Полистиролбетондан иссилик изоляцион - конструктив материал сифатида фойдаланиш
Автор: Убов А.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 7 (98), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада политиролбетон ишлаб чиқариш технологиясининг назарияси ва хусусиятлари тўғрисида умумий маълумотлар ҳамда иссиқлик изоляцион-конструктив полистиролбетоннинг мустаҳкамлиги, зичлиги, иссиқлик изолацияси ва енергия ютувчи хусусиятлари, енергия самарадорлиги, саноат ва фуқаролик қурилишида қўлланилиши ўрганилди.
Полистиролбетон, кўпчитилган полистирол грануласи, пенопласт, кимёвий қўшимчалар
Короткий адрес: https://sciup.org/140300561
IDR: 140300561
Текст научной статьи Полистиролбетондан иссилик изоляцион - конструктив материал сифатида фойдаланиш
Кириш қисми. Айни пайтда Ўзбекистон ишлаб чиқариш саноатининг фаол ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, барча интилишлар маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш, хорижий инвесторларни жалб қилиш ва тайёр рақобатбардош маҳсулотларни бошқа мамлакатлар бозорларига експорт қилишга қаратилган. Ҳар қандай ишлаб чиқариш иши сифатининг асосий кўрсаткичи маҳсулот ишлаб чиқариш шароитидир. Ўзбекистон республикаси кескин континентал иқлим ҳудудида жойлашганлиги туфайли, бино ва иншоотларнинг иссиқлик ўтказувчанлигига юқори талабларни қўяди. Ўзбекистонда Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Республикамизда рақобатбардош махсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суратларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилиши, тармоқни жадал ривожлантириш ва диверсификация цилиш учун цулай шарт-шароитлар яратиш, махаллий минерал хом ашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш ва қурилиш материалларини экспорт қилиш ҳажмларини ошириш мақсадида қабул қилинди. Ушбу қарорда полистиролли маҳсулотларнинг чиқиндиларини иккиламчи ишлаб чиқариш асосида энергия тежамкор полистиролбетонли деворбоп блоклар ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чициш буйича илмий-тадцицот ишларини олиб бориш туFрисида вазифалар белгиланди [1].
^улланилган материаллар(Materials). Полистиролбетон-бу паст зичликка ега булган енгил бетон булиб, купчитилган полистирол грануласи ёрдамида ишлаб чицарилади.
Полистиролбетонни тайёрлаш учун ишлатиладиган материаллар стандарт талабларига жавоб бериши ва белгиланган техник хусусиятларга ега полистиролбетон ишлаб чицаришни таъминлаши керак.
Полистиролбетон учун тулдирувчи сифатида купчитилган донадор полистирол грануласи ишлатилиши керак, бу суспензияли кўпикли полистиролнинг бир ёки кўп босқичли кўпикланиш маҳсулотидир. Шунингдек , чиқинди пенопласт маҳсулотларини майдалаш орқали олинган махсулот полистиролбетонга тўлдирувчи сифатида фойдаланишга рухсат берилади .
Купчитилган донадор полистирол грануласи таркибида 20 мм дан катта доналарнинг мавжудлигига йўл қўйилмайди, унинг намлиги оғирлиги буйича 15% дан ошмаслиги керак. Богловчи сифатида стандарт талабларига жавоб берадиган портландсемент ёки шлакли портландсемент ишлатилиши керак.
Полистиролбетон аралашмасидаги ҳаво миқдори нормаллаштирилмайди. Полистиролбетон аралашмасининг зичлигини камайтириш, ташиш ва қолипларга ётқизиш пайтида қисман ҳаво йуцотилиши туфайли хажмининг ортиши 7% дан ошмаслиги керак [2].
Мауаллий ва хорижий манбаларни таулил цилиш, турли хил хусусиятларига эга бўлган қурилиш материалларини яратиш зарурати туFилганлигига гувоулик беради.
Минерал тулдирувчилардан фарцли улароц, купчитилган полистирол тўлдирувчисининг миқдори масса билан емас, балки ҳажми билан белгиланади. Курилишнинг бугунги кундаги талаби зичлиги 100 дан 900 кг/м3 гача булган полистиролбетонга цизициш уЙFOтади. Битта материалда иссиқлик изоляцияси ва конструктив хоссаларнинг мавжудлилиги, қурувчиларга юк кўтарувчи хоссалари, товуш изолацияси, иссиқлик изолацияси ва ёнғиндан ҳимоя қилишнинг мақбул комбинациясидан фойдаланишга имкон беради [3].
Мауаллий ва хорижий манбаларни таулил цилиш орцали,турли хил хусусиятларига эга бўлган қурилиш материалларини яратиш зарурати туFилганлигига гувоулик беради. Курилишнингбугунги кундаги талаби зичлиги 100 дан 900 кг/м3 гача булган полистиролбетон блокларини ишлаб чиқарилиши ва ишлатилишига туртки бўлмоқда. Битта материалдаиссиқлик химоясива конструктив хусусиятларинингмавжудлилиги, қурувчиларга юк кўтарувчи хоссалари, иссиқлик химояси ва товушдан химояқилишнинг макбул комбинациясидан фойдаланишга имкон беради
Тадқиқотнинг мақсади зичлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги хусусияти паст бўлган деворбоп полистиролбетон хоссаларини тадқиқ қилиш. Полистиролбетон ишлаб чиқариш жараёнида кимёвий қўшимчалардан фойдаланиш бетоннинг хоссаларини узгартириш.
