Зиёлиларнинг маънавий-маърифий равна йўлида тутган ўрни
Автор: Юсупов .Х.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада ҳозирги кун ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарурлиги хусусида фикрлар билдирилган.
Таълим, тарбия, технология, маънавият, маърифат, қадрият, ғоя, мафкура, инновация, маданият
Короткий адрес: https://sciup.org/140300374
IDR: 140300374
Текст научной статьи Зиёлиларнинг маънавий-маърифий равна йўлида тутган ўрни
Бизга маълумки, ҳозирги кунда дунёда шиддат билан глобаллашиб бораётган инсоният учун ҳавф солаётган улкан маънавий таҳдидлар авж олиб бормокда. Албатта, бу дунёдаги куплаб мамлакатлар ва халкларнинг иқтисодиётига, сиёсатига ва маънавиятига жуда катта салбий таъсирини кўрсатади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида мустақиллиги йиллари давомида барча со^аларда улкан узгаришлар юз берди.
Олий таълим тизимини модернизациялаш, ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни адабиёт, маданият ва санъат соҳаларига қизиқтириш, диний маърифатни такомиллаштириш ва бошқа муҳим масалалар тўғрисида қарор ва фармойишлар қабул қилинди. Зеро давр биздан “Бугунги мураккаб мафкуравий глобаллашув замонида халқимиз, ёшларимиз маънавий ҳаёти қандай кечаяпти?” “Қандай қилиб Интернет ва юксак технологиялар асрида миллий маънавиятимизни сақлаб қолиб, юксалтирамиз?”, “Жаҳолатга қарши маърифат билан қандай курашишимиз керак?” деган саволларга илмий асосли, амалий ишларимиз билан жавоб беришни талаб цилмоцда.
^урматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев узининг 2018 йилнинг август ойида сузлаган нутцларида ижодкор-зиёлилар билан учрашувда маънавият, маърифатни мудофаа вазирлигига тенглаштиргани бежиз эмас. Чунки ҳозирги кунда дунёда ғоявий кураш кетаятгани ва бу кураш тухтамаслигини айтиб утдилар. Шу билан биргаликда, “Узбеккино” ра^барлари билан учрашувда эса “маънавий йуналишларимиз ицтисодий йуналишлардан ун цадам олдинда юрса, бизнинг катта-катта режаларимиз, дастурларимиз амалга ошишини тушунтирган Президентимиз тузилаётган режалар, дастурларнинг ким учун, нима учун қилинаётганини тушунган халқ кучли, қудратли бўлишини, буни эса маънавият ва маърифат тушунтириши, цуроллантиришини уцтирди [1].
Ўзбекистон Республикасида таълим тизимида олиб борилаётган давлат сиёсатини кўплаб чет элликлар тан олмоқда. Бунинг амалий исботини 2012 йил 17-18 февралда Тошкентда БМТ, Осиё тарацциёти банки (ОТБ), Жах,он банки, Ислом тараққиёт банки ва Буюк Британия, Германия, Италия, АҚШ, Япония, Россия, Жанубий Корея каби жаҳоннинг 48 мамлакати вакиллари иштирок этган узлуксиз таълим ва ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашнинг миллий моделини яратишда Ўзбекистон тажрибасини ўрганишга бағишланган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш - мамлакатни баркарор тараккий эттириш ва модернизация қилишнинг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференциянинг утказилишидир.
И.А.Каримов томонидан айтилган “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” деган фикр ҳозирги пайтда ижтимоий соҳада олиб борилаётган давлат сиёсатининг асоси булиб колмокда. Чунки интеллектуал салохиятни оширишда озик-овкат, оила, таълим-тарбиянинг урни бир хилдирдир.
Инсон комиллигининг мезонларини эслайдиган бўлсак жисмонан соғлом, ақлан етук, интеллектуал салоҳияти юқори бўлган фарзандларимизгина Узбекистоннинг келажагини белгилайди.
Бундан ташкари, хурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018
йилда Олий Мажлисга қилинган Мурожаатномасида “Ўзимиз ўзимизга хиёнат килмасак, узимиз узимизни алдамасак, халол-пок булиб мехнат килсак, кузлаган барча марраларимизга албатта етишимиз” таъкидланди [2].
Бунда ҳам халқ, ёшларнинг маънавияти назарда тутилди. Чунки маънавиятли одам садоқатли бўлади. Ўз бурчига хиёнат қилмайди, ўзи ўзини алдамайди. ^алол-пок мехнат килади.
Дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири Япония, Жанубий Корея тарихига назар қарасак, миллий ғоя халқни сафарбар қилиб, вайронага айланган бу мамлакатларни юксак ривожланган давлатга айлантирди. Чунончи, энди юксалиш навбати Ўзбекистонга келди. Чунки япон, корейслар ўз бахтини ўз қўллари, ақли, инновациялари билан яратишди. Ҳеч ким четдан келиб уларни бахтли қилгани йўқ. Миллий ғоя уларни инонтирди, ишонтирди, сафарбар қилди. Биз мана шундай хорижий тажрибалар асосида миллий ғоямиз замоннинг янги талаблари асосида халқимизни “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” олиб бормоқда. Зеро Ватаннинг бахтли келажагини кўрсатиб, завқлантира олмайдиган ғоя миллатни сафарбар қила олмайди. Шунинг учун Олий Мажлисга Мурожаатномада “Миллий ғоя нима учун керак?”, деган саволни ўртага ташлаган Президент Шавкат Мирзиёев “Ватанни севиш учун”, деб жавоб берди. Буларнинг барчаси ёшлар, хусусан миллатнинг булажак зиёлилари цатлами - ёшларни Fоявий тарбиялашга давлат томонидан ифодаланган ижтимоий буюртма бўлиб ҳисобланади. Бунда “Авваламбор, «оммавий маданият» кўринишида кириб келаётган турли таҳдидлар, гиёҳвандлик, диний экстремизм, миссионерлик каби бало цазолардан ёшларимизни асраш, уларнинг таълим-тарбиясига х,ар биримиз масъул эканимизни ^еч цачон унутмаслигимиз керак [3]”
Ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий цадриятларга хурмат-эхдиром туЙFусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур. Бу эса ҳар биримизнинг фарзандларимиз, ёш авлоднинг маънавий-ахлоций камолоти, гоявий чиницишига, х,ар х,ил бузғунчи ғоя ва мафкураларга қарши муросасиз курашчи руҳида тарбиялашга масъулият билан ёндашишга ундайди. Айнан фарзандларнинг камолоти - эртанги кунда барчамизнинг тинч хдётимизни таъминлайди.
Бунинг учун уларни миллий ғоя руҳида тарбиялаш, уларга ҳурлик, озодлик, демократик тамойилларга асосланган жамият барпо этиш, эркин фуқаролик жамият асослари ҳақида тушунча бериш барчамизнинг бурчимиздир.
Юқорида зикр этилганлардан келиб чиқиб, хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, бугунги кунда мамлакатимизда фаол тадбиркорлик ва инновацион технологияларни цуллаб-цувватланаётган, илм, маърифат, рақамли иқтисодиёт ривожлантирилаётган жараёнлар билан уйғун бўлиши талаб этилмоқда. Демак, мана шундай янги тарихий вазиятда
Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш учун халқимиз, ёшларимизда
қайси фазилатларни кучайтириб, қайси иллатларга чек қўйишимиз керак?”, деган саволларга жавоблар керак. Бу саволга маънавият жавоб бериши ва халцимизни бунёдкор ишларга даъват цилиши керак [4].
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
-
1. М.Қуронов «Мустақиллик шароитида халқимизнинг ғоявий тарбияланишининг долзарб масалалари» мавзусидаги Республика илмий-назарий анжуман материаллари 5 май 2020 йил, 9-13 бетлар.
-
2. Ш.М.Мирзиёев “Мамлакатимиз ва Олий Мажлиснинг 2019 йилдаги тараққиётининг устувор йўналишлари бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси”. Тошкент., 2018 йил, 28 декабрь.
-
3. Ш.М.Мирзиёев “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз”. Т.: «Ўзбекистон» - 2017. 29-б.
-
4. Б.Н.Гаппаров ва бошқалар. “Халқ педагогикаси”, “Тафаккур” нашриёти, Тошкент. 2009 йил.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Зиёлиларнинг маънавий-маърифий равна йўлида тутган ўрни
- М.Қуронов "Мустақиллик шароитида халқимизнинг ғоявий тарбияланишининг долзарб масалалари" мавзусидаги Республика илмий-назарий анжуман материаллари 5 май 2020 йил, 9-13 бетлар.
- Ш.М.Мирзиёев "Мамлакатимиз ва Олий Мажлиснинг 2019 йилдаги тараққиётининг устувор йўналишлари бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси". Тошкент., 2018 йил, 28 декабрь.
- Ш.М.Мирзиёев "Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз". Т.: "Ўзбекистон" - 2017. 29-б.
- Б.Н.Гаппаров ва бошқалар. "Халқ педагогикаси", "Тафаккур" нашриёти, Тошкент. 2009 йил.