Оилада солом эътиодни тарбиялашда педагогик ёндашув масалалари
Автор: Камбарова Д.С.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.
Бесплатный доступ
Maqolada buyuk allomalarining tarbiya haqidagi fikr va qarashlari bayon etilgan bo'lib, axloqiy kamolotga ega bo'lishning tarbiyaviy tamoyillari ko'rsatib berilgan.
Маънавий қадриятлар, баркамол авлод, ахлоқий камолот, ўз-ўзини тарбиялаш, тарбиявий тамойиллар
Короткий адрес: https://sciup.org/140293068
IDR: 140293068
Текст научной статьи Оилада солом эътиодни тарбиялашда педагогик ёндашув масалалари
Давлат ва жамиятнинг нечоFли мустах,кам булиши инсонларнинг аклу-иродасига, иймони ва соглом эътикодига боглик. Оила жамиятнинг бир бўғинидир. Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, мукаддас урф- одатларни саклайдиган, баркамол инсонларни тарбиялаб вояга етказадиган тарбия ўчоғидир. Демак соғлом оилалар жамият тараккиётини белгилайди.
Фарзандларимизни вазмин, хушфеъл, хушахлоқ бўлиб етишишлари учун ота- оналар тарбиявий имкониятлардан тулик фойдалана билишлари керак. Чунки ота- она фарзанд тарбияси борасида купрок масъулдир. Инсон камолотининг 50 фоизи 6-7 ёшгача булган даврларда амалга ошар экан. Демак, фарзанд тарбиясида куп нарса оилага боFлик. Зеро, барча эзгулик деб аталмиш ҳисларнинг митти уруғлари бола қалбига оилада, оила муҳитида ташланади. Фарзанд олдидаги бурч ва масъулиятни унутиш тузатиб бўлмас хатоларга олиб келиши мумкин. Агар оилада, мактабда тарбияга мустаҳкам пойдевор қўйилган бўлса, турли салбий таъсирларга берилиш ҳоллари камайиши табиий. Фарзандларнинг баркамол рухий дунёси, уларнинг маънавий-ахлокий жихатлари оилада хукм сурган соFлом маънавий мухит ва соFлом турмуш тарзига боглик. Ота-оналар маънавий жихатдан канчалик бой булсалар, улар уз фарзандларига нисбатан шу қадар жиддий ва масъулиятли бўладилар. Фарзандларидан яхши хулк ва одобни талаб килиш учун ота-онанинг узи хам инсонийлик, одамийлик фазилатларига эга булиши керак. Узида йук, узи мухтож булган ахлок-одобни фарзандидан талаб кила олмайдилар. Мухими, оилада маънавий бушлик булмаслиги, ёшларнинг назоратсиз колиб умрларини мақсадсиз, бефойда ўтказишларига йўл қўймаслик керак. Зеро, ҳадиси шарифда «^еч бир ота-она уз фарзандига хулку-одобдан буюкрок мерос бера олмайди», дейилади. Шу билан бирга «Фарзандингизни иззат-икром килиш билан бирга, тарбиясини, одобини хам яхшиланглар» деб фарзанд тарбиясида ота-оналар ўрнини белгилаб ўтилган. Вақтдан унумли фойдалана билмаслик, ҳар кунлик фаолиятни изга сололмаслик ёшлар онгида бушлик пайдо булишига олиб келади. «Мусибатларнинг энг каттаси вактни бехуда кетказишдир»,- дейилади хадис илмида. Дархакикат, бехуда кетган вактнинг бирор дакикасини кайтариб бўлмайди. Ҳадисда бир бор берилган умрнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиб колишга даъват этилади. Инсон жиноятчи ёки тарбиясиз булиб тугилмайди. У оилада факат кукрак сути, нон-чой, кийим-бош билангина эмас, балки таълим-тарбия, тушунча ва гоялар билан хам парваришланиши лозим. «Соф сут билан кирган хулк улгунча айнимайди»,- дейилади халк хикматларида. Ёшлар онгида маънавият, ахлок, иймон-эътикод каби эзгу, инсоний фазилатларни юксалтиришга аҳамият бериш лозим. Чунки, шахснинг салоҳиятини унинг маънавий қиёфаси белгилайди. Оилалардаги тушунмовчиликлар, носоғлом муҳит парокандаликларга сабаб бўлади. Оилалардаги низонинг жабрини ота-онадан кура купрон фарзандлар тортадилар. Бу хол жамиятга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар келтиради. Шахслараро муносабатлар низоларсиз бўлмайди. Ижтимоий муносабатлар эса тегишли маълумот ва малака талаб этади. Демак, бу масалага онгли ёндашиш учун хар биримизга билимлар мезони ва харакат дастури керак.
