Бошланич таълимни ривожлантиришнинг янги йўналишлари

Автор: Мардонов Ш.., Жабборова О.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 1-2 (92), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бошланғич таълимни ривожлантиришнинг янги йўналишлари бўйича билдирилган фикрлари таҳлил қилинган ва бу борадаги амалга ошириши керак бўлган ишлар таъкидлаб қўрсатилган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140291014

IDR: 140291014

Текст научной статьи Бошланич таълимни ривожлантиришнинг янги йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида (2020 йил 29 декабрь) барча йўналишлар қаторида бошланғич таълимни янги шароитда ривожлантириш ва унинг сифат самарадорлигига эришиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Бу вазифаларнинг ижроси жараёнида бошланғич таълимдан манфаатдор барча шахслар иштирок этиши ва уларни тулик идрок килиб олиши керак.

Президент Мурожаатномасида бошланғич таълимни ривожлантириш бўйича белгиланган янги йўналишлар қуйидагилардан иборат: “Болаларнинг таҳлилий ва креатив фикрлаш фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун уларга сермазмун ва тушунарли дарсликлар яратиш зарур. Бу борада келгуси укув йилидан бошланFич синфларда давлат таълим стандарти ўрнига, илғор хорижий тажриба асосида болага ортиқча юклама бермайдиган “Миллий укув дастури” жорий этилади”. Демак, жорий йилдан бошлаб бошланғич таълимни ривожлантиришнинг янги йуналишлари сифатида куйидагилар идрок этилади:

Болаларни таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантириш.Мазкур биринчи йўналишга кўра, бошланғич таълимни ривожлантиришнинг талабларидан бири ўқувчиларни таҳлилий вак креатив фикрлашга ургатишдир. Унга кура 7-11 ёшли укувчилар мантикли, аниқ ва тушунарли фикрлаш кўникмасини эгаллаши ҳамда ўз қизиқишига кўра бирор ижодий йўналишга йўналтирилиши лозим. Бу вазтфани амалга ошириш учун бошланғич синфларда ўқитиладиган ижтимоий ва аниқ фанларни интеграциялаш, уларда фикрлаш ва креатив ёндашиш асосларини белгилаб қўйиш, мавзулар материалларини имкон қадар ижодий фойдаланишга мослаштириш тақозо этилади. Бу вазифалар амалий фаолиятдаги бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий фаолият кўрсатиши ва бўлажак ўқитувчиларнинг ўз ижодий кўникмасини эгаллаши кераклигини кўрсатади. Шу сабабли бугунги кунда бўлажак бошланғич синф ўқитуувчилари олдида таҳлилий фикрлаш ва креатив фаолият кўрсатиш кўникмасини эгаллаш, келгусида уларни бошланғич синф ўқувчиларида шакллантириш малакасини билан қуролланиш муҳим бўлиб турибди. Чунки, бундай кўникмаларга эга бўлган ўқитувчи ўқувчиларда таҳлилий фикрлаш ва ижодий ёндашиш кўникмаларини шакллантириш имкониятларига эга бўлади. Шу сабабли ҳозирги педагогик таълим жараёнида бошланғич синфларда ўқитиладиган фанлар бўйича аниқ билимларни эгаллаш асосий вазифалардан биридир.

Сермазмун ва тушунарли дарсликлар яратиш. БошланFич таълимни ривожлантиришнинг бу янги йўналишига кўра, дарсликлар таҳлиллардан утказилиши ва уларнинг мазмунига кушимча материаллар киритилиши тақозо этилади. Бу ўринда “Сермазмун” тушунчаси бошланғич синф фанлари дарсликларининг ўқув материалларига бой бўлиши, янги маълумотлар билан тўлдириш имкониятига эгалиги ва тажрибали ўқитувчиларнинг ёндашуви акс этишини англатади; “Тушунарли” бу тушунча дарсликларнинг мазмуни, улардаги маълумотлар ва материаллар бошланғич синф ўқувчиларига қизиқарли, уларни мотивацияга ундайдиган ва фикрлашга ўргатадиган маънони англатади. Шу сабабли бу ўринда сермазмун ва тушунарли дарсликлар яратиш йуналишини инновацион усулдаги ёндашувларни амалиётга тадбиқ этиш тушунилиши керак. Мисол учун, бугунги кунда бошланғич синф дарсликларининг масофадан туриб ўқитиш имконини берадиган электрон вариантларини яратиш долзарб бўлиб турибди.Чунки, ижтимоий мураккаблик даврида масофавий таълимнинг ўрни аҳамиятли эканлиги маълум бўлди, шу сабабли бизнинг фикримизча, бошланғич синф дарсликларининг ҳар бирини масофадан туриб ўқитиш имкониятларига мослаштириш керак ва уларнинг электрон вариантларини тажриба-синов ишларидан утказиш долзарб вазифалардан булиб турибди.

