«O‘zbеktеlеkom» Акциядорлик компанияси фаолиятинингжорий холати ва уни такомиллаштириш истиқболлари
Автор: Халматов Фурқат Нигматович
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11 (78), 2020 года.
Бесплатный доступ
«O‘zbеktеlеkom» Акциядорлик компаниясининг тармоғи Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини қамраб олган энг йирик телекоммуникациялар оператори бўлиб, замонавий технологиялар асосида қурилган ўзининг телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб Компанияаҳолига, тадбиркорларга ҳамда давлат ва ҳўжалик бошқарув органларига 10 дан ортиқ йўналиш бўйича 120 дан ортиқ турдаги телекоммуникация хизматларини кўрсатади. Компания республида амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳаларда иштирок этади. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ташрифи бўйича маълумотлар келтирилган.
Замонавий технологиялар, телекоммуникация тармоғи, Интернет хизматлари, оптик-толали ва радиорелели линиялар, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби
Короткий адрес: https://sciup.org/140253072
IDR: 140253072
Текст научной статьи «O‘zbеktеlеkom» Акциядорлик компанияси фаолиятинингжорий холати ва уни такомиллаштириш истиқболлари
Annotation: Тhe network of the «O‘zbеktеlеkom» joint-stock company is the largest telecommunications operator covering all regions of the Republic of Uzbekistan. using its own telecommunications network built on the basis of modern technologies, the company provides more than 120 types of telecommunications services in more than 10 areas to the population, entrepreneurs, state authorities and local governments. The company participates in social projects implemented in the Republic. At the same time, information is provided about the visit of the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev to the specialized state secondary school named after Mirzo Ulugbek located in Tashkent.
«O‘zbеktеlеkom» Акциядорлик компанияси ўз тармоғи билан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини қамраб олган энг йирик телекоммуникациялар оператори ҳисобланади. Замонавий технологиялар асосида қурилган ўзининг телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб, Компания аҳолига, тадбиркорларга ҳамда давлат ва ҳўжалик бошқарув органларига 10 дан ортиқ йўналиш бўйича 120 дан ортиқ турдаги телекоммуникация хизматларини кўрсатади.
«O‘zbеktеlеkom» АК халқаро алоқа ташкилотлари билан доимий алоқада фаолият юритади, халқаро телекоммуникация лойиҳаларида иштирок этади, чет эл операторлари ва телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчи компаниялар билан икки томонлама ҳамкорлик олиб боради. Жумладан, «O‘zbеktеlеkom» акциядорлик компанияси Халқаро электралоқа иттифоқи (XSI), алоқа соҳасида Минтақавий ҳамжамият (ASMH), «Intеlsat» йўлдошли алоқа ташкилоти билан фаол ҳамкорлик килади, АСМ^ операторлари Иттифокининг аъзоси хисобланади.
Компаниянинг мах,аллий телекоммуникация тармоFи 2,0 милиондан ортиқ рақамлар сиғимига эга 2 мингдан кўп АТС лардан ташкил этилган, уларнинг 93,6 фоизи рақамли ҳисобланади. Маҳаллий телекоммуникация тармоғини рақамлаштириш электр алоқа тармоқлари иши сифатини анча оширишга имкон берди, тармок абонентларига янги хизмат турларини тақдим этишни таъминлади ҳамда кўп сонли фойдаланувчилар учун Интернет тармоғига юқори тезликда уланишни ташкил этишга имкон берди.
Компаниянинг транспорт тармоғи тармоқни кўпбосқичли бошқаришни таъминловчи замонавий SDH тармоқ технологияларидан фойдаланиш билан оптик-толали ва радиорелели линиялар асосида ташкил этилган. Янги хизмат турларини тақдим этиш юқори сифатини таъминлаш ва уларнинг турларини кенгайтириш максадида STM-1\4\16\64, DWDM ^амда IP\MPLS туридаги юкори тезликда узатиш тизимларига боскичма-босқич ўтиш амалга оширилмоқда. Компания пакетли коммутация Халқаро маркази (ПКХМ) орқали республиканинг барча провайдерларига Интернет глобал тармоFига уланиш хизматини такдим этади.
«O‘zbеktеlеkom» АК маълумотлар узатиш тармоғи томонидан кўрсатиладиган хизматлар қаторига Интернет тармоғига уланиш, VPN, видеоконференсалоқа, корпоратив тармоқларни ишлаб чиқиш ва қуриш ҳамда шу кабилар қиради. «O‘zbеktеlеkom» компаниясининг VoIP Халқаро овозли шлюзи орқали унинг филиаллари олдиндан ҳақ тўланган карточкалар бўйича халқаро телефон алоқаси хизматларини хам тақдим этади. «O‘zbеktеlеkom» АК анъанавий алоқа соҳасида 20 дан ортиқ халқаро операторлар билан ҳамкорлик асосида иккита коммутация халқаро марказлари оркали халкаро телефон алокасини таъминлайди.
