Ёшлар тарбиясида маънавиятнинг ўрни
Автор: Бойзоова Д.Ф.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 8 (99), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада кишилар онгли фаолияти табиий тарихий жараён бўлиб, бу кундалик аънанавий турмуш фаолиятидан таркиб топмайди, балки онги шуурига таъсир қилувчи восита ва омилларнинг мантиқан изчил ва шаклан хилма-хил ҳодисалари инъикоси кишилар қалбини жунбушга келтирувчи вокеликларнинг тафаккурида намоён бўлишига олиб келиши хусусида фикрлар билдирилган.
Маънавият, маърифат, таълим, тарбия, мафкура, ватанга муҳаббат, қадрият, меҳр-оқибат, маънавий мерос
Короткий адрес: https://sciup.org/140300566
IDR: 140300566
Текст научной статьи Ёшлар тарбиясида маънавиятнинг ўрни
Кириш. Инсоннинг калби ва онгига жо булган миллий маънавий-ахлоқий негизлар уни бутун умри давомида ҳалол, пок, билимли, халқ хизматида бўлишга, Ватан равнақи ҳамда тараққиётига ҳисса қўшишга, ўзининг онгли ва эркин мушоҳада қилувчи шахс сифатида камол топишига муттасил равишда ундайди. И.А.Каримов таъкидлаганидек: “...Бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадимиз эса, бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маънавий олами накадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришдан иборатдир. Бундаё ноёб ва бебаҳо бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно-мазмунини фарзандларимизга етказиш масаласи барчамиз, биринчи навбатда, зиёлиларимиз, бутун жамоатчилигимиз учун ҳам қарз, ҳам фарз булиши шарт, деб х,исоблайман” [1].
Aдабиётлар таҳлил ва методология. Ватанимиз келажаги бўлган ёшларга ҳозирги замон талаблари даражасида билим ва тарбия бериш, уларни юксак маънавиятли, онги ҳар қандай салбий таъсирларга нисбатан бардошли килиб вояга етказиш - бугунги кун таълим муассасаларининг асосий вазифасидир, чунки фақат ана шундай инсонларгина келажакда одил жамият пойдеворини ярата оладилар.
Турли миллатлар маънавиятининг ўзига хослиги камалакдаги турли ранглар товланишига монанд булиб, улар бир -бирини тулдиради, бойитади, аммо инкор этмайди, бир сўз билан айтганда, маънавият элларни зидлаштирмайди, балки бирлаштиради. Аслида умуминсоний қадриятларни бирор-бир ало^ида халк яратмайди, бу кадриятларни уар бир халк, уар бир элат уз тарихий тажрибаси билан аста-секин шакллантириб боради ва узаро турлича муносабатлар жараёнида элатлар, миллатлар бир-бирини тушуниб, узаро маънавиятларидаги умумий жих,атларни тадрижий англаб боради.
Бутун дунё халклари бир-бирини тушуниб яшашга интилмоFи лозим. Душманлик, ғайр кўзи билан қараш эмас, меҳр башариятни бирлаштиради. Бу улуғ ҳақиқатни бизнинг аждодларимиз аллақачон англаб етганлар. Аммо ўзгани тушуниш учун, ўзгага меҳр кўзи билан боқиш учун, аввало, инсон ўзлигини англаб етмоғи керак. Ўзлигини англамаган зот ҳеч қачон ўзгани тушунмайди, уни холис қабул қилмайди. Асли миллий маънавиятимизга бугунги айрича эътибор ҳам ушбу ўзлигимизни англаб етишга бўлган кучли эутиёж натижасидир. Биз миллий урф-одатларимиз, маросимларимизга бах,о бермоқчи бўлсак, бутун инсоният манфаатлари нуқтаи назарини, алоҳида шахс эркинлиги, Ватан ва миллат манфаатларини, миллий қадриятларимиз мажмуини яхлит уйғунликда олиб қарамоғимиз талаб этилади. Агар шу уйғунликка моҳиятан мувофиқ бўлса, ёхуд лоақал унга зид бўлмаса, демак, мақбул, аммо инсонлараро зиддият туғдирса, нифоқ солса, ёки ўзга шахс эркини бўғса, Ватан ва миллат манфаатларига зид бўлса, демак, мақбул эмас. Аммо миллий маънавиятимизни қадрлашимиз, уни ривожлантиришга уринишимиз, кимлардир талқин қилмоқчи бўлаётганидек, ўзга халқлар маданиятини менсимаслик ёки миллий худбинликка берилишни англатмайди, балки узоқ йиллик қарамлик асоратидан қутулиб ўзлигимизга кайтиш, узлигимизни англаб етишга уринишни билдиради. “Чунки хар кайси миллат ёки халқнинг маънавияти унинг бугунги ҳаёти ва тақдирини, ўсиб келаётган фарзандларининг келажагини белгилашда шак-шубхасиз хал килувчи ахамият касб этади” [2].
