Барарорлик ва маркетинг комплекси ўртасидаги болилик талили ва тадии
Автор: Абдувахобов Б.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10-1 (101), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мазкур мақолада маркетинг фаолиятида маркетинг комплекси асосида иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва унинг тадқиқ қилиш имкониятлари ёритилган. Бундан ташқари барқарорлик ва маркетинг комплекси ўртасидаги боғлиқлик таҳлили келтириб ўтилган.
Барқарорлик, маркетинг комплекси, боғлиқлик таҳлили, маркетинг имкониятлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140300659
IDR: 140300659 | УДК: 339.138
Текст научной статьи Барарорлик ва маркетинг комплекси ўртасидаги болилик талили ва тадии
Қуйилган мақсадларга эришишда фирма дастлаб ўзининг ресурс потенциалининг бозор имкониятларидан келиб чиқиши керак, яъни ишлаб чиқариш, технологиялар даражаси, молия, сотиш каби ҳал қилувчи соҳаларда ўзининг кучли ва кучсиз томонларини ҳисобга олиши керак. Охирги пайтларда маркетинг ёрдамида ечиладиган масалаларнинг мураккаблашуви шароитида унинг байналмилаллашуи билан боғлиқ бўлган глобал маркетинг ҳақида тобора кўпроқ гапира бошладилар. Бу жараён, айниқса, трансмиллий компаниялар учун хосдир. Улар томондан бозор алоҳида сегментлар каби эмас, кўпроқ эҳтиёжларнинг гомогезация жараёни ва истеъмолчиларнинг машҳур ва танилган товар маркаларини олишга жуда иштиёқмандлигига кўра ягона бозор сифатида қаралади. Шуни таъкидлаш жоизки, глобал маркетинг асосида инновацион товарни эҳтиёжларни қондиришнинг стандартлашган ва истеъмолчиларнинг кенг сегментлари учун кулай ва арзон булган усулига айлантириш Fояси ётади.
Бозорнинг глобаллашуви деб мамалакатлар ва айрим ҳудудларнинг ўз чегараларидан ташқарида фаолият кўрсатишга интилишига айтилади. Бу ҳақда савдонинг либераллашуви, инвестицион тўсиқларнинг олиб ташлашиши, эркин тадбиркорликнинг пайдо бўлиши ва бошқалар далолат беради. Йирик корхоналар доирасида эса глобаллашув ички бозор чегараларидан чиқиш ва жаҳон бозорини ўзлаштиришга умумий ёндошувнинг шаклланишини билдиради. Буларнинг ҳаммаси шундай хулосага олиб келадики, замонавий маркетинг йўналишлари ва тенденциялари корхона даражасида муваффақиятли амалга ошириш уни ривожлантириш ва қарорларни қабул қилиш, корпоратив маданиятни такомиллаштириш бўйича функциялараро гуруҳларнинг яратилишини талаб килади.
Ишончимиз комилки, маркетинг келажаги айнан ана шу концепция билан боғлиқ. Баъзи бозорларда эса у аллақачон устунлик қилмоқда. Дорилар, уйинчоклар, озик-овкат мах,сулотлари, спорт жи^озлари, компъ ютер ва бошқаларни ишлаб чиқаришни мисол сифатида келтиришимиз мумкин. Бундан буён истеъмолчилар бозода уюшган куч тарзида намоён бўладилар. Бу эса товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятида анча қийинчиликларга олиб келади. Консюмеризм, қисқача қилиб айтганда, истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши йўлидаги ҳаракати деб тушунтирилади. Бунда истеъмолчиларнинг ҳаракати иқтисодий эволюциянинг маҳсули сифатида, ишлаб чиқарувчилар иқтисодиётидан истеъмолчилар иқтисодиётига сотувчилар бозоридан харидорлар бозорига ўтиш сифатида қаралади. Консюмеризм маркетинг концепциясига ишончсизлик билдирмайди. Балки унинг амалиётда реал тадбиқ этилишини талаб қилади.
