Марказлар ва терминаллар фаолиятининг талили
Автор: Разалиев Ф.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-2 (96), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада ишлаб чиқилган тавсиялар асосан автотранспорт воситаларини эксплуатация даврида йўловчи ташиш тизимини таъминлашдаги фаолиятини оширишга хизмат қилади.
Автомобил, ҳаракат, йўл ҳақи, ташиш, рақобат
Короткий адрес: https://sciup.org/140300353
IDR: 140300353
Текст научной статьи Марказлар ва терминаллар фаолиятининг талили
Транспорт тизими интеграцияси ва инновациясига нисбатан модуль ёндашув, юкларни манзилга етказишнинг мураккаб жараёнларини типиклашувига асосланган бўлиб, индустриал технологияларни рўёбга чиқаришга имкон беради. Чет эллик таҳлилчиларнинг баҳолашларича, ташишга йўлдош бўлган жараёнларнинг кенг унификацияси ва модуллиги ҳисобига ташиш таннархини 30-35% га камайтириш мумкин экан.
Юқори даражада рақобатдош бўлган халқаро автомобил юк ташишларида самарадорликни таъминлаш учун транспорт компанияларига катта юк айланмаси зарур бўлади. Транспорт операцияларини юқори интенсивлик билан амалга ошириш мураккаб ташкилий тузилмага эга компанияларда мумкин бўлади. Транспорт хизматлари бозоридаги замонавий тузилмавий логистик концепциялар мултиагентлик, масалан, франчайзинг ва корпоратив бошқарув тамойилларига асосан барпо этиладиган тизимларга боскичма-боскич утиш билан боFлик.
Транспорт соҳасининг давлат томонидан тартибга солиш даражасини пасайганлиги туфайли, мазкур тармоқ корхоналари хизмат кўрсатиш таклифлари борасида эркинликга эга булди. Бу эса, уз навбатида, транспорт ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш орқали мижозлар айланма маблағларининг бир қисмини бўшатилишига эришилади. Шу муносабат билан товарларни етказиб бериш сифатига бўлган талаблар янада катъий тус олди, транспорт турини танлашдаги мезонларнинг муҳимлилиги даражаси ҳам ўзгаришларга дуч келди. Буларнинг барчаси логистик занжирдаги алоқаларнинг ўзгаришига, ташишлар тузилмасидаги силжишларга, умуман олганда транспортга бўлган янги қарашга ва транспорт сиёсатининг қайта кўриб чиқилишига олиб келади.
Маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар кўпчилик логистик функциялардан ўзини озод этиш ва харажатларни пасайтириш, ҳамда фаолиятдаги эгилувчанликни ошириш мақсадида бутун эътиборни асосий фаолиятга қаратишдан манфаатдор бўлади. Таҳлилларнинг кўрсатишича, бундай сиёсат қатор ижобий томонларга эга: буюртмани қайта ишлаш цикли кискаради, товар-моддий бойликларни саклаш урнига эса транспорт окимлари майдонга келади.
Ўз навбатида транспорт корхоналари ўз фаолиятининг кенгайтирилган диверсификациясини мамнуният билан қарши олади. Бу эса мижозларни жалб қилиш салоҳиятини оширади, фойдани кўпайтиради, энг янги транспорт технологияларини жорий қилинишини тезлаштиради, транспорт хизматлари бозоридаги ^олатини муста^камлайди.
Транспорт жараёнини мажмуавий амалга оширишга йўналтирилган барча карорлар ва х,атти-х,аракатлар такдим этилаётган хизматлар сиёсатига тегишли бўлади. Масалан, АҚШнинг турли корхоналари 70%и ташиш ишларини бажариш ва ҳисоб-китобларни расмийлаштириш функцияларини транспорт корхоналари зиммасига юклаганлар, корхоналарнинг 20-22% эса ташиш нархини белгилаш, омборхона операциялари ва етказиб беришнинг оптимал йўналишини танлаш билан боғлиқ ишлардан транспорт корхоналари фойдасига воз кечганлар. Шунингдек, ташувчи корхоналар йўлдаги юкларни кузатиш функциясини ҳам ўз зиммасига олишни фойдали деб топганлар. Бундан ташқари улар логистик жараённинг барча иштирокчилари ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш ва ахборотни сақлаш билан ҳам шуғуллана бошладилар. Натижада, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 12-15% бу функциялардан ўзини озод этди. Ва ниҳоят, корхоналарнинг 7-11% товар-моддий захираларни назорат қилиш, буюртмаларни бажариш ва транспорт воситалари паркини эксплуатация қилиш функцияларини ташувчиларга топширганлар.
