Геометрия фанини ўитишнинг ахборот-коммуникацион масофавий таълим методи
Автор: Наримбетова З.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада 10-11 синфларда геометрия фанини ўқитишнинг ахборот-коммуникацион масофавий таълим методи тахлил этилган.
Геометрия, ўқитиш, таълим, ахборот, коммуникация, метод, масофа, фан
Короткий адрес: https://sciup.org/140289068
IDR: 140289068
Текст научной статьи Геометрия фанини ўитишнинг ахборот-коммуникацион масофавий таълим методи
Янги Ўзбекистон шароитида илм-фан ва таълим-тарбия жараёни ютуқларини амалиётга тадбиқ этиб бориш асосий вазифалардан ҳисобланади. Шу жиҳатдан умумий ўрта таълим мактаблари 10-11 синфларида Геометрия фанини ўқитишнинг сифат самарадорлигига эришиш ва ўқувчиларни ўзлаштирган билимларини амалиётда қўллай олиш кўникмаси билан қуроллантириш долзарб бўлиб турибди. Чунrи
Янги Ўзбекистон ўқувчиси янги даврнинг янги авлоди ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этишнинг мухим асосларидан бири умумий ўрта таълим мактабларида Геометрия фанини ўқитишнинг ахборот-коммуникацион масофавий таълим методини ишлаб чикишдир.
Укитишнинг ахборот-коммуникацион воситаларини телевидение, радио, мобил алоқа воситаси, компьютер каби замонавий техникалар имкониятлари ташкил этади. 1 Мазкур замонавий техник воситалар асосида ўқитишнинг янги методларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш зарурият бўлиб турибди. Шу сабабли биз бу ўринда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11 синфларида Геометрия фанини укитишнинг ахборот-коммуникацион масофавий таълим методи мажмуига эътиборингизни тортамиз.
Масофавий таълим бу мураккаб шароитларда ахборот-коммуникацион техник воситаларга таяниб, онлайн тарзда амалга ошириладиган укитиш жараёнидир.2 Масофавий таълим укув адабиётларининг юкорида таъкидланган ахборот-коммуникацион воситалари асосида алмашинишини, иқтисослаштирилган ахборот мухити ёрдамида таълимни амалга ошириш имконини беради. Ўқитишнинг бу шакли таълим тизимида ўқитувчиларни тайёрлашнинг самарадорлигини ошириш билан бирга уларни ўқувчиларга чуқурлаштирилган билим беришга тайёрлаш вазифасини бажаради. Масофавий таълим тизимида таълим берувчи ва таълим олувчи шахсларнинг мунтазам вертуал алоқаси амалга оширилади. Натижада ўқувчиларнинг ўқитувчилар билан алоқадорлиги ривожланиб боради. Шу сабабли масофавий таълимнинг куйидаги имкониятларига эътибор бериш керак:
-
1) масофавий таълим укувчиларнинг укишга ижобий
ёндашишини таъминлайди;
-
2) педагогик жараён мақсади сифатида таълим олувчига йўналиш
беришнинг имкониятлари бор;
-
3) методологик, назарий, услубий билимларни чуқурроқ эгаллаш
имконини беради;
-
4) билиш фаолиятини мустақил ташкил этиш имконини
беради;
-
5) таълимнинг турли ахборотларни топиш ва ўзлаштириш
имкониятларини беради.
Эътибор берилса, масофавий таълимнинг бу имкониятларидан фойдаланиб, тумумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфларида Геометрия фанини ўқитиш методикасини янада такомиллаштириш мумкин. Негаки, масофавий таълим замонавий педагогик технология асосида ташкил этиладиган билиш фаолиятини ривожлантириш борасида кутилган самарани беради. Айни пайтда масофавий таълим ахборотларга бўлган эхтиёжларни қондиришда, ахборот олиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, масофавий таълим педагогик фаолиятнинг ижодий характерини оширади, яъни ўқитувчининг зарурий ахборотларни излай билиш, танланган ахборотлар билан ишлай олиш ва ўқувчиларга янги маълумотлар асосида таълим бериш имкониятларини кенгайтиради.