Янги асосдаги Миллий ўқув дастурини амалиётга жорий этиш. Бу йуналишга кура, 2021-2022 укув йилидан бошлаб бошлангич таълимда яхлит ва узвий характерига эга Миллий ўқув дастури амалиётга киритилади. Мазкур дастурнинг моҳияти шундан иборатки, унда фанларнинг ўзаро боғлиқлиги, мавзуларнинг такрорланмаслиги, бошланғич синфларда ўқув фанларининг интеграциялашган турларини жорий этиш ва энг асосийси ўқувчиларни ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув фанларини ўқитиш кўзда тутилган. Миллий дастурнинг яна бир харктерли хусусиятларидан унда бошланғич синфларда хорижий тажрибаларни кенг тадбиқ этиш назарда тутилган. Айни пайтда, ўқитишнинг миллий харктери, минталитети ва хусусиятлари ўқув фанларида сақланиб қолади. Асосий эътибор бошланғич синф ўқувчиларининг фикрлаш, ижодий интилиш ва фаоллигини шакллантиришга қаратилади. Шу сабабли амалий фаолиятдаги бошланғич синф ўқитувчилари мазкур ўқув дастури бўйича тушунча ва кўникмага эга бўлиши тақозо этилади. Шунингдек, олий таълим муассасаларида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари амалга киритилаётган Миллий ўқув дастури бўйича билим, малака ва кўникма билан қуроллантирилиши асосий вазифалар сифатида белгиланмокда. Бизнинг ёндашувимизга кура, келгуси ўқув йилидан бошлаб бошланғич таълим ўқув йўналишини янада такомиллаштириш такозо этилади.

Зеро эътибор берилса, Президентимизнинг Мурожаатномасида бошланғич таълимни ривожлантиришнинг ана шу уч йўналиши муҳим вазифа сифатида белгиланган. Мазкур вазифаларнинг табиий ижроси куйидагилардан иборат:

  • -    булажак бошланFич синф укитувчилари мазкур уч йуналишдаги янги йуналишларни тулик узлаштириши керак;

  • -    олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар мазкур вазифаларни илмий, амалий ва методик жиҳатдан ижро этиш ишланмаларини яратиши зарур;

  • -    амалий фаолиятдаги бошланFич синф укитувчилари мазкур йўналишларни ўзлаштириши ва янги ўқув йилидан киритиладиган Миллий укув дастури буйича аник тушунчага эга булиши мух,имдир.

Мазкур янги йўналишларнинг ижросини сифатли таъминлаш “Ёшларни куллаб-кувватлаш ва ахоли саломатлигини мустахкамлаш” йилида амалга ошириладиган устувор вазифалар таркибига киради. Шу жиҳатдан мазкур йўналишларни тўлиқ ва аниқ идрок этилиши, уларнинг ижроси учун хар биримиз фаол иштирок этишимиз зарурдир.

Узбекистонда янги барпо этилаётган Учинчи Ренессанс даврида бошланғич таълимни сифатли ривожлантириш ва унинг самарадорлигига эришиш учун таъкидлаб ўтилган янги йўналишлар муҳим асос бўлиб ҳизмат қилади. Шу сабабли бунда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофикдир:

  • -    олиб борилаётган илмий изланишларни ва уларнинг ечимларида бошланғич таълимни ривожлантиришнинг янги йўналишларига оид таклифлар билан бойитиш;

  • -    олий таълим жараёнида укитилаётган фанларни мазкур йуналишлар билан тулдириш;

  • -    матбуотда эълон килинаётган илмий ишланмаларда бошлангич таълимни ривожлантиришнинг янги йўналишлари бўйича методик тавсиялар бериш;

  • -    амалий фаолиятда бошлангич таълимни ривожлантиришнинг янги йуналишларини таргибот килиб бориш.

Бундай ёндашув бошланғич таълимдан манфаатдор ҳар бир шахс учун мухимдир. Шу сабабли Президентимиз Мурожаатномасида кайта-кайта ўқиш, унда таълимга оид қўйилган барча вазифаларни ўзлаштириш ва унинг ижросида иштирок этиш муҳимдир. Бунда бошланғич таълимни ривожлантириш вазифалари узлуксиз умумий таълим вазифаларини ижролси билан боғлиқ ҳолда олиб бориш тақозо этилади. Эътибор берилса, бошланғич таълимни ривожлантиришнинг янги йўналишларини амалга оширишда илмий, ижтимоий ва методик фаолликка амал қилиш долзарб бўлиб турибди. Шу сабабли ҳар бир профессор-ўқитувчи мазкур йўналишлар бўйича ўз йўналиши, тушунчаси ва фаолият кўламига эга бўлиши керак.

Шундай қилиб, бошланғич таълимни ривожлантиришнинг янги йўналишлари мазмун, услуб ва самара жиҳатидан сифатли натижаларга эришиш учун мўлжалланган. Бунда ҳар бир йўналишнинг натижаси йил якунида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилганлигини эслатиб ўтиш жоиз.

Адабиётлар:

Список литературы Бошланич таълимни ривожлантиришнинг янги йўналишлари

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // "Янги Ўзбекистон" газетаси 2020 йил 30 декабрь сони.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўйича жамоатчилик фикрлари. // "Янги Ўзбекистон" газетаси 2020 йил 30 декабрь сони.
Статья научная