Раҳбарларнинг низоли вазиятларни ҳал этишда конфликтологик компетентлигини ривожлантириш

Автор: Исмаилова Зухра Карабаевна, Байбаева Мухай Худайбергеновна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Другое

Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада низоли вазиятларнинг сабабларини аниқлаш, уларни ҳал қилишда тўғри йўл тутиш, низолар чуқурлашувининг олдини олиш чора- тадбирларини оқилона белгиланиши, таълим жараёнида раҳбарларнинг низоли вазиятларни ҳал этишда самарали бошқарув фаолиятини такомиллаштир ишда конфликтологик компетентликни ривожлантириш ҳақида маълумотлар ёритилган.

Раҳбар, низо, компетентлик, функция, бошқарув, тизим, босқич, фаолият, муассаса, натижа

Короткий адрес: https://sciup.org/14125713

IDR: 14125713   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10077

Текст научной статьи Раҳбарларнинг низоли вазиятларни ҳал этишда конфликтологик компетентлигини ривожлантириш

Ҳар қандай таълим муассасаси жамоасининг аъзолари бир-биридан ихтисослиги, қизиқиши, психологик хусусиятлари, умуман олганда маълум бир сифатлари билан ўзаро фарқ қиладиган ходимлардан ташкил топади. Шу каби бир-биридан фарқ қиладиган хусусият ва қарашлар билан ўзаро мос келмаслиги сабабли низолар вужудга келиши мумкин, яъни низоли вазиятларни келтириб чиқаради. Бу низоларнинг асосий иштирокчилари кўп ҳолатларда ўқувчи (талаба), ўқувчи (талабалар жамоаси), педагог, педагогик жамоаси бўлса, жуда кам ҳолларда эса ота-оналар ҳамда таълим муассасасининг раҳбарлари ҳам педагогик низоларнинг иштирокчиларига айланишлари мумкин.

Таълим муассасаларида бошқарув фаолиятининг илмий асосда ташкил этилмаслиги ҳамда раҳбарларнинг эътиборсизлиги натижасида ва қуйидаги омиллар таъсирида низоли вазиятлар келиб чициши мумкин:

  • -    педагогик ходимларнинг ёши, билими, куникма ва малакаси хамда қобилиятлари ҳисобга олинмасдан, имкониятлари даражасидан ортиқча топшириқларнинг берилиши, бажарилган топшириқлар натижасининг адолатли бахоланмаслиги:

  • -    ёш педагогларнинг дарс ва дарсдан ташцари ишлар жараёнидаги, янги жамоасидаги ўз вазифаси ва ўрнини унчалик аниқ тушуниб етмаслигидан фойдаланган ҳолда кўпроқ камситишларга йўл қўйилиши. Бундай вазият одатда ёш мутахассисларга етарли эътиборнинг йўқлиги, топшириқларнинг ноаниқлиги, уларнинг таклифлари, интеллектуал цобилиятлари ва ижодий фаолиятларининг назар писанд цилинмаслиги;

  • -    ходимларга узаро боFлиц булмаган ва уларнинг асосий фаолиятларига халацит курсатадиган хилма - хил топширицларнинг бир вацтда, шошилинч бажарилиши талаб цилиниши ва маълум вацт утгандан кейин уларнинг эътиборга олинмаслиги;

  • -    рахбарларнинг келиб тушган асоссиз, нотуFри ахборотларни урганмай тахлил цилмасдан айрим ходимларга нисбатан шубха билан цараб, купчиликнинг уртасида гумон цилинаётган ходимларга очицдан-очиц тазйицлар утказилиши;

  • -    турли хил топширицларни бажаришда ташкилотчилик, таълим-тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этишда фаоллик, дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этишда ташаббус кўрсатиб, инновацион фаолият йўналишида ўз таклифлари билан чиқаётган ходимларга нисбатан раҳбарлар томонидан худди уларнинг раҳбарлик лавозимларини талашаётгандек қараб турли хил царшиликларнинг курсатилиши;

  • -    барча таълим муассасаларида булмасада, афсус учраб турадиган айрим раҳбарлар томонидан ўқув юкламаларини тақсимлашда, ходимларни ишга олишдаги адолатсизликлар. Масалан: таълим муассасасида олий маълумотга эга педагог -мутахассислар бўлишига қарамай, ўрта махсус маълумотга ва бошқа нопедагогик мутахассисликга эга бўлган шахсларни ишга олиш ва ўқув юкламасини, яъни дарс соатларини тақсимлашда мутахассис бўлмасада уларга алоҳида эътибор қаратиш ва х.к.