Масофавий таълимда айниқса, коммуникатив блок муҳим ўрин тутади. Коммуникатив блок – бу масофавқий таълим жараёнида қатнашувчиларнинг мулоқотлари асосида таълимни амалга ошириш жараёни бўлиб, унда компьютер имкониятлари, электрон почта, тест ўтказиш технологиялари ва дидактик материаллар мажмуидан кенг фойдаланилади. Шунингдек, масофавий таълимнинг ахборотли блоки ҳам мухим аҳамиятга эга. Бу блокда ўқув материалларидан фойдаланиш натижасида анкета, жадвал, диаграмма ва гистограммалардан фойдаланиш имкониятлари кенгаяди. 3 Шу жихатдан масофавий таълимнинг ахборот-коммуникацион техник воситаларига таянган методини ишлаб чиқиш ва унда умумий урта таълим мактабларининг 10-11 синфларида Геометрия фанини ўқитишни назарда тутиш тадқиқотимизнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Чунки уцитишнинг ахборот-коммуникацион масофавий таълим методи бир неча имкониятларга эга. Бу борада ахборот-коммуникацион воситалар умумий урта таълим мактабларининг 10-11 синфларида Геометрия фанини ўқитишда қуйидаги имконият ва омилларни беради:
-
- хар бир мавзуни ахборот-коммуникацион техник воситаларини цуллаган холда таяниб цизицарли утиш;
-
- мавзулар буйича берилган топширицларни техник воситаларга таянган холда турли усулларда ва воситаларда ечиш;
-
- хар бир мавзу буйича цушимча топширицлар ва уларнинг ечими буйича тавсиялар бериб бориш;
-
- уцувчиларнинг Геометрия фанига булган цизициши, интилиши ва мазкур фан буйича лаёцатларини мацсадли йуналтириш;
-
- компьютер каби ахборот-коммуникацион техник воситасининг имкониятларидан фойдаланган холда 10 -11 синфлар Геометрия фани уцув материалларини такомиллаштириб бориш.
Бундай имкониятлар умумий урта таълим мактабларида Геометрия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш ва унда фан мазмунини янгилаши билан муҳим аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан Геометрия фанини уцитишда ахборот-коммуникацион воситаларга асосланган методикага таяниш бу - инновацион ёндашув булиб, унинг асосида фанни уцитишнинг қулай ва оптимал методларига эга бўлиш мумкин. Бизнинг ёндашувимизга кура, ахборот-коммуникацион воситаларига таянган уцитиш методлари
Геометрия фанини ўқитишда қуйидаги янгиланишларни амалга ошириш имконини беради:
-
- фанни укитишнинг максад ва мазмунини хозирги замон инновацион ривожланиш талабларига мослаштириш. Чунки ҳозирги замон таълим жараёнининг талабларидан бири ўқитишнинг мақсад ва мазмунини ривожлантириб боришдан иборат;
-
- фанни укитишнинг методлари, воситалари ва технологияларини яхлит педагогик жараён сифатида моделлаштириш. Негаки ҳозирги техник ривожланиш жараёни ўқитишнинг анъанавий методларини янгилашни, унинг янги воситаларига таянишни ва технологияларнинг имкониятларидан окилона фойдаланишни такозо этмокда;
-
- фан воситасида укувчиларнинг укув-билиш ва тарбия олиш жараёнини кучайтириш. Геометрия фани воситасида укувчиларнинг укув-билиш кўникмаларини кучайтириш ва уларнинг тарбия олиш жараёнини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш долзарб булиб турибди.
