Чет тилларини ўитишда талабаларнинг мустаил ишларини веб-квест воситасида ташкил этиш
Автор: Амдамов У.Э.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-1 (96), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ushbu maqolada talabalarning mustaqil ishlarining o'ziga xos xususiyatlari ochib beriladi. Ta'lim tizimida mustaqil ta'limni tashkil etishda veb-kvestlardan foydalanish texnologiyasi bayon etilgan. Maqola muallifi veb-kvestdan foydalanishni talabalarning ijodiy anglash faoliyati va mustaqilligini, tahlil qilish, sintez qilish va tanqidiy baholash ko'nikmalarini shakllantirishga xizmat qiluvchi mustaqil ishlarni tashkil etish shakli deb hisoblaydi.
Чет тили, мустақил таълим, веб-квест, талабаларнинг мустақил иши, педагогик таълим
Короткий адрес: https://sciup.org/140293124
IDR: 140293124
Текст научной статьи Чет тилларини ўитишда талабаларнинг мустаил ишларини веб-квест воситасида ташкил этиш
Таълим тизимида мустақил таълимни ташкил этиш Ўзбекистон республикаси таълим тизимининг энг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланиб, жамиятнинг ривожланиш истиқболлари унинг самарали ишлашига боғлиқдир. Педагогик таълимининг замонавий ҳолати ахборотлашган жамиятга ўтишда унинг сифатини оширишнинг янги йўлларини излаш зарурлигини тақозо этмоқда. Олий таълим муассасаларида педагогик кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш резервлари ўзига яраша салмоқлидир. Бугунги кунга келиб олий ўқув юртлари ўқитувчиларини талабаларнинг билим олиш фаолияти, ақлий қобилиятлари, меҳнатни илмий ташкил этиш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашувчи янада такомиллашган ўқитиш усулларини таълим жараёнига жорий этиш аҳамиятига ишонтиришнинг ҳожати йўқ. Бу масалани ечишда талабаларнинг мустақил ишларини такомиллаштиришга мухим ахамият берилади.
Давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни тобора ўсиб, мамлакатлар ўртасида маданий ва иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб бораётган даврда, унинг келажагини яртувчи ёшларга чет тилини ўргатиш, чет тилидаги нутқий кўникмаларни ўстириш, мулоқот қилишга ўргатиш хозирги куннинг энг мухим долзарб муамоларидан бири хисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида таълим олувчи ёшларни маънавий етук ва жаҳон андозалари талабларига жавоб бера оладиган, мустақил билим олиш, ўрганиш ва ижодий ишлаш қобилиятига эга, келажакда касбий ва ҳаётий муаммоларни мустақил ҳал қиладиган юксак маънавиятли шахс қилиб тайёрлаш олий таълим тизимининг асосий вазифаларидан хисобланади.
Таълим тизимида инновацион технологияларга оид адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, “сен буни ўқишинг ва билишинг керак” дея кўп такрорланувчи даъватлардан кўра, “Менга бу зарур ва мен буни албатта ўрганишим, ҳаётим давомида ундан фойдаланишим керак” деган фикр самарадорлиги сезиларли даражада юқори. Бунинг эффективлик даражаси эса уларда ўқиш ва меҳнатга лаёқатлилигини ошганлигида, индивидуал ривожланиш даражаси тез суръатда ўсганлигида, ўқишни битиргач иш билан таъминланишда муаммоларга дуч келмаслигида, интеллектуал рақобатнинг кучайганлигида, Fояларнинг хилма-хил ва ранг-баранглигида намоён булмо^да.
Олиб борилган илмий изланишлар, кузатувлар шундан далолат берадики, ўз устида мустақил ишлаш билимларни мустақил эгаллаш ва эркин фикрлаш малакаларини шакллантиради. Бўлажак ўқитувчи ўз фанининг жонкуяри, фидоиси бўлса, ўз устида узлуксиз ишласа, услубий маҳоратини, назарий билимини ошириб борса, хар доим шу фанга қизиқувчи муносиб шогирдларни тарбиялай олади.
