Оилада толерантликни шакллантириш мухим омил сифатида

Автор: Арипова Гулнора Шухратуллаевна

Журнал: tecHика.

Рубрика: Другие направления

Статья в выпуске: 1, 2020 года.

Бесплатный доступ

Oилада болалар тафаккурида толерантлик ва диний бағрикенглик қадриятларини шакллантириш вазифаси педагогик илм олдида турган ғоят долзарб илмий-назарий муаммолардан бири ҳисобланади. Ёшларда толерантлик тафаккурини шакллантириш давлатни мустаҳкамлаш, унинг ҳавфсизлигини муҳофаза қилиш, ёшларни турли мафкуравий ёт ғоялардан асраш, уларни бағрикенглик асосларида ҳаётга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этиши мақолада илгари сурилади. Толерантлик дунёвий давлатнинг энг зарур ҳусусиятларидан ҳисобланади. Аммо толерантлик нима, унинг замонавий ва анъанавий моҳияти нимада деган саволга илмий жавоб жамият олдида турган ва ўз илмий ечимини кутаётган муаммолардандир.

Еще

Толерантлик, оила, ота-она, тафаккур, педагог, компромисс, тарбия

Короткий адрес: https://sciup.org/14125827

IDR: 14125827

Текст научной статьи Оилада толерантликни шакллантириш мухим омил сифатида

FORMATION OF FAMILY TOLERANCE AS AN IMPORTANT FACTOR

The task of forming the values of tolerance and religious tolerance in the family is one of the most urgent scientific and theoretical issues facing pedagogical science. Formation of a sense of tolerance in young people has been promoted in the article by strengthening the state, protecting its security, protecting young people from various ideologically unfamiliar ideas, and preparing them for life on a tolerant basis. Tolerance is one of the most important features of the secular state. But what is tolerant, the scientific answer to the question of its contemporary and traditional essence is the problem facing the public and waiting for its own scientific solution.

Keys words: Tolerance, family, parents, thoughts, teacher, compromise, education.

Ҳар бир шахс дастлаб оила муҳитида илк тарбия ва таълим жараёнини бошидан ўткади. Шахс оилада шаклланади. Оила анъаналари ва қадриятлари шахснинг ижтимоий дунёқарашининг шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, оиланинг ижтимоий функционаллигига бўлган замонавий талаб ортиб боради. Бугунги кунда оила - ижтимоий фаол шахс шаклланиши учун мутаносиб педагогик полигон вазифасини ўтамоқда. Толерантлик тафаккури ҳам илк бор оилада шакллантирилади, она сути билан гўдак тафаккурига сингдирилади.

Ўзбеклар миллий қадриятлари тизимида комил инсон, оила маънавияти, оилага муқаддас ва масъулиятли муносабат, оилани эъзозлаш, никоҳни улуғлаш ва уни оила кафолати сифатида тан олиш, садоқат, маънавий баркамоллик ва етуклик, исломий ахлоқ нормалари, мулоқот маданияти, меҳру муҳаббат, адолат, инсонпарварлик, тўғрилик, самимийлик, саҳоват, бағрикенглик, садоқат, илмли бўлиш, ростгўйлик, бардошлилик, хушхулқлилик, шукр, ҳаё, ҳалимлик, виқор, раҳм-шавқат каби хислатлар ислом маданияти орқали тарбияланиб, инсон маънавиятининг сарчашмаси ҳисобланган. Шу боис, ёшлар тафаккурини шакллантиришда диний омил, диний эътиқод толерантлик асосида шакллантирилиб, жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этган.

