оилавий социализация жараёнини бир тамонлама, яъни фарзандлар тарбиясидаги роли билан чеклаш тўғри бўлмайди. Сабаби оиланинг янги аъзоси шу хонадонга келин бўлиб тушгандан сўнг аввало оила аъзоларининг меҳрини қозониши ва оила белгилаб берган ижтимоий қонунларни ўзлаштириш жараёни содир бўлади. Натижада янги барпо этилган оила мустаҳкам қўрғонга айланади[4.56].

Олимларнинг таъкидлашича, оила институтининг ўзи табиати нуқтаи назаридан анча консерватив, яъни ўзгармас, турғун тизим бўлгани боис, жамият миқёсида рўй берадиган ўзгаришлар оила доирасида тахминан 10-30- йиллардан кейингина акс эта бошлайди.

Рус социологи С.Голоднинг ёзишича, Европа ҳалқлари ҳаётида, оилавий муносабатларда кузатиладиган барча ижобий жараёнлар моногам патриархал оиланинг сақланиб қолингани сабабли рўй берган бўлса, қолган барча салбий ҳолатлар аксинча, оилада рўй бераётган салбий, ёмон жараёнлардан келиб чиқади[5.106]. Бу каби талқинлар табиийки, кўплаб тадқиқотчиларга оила ва унинг истиқболини тушунишга, мазкур йўналишда жиддий тадқиқотлар олиб боришга ҳалақит беради. Оилада иккала жинс вакиллари ҳақ-ҳуқуқларининг амалда тенглашиб бораётганлиги хотин-қизларнинг эркаклар - йигитлар олдида ўзини тутиши ва ўз навбатида йигитларнинг қизларга, эркакларнинг аёлига бўлган муносабатлари, хушомад қилишларида ўз аксини топмокда. Айниқса, Европа ҳалқларида никоҳ олди совчилик институти йўқолиб, унинг ўрнига ўз хохиши билан ўзига никоҳ шеригинини танлаши анъанаси барқарорлашди. Лекин айни ҳолат сақланиб қолган мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда оила институтига муносабат бошқачароқ, яъни анъаналарга содиқлик сақланиб қолган.

Америкалик социолог Р.Вайснинг таъкидлашича, жамиятда даромадларнинг ўсиб бориши, эркаклар ва аёллар учун таълим олиш вақтининг кўпайиши, бола туғилишини назорат қилишдаги самарадорлик каби имкониятлар оилада барча аъзоларнинг шахсий автономиясини кенгайиб боришига ҳизмат қилади[6].

Инглиз олими Р.Флечер оила масаласида тадқиқотлар олиб бориб, ҳозирги кунга қадар оилада шахсий эркинлик, мақом тенглиги ва ўзаро тушунишлар мавжуд эмаслигини таъкидлайди. Унинг фикрича, Буюк Британияда оила, саноат жамияти, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолатни таъминлайдиган юқори моддий ва маънавий фаровонлик жамияти тамойиллари ва қадриятларига мувофиқ шакллантирилган. Ва ушбу модел аста-секин глобал дунёга тегишли бўлган универсалга айланиб боради[7]. “Дунё ўзгариб бормоқда ва бу ўзгариш биз учун унутилиш ва янгиланишдир” деган фикрдан йироқмиз. Изланишлар ҳозирги даврни ёритиш эмас, балки, келажакни илмий тахлиллар асосида кўра олиши даркор. Оила масаласи ҳам худди шундай.

Дунё ҳалқлари турфа хил маънавий ва моддий хусусиятлар, ўзига хос психологик темпераментни шакллантирганлиги ва анъанавий қадриятларни сақлаб қолиш учун барча имкониятларини ишга солаётганлиги сир эмас. Аммо “оммавий маданият” деб номланган янгича одатлар ўзбекона удумларнинг асл мақсад муддаоларини четлаб, умуман миллий минталитетга мос бўлмаган анъаналарни амалда кўрсатмоқда. Бу холат оиладаги ролларнинг, айниқса ота ёки ака укалар статусига зид келувчи фикрлар ғалабасига ҳизмат қилиб, у орқали минг асрлар давомида шаклланиб, миллий минталитетга сингиб кетган анъана патриархиянинг емирилиб боришига сабаб бўлмоқда.

