Травматология и ортопедия. Рубрика в журнале - Re-health journal

Публикации в рубрике (8): Травматология и ортопедия
все рубрики
Bolalarda bilak suyagi boshchasining eskirgan chiqishlarini jarrohlik usulida davolashda patogenetik yondashuv

Bolalarda bilak suyagi boshchasining eskirgan chiqishlarini jarrohlik usulida davolashda patogenetik yondashuv

O‘rinboyev Paizilla O‘rinbaevich, Eranov Sherzod Nuralievich, Eranov Nurali Fayzievich

Статья научная

Bilak suyagi boshchasining chiqishlari bilan davolangan 83 nafar bemorlar davolash natijalarining taxlili keltirilgan. Uzuksimon boylamani tiklashda bo’g’im kapsulasi hamda uzilgan uzuksimon boylam elementlaridan foydalanilgan bo’lib, ushbu usul tirsak bo’g’imi uchun anatomo-fiziologik hisoblanadi. Natijalarni baxolashda 5 ballik tizimda tirsak bo’g’imi funktsiyasi va qo’lning normal o’qi inobatga olindi (P.O’.O’rinboyev 1995). Yaxshi va a’lo natijalar 6, 12 oydan so’ng (4-5 ball) 56 bemorda (57,4%), qoniqarli natijalar (3 ball) 26 bemorda (31,3%) kuzatildi.

Бесплатно

Бейкер кистасини ривожланиш механизмини ўзига хослиги, учраш частотаси ва замонавий даволаш усули

Бейкер кистасини ривожланиш механизмини ўзига хослиги, учраш частотаси ва замонавий даволаш усули

Ирисметов Муроджон Эргашевич, Турсунов Кудратбек Кобулович, Худайбердиев Кобилжон Турсунович, Турсунова Мархабо Абдумажидовна

Статья научная

Тадқиқот 2015-2018 йилларда Бейкер кистаси билан кузатилган 147 нафар беморни даволаш натижаларига асосланган. Беморлар ёши 27 ёшдан 65 ёшгача бўлган. Шундан 100 нафари аёллар, 47 нафарини эркаклар ташкил қилган. Касаллик этиологиясига қараб ушбу беморлар қуйидагича тақсимланган: яллиғланиш жараёни 85 (57,8%) беморда, шикастланиш 40 (27,2%) беморда, 22 (14,9%) беморда эса менисклар патологияси аниқланган. Мазкур тадқиқот ишида клиник, артроскопик, тизза бўғимининг УТТ, МРТ текширув усулларидан фойдаланилган. Артроскопик даволашнинг самарадорлиги операциядан кейин 6 хафтадан 3 ойгача бўлган муддатларда ўрганилган. Беморлар шикоятида салбий симптомларнинг йўқлиги, беморнинг кундалик турмуш тарзига қайтиши мумкинлиги каби омиллар ижобий клиник натижалар деб ҳисобланган. Таклиф этилган протоколни қўллаш Бейкер кистаси ва унинг рецедивини учраш ҳолларининг камайишига олиб келди. Бейкер кистасини артроскопик усулда даволаш, аньанавий жаррохлик усулда даволашга нисбатан ҳасталанган бўғимнинг функциясини оптимал муддатларда тиклаш, беморларни одатий кундалик фаолиятига кайтариш, хаёт сифатини яхшилаш имконини беради.

Бесплатно

Болдирлараро дистал синдесмоз бойламининг узилишида суякичи остеосинтезини қуллаш тажрибаси

Болдирлараро дистал синдесмоз бойламининг узилишида суякичи остеосинтезини қуллаш тажрибаси

Ходжанов Искандар Юнусович, Гафуров Фаррух Абуалиевич

Статья научная

Ошиқ-болдир бўғимининг жарохатлари травматолог-ортопед амалиётида кўп учрайдиган патологиялардан бири бўлиб, у таянч-ҳаркат тизимининг 20% ташкил этади. Мехнатга лаёқатли кишиларда ошиқ-болдир бўғими бойламларининг жарохатланиши 12% дан 40% гача учрайди, тўпиқларнинг синиши оқибатида дельтасимон бойлам ва болдирлараро синдесмоз ажралишининг 30% холларида қониқарсиз натижа кузатилади. Тадқиқот мақсади. Болдирлараро дистал синдесмоз бойламининг узилишида турғун-остеосинтез натижаларининг таҳлили.