Ўзбекистонда толерантлик билан алоқадор бўлган ҳамда унинг замонавий мазмунига китирилган ўнлаб инсон фазилатлари қадимданоқ тараннум этилган. Ўзбек оиласида миллий қадриятлар таркибида толерантлик ўзининг маълум босқичини ўтаган бўлиб, инсон ва комил инсон тушунчаси бағрикенглик, мулойимлик, зиддиятларсиз ҳаёт кечириш, кечиримли бўлиш каби хислатларни ардоқлаш ва фарзандлар характерида тарбиялашга йўналтирилган. Шу боис ҳам, Ўзбекистонда толерантлик тафаккурини оилада шакллантириш жараёни ўзининг тарихий-ижтимоий ҳодиса эканлигини намоён

қилади ҳамда ўз илдизлари билан қадимги давр ва ислом маданияти даврларига бориб тақалади (расм 1).3

Расм 1

Чунки оила толерантлик     тафаккурини     шакллантириш жараёни

қадимги даврлардан бошлаб тарбияланган бўлиб, ўрта асрларда ислом маънавияти орқали сақланиб, сўнг ўзбек маърифатпарварлари томонидан унга замонавий мазмун киритилб, то ҳозирги кунгача сақланиб,     ривожланиб ва такомиллаштирилиб борилмоқда. Ўзбекистонда толерантлик тафаккурини оилада шакллантиришнинг ўзига хос структураси ва хусусиятлари мажмуаси педагогик жараёнда амал қилади. Ўзбекистонда сўнгги йилларда толерантлик мавзуси бўйича бир неча ҳалқаро ва ҳудудий илмий-назарий анжуманлар ўтказилди. «Ёшларда ижтимоий толерантликни юксалтиришмасалалари» илмий-амалий анжумани (Тошкент, октябрь, 2006); «Глобаллашув жараёнида жамиятни демократлаштиришнинг сиёсий, фалсафий-ҳуқуқий масалалари» республика илмий-назарий анжумани (Тошкент, 24 ноябрь, 2006); “Миллий цадриятлар ва ёшлар тарбияси масалалари” бутун республика семинар-конференцияси (Самарканд, ноябрь, 2006); “Миллий истицлол Fояси: миллатлараро тотувлик ва динлараро баFрикенгликни уцувчи ва талаба ёшлар дунёцарашини шакллантиришдаги роли” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси (Самарканд, май, 2007); “^озирги замон жамият тизими: миллий ва умумбашарий томонлар” минтацавий илмий-назарий конференцияси (Самарқанд, сентябрь, 2005) каби анжуманлар шулар жумласидандир.

Мустақиллик йилларида диний эътиқод, динлар тарихи, диннинг жамият тараққиёти ва инсон дунёқарашидаги ўрни масалалари ҳам қайта баҳоланди. Мана шу жараёнда ҳам толерантлик масалалари алоҳида мавқе ва аҳамиятга эга бўлди. Толерантлик, диний бағрикенглик, маданиятлар ранг баранглигини англашда таълим тизимининг турли босқичлари ўқув дастурларига киритилган динлар тарихи, диншунослик, маданиятшунослик, ислом дини асослари, дунёвий давлат ва дин, дин ва жамият муносабати борасидаги янги дарслар ва ўқув соатлари толерантлик ғояларининг бугунги авлодлар тафаккурига сингдиришда жуда катта ах,амият касб этди.

Ўзбекистон Республикасида ёшларда толерантлик тафаккурини шакллантириш тизими давлат ва шахс, давлат ва фуцаролик жамияти , давлат ва оила устуворлиги, оила ҳимояси , давлат ва миллий ҳавфсизлик , давлат ва мафкура , давлат ва таълим-тарбия , давлат ва аколи саломатлиги, давлат ва хотин-цизлар, давлат ва ёшлар каби узаро алоцадор ва мутаносиб ижтимоий-сиёсий йуналишлардан иборат цилиб белгиланди.

Дунё миқёсида ҳам толерантлик XXI асрнинг умумбашарий ғояларидан бири сифатида талцин цилинмоцда. ЮНЕСКО ташкилотининг 28 - Сессиясида (16 ноябрь, 1995, Париж) мазкур анжуманда иштирок этган 185 та давлат иштиркочилари ва масъуллари “Толерантлик тамойиллари Декларация”сини имзоладилар. Шунингдек, БМТ томонидан 2003 йил дунё миқёсида халқаро толерантлик йили деб эълон қилинди. 16 ноябрь эса халқаро толерантлик куни сифатида эълон қилиниб, бутун жаҳонда нишонала бошланди. Толерантлик мавзусига бағишланган турли халқаро конференцияларни ўтказиш анъанага айланди. Масалан, Россияда В.В.Путин президентлиги даврида “Ёш авлодни толерантлик тафаккурида шакллантириш" давлат дастури цабул цилинди ва уни амалиётга жорий этиш молиявий таъминланди.