Изланишларимиздан шуни хулоса қилишимиз мумкунки, ўзбекларда оила муқаддас маскан сифатида қадрланади ва унинг ҳар бир аъзоси ўз ўрни ва нуфузига эга. Шунингдек, оилада эркакларнинг бош бўлиши бу XXI аср учун фожия деб қараш нотўғри. Сабаби, ота бошчилигидаги оилавий бирдамлик нафақат оилага моддий фаровонлик олиб келади, балки, оила аъзоларининг барчасига руxий мадад ва маънан куч ҳам беради. Демократия тамойиллари юртимизга одимлик билан кириб бораркан, унинг жамики хусусиятларини қамраб олиш бизнингча хато бўлади. Зеро ҳар бир инсоннинг ўз ўлчами бўлгани каби ҳар бир этноснинг ўзига мос бўлган урф-одатлари, маънавияти мавжуд бўлади. Уларни четлаб ўтиш ёки унутиш маънавий халокатларга сабаб бўлади.

Айни кунда аҳлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда. XXI- асрда мафкуравий курашларнинг ақл бовар қилмас турлари пайдо бўлди. Жаҳон ҳалқлари ўз маънавияти, тарихи ва қадриятларни сақлаб қолиш учун уринаётган бир вақтда биз қайси мақсадни кўзладик ва натижа қандай каби саволлар очиқ қолмақда. Замонавий оилаларда отанинг ёки эркак кишининг раҳбарлиги баъзида муаммовий вазият қилиб бўрттириб кўрсатиш холатлари ҳам учраб туради. Аммо оила муқаддас қўрғонлиги, уни айнан жисмонан кучли ва иродаси мустаҳкам бўлган эркаклар қўлида бўлиши бу табиий ҳамда ижтимоий жараёндир. Балки, замонавий жамиятдаги баъзи тор фикрларни сиқиб ташлаб, оиладаги соғлом муҳитни шакллантира олсак, нақадар тўғри ва оқилона қарор қабул қилганлигимизга амин бўламиз.

Адабиётлар:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси. Тошкент. Ўзбекистон. 2017 й

  • 2.    И.Жабборов. Ўзбек ҳалқи этнографияси [Масъул муҳаррир: К. Ш. Шониёзов]—

    Т.: Ўқитувчи, 1994. —320 б. 209-б

    • 3.    Қуръони Карим. – Тошкент: Чўлпон, 1992, 245-б; muslim.uz.

    • 4.    В.М.Каримова. Оила психологияси.Дарслик. - Т.:“Fan va texnologiya”, 2008. - 170

  • 5.    С.И.Голод. Перспектив моногамной семьи: сравнительный межкультурный

    анализ// Журнал социологии и социальной антропологии. 2003. ТомVI.№2.С.106, -119.

  • 6.    Weiss R. Marriage and the Family in the Near Future //The Family and its Future. A

    Ciba Foundation Symposium /Ed. By R.Elliott. London, 1970 .

  • 7.    Fletcher A. The Shaking of the Foundations. Family and Society. London-New York:

б.56-б

Routledge,1988.

Список литературы Оила институтида патриархал тизимни таъминлаш: муаммо ва ечимлар тахлили

  • Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси. Тошкент. Ўзбекистон. 2017 й.
  • И.Жабборов. Ўзбек ҳалқи этнографияси [Масъул муҳаррир: К. Ш. Шониёзов]- Т.: Ўқитувчи, 1994. -320 б. 209-б.
  • Қуръони Карим. - Тошкент: Чўлпон, 1992, 245-б; muslim.uz.
  • В.М.Каримова. Оила психологияси.Дарслик. - Т.:"Fan va texnologiya", 2008. - 170 б.56-б.
  • С.И.Голод. Перспектив моногамной семьи: сравнительный межкультурный анализ// Журнал социологии и социальной антропологии.2003.ТомVI.№2.С.106, - 119.
  • Weiss R. Marriage and the Family in the Near Future //The Family and its Future. A Ciba Foundation Symposium /Ed. By R.Elliott. London, 1970.
  • Fletcher A. The Shaking of the Foundations. Family and Society. London-New York: Routledge,1988.
Статья научная