  • -    олий таълим муассасаларида низоли вазиятларнинг аксарияти талабаларнинг таълим жараёнига салбий муносабатлари ҳамда таълим муассасаси, “Талабалар уйлари” ёки “Ахборот-ресурс маркази” хизматидан фойдаланиш тартиб-цоидаларига риоя этмаганликлари туфайли келиб чиқиши, шартнома асосида таҳсил оладиган талабалар томонидан шартнома талабларининг бузилиши ёки ўз вақтида бажарилмаслиги;

  • -    кам холатларда уцувчи (талаба) нинг Fайри оддий хатти-харакатлари, жамият томонидан тан олинган маънавий-ахлоций меъёрларга зид иш тутиши нафацат уцувчи (талаба) лар жамоаси, шу билан бирга педагогик жамоа ва таълим муассасаси рахбарияти уртасида низонинг юзага келишини таъминлайди.

Юқорида тўхталиб ўтган низоли вазиятларни олдини олиш, бартараф этиш ва уларнинг оцибатларини олдиндан англаш таълим -тарбия жараёнининг барча иштирокчилари, педагогик ходимлар ва раҳбарлар фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, низоли вазиятларнинг сабабларини аниқлаш уларни ҳал қилишда туFри йул тутиш, низолар чуцурлашувининг олдини олиш чора-тадбирларини оцилона белгиланиши, тадқиқот жараёнида раҳбарларнинг низоли вазиятларни ҳал этишда самарали бошқарув фаолиятини такомиллаштиришда конфликтологик компетентликни ривожлантириш масаласига хам алохида эътибор царатмоцчимиз.

Конфликтологик компетентликни ривожлантириш мазмуни ва архитектоникасини шакллантиришга нисбатан қуйидаги ёндашувлар мавжудлиги аницланди: блок-даражали ёндашув, яъни уцув режасидаги фан блоклари доирасида ўзлаштириладиган ва фаолиятнинг асосий йўналишлари мазмунини ифодаловчи таянч, умумкасбий, махсус-предметли компетенциялар тарзида типологиялаш; функционал ёндашув фаолият соҳаси ва лавозим доирасидаги касбий вазифаларни ифодаланган компетенциялар тизими асосида лойиҳалаштириш; мутахассиснинг аниқ меҳнат шароитларига тезкор ва конфликтларсиз мослашишига хизмат қилувчи компетенцияларни ривожлантиришга йуналтирилган индивидуал -психологик ёндошув.

Аксарият педагогик-психологик адабиётларда конфликтологик компетентлик рах,барнинг ижтимоий-касбий йуналганлиги асосида шаклланадиган, касбий вазифаларнинг самарали ечимини таъминлашга хизмат қилувчи касбий тайёргарликни амалий фаолятда намоён бўлиши сифатида изоҳланади. Шу билан бирга, конфликтологик компетентлик мутахассис касбий тайёргарлик даражасининг фаолият талабларига мослиги ва лаёцатлилик сифатида х,ам цайд этилади. Илмий-педагогик таҳлиллар жараёнида конфликтологик компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш муаммолари аксарият изланишларда бўлажак ёш раҳбарлар тайёрлаш мисолида ўрганилганлиги, шу билан бирга мазкур тадқиқотларда илгари сурилган компетенциялар тузилмаси ва элементлари келгусидаги касбий фаолият талаблари учун қаратилганлиги, амалиётдаги мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш масалалари эса фаолиятнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолдаги режалаштиришни талаб қилиши аниқланди. Мазкур жараёнларда раҳбарларнинг низоли вазиятларни ҳал этишда раҳбарнинг касбий фаолият сох,асига йуналганлиги, шахсий имкониятлари, касбий билим, малака, кўникмалари, касбий сифатлар ва меҳнат тажрибаси ўртасидаги уйғунлик ва инновацион жараёнларнинг фаолият соҳасига нисбатан интеграциялашувини таъминланиши конфликтогик компетентликни ривожлантириш йўналишлари ва унинг сифат индикаторларини белгилашдаги етакчи омиллар сифатида бах,оланади.

Раҳбарларининг низоли вазиятларни ҳал этишда конфликтологик компетентлигини ривожлантириш ва унинг самарали бошқарув механизмларини такомиллаштиришда таълим хизматлари истеъмолчилари (уцувчи, талабалар, ота-оналар, жамоатчилик)нинг эҳтиёжлари ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда компетенциялар тизимини белгилаш мух,им урин тутади.