2011-йилдан буён UZTELECOM™ савдо белгиси «O‘zbеktеlеkom» АКнинг Бош бренди, «Миллий оператор» эса унинг слогани ҳисобланади. Компания телекоммуникация бозорида учта — UZTELEСOM™, UZMOBILE™ ва UZONLINE™ суббрендлари остида хизмат кўрсатади.
UZTELEСOM™ корпоратив сектор учун қайд этилган телефония, симли ва симсиз кенг полосали уланиш, маълумотлар узатиш, виртуал хусусий тармоқлар, IP телефония, IPTV, виртуал офис, видеоконференцалоқаси, мобил алоқа сингари телекоммуникация хизматлар тўпламини ҳам ўз ичига олади.
UZONLINE™ савдо белгиси остида чакана савдо сектори ва кичик бизнес учун IP технологияларига асосланган хизматлар — Интернет тармоғига уланиш, IP телефония, IPTV, IP-телефония тўловлари ва интернет- хизматларига ҳақ тўлаш универсал карточкалари сингари янги авлод телекоммуникация хизматлари кўрсатилади.
UZMOBILE™ савдо белгиси остида CDMA-450 стандарти асосида Мобил ва стационар алоқа хизматлари кўрсатилмоқда. Компания таркибида 22 филиаллар фаолият олиб боради, улардан — 14 таси минтақавий,
8 ихтисослаштирилган ва 3 таси шўъба корхоналар ҳисобланади. Компаниянинг штат таркиби 14 000 га яқин ходимларни ташкил қилди.
«O‘zbеktеlеkom» АК мобил ва қайд этилган, шаҳарлараро ва халқаро алоқа, маълумотлар узатиш ва Интернет хизматлари кўрсатувчи саккизта қўшма корхоналарда улушига эга. Компания хизматларининг юқори сифати ва ишончлилиги сифат менежменти тизимига мувофиқ сертификатлар билан тасдиқланган. 2013 йил 18-ноябрдан «O‘zbеktеlеkom» АК сертификатлаш аудитининг натижалари асосида O‘z DSt ISO 900:2009 (ISO 9001:2008) талабларига мувофиқлик сертификати билан тақдирланган.
2017 йил 12 январда «O‘zbеktеlеkom» АК қайта сертификатлаштириш аудитидан ўтказилди ва O‘z DSt ISO 900:2009 (ISO 9001:2008) талабларига мувофиқлиги сертификатини олди. 2018 йилда «O‘zbеktеlеkom» O‘z DSt ISO 9001:2015 стандартининг янги версиясига муваффақиятли ўтди. «O‘zbеktеlеkom» АК сифат менежменти тизими телекоммуникация хизматларини лойиҳалаштириш, қуриш, эксплуатация қилиш ва тақдим этишда кенг қўлланилади.
2019 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Aлоқа тарихи музейида ««O‘zbеktеlеkom» акциядорлик компаниясини телекоммуникация инфратузилмасининг ҳолати ва 2019-2020 йилларда ривожланиш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Конференциянинг мақсади жамоатчиликни, мамлакатимиз операторлари ва провайдерларини, «O‘zbеktеlеkom» AК шериклари ва мамлакатимизнинг етакчи оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ва «O‘zbеktеlеkom» акциядорлик компаниясининг 2019-2020 йилларда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарорларининг бажарилиши тўғрисида хабардор қилиш эди.
2018 йил 30-ноябрь куни бўлиб ўтган конференцияда 2018 йил оҳирида Ўзбекистоннинг ташқи Интернет каналининг ўтказиш қобилияти 10 баробар оширилганлиги ва бугунги кунда 1200 Гбит/с ни ташкил қилиши ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳозирда Ўзбекистондаги барча провайдерлар ва операторларнинг эҳтиёжларини қондириш учун етарли. 2019 йил давомида Халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун ташқи канал тарифлари пасайтирилди. Жумладан, биринчи босқичда 1 Мбит/с траффик учун таърифлар 85 минг сўмдан 70 минг сўмгача, яъни 17% гача пасайтирилган бўлса, иккинчи босқичда, 2020 йил 1 январдан бошлаб, бунга қўшимча равишда тарифларнинг 1 Мбит/с учун 56 минг сўмгача, яъни 20% пасайтирилди. Компаниянинг бу саъйи ҳаракатлари натижасида Ўзбекистонда Интернет хизматларига тарифлар ўртача 4 маротаба пасайтирилишига ва умумий симли Интернетнинг тезлиги бутун Ўзбекистон фойдаланувчилари учун деярли икки бараварга оширилишига эришилди.