Толерантлик ўзида бир неча миллий ва умумбашарий ахлоқий нормалар ва эстетик қадриятларни, шунингдек ижтимоий долзарб тушунчаларни мужассам этади. Шу боис, толерантликни куп циррали ижтимоий-психологик категория сифатида талцин цилинади.

Демак, педагогика учун, бир томондан, толерантлик тушунчасининг умумий миқёсдаги замонавий мазмунини белгилаш муҳим бўлса, иккинчи томондан, ҳар бир таълим босқичи учун қайси хусусиятлар ва қай даражада шакллантирилиш лозим деган вазифа муҳим аҳамият касб этади. Ёш дифференциясини назарга олмасдан туриб, толерантликнинг барча хусусиятларини тулацонли шакллантириб булмайди.

Толерантликни анъанавий тушуниш билан, уни замонавий талцин этишда жуда катта илмий ва информацион фарқ мавжуд. Агар оилаларда толерантлик кўпроқ анъанавий хусусиятлар ва ахлоқий меъёрларнинг шакллантирилишига асосланса, бугунги давр талаби мана шу анъанани такомиллаштириб, толерантликнинг замонавий мазмунига доир билим ва малакаларни ҳам оила таркибига олиб киришни долзарб вазифага айлантиради.

Толерантлик турли одамларнинг тинчлик ва осудаликда яшаш санъати ҳисобланади. Толерантлик - соф инсоний ва гуманитар фазилат ҳисобланади. Толерантлик ўз ҳуқуқ ва озодликларини ўзгаларга зиён етказмаган ҳолда сақлаб қолиш деганидир. Шу билан бирга, толерантлик ўзгаларга бўйсуниш, ўзлигидан воз кечиш бўлмай, балки фаол ҳаётий позиция ҳисобланади. Аммо мана шу фаол ҳаётий позиция агрессия ва таъйиқ билан эмас, балки ўзгалар ҳуқуқларига ҳурмат ва англаш жараёнида аниқ, тўғри, айёрликсиз, очиқ баён қилинади. Бу жараён ҳар икки томон учун ҳам компромисслар жараёни ҳисобланади. Компромисслар томонлар уйғунлигини вужудга келтириш учун хизмат қилади. Компромиссга бора олмайдиган одам – толерант одам ҳисобланмайди.

Шу боис, биз ўз тадқиқотимизда толерантлик кўникмаларининг мазмуни борасида сўз кетганда, унинг куйидаги асосий англаш ва қабул қилиш позицияларини танладик:

Тан олиш – бошқа инсонда айнан бошқа инсонни кўра билиш, бошқа инсоннинг эса ўз қадриятлари, фикрлаш тарзи, тафаккури, характери, ақидалари, эътиқоди, маданияти, урф-одатлари, мантиқи ва масъуллик даражаси борлигини назарда тутиш ва тан олиш;

Қабул қилиш – мана шу ўзга инсонларнинг ўзига хослигига нейтрал муносабат кўрсата олиш, уларнинг борлигини қабул қилиш, инсонлараро мавжуд фарқларга ижобий ва тўғри муносабат кўрсата олиш;

Тушуниш – ўзга инсонни ичдан кўра билиш, унинг фикрлари, хиссиётларини кўра олиш, уни англай билиш, унинг хиссиётларига икки мавқе, ўз шахсий мавқеи, ва ўзга инсон мавқеидан қарай олиш, муаммоларни мана шу икки-мавқеилик талабидан келиб чиққан ҳолда ечишга интилиш, компромиссларга тайёрлик.

Бугунги кунда толерантликни миллий педагогик ва умумий педагогикада мавжуд бўлган авторитар методика асосида, яъни “ўқитувчи устунлиги”, “ўқувчи пассивлиги” асосида шакллантириб бўлмайди.