Мустақил таълим олишнинг яна бир афзаллик жиҳати шундаки, унда замонавий ахборот-коммуникация воситаларига мурожаат килиш, шу асосида компьютер ҳамда информацион технологиялар билим ва кўникмаларига эга булиш уз-узидан амалга оширилади. Бугунги кунга келиб ахборот тезлиги максимал даражага етган бўлиб, глобал тармоқдан исталган маълумотни бир неча сонияда, исталган (матнли, графикли, расмли, аудио ва видео) кўринишда қабул қилиш, сақлаш, фойдаланиш ва ўзгартириш мумкин. Бу эса ўз устида ишлаётган ҳар бир бўлажак ўқитувчига изланишдан тўхтаб қолмаслиги учун янги фикрлар ва ғоялар беради. Уларни узлуксиз ахборотлар билан таъминлаб туради, ҳамда ўқитишнинг замонавий техник воситаларидан фойдаланиб масофавий таълим тизими оркали чет эл мамлакатлари укув жараёнларида катнашиш имкониятини беради.
Халқаро ҳамкорлик доираларининг кенгайиши ишлаб чиқариш, фан ва техника соҳаларида фойдаланишга зарур бўлган, халқаро семинарларда, конференцияларда, симпозиум ва конгрессларда хорижий ҳамкорлар билан алоқалар қилиш орқали янги технологияларни яратишда, хорижий мутахассисларни қабул қилишда, қўшма корхоналарни ташкил қилишда зарур бўлган хорижий тилларни ўқитиш тизимини ислоҳ қилишни талаб қилмоқда. Маҳаллий ва хорижий мутахассисларнинг бундай ҳамкорлик ишларининг самарадорлиги айникса ёш кадрларнинг касбий малакаларининг шаклланганлигига ва бўлажак мутахассисларни мамлакатимизнинг ижтимоий буюртмасига мос тарзда хорижий тилларда мулоқот қила олишга ўргатиш олий таълим масканларида хорижий тил ўқитишнинг сермаҳсул ташкил қилинишига боғлиқдир. Бу талаблар Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги конуни “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да уз аксини топган.
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг “Миллий дастурни рўёбга чикаришга доир ташкилий чора-тадбирлар” булимида “узлуксиз таълим тизимида чет тилларни фаол ургатиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларни ўзлаштиришнинг жадаллаштирилган услубларини жорий этиш ...”1 деб белгилаб қўйилган бўлиб, бу талабларни амалга оширишда бўлажак мутахассисларнинг ўз устида мустақил таълим олиш ва ижодий изланиш қобилиятини шакллантиришнинг самарали услубларини излаб топиш, уларнинг назарий асосларини яратиш ва амалиётга жорий этишни талаб этади.
Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимидаги ўқув жараёнининг мажбурий таркибий қисмидир. Мустақил иш деганда синфдан ташқари ишлар, шунингдек, синфда ва ўқитувчи назорати остидаги ишлар тушунилади.
Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган:
-
- ўрганилаётган ўқув материалини мустаҳкамлаш, умумлаштириш ва такрорлаш; олинган билимларни стандарт вазиятларда ва юқори даражадаги мураккаблик ва ноаниқликдаги муаммоларни ҳал қилишда қўллаш;
-
- Ўрганилаётган фанлар бўйича кўникма ва малакаларини ошириш; фанлараро, умумий таълим, тадқиқот кўникмаларини шакллантириш;
-
- Талабаларнинг ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятини фаоллаштириш, талабаларнинг психофизик хусусиятларини, ўқув фаолиятини ҳисобга олган ҳолда уни максимал даражада индивидуаллаштириш;
-
- Талабаларнинг бутун ҳаёти давомида ўз-ўзини тарбиялашга тайёргарлигини шакллантириш.
Янги таълим технологияларини қўллаш шароитида, таълим предметининг роли талаба зиммасига юкланганда, мустақил иш учун самарали вазифалар тизимини ташкил қилишда ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича амалий тажрибани ривожлантириш долзарбдир. Интернет чет тилини ўрганувчилар учун ҳақиқий матнлардан фойдаланиш, форумлар ва чатларда она тилида сўзлашувчилар билан мулоқот қилиш, телекоммуникация лойиҳаларида (масалан, електрон почта лойиҳалари), веб-квестларда ва ҳоказоларда қатнашиш учун ноёб имконият яратади.