Юқорида айтилганларнинг барчаси товарларнинг логистик тизимда ҳаракатланишида транспорт муҳим рол ўйнаши ва товар рақобатдошлигини белгилашидан далолат беради. Шундай қилиб, юқорида тилга олинган омиллар ҳисобига, ташувчини танлаш масаласи логистик тизим фаолияти самарасини кучайтириши ёки пасайтириши тўғрисида сўз юритиш мумкин.
Товар айланмасининг кўпайиши ва хўжалик алоқаларининг кенгайиши шароитларида, Ўзбекистонда терминал тўғрисида, юкни қайта ишлаш ва юкларни йиғиш билан боғлиқ минимум функцияларга эга омбор сифатида, шаклланган анъанавий тасаввур ўзгариб бормоқда. Унинг ўрнига кенг спектрдаги хизматларни кўрсатадиган ва замонавий технологик ускуналарга эга бўлган, мухандислик-техник қурилмалар мажмуасидан иборат йирик транспорт-тақсимот логистик маркази бўлмиш кўп функционал терминал мажмуаси тушунчаси кириб келмоқда.
Намунавий универсал юк терминали чизмаси 1.1-расмда келтирилган.

1-расм. Намунавий универсал юк терминалининг схемаси
Модул тизими Жиззах шаҳрида ташкил этилаёган эркин индустриал-иқтисодий ҳудуд, Жиззах вилоятида ташкил этилган юк терминали ва ҳудудларда ташкил этилган пахта терминаллари имкониятларидан халқаро йўналишларда экспорт-импорт юкларни ташишни оптималлаштириш, ушбу терминаллар имкониятларидан “қуруқ порт” сифатида фойдаланишни йўлга қўйиш, ЖЭИИҲ ва юк терминаллар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда логистик харажатларни камайтиришга имконият яратади. Интермодал марказлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича чуқур тадқиқотларни давом эттириш тақозо этилиши аниқланди.
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
-
1. Ўразалиев Ф.Б. Йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш.
-
2. Ўразалиев Ф.Б. Давлвт ва жамият тараққиётида механиканинг ўрни.
-
3. Солиев Э.А, Назаров К.М., Адилов О.К Транспорт логистика асослари.Т. Райхона Хондамир 2014 й 138-б.
-
4. Топалиди В.А. и др. «Международные автомобильные грузовые перевозки» Ташкент – 2007 г.
“Ишлаб чиқаришга инновацион, технологияларни жорий этиш ва қайта тикланидиган энергия манбаларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусидаги
Республика миқёсидаги илмий-техник анжумани материаллар тўплами –Ж.:
2020 йил 2-ноябр 245-248 бетлар.
Fidoyi va jonkuyar pedagoglar jurnali Ustozlar uchun. 2022, mart 2-to'plam 72-77 bet.
"Экономика и социум" №5(96) 2022
Список литературы Марказлар ва терминаллар фаолиятининг талили
- Ўразалиев Ф.Б. Йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш. "Ишлаб чиқаришга инновацион, технологияларни жорий этиш ва қайта тикланидиган энергия манбаларидан фойдаланиш муаммолари" мавзусидаги Республика миқёсидаги илмий-техник анжумани материаллар тўплами -Ж.: 2020 йил 2-ноябр 245-248 бетлар.
- Ўразалиев Ф.Б. Давлвт ва жамият тараққиётида механиканинг ўрни. Fidoyi va jonkuyar pedagoglar jurnali Ustozlar uchun. 2022, mart 2-to'plam 72-77 bet.
- Солиев Э.А, Назаров К.М., Адилов О.К Транспорт логистика асослари.Т. Райхона Хондамир 2014 й 138-б.
- Топалиди В.А. и др. "Международные автомобильные грузовые перевозки" Ташкент - 2007 г.