Низоли вазиятларни бартараф этиш ва уни бирор бир ечимга олиб келиш куп босқичли жараёндир. Низоли вазиятларни бирданига ечиб бўлмайди, чунки низо одамлар кўнглида уйғонадиган турли эмоция ва хиссиётлар билан боғлиқ ҳолда кечади. Шунга кўра, низони бартараф этишнинг ўз босқичлари мавжуд. Ҳар бир босқич учун маълум вақт талаб этилади. Мазкур босқичлар тез, баъзан бир неча сония талаб қилса, бошқалари эса бир неча кунлаб муаммо устида ишлашни тақозо этади. Улар цуйидагилардан иборат:

  • -    вазиятни илк бах,олаш;

  • -    вазиятни тах,лилдан утказиш;

  • -    низони бартараф этиш усул, восита ва йулларини цидириш;

  • -    низони бартараф этишнинг мазкур аниқ вазият учун усул, восита ва йулларини топиш;

  • -    низони бартараф этиш буйича саъй-х,аракатлар алгоритмини ишлаб чициш ва режага эга булиш, мазкур режа ва алгоритмни х,аётга татбиц этиш;

  • -    татбиц этиш жараёнини мунтазам мониторинг цилиш;

  • -    низо ечими буйича натижаларни хулосалаш ва тах,лил цилиш;

  • -    педагогнинг низо юзасидан рефлексив бах,о ва хулосаларини ишлаб чициш.

^ар цандай низоли вазиятни ечимини топиш учун х,ар икки томонниннг фаол иштироки тақозо этилади. Шундай экан, низоли вазиятни бартараф этиш бу –

ҳамкорликда олиб бориладиган жараён саналади. Низони ечимга олиб келиш учун ўз позициялари, фикрлари ва қарашларини трансформация жараёнидан ўтказиш, уларга маълум тузатишлар киритиш талаб этилади. Инсон низони бартараф этиши учун аввало ўз кўнглини, ўз ички дунёсини тартибга солиб олмоғи лозим. Худди шундай ички қалбни уйғотмасдан, шундай ўзгаришларсиз низо бартараф этилмайди.

Раҳбар аслида педагогик жараённи ташкил қилиш ва бошқаришда низоларни олдини олиш фаолиятига кўпроқ эътиборини қаратиши лозим. Низоларнинг олдини олиш бўйича раҳбарнинг сайъи-ҳаракатлари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • -    таълим жараёнини бошқариш бўйича барча қонун ва қонуности хужжатлари тизимида иш олиб бориш;

  • -    низолар назарияси бўйича ўз стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш (низонинг босқичлари, хусусиятлари, сабаблари, оқибатлари бўйича билим, кўникма ва малакаларни ишга сола билиш, низога ечим топиш усул, йўл, восита ва шаклларини билиш ва амалда қўллай олиш);

  • -    аниқ бир низоли вазиятни мутаносиб баҳолай олиш ва ундан чиқиб кетиш усул ва йўлларини тўғри белгилай олиш.

Шундай қилиб, педагогик низолар ҳар бир раҳбар педагогик фаолиятининг узвий ажралмас қисми ва таркиби бўлиб, раҳбар педагогик низолар назарияси ва амалиёти бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиши, конфликтологик компетентлиликка эга бўлиши лозим.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Жигунов В.Г, Кишкел Е.Н. Основы управленческой деятельности: Учебник. - М., 1994.

  • 2.    Жумаев Р.З. Конфликтология асослари, асосий тушунча ва тамойиллари. Укув кулланма. 2015.

  • 3.    З.Хужаниёзова, М.Дусметова, Д.Нафасов “Педагогик конфликтология” (Ўқув услубий қўлланма) Урганч – 2015 йил

  • 4.    М.Ахмедова “Педагогик конфликтология” Ўқув қўлланма Т 2016й

  • 5.      Мирсолиева М., Ишмухамедов Р., Акрамов А. Раҳбарнинг инновацион

    фаолияти. Ўқув-методик қўлланма. – Тошкент: Фан ва технология, 2019. -

Список литературы Раҳбарларнинг низоли вазиятларни ҳал этишда конфликтологик компетентлигини ривожлантириш

  • Жигунов В.Г, Кишкел Е.Н. Основы управленческой деятельности: Учебник. - М., 1994.
  • Жумаев Р.З. Конфликтология асослари, асосий тушунча ва тамойиллари. Укув кулланма. 2015.
  • З.Хужаниёзова, М.Дусметова, Д.Нафасов "Педагогик конфликтология" (Ўқув услубий қўлланма) Урганч - 2015 йил.
  • М.Ахмедова "Педагогик конфликтология" Ўқув қўлланма Т 2016й.
  • Мирсолиева М., Ишмухамедов Р., Акрамов А. Раҳбарнинг инновацион фаолияти. Ўқув-методик қўлланма. - Тошкент: Фан ва технология, 2019.
Статья научная