Талабаларнинг мустацил ишларини ташкил этишда веб-квестлардан фойдаланишга батафсил тухталиб утамиз. Веб-квест -“талабалар интернетда маълумотларни белгиланган манзилларда излашлари учун мустақил тадқиқот фаолиятининг махсус ташкил этилган тури” деб аталади. Фаолиятнинг бу тури талабаларнинг мустақил ишлаши учун вақтдан оқилона фойдаланиш, таълим жараёнида зарур хилма-хил ахборот ва ундан цандай фойдаланишни тез топа олиш ҳамда танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, ахборотларни таҳлил қилиш, синтез қилиш ва баҳолашни таъминлайди. Билим, кўникма ва малакаларни тарбиялаш ва назорат қилишнинг бу усули таълим муҳитининг замонавий талаблари ва хусусиятларига жавоб беради. У 1995 йили Сан Диего давлат университети профессорлари
Берни Додж ва Том Марч томонларидан ишлаб чицилган. Ушбу янги усул уцитувчилар орасида тезда оммалашди.
Веб-квестларни ишлаб чициш технологияси мураккаб жараён булиб, у уцитувчининг куп вацтини, куч-Fайратини ва энергиясини талаб цилади, у вазифаларни яратиш учун маълум мавзу бўйича интернет ресурсларидан кенг миқёсдаги ахборотни қўллайди. Бошқа томондан, мустақил ишнинг бу туридаги фаолиятида талаба жамоада ёки якка тартибда ишлашидан қатъий назар, топшириқни бажариш учун энг қулай суръатни танлаши мумкин. Қолаверса, талабаларга мавзу бўйича қўшимча маълумотларни қидириш имконияти берилади, лекин ўқитувчи томонидан белгиланган маълум чегаралар доирасидагина, холос. Бу шуни англатадики, ўқитувчи тасдиқланмаган, нотўғри маълумотлардан фойдаланиш имкониятини истисно қилиш учун сайтларни олдиндан танлайди. Ўқитувчи маълумотларни таълим жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган нуқтаи назардан баҳолаб, интернет ресурсларини танлаб олиши, талабаларнинг тил тайёргарлигининг турли даражаларига эътибор қаратиши лозим.
. Веб-квест чет тилини урганишда мустацил иш муаммоларини х,ал цилишга ёрдам берадиган бир цатор афзалликларга эга:
-
- талабаларнинг автономлиги ва мустациллигини таъминлайди;
-
- индивидуал ёндашувни амалга ошириш имконини беради;
-
- талабаларни тил билимларини қўллаш ва янги тил материалини ўрганишга ундайди
-
- катта ҳажмдаги янгиланган ҳақиқий (аутентик) маълумотлардан фойдаланиш имконини беради;
-
- талабаларнинг ўзлари бошқарадиган фаол мустақил ёки гуруҳли қидирув фаолиятини ташкил этишга ёрдам беради;
-
- ҳар қандай мавзу бўйича ишни бир неча соат ва бир неча ҳафта ичида мақсадли тадқиқот шаклида ташкил қилади;
-
- мустақил қарор қабул қилишга ёрдам беради;
-
- танқидий фикрлашни ривожлантиради, ақлий қобилиятларни ўргатади (тушунтириш, таққослаш, таснифлаш, умумий ва хусусийларни ажратиш ва бошқалар).
Баъзи илмий ишларни таҳлил қилиб, чет тилини ўргатишда веб-квестларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишда маълум ҳаракатлар кетма-кетлигига риоя қилиш керак деган хулосага келдик:
-
1. Кириш - муаммоли масалани қўйиш ёки муаммоли вазиятни яратиш.
-
2. Вазифа - муаммоли вазифани шакллантириш ва якуний натижани тақдим этиш шаклини тавсифлаш.
-
3. Ахборот манбалари рўйхати - вазифани бажариш учун зарур бўлган ресурсларнинг тавсифи.
-
4. Фаолият жараёнининг тавсифи.
-
5. Баҳолаш — веб-квестнинг бажарилишини баҳолаш мезонлари ва параметрларининг тавсифи, бу баҳолаш варақаси шаклида тақдим этилади.
-
6. Қидирув фаолияти натижаларини тақдим этиш.
-
7. Ўқув фаолияти бўйича мулоҳаза – ўқувчиларга ўрганганлари ҳақида фикр юритиш имконияти берилади.
Масалан, “Travelling to UK!” (http://www.webquestcreator2. com/majwq /ver/vert/46569) веб-квестининг бир қисми сифатида талабалардан Буюк Британияга саёҳатни батафсил режалаштириш ва фаолият натижаларини Power Point тақдимоти шаклида синфда тақдим этиш учун гуруҳларда ишлаш таклиф этилади.