Иссиклик изоляцион-конструктив материаллар орасида кенг таркалган материаллар бу енгил бетонлардир. Енгил бетонлар анъанавий бетонга нисбатан оғирлиги ва қайта ишлаш харажатлари кам бўлган сабабли дунё бўйлаб тез ўсаётган материалдир. Турли хил енгил бетон турлари орасида, иссиклик изоляцион-конструктив полистиролбетон хоссаларини урганиш кизикарлидир, чунки унга кушиладиган хомашёнинг хусусиятларини, масалан, кўпчитилган полистирол грануласи ҳажмини ўзгартириш орқали бетоннинг хоссаларини ўзгартирилиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу бетонни туFридан-туFри курилиш майдончаларини узида ишлаб чикаришни амалга оширилиши мумкин полистиролбетон самарали иссиклик изоляцион-конструктив материал сифатида ишлатилиши мумкин бўлган материал, аммо бу материални узбекистонда, иссиклик изоляцион-конструктив материал сифатида ўрганилмаган. Шунга қарамай, қурилиш ишларида иқтисодий тежамкорлиги ва енергия самарадорлиги тамойилларининг мавжудлиги бугунги кунда бу бетонга булган талабнинг ортишига сабаб булмокда [4].
Тадқиқот усуллари (methods). Кўпчитилган полистирол гранулалариасосида олинган полистиролбетон композицион материал булиб,уни урганиш бетоннинг физик-механик, физик-кимёвий ва экспулатацион хусусиятлари, шунингдек унинг таркибий қисмларининг микраструктуравий,физикавий,минералогик хусусиятларини тахлил қилиш хар томонлама ёндашувни талаб қилади. Полистиролбетон блокларининг турли хусусиятларини назорат қилиш давлатлараро ГОСТ лар томонидан тақдим этилган тадқиқот усулларга мувофиқ амалга оширилади.Мақоламизда асосан полистиролбетон тўғрисида аввал қилинган илмий ишларни қиёсий ва тизимли тахлил қилиш методларидан фойдаланилган холда полистиролбетоннинг энергия самарадор биноларда қўлланишини муаммоларини урганилди.
Натижалар (Results). Тадқиқотлар натижаларига кўра, полистиролбетоннинг юқори функционаллиги бино ва саноат қурилиши соҳасида, тўсувчи деворларни қуришда полистиролбетон блокларидан фойдаланишга туртки бўлмоқда. Бу бетонни оддий бетон тури билан солиштирганда, полистиролбетон зичлиги, иссиқлик изоляция ва енергия ютувчи хоссалари, шу жумладан, катор афзалликларга ега.
Купчитилган полистирол грануласи бетоннинг хусусиятларига сезиларли даражада таъсир қилади, унинг ишлаб чиқарилишини яхшилайди. Полистиролбетон ишлаб чиқариш мос равишда оддий бетонни ишлаб чикариш технологияси кабидир. Полистиролбетон коришмаси тайёрланган
қолипларга қуйилади ва қотишини тезлаштириш учун иссиқлик камерасига юборилади. Тадқиқотларга кўра, полистиролбетондан тайёрланган турар-жой биноларининг деворлари қалинлиги 20 см бўлишига қарамай, деворларнинг юишончли ва юқори иссиқлик изоляциясини таъминлайди. Шу сабабли, полистиролбетондан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида деворбоп қурилиш материали сифатида фойдаланиш мақсадга муофиқдир, чунки хозирги кунда биноларда иссиқлик энергиясини тежаш масаласи долзарб хисобланади.
Иссиқлик изоляцион-конструктив полистиролбетоннинг қурилишда ишлатилишининг авзаллик томонлари.
-
> Полистиролбетон блокларни теришдаги коришманинг ^ажмини ғишт теришдаги қоришма ҳажмига нисбатан 70% гача камайтирилиши.
-
> Иссиклик утказувчанлик коэффициенти паст булганлиги сабабли иситиш тизимида кам энергия сарфига эришилади.
-
> Блокларнинг кирралари текис булганлиги учун горизонтал ва вертикал чоклар 3-4 мм дан катта бўлмайди бу эса ташқи муҳитдан кириб келувчи тўғридан-тўғри совуқ ҳаво массасини камайтиради.
-
> Полистиролбетон биологик мухитга, совукка ва оловга бардошли, товуш ўтказувчанлиги ва иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти паст. [5].
Қуйдаги 1-жадвалда ҚМҚ 2.01.04-2018 Қурилиш иссиқлик техникаси меъёрларида келтирилган тўсувчи конструкцияларнинг 2-даражали иссиқлик ҳимояси талабларини хисобга олган ҳолда 10 м2 девор юзасини 250х120х88 мм ўлчамдаги стандарт ғишт билан ўлчамлари 600х300х200 мм бўлган иссиқлик изоляцион-конструктив полистиролбетон блокларининг нархларини солиштириш кўрсаткичлари келтирилган.