Табиий ресурсларнинг чекланганлигани англаб олиш ва истеъмол ва маркетингнинг атроф-муҳитга таъсиридан ташвишланишни ифодаловчи энвиронменталистик ҳаракат ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга экологик муаммоларга эътибор кучаймоқда. Экология фирма ташқи муҳитнинг омили сифатида қаралмоқда. “Яшил маркетинг” ҳаракати ривожланмоқда, бу эса экологик жиҳатдан тоза бўлган маҳсулотни ишлаб чиқаришни кенгайтиришга кўмаклашади.
1-жадвал
Маркетинг концепцияларининг илмий адабиётларда таснифланиши
Концепция номи |
Тарифи |
Илмий адабиётлар |
1. Маркетингни бошқариш концепцияси |
||
1. Ишлаб чиқаришни такомиллаштири ш |
истеъмолчилар кенг тарқалган ва нарх бўйича қулай бўлган товарларни афзал билишади. маркетингни бошқариш ишлаб чиқаришни, сотиш шакл ва усулларини такомиллаштиришга қаратилиши лозим |
Marketing management/ Philip Kotler, Kevin Lane Keller.— 14th ed. Pearson Edukation, Ink. 2012 y – 657 pages, 18 p. |
2. Товарни такомиллаштири ш концепцияси |
истеъмолчилар сифатли ва доимий такомиллашиб, яхшиланиб борадиган товарларни афзал билишади, шунга |
Marketing management/ Philip Kotler, Kevin Lane |
мувофиқ маркетингни бошқариш энг аввало товар ва хизматларнинг сифатини такомиллаштиришга қаратилмоғи лозим |
Keller.— 14th ed. Pearson Edukation, Ink. 2012 y – 657 pages |
|
3. Тижорат фаолиятини жадаллаштириш концепцияси |
истеъмолчилар товарларни силжитиш билан боғлиқ махсус тадбирлар ва рағбатлантириш чоралари қўлланилмаса харид тўғрисида қарор қабул қилишда фаол бўлмайди |
Marketing management/ Philip Kotler, Kevin Lane Keller.— 14th ed. Pearson Edukation, Ink. 2012 y – 657 pages |
2. Маркетинг бошқаруви концепцияси |
||
4. Маркетинг концепцияси |
маркетинг бошқаруви фалсафаси, компанияларнинг эришган мақсади мақсадли бозор талаби ва истеъмолчилар эҳтиёжини аниқлаш натижаси бўлиб, рақиб компанияларга нисбатан қанчалик самарали эканлигини кўзда тутади. Мазкур концепция мақсадли бозор, истеъмолчилар зарурати, интеграсиялашган маркетинг ва рентабелликни ўз ичига олади. Интеграсиялашган маркетинг – иккитомонлама тизим, ташқи маркетинг – мижоз нуқтаи назаридан барча маркетинг функцияларини |
Peter Drukker. Management: tasks, responsibilities, praktike. Nev York. Harper &Rov 1973,64-65 |
мувофиқлаштиришга йўналтирилган. Ички маркетинг эса ходимлар нуқтаи назаридан компаниянинг барча бўлимлари мувофиқлаштиришга йўналтирилган. Ички маркетинг ҳар доим ташқи маркетингдан олдин қўлланилиши лозим. |
||
5.Ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепцияси |
компаниянинг маркетинг фаолияти узоқ муддатли келажакда сотиш тизимини бешта муҳим тамойил: маркетинг, истеъмолчига йўналтирилганлик, инновасион маркетинг, товарнинг истеъмол афзалликлари маркетинги, компания миссиясини англаш асосида маркетингни ташкил қилиш, ижтимоий-ахлоқий маркетинг. Бу истеъмолни рақибларга нисбатан самарали қондириш ва жамият, истеъмолчилар фаровонлигига зиён етказмасликни англатади |
Marketing management/ Philip Kotler, Kevin Lane Keller.— 14th ed. Pearson Edukation, Ink. 2012 y – 657 pages |
6. Маркетинг бошқаруви концепцияси |
маркетинг бошқаруви ҳеч бўлмаганда томонлардан бири бошқа томоннинг нафли жавобига эришиши учун зарур воситаларни ишлаб чиқади ва қўллайди. “Маркетинг бошқаруви – айирбошлаш мақсадида турли индивидларнинг товар ва хизматлар, |
Marketing management/ Philip Kotler, Kevin Lane Keller.— 14th ed. Pearson Edukation, Ink. 2012 y – 657 pages |