Бесплатно

Диагностика и лечения плоскостопия у детей

Диагностика и лечения плоскостопия у детей

Эранов Нурали Файзиевич, Эранов Шерзод Нуралиевич

Статья научная

В статье приводится консервативное лечение на основании плантографии и рентгенографии страдающих у 120 больных детей с плоскостопием по различным этиологиям. Больные были разделены на две группы, профилактическая и лечебная. Лечились этапными гипсовыми лонгетами, в дальнейшем циркулярными гипсовыми повязками с гиперкоррекцией. В результате ранней диагностики и лечения, были получены хорошие и удовлетворительные результаты.

Бесплатно

Опыт использования реконструктивных пластинок и шурупов при осколочном раздробленном переломе дистального конца плечевой кости

Опыт использования реконструктивных пластинок и шурупов при осколочном раздробленном переломе дистального конца плечевой кости

Тураев Беркин Тураевич, Эранов Нурали Файзиевич, Эранов Шерзод Нуралиевич, Жураев Илхом Гуломович

Статья научная

Ушбу мақолада елка суяги дистал қисми парчаланган синиқлари мавжуд бўлган 79 та беморнинг жарроҳлик даволаш усуллари келтирилган. Беморлар жарроҳлик даволаш усулига биноан уч гурухга бўлинган. Ҳар бир гуруҳ беморлари алоҳида ўрганилиб, натижалари таҳлил қилиниб, хулоса қилинган. Натижада муаллифлар томонидан таклиф қилинган реконструктив пластинкалар ёрдамида даволаш самарадорлиги асосланган.

Бесплатно

Проблемы остеопороза и остеопении детского возраста в травматологии и ортопедии

Проблемы остеопороза и остеопении детского возраста в травматологии и ортопедии

Матанов Замирбек Мирзахонович

Статья обзорная

Ювенильный остеопороз (ЮОП) - это системное заболевание скелета, характеризующееся снижением костной массы и нарушением микроархитектоники костной ткани, ведущими к повышенной хрупкости костей с последующим увеличением риска их переломов. Остеопения и остеопороз становятся актуальной проблемой в связи с их высокой распространённостью.

Бесплатно

Тизза бўғими ости кисталарини ташхислаш ва даволашда МРТ ва артроскопиянинг текширувининг ахамияти

Тизза бўғими ости кисталарини ташхислаш ва даволашда МРТ ва артроскопиянинг текширувининг ахамияти

Ирисметов Муроджон Эргашевич, Турсунов Кудратбек Кобулович, Худайбердиев Кобилжон Турсунович, Турсунова Мархабо Абдумажидовна

Статья научная

Тадкикот иши РИТОИАТМ спорт травмаси бўлимида 2015-2018 йилларда Бейкер кистаси билан кузатилган 96 нафар беморни даволаш натижаларига асосланган. Беморлар ёши 23 – 67 ёшни ташкил этди. Шундан 59 нафари аёллар, 37 нафарини эркакларни ташкил килган. Касаллик этиологиясига караб ушбу беморлар куйидагича тақсимланган: касаллик анамнезида яллиғланиш жараёни 55 (60,4%) беморда, шикастланиш 24 (25%) беморда кайд этилган, 17(17,7%) беморда эса идиопатик патология аниқланмаган. Мазкур тадкикот ишида клиник, артроскопик, тизза бўғимининг УТТ, МРТ текширув усулларидан фойдаланилган. Ишлаб чикилган протоколни кўллаш Бейкер кистаси ва унинг рецедивлари учраш холларининг камайишига олиб келди. Тизза бўғимининг Бейкер кистасини артроскопик усулда даволаш аньанавий хирургик усулда даволашга нисбатан шикастланган бўғимнинг функциясини оптимал муддатларда тиклаш, беморларни одатий кундалик фаолиятига кайтариш ва уларнинг хаёт тарзини ва сифатини яхшилаш имконини беради.

Бесплатно

Узун суякларнинг кам қувватли синиши бўлган болаларда суяк тўқимаси минерал зичлигини ўрганиш натижалари

Узун суякларнинг кам қувватли синиши бўлган болаларда суяк тўқимаси минерал зичлигини ўрганиш натижалари

Умаров Файзулла Хабибуллаевич, Матанов Замир Мирзаханович

Статья научная

Суяк тўқимаси минерал зичлигининг пастлиги, кам қувватли синиши бўлган болалар ва ўсмирларда D гиповитаминозининг мавжудлиги, бу кўрсаткичларнинг синишларни даволашдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, аниқланган бузилишларни тузатишни талаб қилади: даволашнинг янада юмшоқроқ усулларини танлаш, мос медикаментоз терапиясини тайинлаш, белгиланган терапия самарадорлигини динамик кузатиб бориш, остеопороз ташхиси тасдиқланган болаларда эса - суяк тўқимаси минерал зичлигини динамикада ўрганилган.

Бесплатно

Журнал