Хар бир вужуднинг узи алохида бир олам. СоFлом эътикод эгалари хар қандай вазиятдан оқилона чиқиб кетиш йўлларини, ўзини салбий эмоционал холатлардан химоя килиш механизмларини ишлаб чикиши даркор. Оилада доимо ахиллик ва тотувликнинг хукм суриши оиланинг мукаддаслигини ва даҳлсизлигини таъминлайди. Зеро, ҳаётда чинакам, тўлақонли инсоний бахтни инъом этадиган ёки аксинча, ҳар томонлама таъминланган бўлишга қарамасдан бахтини яримта қиладиган ҳам оилавий ҳаётдир. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, турли келишмовчиликлардан сакланишга ургатиш лозим. Ота-она фарзандига шажараси хакида, аждодлари борасида амалий курсатмалар бериши керак.
Биз учун фарзанд тарбиясида маънавий асос бор. Шарқ алломаларининг оила ҳақидаги пурҳикмат фикрларини, оилавий муносабатлар ҳақидаги хадисларни урганиш оркали соFлом турмуш тарзини окилона режалаштириш мумкин. Шундай экан, ёш авлодни маънавий жиҳатдан баркамол, замонамизнинг муносиб кишилари қилиб камолга етказиш ишларини янада такомиллаштириш ва энг мухими соFлом эътикодни тарбиялаш ишларига эътибор қаратмоқ лозим. Тарбиявий жараён ўта масъулиятли ва оғир кечадиган жараёндир. Агар жамиятнинг ҳар бир индивидуал шахсга бўлган талаби унинг баркамол инсон бўлиб шаклланишидан иборат эканлигини эътиборга олсак, тарбиянинг нақадар муҳимлигини кўрамиз. Инсоннинг маънавий маданияти шундай бир уммонки, унинг сехрли сирларини оча борган сари янги -янги
қирралари мавж ура бошлайди. Инсоннинг маънавий фазилатлари уни қанчалик юксакларга кўтарса, аксинча салбий жиҳатлари уни тубанликка судрайди. Инсон хулқ-одобининг бу икки жиҳатини унинг ички дунёси, маънавиятини ўлчовчи тарозининг икки палласига қўйилган юкларга ўхшатиш мумкин. Инсон маънавий жиҳатдан салбий томонга ҳам, ижобий томонга ҳам мойиллик ҳолатида бўлади, натижада кутилмаган низолар келиб чиқиши мумкин. Инсоннинг маънавий дунёқараши қанчалик соғлом бўлса, у шунчалик пасткашлик ботқоғига ботишдан йироқ бўлади ва аксинча, инсон қанчалик тубанликда бўлса, уни бу тубанликдан тортиб олиш шунчалик мушкул бўлади. Шудгорда маданий ўсимликларга қараганда ёввойи ўтлар тезроқ илдиз отганидек, ахлоқ борасида тубанлашиш осон, лекин юксалиш қийин.
Ҳаётдаги ўзгаришлар оила ёки ижтимоий муҳит таъсири остида рўй берсада, эътиқоднинг соғломлиги инсонни юриш туришини тартибга солади. Одамнинг қалби, онги доимо ҳаётбахш соғлом ғояга эҳтиёж сезиб яшайди. Жамият ҳаётида соғлом ғоя устивор бўлмаса, одамларнинг қалби ва онгини ёт, зарарли ғоялар эгаллаб олади.