ғояларни тақсимлаш ва силжитиш, нархлаштиришдир” (Америка Маркетинг Ассосиасияси) |
||
7. Стратегик маркетинг концепцияси |
стратегик ва операсион маркетинг ўртасидаги тафовутни аниқлашга асосланган. Стратегик маркетинг – бу барқарор рақобат афзаллигини таъминлаш ва муайян истеъмолчилар гуруҳи учун рақиб товарлардан фарқ қилувчи ўзига хос ва мукаммал товарлар яратиш ва ишлаб чиқаришни кўзда тутган ҳолда бозор талабини узлуксиз ва тизимли равишда тадқиқ қилишдир. Бунда эҳтиёжлар, макро-, микросегментлаш, рақобатбардошлик таҳлили, маҳсулот портфели ва рақобат стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилади. |
Ламбен Жан-Жак. Стратегический маркетинг. Йевропейская перспектива. Санкт-Петербург, Наука, 1996, с. 1Х |
8. Муносабатлар маркетинги концепцияси |
маркетингни бошқариш истеъмолчилар ёки бошқа манфаатдор томонлар (таъминотчилар, алоқа аудиториялари, воситачилар ва шу кабилар) билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш ва кенгайтириш, келгусида истеъмолчилар билан битимлар тузилиш ва такрорий харидлар эҳтимолини янада оширишдир. Ушбу |
Marketing management/ Philip Kotler, Kevin Lane Keller.— 14th ed. Pearson Edukation, Ink. 2012 y – 657 pages |
концепцияга тескари концепция — трансаксион маркетинг бўлиб, корхоналар янги истеъмолчилар билан бир маротабалик битимлар сонини оширишга қаратилган |
||
9. Макси маркетинг концепцияси |
маркетингни бошқариш савдо айланмаси ва фойдани мотенсиал мижозлар ва истеъмолчиларни самарали танлаш асосида энг максимум даражага етказишдир. Бунда иккита босқич – юқори синергизм (икки босқичли тарғибот ва реклама) ва самарали тақсимот (янги тақсимот каналларидан фойдаланиш) |
Стен Репп, Томас Л. Коллинз. Новый макси-маркетинг, Челябинск, Урал ЛТД, 1997, с. 19-20 |
10. Рақобат концепцияси |
корпорасияларнинг асосий мақсади фирамлар, ҳамкорлар ва аксиядорларнинг истеъмолчилар талабини қондира оладиган рақобатбардош товар яратиш ва шу асосда фойдага эришиш ҳисобланади. Рақобатбардошлик маркетинг концепциясининг ҳаракатга келтирувчи асосий кучи сифатида майдонга чиқади. Рақобат муҳитида маркетинг қарорларини қабул қилиш рақобатлашувнинг оқилоналиги деб қабул қилинади |
П. Диксон. Управление маркетингом. М., Бином, 1998, с. 24 |
11. Мега маркетинг концепцияси |
бозорга чиқиш ёки маълум бозорларда фаолият олиб бориш мақсадида сиёсатчилар ва сиёсий партиялар билан иктисодий, психологик ва жамоатчилик муносабатларини урнатиш ва мувофиклаштириш |
Ф. Котлер. Маркетинг менеджмент. Санкт-Петербург, Питер, 1998, с. 350 |
Маркетинг сиёсатини микроиқтисодий ва макроиқтисодий даражада амалга ошириш, ижтимоий-иктисодий со^аларда унинг воситаларидан фойдаланишни назарда тутади. Маркетинг комплекси элементларини минтақавий ва тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, макро даражада ыщллаш маркетингдан кутилган натижаларга эришиш учун емас, балки концепцияларни амалга ошириш имкониятини беради. Фақатгина корхоналар томонидан эмас, балки умуман давлат томонидан хам маркетингнинг усул ва воситаларидан фойдаланиш мумкин. Иктисодий усишга жуда куп омиллар омиллар комбинацияси таъсир килади. Иктисодий усиш омиллари бир-бири билан жуда боFлик ва бир-бирига боғланган. Бундан ташқари, ушбу асосий омиллар мураккаб, бир қатор кичик елементлардан ташкил топиши хам мумкин. Бундай холат омилларни кайта гурухлаштиришга имкон беради.