Ушбу веб-квестни бажаришда талабалар маълумот тўплашлари ва таҳлил қилишлари, энг қизиқарлиларини танлашлари ва саёҳатлари тавсифини ёзишлари керак. Ушбу веб-квестда мезон ва параметрлардан фойдаланган ҳолда, иш фаолиятини баҳолашда барча талабалар бевосита иштирок этадилар.
Шундай қилиб, таълим камроқ ўқитувчига йўналтирилган бўлади, ва талаба ўз билими ва билим олиш жараёни учун масъулиятни оширади: у ўз вақтини ташкил қилиши, топшириқни бажариш учун қандай материаллардан фойдаланиш мумкинлигини, ўз нуқтаи назарини қандай шаклда тақдим этишни ҳал қилиши керак. Ўқитувчи кўпроқ ёрдамчи ёки мураббий бўлиб, талабани ўз-ўзини тарбиялаш кўникмалари ва мутахассислик бўйича билимларни шакллантиришга моҳирона раҳбарлик қилади.
Web quest воситасида мустақил таълимни ташкил қилишга ўргатишнинг яна бир афзаллик жиҳати шундаки, унда замонавий ахборот-коммуникация воситаларига мурожаат қилиш, шу асосида компьютер ҳамда информацион технологиялар билим ва кўникмаларига эга бўлиш ўз-ўзидан амалга оширилади. Бугунги кунга келиб ахборот тезлиги максимал даражага етган бўлиб, глобал тармоқдан исталган маълумотни бир неча сонияда, исталган (матнли, графикли, расмли, аудио ва видео) кўринишда қабул қилиш, сақлаш, фойдаланиш ва ўзгартириш мумкин. Бу эса ўз устида ишлаётган ҳар бир бўлажак ўқитувчига изланишдан тўхтаб қолмаслиги учун янги фикрлар ва ғоялар беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2909-сон Қарори
-
3. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги қонуни.
-
4. Багузина, Е. И. Технология разработки веб-квестов при изучении студентами иностранного языка / Е. И. Багузина // Знание. Понимание. Умение. 2010. № 2 – С.167-169.
-
5. Егорова, В. М. Организация самостоятельной работы студентов с использованием информационных технологий. [Электронный ресурс]URL: www.rusnauka.com/22_NIOBG_2007/Pedagogica/24945.doc.htm
-
6. Hamdamov, U.E. Organizational and pedagogical conditions for teaching future English teachers to work independently using a web quest tool. International journal for innovative engineering and management research. Volume 10, Issue 03, Pages: 62-69.
-
7. Педагогика и психология высшей школы: Учебное пособие. Ростов н/Д: Феникс, 2002. 49
-
8. Пушкина, Г. Г. Самостоятельная работа студентов вуза: компетентностный подход и внедрение интернет-технологий / Г. Г. Пушкина // Гуманитарные науки. 2011. № 3 –С. 94-100.
Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.–Т.:1998.20-29-б.
"Экономика и социум" №5(96) 2022
Список литературы Чет тилларини ўитишда талабаларнинг мустаил ишларини веб-квест воситасида ташкил этиш
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 2909-сон Қарори.
- Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ги қонуни. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. -Т.:1998. 20-29-б.
- Багузина, Е. И. Технология разработки веб-квестов при изучении студентами иностранного языка / Е. И. Багузина // Знание. Понимание. Умение. 2010. № 2 -С. 167-169.
- EDN: MTWPUV
- Егорова, В.М. Организация самостоятельной работы студентов с использованием информационных технологий. [Электронный ресурс]URL:www.rusnauka.com/22_NIOBG_2007/Pedagogica/24945.doc.htm.
- Hamdamov, U. E. Organizational and pedagogical conditions for teaching future English teachers to work independently using a web quest tool.International journal for innovative engineering and management research. Volume 10, Issue 03, Pages: 62-69.
- Педагогика и психология высшей школы: Учебное пособие. Ростов н/Д: Феникс, 2002. 49.
- Пушкина, Г. Г. Самостоятельная работа студентов вуза: компетентностный подход и внедрение интернет-технологий / Г. Г. Пушкина // Гуманитарные науки. 2011. № 3 -С. 94-100.
- EDN: PKSUBZ