Бу борада Шарқона ва миллий қадриятларимиздан фойдаланиш, таълим-тарбия тизимида ҳаётга нисбатан ахлоқий муносабатни, мустаҳкам эътиқодни тарбиялаш муҳимдир. Тарихимиз ойдинлашгани сайин, ота-боболаримиз яратган маънавий мерос сарчашмалари янада мукаммаллик касб этмоқда. Шарқда азалдан комилликка интилиш ҳар томонлама олий қадрият даражасига кўтарилган. Шахснинг зоҳирий ва ботиний оламини, айниқса, қалб оламини ўрганиш, билиш, таҳлил этиш ғоятда қийин, бу руҳият билан боғлиқ ҳолатдир. Айниқса, оилавий масалаларда аждодлар меросидан унумли фойдаланиш бу борадаги ишларни мазмунан бойитади.
Биз одамларни дунёда яшагани учун эмас, балки ахлоқан етуклик даражасига кўтарилгани билан қадрлаймиз. Бу дунёдан доно ҳам, нодон ҳам, тўғри ҳам, эгри ҳам ўтади. Инсонга яхши ахлоқ шон-шуҳрат келтиради. Шу сабабли ўтганларга бир хил баҳо берилмайди. Саҳоватли ишлар билан қолдирилган яхши ном инсон учун иккинчи умрдир. Қуръони Каримда «Одам боласини ҳамма нарсада мукаррам этдим» дейилади. Бу буюк инсоний шарафнинг қадрига етмоқ керак. Дунёда инсондан улуғ хилқат йўқ. Шунинг учун инсон гўзал хислатлар, яхши фазилатлар, соғлом эътиқод ва покиза умидлар билан комилликка интилиб яшаши керак. Инсонда ақл билан нафс туйғуси бўлиб, нафс худбинликни, «ўзим бўлай» фалсафасини яратади. Нафс домига тушган инсон ҳеч нарсадан тап тортмайди, ҳаром-хариждан ҳазар этмайди. Оқибатда у золим, риёкор бўлиб қолади, турли кўнгилхираликлар ва низоларнинг сабабчисига айланади. Эзгуликни англаш, маънавият чашмасини излаш инсон эътиқодини белгиловчи эҳтиёждир.
Фарзандларимизни озод ва демократик Ўзбекистоннинг муносиб ўғил-қизлари этиб тарбиялаш масаласи долзарб. Соғлом эътиқод баркамолликнинг белгисидир. Баркамолликка эришиш жамиятимизнинг бугуни, эртаси ва келажаги учун муҳим бўлган жараёндир. Ҳар томонлама баркамол бўлишга уриниш барча давр ва миллат кишиларига хос бўлган умуминсоний, боқий фазилатдир. Жамиятни ислоҳ қилишни ҳар биримиз ўзимиздан, оиламиздан бошламоғимиз керак. Бундай онгли ёндашув бизни ҳаёт қадриятларига яқинлаштиради, соғлом турмуш сари олиб боради.
Маърифатпарвар олим Ризоуддин Ибн Фахруддиннинг “Оила” асарида оилада фарзанд тарбияси масалаларига алоҳида эътибор берилган. Бир бола дунёга келуви бирла, унинг энг аввалги тарбия мактаби онасининг қучоғидир. (2.57) Оналар болаларининг бошидаги мақтовли тождирлар. (2.58) Болага гўзал тарбия берилмаса, шу ҳолнинг ўзи ҳам тарбиясизликка ўргатиш бўлур. (2.11) Буюк бир зот: “ҳар бир хотуннинг ақлини ўлчамоқчи бўлсангиз, унинг қўл остидаги болаларига боқинг!”, деган экан. (2.13) Хотун агар гўзал хулқли бўлса, бутун оиланинг роҳатидир. (2.22)
Фойдаланилган адабиётлар:
Список литературы Оилада солом эътиодни тарбиялашда педагогик ёндашув масалалари
- К.Хошимов. С.Нишонова Педагогика тарихи. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти. Тошкент, 2005 йил.
- Ризоуддин Ибн Фахруддун. "Оила" рисоласи. Тошкент- "Меҳнат", 1991 йил.