^озирги кунда «O‘zbеktеlеkom» АК ахолиси учун Интернет хизматларига энг тезкор тариф режаси - 100 Мбит / секундгача булган тариф режаси хисобланади. Таққослаш учун шуни қайд этиш жоизки, бир йил олдин, энг тезкор тариф 20 Мбит / с дан ошмаган тезликни ташкил этар эди. Шу билан бирга йил давомида нархлар 3,5 бараварга камайганлигини хам қайд этиш лозим. Aбонентларни ADSL технологиясидан оптик (FTTx ва GPON) ёки юқори тезликда VDSL технологияларига қайта уланишни рағбатлантириш учун турли хил акциялар ўтказилади. Жумладан, абонент ускуналари 99% чегирма билан урнатиб берилди, 100 метргача симлар эса бепул такдим этилди.
Шунингдек, компаниянинг ижтимоий лойиҳаларда иштирок етишини алодида таъкидлаш керак. Масалан, 2019 йилда «O‘zbеktеlеkom» АК томонидан халқ таълими, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларига 3500 км дан ортиқ оптик алоқа линиялари ўтказилди. «O‘zbеktеlеkom» AК абонентлари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, интернет тармоғидан фойдаланиш хизматлари учун абонент тўловини календар ойининг биринчи санаси шартидан воз кечган ҳолда, тўловни амалга оширишнинг «сузувчи давр» тамойили асосидаги янги тартиб жорий этилди.
«O‘zbеktеlеkom» акциядорлик компаниясининг яна бир катта ва эксклюзив лойихалардан бири - бу ivi компанияси билан хамкорликда, 80 мингдан ортиқ фильмлар, мултфильмлар ва телешоулардан иборат кенг миқёсли каталогга обуна бўлган холда, онлайн кинотеатр хизматларини такдим лойихаси булди.
Интернет маконида миллий контент таркибни ривожлантириш бўйича комплекс дастурни амалга ошириш доирасида «Uz-IX» - турдош тармоғини яратиш лойиҳаси амалга оширилди. Натижада дунёнинг машхур Интернет-ресурслари ва порталларини махаллийлаштириш, юкори сифатли миллий контентни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни шакллантириш имконияти яратилди.
Speedtest.net иловасидан олинган, дунёда мобиль ва симли Интернет тезлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest Global Index ойлик рейтингига кўра, 2019 йил ноябрь ойи якунига кўра, Ўзбекистон тезкор Интернет тезлигини кескин ошириб, бирваракайига 11 поғона юқорилашишга эришди. Натижада, мамлакатимиз умумий рейтингда дунёнинг 180 мамлакати ичида 108-уринга кутарилди. Бу йил давомида, рейтингда иштирок этган мамлакатлар ичида энг ишончли ўсиш сифатида баҳоланди. Сўнгги бир йил ичида Ўзбекистонда Интернетнинг белгиланган тезлиги 2018 йил ноябрь ойидаги 9,98 Мбит/с кўрсатгичдан 2019 йил ноябрь ойида икки бараварга ошиб, 21,47 Мбит/с кўрсатгични ташкил этди.
Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмаси тизими мис алоқа линияларидан оптик линияларга ўтиш ишларини жадал суръатларда амалга оширмоқда. Фақатгина шу йилнинг ўзида компания томонидан республикада 12 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари ўтказилди. Бу 500 мингдан ортиқ кишини юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имкониятини яратди.
«O‘zbеktеlеkom» акциядорлик жамиятининг «Uzmobile» филиалининг уяли алоқа хизматлари ҳақида гапирганда, ҳисобот даврида Интернет-пакетлар нархи уч бараварга тушганини таъкидлаш лозим. Шунингдек, куп сонли абонентлар учун мулжалланган «Оддий-10», «Бизнес», «Street», «Flash» ва «Royal» тариф режалари ҳам киритилди. Бу билан бирга, CDMA стандартидаги хизматлар эътибордан четда қолмади, янги тариф режалари жорий этилди, Интернет-пакетлар янгиланди.
2019 йилди «O‘zbеktеlеkom» акциядорлик компаниясининг «Uzmobile» филиали тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. 2019 йил давомида 3751дан ортиқ таянч станциялар фойдаланишга топширилди, улардан 2085таси қишлоқ жойларида ишга туширилгани хам тахсинга сазовор. Натижада кўрсатилаётган хизматларнинг сифати яхшиланди ва қамров доираси кенгайди.