Ишлаб чиқариш омилларининг талқини чуқур ва кенгайтирилган талкинни уз ичига олади. Маркетингда таклиф омиллари ва талаб омиллари пайдо булди. Маркетинг назариясида истеъмол бозори хулк-атворига талаб омиллари гуруҳлари енг катта таъсир кўрсатади. Маркетологлар талаб биоген (физиологик) ёки психоген хусусиятга ега бўлган еҳтиёжга асосланганлигидан келиб чиқади. Еҳтиёж талабни вужудга келтиради ва сотиб олиш мотивациясини белгилайди. Талаб таклифни шакллантиручи ва раFбатлантирувчи омил сифатида истеъмолчининг харакатларини, харид характерини, махсулотнинг фойдалилигини, унинг истеъмол хусусиятларини, нархини аниқлаш ва маркетинг комплекси бошқа элементлари реалаизациясини таъминлайди.
Маркетинг комплексининг ҳар бир элементи маркетинг соҳасидаги алоҳида сиёсат ҳисобланиб, бу сиёсат бир марталик ҳаракат сифатида емас, балки доимий равишда бажариладиган функция ва вазифаларни қамраб олади .
Шундай қилиб, маркетинг назарияси чексиз кўп омиллар миро ьва макро даражада иқтисодий ўсишга таъсир қилади деб тахмин қилади. Ушбу омилларнинг баъзилари назорат қилиниши мумкин, баъзилари еса мумкин емас. Бошқариладиган омиллар орқали маркетологлар истеъмолчининг онгида шартли равишда мавжуд бўлган, унинг шахсияти ва психологик ҳолатини акс еттирувчи гипотетик фойдали функцияга таъсир қилади. Шунга қарамай, минтақада фаровонлик даражаси паст бўлганлиги сабабли, сотувчиларнинг барча саъй-ҳаракатлари бекор бўлиши мумкин, чунки ҳатто истеъмолчиларнинг кучли талаблари ҳам сотиб олиш қобилияти билан қўллаб-қувватланмайди. Шунга ўхшаш чеклаш ўсиш назариялари учун ҳам амал қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. Беляев В.И. Маркетинг: основы теории и практики. Учебник,- М.: КНОРУС, 2010.-680 с.
-
2. Baines, P. Marketing Princi ples / P. Baines, C. Fill, K. Page. // Oxford University Press. -Oxford, 2009. 3. Rathnayaka U. Role of Digital Marketing in Retail Fashion Industry: A Synthesis of the Theory and the Practice. J Account Mark 7. 2018. 279
-
3. Котлер, Армстронг, Вонг. “Основы маркетинга” 12-е издание. –М.: Вильямс, 2009 220 б
-
4. Юсупов М.А., Эргашходжаева Ш.Д. Товарлар ва хизматлар маркетинги ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ, Иқтисодиёт, 2013.-174 бет.
"Экономика и социум" №10(101) 2022
Список литературы Барарорлик ва маркетинг комплекси ўртасидаги болилик талили ва тадии
- Беляев В.И. Маркетинг: основы теории и практики. Учебник,- М.: КНОРУС, 2010.-680 с.
- Baines, P. Marketing Princi ples / P. Baines, C. Fill, K. Page. // Oxford University Press. -Oxford, 2009. 3. Rathnayaka U. Role of Digital Marketing in Retail Fashion Industry: A Synthesis of the Theory and the Practice. J Account Mark 7. 2018. 279.
- Котлер, Армстронг, Вонг. "Основы маркетинга" 12-е издание. -М.: Вильямс, 2009 220 б.
- Юсупов М.А., Эргашходжаева Ш.Д. Товарлар ва хизматлар маркетинги ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ, Иқтисодиёт, 2013.-174 бет.