Туfма юрак нуксонининг жаррохлик йули билан утказилиши кашкадарё вилояти тажрибаси
Автор: Курбанов Р.Д., Фозилов Х.Г., Ярбеков Р.Р., Пулатов О.К., Рахимов С.С., Жалилов А.К.
Журнал: Евразийский кардиологический журнал @eurasian-cardiology-journal
Рубрика: Кардиохирургия
Статья в выпуске: S2, 2019 года.
Бесплатный доступ
Давлатимиз рахбари Ш.М. Мирзиёев 2018 йил 13-14 декабрь кунлари Кашкадарё вилоятида булган ташрифларида вилоятимизда ягона булган Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Карши филиали янги биноси билан танишдилар. Президентимиз Ш.М. Мирзиёев уз нуткларида янги марказда нафакат юрак-кон томир касалликларини даволаш, балки куплаб кардиожаррохлик операцияларини амалга ошириш, касалликларни профилактика килиш, халкимизнинг тиббий маданиятини ошириш, чет элларда ишлаб юрган юкори малакали ва тажрибага эга булган юртдошларимизни Ватанимизга кайтаришни хамда шу каби мутахассислар Узбек халкига хизмат килиши, одамларнинг хаётдан рози булиб яшаши учун барча шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлаб утдилар. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Карши филиали томонидан чет элда фаолият курсатиб келаётган малакали кадрларни жалб килиб, Президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг топшириклари ижросини таъминлаш максадида марказимизда мураккаб кардиожаррохлик операцияларини амалга ошириш йулга куйилди.
Короткий адрес: https://sciup.org/143170561
IDR: 143170561
Текст статьи Туfма юрак нуксонининг жаррохлик йули билан утказилиши кашкадарё вилояти тажрибаси
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев ўз нутқларида янги марказда нафақат юрак-қон томир касалли-кларини даволаш, балки кўплаб кардиожарроҳлик операцияларини амалга ошириш, касалликларни профилактика қилиш, халқимизнинг тиббий ма-даниятини ошириш, чет элларда ишлаб юрган юқори малакали ва тажрибага эга бўлган юрт-дошларимизни Ватанимизга кайтаришни ҳамда шу каби мутахассислар Ўзбек халқига хизмат қилиши, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яша-ши учун барча шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Республика ихтисослашти-рилган кардиология илмий-амалий тиббиёт мар-кази Қарши филиали томонидан чет элда фао-лият кўрсатиб келаётган малакали кадрларни жалб қилиб, Президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида марказимизда мураккаб кардиожарроҳлик опера-цияларини амалга ошириш йўлга қўйилди.
Метод ва натижалар. Бизга Президентимиз томонидан яратилган имкониятлардан тўла-конли фойдаланган ҳолда марказимизда юрак туғма нуқсони билан оғриган 12 нафар беморга замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда мураккаб кардиожарроҳлик амалиётини ўтказишга мувофиқ бўлдик. Жумладан, 14 декабрь куни Тошкент Республика ихтисослаш-тирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Курбонов Р.Д. ташаббуси билан қўллаб-қувватлашга келган кардиолог-шифокорлар ва кардиожарроҳлар билан бирга-ликда қоринчалараро тўсиқ нуқсони билан бир неча йиллардан бери оғриб юрган ва марказга боришга имконияти бўлмаган Қашқадарё вилоя-ти Ғузор туманида яшовчи 15 ёшли Д. Турсуно-вага замонавий асбоб-ускуналардан фойдала-нилган ҳолда юрак фаолиятини тўхтатиб сунъ-ий қон айланиш машинаси ёрдамида мураккаб кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Хулоса. Давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёев ташшаббуси билан бунёд этилган марказимизда шу каби юрак туғма нуксони билан оғриган бе-морларда ўтказилган мураккаб кардиожарроҳлик амалиёти тўлақонли муваффақиятли амалга оширилмокда. Амалиётдан кейинги даврда мар-казимизда малакали мутахассислар назорити остида бўлиб, беморнинг мустақил фаол ҳолати тикланган ҳолда тураржой мутахассислари назо-ратига топширилади.