Бундай ёндашув умумий урта таълим мактабларида Геометрия фанини укитишни инновацияга асосланган ахборот-коммуникацион воситаларга таяниш жараёнини кучайтиради. Таълим тизимимизнинг хозирги ривожланиш жараёни фанларни укитишда ахборот-коммуникацион воситалари орқали узатилаётган янги ахборотларни, маълумотларни ва тавсияларни ўзлаштиришни тапқозо этади. Шу жиҳатдан бу борада хорижий мамлакатларнинг тажрибаларидан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Мисол учун, америкалик педагог олим У.Килпатрик ва буюк британиялик педагог олим Б.Расселнинг “Методлар лойиҳаси” номли ўқитиш лабораторияси тажрибаларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Ушбу лаборатория тажрибаларида ахборот-коммуникацион воситаларга таянган холда дарсликларни бутунлай ва ҳар бир ўқув жараёнида янгилаб бориш, уларни ўқитиш методикасида энг қулай ва осон ёндашувларга таяниш асослаб берилган.4 Шу жихатдан умумий урта таълим мактабларида Геометрия фанини укитишнинг ахборот-коммуникацион воситаларидан фойдаланган ҳолда методикасини такомиллаштиришда бундай тажрибалар қўл келади. Масалан, ушбу фаннинг ўқув материалларини янгилаб бориш ва уни ўқитиш воситаларини оптималлаштириш ана шу жиҳатдан муҳим ахамиятга эга.
Ахборот-коммуникацион воситаларида фанлар буйича янги билимлар мажмуи мунтазам тақдим этиб борилмоқда. Чунки мамлакатимиз ва дунё педагог олимлари томонидан янги техник имкониятлар ва технологияларга асосланган илмий-тадкикотлар амалга оширилмокда. Бундай илмий - тадкикотларда фанларни ахборот-коммуникацион воситаларнинг имкониятлари асосида ўқитиш, таълим методикасини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг ўзлаштиришини осонлаштирувчи турли тавсиялар тақдим этиб борилмоқда. Шу сабабли умумий ўрта таълим мактаблари Геометрия фани ўқитувчилари мунтазам равишда ахборот-коммуникацион воситалар асосида узатилаётган янги ахборот ва маълумотлар билан мунтазам равишда танишиб бориши мақсадга мувофиқ бўлади. Негаки, мамлакатимизнинг барча умумий ўрта таълим мактабларида Интернет тармоFи фаолияти йулга куйилган.
Бу уринда мазкур масала буйича биз томонимиздан шакллантирилган янги метод тахлилига диккатингизни тортамиз.
Педагогик адабиётлар, илмий-тадкикотларда масофавий таълим буйича тадким этилган тавсиялар ва ахборот-коммуникацион техник воситаларнинг имкониятларидан фойдаланиб қуйидаги “Умумий ўрта таълим мактаблари 10-11 синфларида Геометрия фанини укитишнинг ахборот-коммуникацион масофавий таълим методи” ишлаб чикилди. Мазкур методнинг тузилмаси куйидагилардан иборат:


1-расм. Умумий урта таълим мактаблари 10-11 синфларида
Геометрия фанини ахборот-коммуникацион масафавий таълим методик ишланмаси
Мазкур ахборот-коммуникацион масофавий таълим методи қизиқарлилиги, тезкорлиги ва ўқувчиларни жалб этувчанлиги билан мухим аҳамиятга эга. Шунингдек, бу метод мураккаб шароитларда онлайн тарзида ўқитиш жараёнида мухим ўрин тутади. Шу сабабли ўқитувчиларнинг бундай методларни ўзлаштириши тақозо этилади.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида илм-фан ва таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. // www.ziyonet.uz
-
2. Аюбов Ш. Мамлакатимизда матемтаика фанининг янги тарихи. // “Янги Ўзбекистон” газетаси. 2021 йил 18 июнь сони.
-
3. Наримбетова З. “Математика ўқитиш методикаси” фанидан амалий машғулотларни ўқитиш технологияси бўйича услубий кўрсатма. –Чирчиқ, 2020.
"Экономика и социум" №12(91) 2021
Список литературы Геометрия фанини ўитишнинг ахборот-коммуникацион масофавий таълим методи
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида илм-фан ва таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони. //www.ziyonet.uz
- Аюбов Ш. Мамлакатимизда матемтаика фанининг янги тарихи. // “Янги Ўзбекистон” газетаси. 2021 йил 18 июнь сони.
- Наримбетова З. “Математика ўқитиш методикаси” фанидан амалий машғулотларни ўқитиш технологияси бўйича услубий кўрсатма. -Чирчиқ, 2020.