Толерантлик тафаккурини шакллантиришнинг барча босқичларида педагог ролини ўйнаётган ва бажараётган инсондан таълим жараёнини мақсадли равишда демократлаштириш ва либераллаштириш усуллари ва методикаси яхши эгаллаб олиш талаб этилади. Айнан оилада демократ муносабатлар, либерализм, фикрлар ва эътиқодлар эркинлиги муҳитини вужудга келтириш лозим.

Оиладаги муносабатларни эркинлаштирмай туриб, либерал ва демократ бўлган инсонни тарбиялаб бўлмайди.

Шу боис, оиладаги тарбиядан бошлаб болани ўзгалар фикрини мутаносиб қабул қилишга, ўз фикрини ҳам мутаносиб англатишга ўргатиш лозим. Шу боис, бугунги кунда оилавий педагогикада бола манфаатлари ва унинг заҳирадаги фикрлаш жараёнини англаб етиш муҳимлик касб этади. Шундай экан, оилада толерантликни шакллантириш “ота-она + бола + педагоглар + муҳит” тизимида ташкил этилиши лозим.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Фитрат. Оила. –Т.: Маънавият. 1998;

  • 2.    Иномова М.О. Оилада болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси. –Т.: ТДПУ, 1999;

  • 3.    Мунавваров А.К. Оила педагогикаси. –Т.: Ўқитувчи, 1994;

  • 4.    Шоумаров Ғ.Б., Шоумаров Ш.Б. Муҳаббат ва оила. –Т.: 1994;

  • 5.    Мусурмонова О. Оила маънавияти – миллий ғурур. –Т.: Ўқитувчи, 2000;

  • 6.    Сафаров О., Махмудова М. Оила маънавияти.-Т.: Маънавият, 1998;

  • 7.    С.Очил. Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари. –Т.: Ўқитувчи, 1997;

  • 8.    Юсупов Э. Инсон камоллигининг маънавий асослари. – Т.: Университет, 1998;

  • 9.    Нишанова С. Маънавият дарслари. –Т.: Ўқитувчи, 1994;

  • 10.    Қуронов М. Мактаб маъмурияти ва миллий тарбия. –Т.: Фан, 1991;

  • 11.    Холматова М. Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод тарбияси. –Т.: Ўзбекистон, 2000;

  • 12.    Холматова М., Муравьева Н. Ёшлар оилавий ҳаёт бўсағасида.-Т.: Ўзбекистон, 2000;

  • 13.    Тўраева О. Ҳаёт сабоқлари.-Т.: Ўзбекистон, 2005;

  • 14.    Тўраева О. Оилавий ҳаёт этикаси ва психологияси. –Т.: Ўқитувчи. 1990;

  • 15.    Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси. ЮНЕСКО ваколатхонаси нашри. Нашр учун масъуллар: А.Саидов. К.Жўраев.-Т.: 1999;

  • 16.    Декларация             принципов             толерантности.             //

  • 17.    Декларация принципов толерантности // М.: -Учительская газета, 2000, 12 сент. № 35. -С. 20 – 21.

  • 18.    Об организации работы по реализации федеральной целевой программы «Формирование установок толерантного сознания и профилактика экстремизма в российском обществе (2001 - 2008гг)». Приказ Министерства образования 01.10.01 № 3250. // Вестник образования 2001.  № 20; http://www.tolers.ru/

;

Список литературы Оилада толерантликни шакллантириш мухим омил сифатида

  • Фитрат. Оила. -Т.: Маънавият. 1998.
  • Иномова М.О. Оилада болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси. -Т.: ТДПУ, 1999.
  • Мунавваров А.К. Оила педагогикаси. -Т.: Ўқитувчи, 1994.
  • Шоумаров Ғ.Б., Шоумаров Ш.Б. Муҳаббат ва оила. -Т.: 1994.
  • Мусурмонова О. Оила маънавияти - миллий ғурур. -Т.: Ўқитувчи, 2000.
Статья научная