Т/р |
Матераллар ўлчамлари ва номи |
Миқдор (дона/ 10м2) |
Нархи (дона/ сўм) |
Сарфланган умумий материаллар нархи. Сўм |
Материал -ларни териш харажат-лари (дона/ сўм) |
Ташиш харажат-лари умумий материал-лар нархини 5% |
Материал-ларнинг умумий нарх сўм |
1 |
250х120х88 оддий ғишт. 1,5 ғишт девор |
1320 |
950 |
1254000 |
400 |
62700 |
1844700 |
2 |
250х120х88 Оддий ғишт. 2,0 ғишт девор |
1700 |
950 |
1615000 |
400 |
80750 |
2375750 |
3 |
600х300х200 полистиролбе тон блок |
56 |
19000 |
1064000 |
4000 |
53200 |
1341200 |
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики биноларнинг девор элементини 250х120х88мм ўлчамли оддий ғишт ўрнига 600х300х200 мм
ўлчамдаги полистиролбетон блокларидан фойдаланиш орқали сарфланадиган маблағни 30-32 % қисқаришига сабаб бўлади.
Хулоса ва таклифлар(Conclusions). Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун унинг асосий тўсувчи қисмларида ишлатиладиган материалларнинг иссиқликдан изоляциялаш хоссаларини яхшилаш орқали эришиш мақсадга мувофиқдир. Полистиролбетон блокларидан фойдаланиш орқали юқори сифатли биноларнинг қурилиш вақтини қисқариши, қисқа муддатда катта натижага эришиш, иқтисодий жиҳатдан арзонлаштирилган бино ва иншоотларга эга бўлишга эришиш, бинонинг умрбоқийлигини узайтиришни таъминлаш билан бир вақтда, бинонинг ички ва ташқи замон талабларига жавоб бера оладиган даражада қуриб битириш имконини берадиган оптимал вариантларини беради.
Бундан ташқари, бу бетонни ишлатилиш ўрнига ва мақсадига қараб, керакли мустахкамликдаги бетонни тайёрлаш учун аралашмаларнинг таркибини турлича ўзгартиришимиз мумкин. Ушбу материалнинг юқори совуққа чидамлилиги уни Ўзбекистоннинг тоғли шимолий-шарқий ҳудудларидаги бино ва иншоотлар қуришда ишлатишга имкон беради. Қурилишда иссиқлик изоляцион-конструктив полистиролбетон блокларидан фойдаланиш атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтиради, экотизимнинг барқарорлигини сақлайди, қурилишда энергия самарадорликни таъминлайди ҳамда иқтисодий харажатларини камайтириш учун ишончли ечим бўла олади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майда ПҚ-4335-сонли “Қурилиш материаллари саноатида жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори. 6-12 б.
-
2. Ёқубов А.А., Мўминов А.Р. Полистиролбетон-энергоэффектиных теплоизоляционный материал. Международный научно-образовательный электронный журнал «ОБРАЗОВАНИЕ И НАУКА В XXI ВЕКЕ».Выпуск №8 (ноябрь, 2020).
-
3. Рахманов В.А., Козловский А.И. Современные аспекты экологической безопасности производства и применения полистиролбетона в строительстве. Строительные материалы. 2009. № 2. С. 6-9 с.
-
4. Садович М.А. Пенополистирольные композиции в строительных материалах. Результаты исследований и внедрения в строительство.Братск, 2002. 63-69 с.
-
5. Аксенов С.Е., Щелованова А.С., Домашникова Н.П. Экспериментальные исследования свойств полистиролбетона различного состава. Сборник статей Достижения, проблемы и перспективные направления развития теории и практики строительного материаловедения. Материалы десятых чтений РААСН / Казань – Пенза, 2006. - C. 95-98.
"Экономика и социум" №7(98) 2022
Список литературы Полистиролбетондан иссилик изоляцион - конструктив материал сифатида фойдаланиш
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майда ПҚ-4335-сонли "Қурилиш материаллари саноатида жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори. 6-12 б.
- Ёқубов А.А., Мўминов А.Р. Полистиролбетон-энергоэффектиных теплоизоляционный материал. Международный научно-образовательный электронный журнал "ОБРАЗОВАНИЕ И НАУКА В XXI ВЕКЕ".Выпуск №8 (ноябрь, 2020).
- Рахманов В.А., Козловский А.И. Современные аспекты экологической безопасности производства и применения полистиролбетона в строительстве. Строительные материалы. 2009. № 2. С. 6-9 с.
- Садович М.А. Пенополистирольные композиции в строительных материалах. Результаты исследований и внедрения в строительство.Братск, 2002. 63-69 с.
- Аксенов С.Е., Щелованова А.С., Домашникова Н.П. Экспериментальные исследования свойств полистиролбетона различного состава. Сборник статей Достижения, проблемы и перспективные направления развития теории и практики строительного материаловедения. Материалы десятых чтений РААСН / Казань - Пенза, 2006. - C. 95-98.