Роуминг географиясининг кенгайиши давом этмоқда. Фақатгина 2019 йилда 25 та телекоммуникация операторлари билан хизматлардан тижорий фойдаланиши йўлга қўйилди. Aмалга оширилган ишлар натижасида, мобил алоқа абонентлари базаси 5 миллион кишига етди. Хизматлар сифатини ошириш ва Интернетга уланииш тезлигини ошириш мақсадида 2020 йилда қуйидаги:
-
— 3 мингдан ортиц 3G/4G технологиясига асосланган базавий мобил алоқа станцияларини модернизация қилиш, шунингдек 700 дан ортиқ 3G/4G технологиялари асосида фаолият кўрсатувчи таянч алоқа станцияларини кенгайтириш;
-
— FTTx/GPON технологияси асосида кенг полосали интернет тармоқларга уланиш портлари хажмини яна 1 миллионтага ошириш;
-
— магистрал тармоцнинг утказиш цобилиятини 4 бараварга, вилоят марказларига 400 Гбит/с гача, вилоят марказларига 40 Гбит/с гача етказиш;
-
— маълумотларни сацлаш ва кайта ишлаш марказини яратиш ва кенгайтириш лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
«O‘zbеktеlеkom» акциядорлик компанияси нафақат янги каналларни жорий қилиш, балки мавжуд бўлган барча тариф режаларини янгилаш билан ташқи канал сиғимини кенгайтириш, тезликни ошириш ва абонентлар учун трафик нархини пасайтириш бўйича ўз олдига қўйган масалаларни албатта амалга оширади. 2020 йилга режалаштирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши мамлакатимиздаги шаҳар ва қишлоқ ахоли пунктлари орасидаги телекоммуникация сифатининг тафовутни камайтиради. Бунинг натижасида бутун Ўзбекистон бўйлаб интернетга кенг полосали уланиш хизматларини МДҲ мамлакатлари даражасига кўтариш даражаси тезлаштириш режалаштирилган.
Мамлакатимизда телекоммуникация тизимини истиқболда такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сон Фармони билан тасдиқланган, 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида қайд этилган йўналишлар бўйича жадал суръатларда амалга оширилади.
2019 йил 10 март куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ҳаётининг қатор соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишиш жараёнида замонавий ахборот технологиялари тараққиётнинг муҳим шартларидан бири эканлиги ҳақида тўхталиб, рақамли технологиялар давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада одамларга катта қулайликлар яратиши, маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириши, ортиқча харажатларни камайтириши, энг асосийси, коррупцияга чек қўя оладиган инструмент эканлигини таъкидлади1.
Айнан мана шу танишиш жараёнида юртбошимиз телекоммуникация инфратузилмаси “рақамли шаҳар” концепциясининг асоси эканлигига алохида эътибор қаратди ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган усувор йўналишларни белгилаб берди.
Мамлакатимиз телекоммуникация тизимининг юқори малакали телекоммуникация инженерларига бўлган талаб ва эхтиёжи юқори. 2019 йил 30 август куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ташриф буюрди ва «...бу мактабни Мирзо Улуғбек номи билан ташкил этганимиз бежиз эмас. Бундан фахрланишингиз, буюк бобомизга муносиб бўлишингиз керак. Бунинг учун жуда катта интилиш, қунт, меҳнат зарур. Ватанимизга керакли етук мутахассислар бўлиб етишишингиз учун ҳамма шароитни яратиб берамиз»2 - деб таъкидлади.
Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 20 ноябрь куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ташрифи чоғида3 «... Бугун Ўзбекистон барча соҳаларда ўзини намоён этмоқда. Ўз вақтида ахборот технологияларига эътибор қаратганимиз яхши натижалар бермоқда. Битта дастурий маҳсулот давлатимизга қанча наф келтиради, коррупция, бюрократияни бартараф этади, одамларга қулайлик яратади» - деб таъкидладилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз телекоммуникация соҳасини ривожлантириш бўйича билдирган концептуал ғоялари ва белгилаб берган устувор вазифалар ҳамда фаолият йўналишлари асосида мамлакатимизнинг телекоммуникация тизимида изчил ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. https://president.uz/uz/lists/view/3440
-
2. https://president.uz/uz/lists/view/2838
-
3. https://president.uz/uz/lists/view/3083
"Экономика и социум" №11(78) 2020
Список литературы «O‘zbеktеlеkom» Акциядорлик компанияси фаолиятинингжорий холати ва уни такомиллаштириш истиқболлари
- https://president.uz/uz/lists/view/3440
- https://president.uz/uz/lists/view/2838
- https://president.uz/uz/lists/view/3083