Мухокама ва натижа. Ёшларимизнинг маънавий оламида бушлик вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий кадриятларга хурмат-эхтиром туЙFусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур. Бу эса ҳар биримизнинг фарзандларимиз, ёш авлоднинг маънавий-ахлокий камолоти, Fоявий чиниқишига, ҳар ҳил бузғунчи ғоя ва мафкураларга қарши муросасиз курашчи руҳида тарбиялашга масъулият билан ёндашишга ундайди. Айнан фарзандларнинг камолоти - эртанги кунда барчамизнинг тинч хаётимизни таъминлайди. Бунинг учун уларни миллий Fоя рухида тарбиялаш, уларга ҳурлик, озодлик, демократик тамойилларга асосланган жамият барпо этиш, эркин фуқаролик жамият асослари ҳақида тушунча бериш барчамизнинг бурчимиздир.
Инсон ва жамият маънавият билангина тирикдир. Бугунги кунда “Агар жамият тана бўлса, маънавият унинг руҳидир” ибораси аксиомага айланяпти.
Бинобарин, бу руҳ инсонни уюштиради ва илхомлантиради, орзу хаваслар сари етақлайди. Маънавият ақлли муносабат, журъат, онгли кураш асоси ҳамдир. Маърифатли халқнинг руҳи соғлом, нияти пок, тилаги эзгу бўлади. Ва аксинча маърифатсизлик халқни жаҳолат ботқоғига ботишига сабаб бўлади. Инсон онгли ҳолда ўзи танлаган, зарурий деб билган ва эътиқод қилган фаолият турини дастур қилиб олиши ва уни рўёбга чиқариши мумкин. Маънавият моддий ҳаётнинг инъикоси, ижтимоий эҳтиёжнинг ҳосиласи сифатида жамиятни ҳаракатлантирувчи кучдир [3]
Хулоса. Хулоса ўринда шуни айтиш мумкинки, инсон ҳар доим ўз қалбига қулоқ тутиши, унинг унсиз садосини тинглай билиши ҳаётий заруратга айланиши зарур. Кишилар онгли фаолият давомида маънавият жамият ҳаётида накадар муҳим ўрин тутишини яққол ҳис қила билишлари керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
-
1. Каримов И.А. “Юксак маънавият – енгилмас куч”. – Т., Маънавият, 2008, 28-бет.
-
2. А.Алланиязов “Мустақиллик шароитида халқимизнинг ғоявий тарбияланишининг долзарб масалалари” мавзусидаги Республика илмий-назарий анжуман материаллари 5 май 2020 йил, 59-63 бетлар.
-
3. Г.А.Ҳайдарова ва бошқалар. “Халқ педагогикаси”, “Тафаккур” нашриёти, Тошкент. 2009 йил.
"Экономика и социум" №8(99) 2022
Список литературы Ёшлар тарбиясида маънавиятнинг ўрни
- Каримов И.А. "Юксак маънавият - енгилмас куч". - Т., Маънавият, 2008, 28-бет.
- А.Алланиязов "Мустақиллик шароитида халқимизнинг ғоявий тарбияланишининг долзарб масалалари" мавзусидаги Республика илмий-назарий анжуман материаллари 5 май 2020 йил, 59-63 бетлар.
- Г.А.Ҳайдарова ва бошқалар. "Халқ педагогикаси", "Тафаккур" нашриёти, Тошкент. 2009 йил.