Профессиоанл таълим муассасаларида маънавий ва маърифий тарбия ишларини мониторинг илишнинг ўзига хос хусусиятлари

Автор: Тошов М.Ж.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 1-2 (80), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мазкур мақолада профессионал таълим муассасаларида маънавий ва маърифий тарбия ишларини мониторинг қилиш, мониторингнинг ўзига хос хусусиятлари, электрон мониторинг тизими, мониторинг қисмлари берилган. Электрон мoниторинг - маънавий ва маърифий тарбия ишларини узлуксиз кузатиб бориш тизими бўлиб, унинг натижалари ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналарнинг бошқарув қарорларини асослашга хизмат қилиши тавсия этилган. «Spiritual and enlightened upbringing» маънавий ва маърифий тарбия ишларини электрон мониторинг тизимининг ишлаб чиқилиши, касб-ҳунар мактабларида қўлланиши, ота-оналар, ўқитувчилар, ўқувчилар иштироки, уларни маънавий ва маърифий тарбия муаммоларига жалб этиш, маънавий ва маърифий тарбия ишларда фаолликларининг ошиши тўғрисида фикр-мулоҳазалар ўз ифодасини топган.

Еще

Профессионал таълим муассасаларида, маънавий ва маърифий тарбия ишлар, мониторинг, электрон мониторинг тизими, узлуксиз кузатиб бориш, ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар

Короткий адрес: https://sciup.org/140260271

IDR: 140260271

Текст научной статьи Профессиоанл таълим муассасаларида маънавий ва маърифий тарбия ишларини мониторинг илишнинг ўзига хос хусусиятлари

Таянч суз ва иборалар : профессионал таълим муассасаларида , маънавий ва маърифий тарбия ишлар, мониторинг, электрон мониторинг тизими, узлуксиз кузатиб бориш, уцитувчилар, уцувчилар, ота-оналар.

Ёш авлодни маънавий-ахло^ий тарбиялашда халкнинг бой миллий маданий-тарихий анъаналарига, урф-одатлари ^амда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш шахсни ҳар томонлама тарбиялаш ва камол топтиришнинг устуворлиги таъминлаш имконии беради.

Профессионал таълим муассасаларида маънавий ва маърифий тарбия ишлари цуйидагича олиб борилади:

  • -    маънавий ва маърифий тарбия ишлари режаси(йул харитаси)ни ишлаб чициш;

  • -    уцув йили учун ишлаб чицилган тадбирларнинг бажарилиши буйича цисоботларни цабул цилиш;

  • -    "Беш муцим ташаббус" доирасида касб-цунар мактабларида ташкил этиладиган тўгараклар фаолиятини маънавий тарбиянинг самарали ва таъсирчан машFулот ва тадбирлари билан бойитиш;

  • -    Профессионал таълим муассасаларида буюк маърифатпарвар сиймолар меросини тарFиб этишга царатилган "Ун икки ой - ун икки аллома" китобхонлик ойликларини утказиш;

  • -    ацоли, педагоглар, жамоатчилик, болалар орасида узлуксиз маънавий тарбия тизими самарадорлигини ўрганиш, баҳолаш ва такомиллаштиришга царатилган бир йилда икки марта ижтимоий суровномалар утказиш;

  • -    уцувчиларни она Ватанга муцаббат ва садоцат, давлат рамзларига цурмат руцида тарбиялашга царатилган янги ва таъсирчан шаклларини ишлаб чициш ва жорий цилиш;

  • -    угил болаларда мардлик, шижоат, миллий Fурур, цатъият, тадбиркорлик, орият, циз болаларда ибо, цаё, цаноат, мецнатсеварлик каби маънавий-ахлоций фазилатларни шакллантиришга царатилган тренинглар дастурларини ишлаб чициш ва амалга ошириш;

  • -    циз болаларда она Ватанга муцаббат, миллий гояга садоцат, мецнатсеварлик, жонкуярлик, оилапарварлик, ибо, цаё, нафосат, дид-фаросат, цаноат, вафодорлик, мецрибонлик, рацмдиллик, камтарлик, зийраклик, меҳмондўстлик, болажонлик, муросалилик, орасталик,

саранжомлик, хушмуомалалик, пазандалик каби малакаларни шакллантиришга ^аратилган тренинглар дастурларини ишлаб чикиш ва амалга ошириш;

  • -    республикадаги малакали дизайнер ва модельерларни кенг жалб этган холда болалар, усмирлар, ёшлар учун миллий асосдаги замонавий кийимлар тарFиботига багишланган хар фаслда "Янги мавсум либослари" республика курик-танлови ва кургазмасини ташкил этиш;

  • -    болаларда миллий мумтоз ижрога мухаббат уЙFотиш, уларга мос янги ашула ва рақслар яратишни рағбатлантириш учун "Мумтоз садолар", "Куйла ёшлигим", "Беғубор болалик", "Дилхирож" каби республика танловларига укувчиларни юбориш;

  • -    ташкилий-хукукий шаклларидан катъи назар барча таълим муассасалари, жумладан, таълим бошқа тилда олиб бориладиган мактабларда давлат тилига хурмат, миллий маънавий мерос ва кадриятларга кизикишни раFбатлантириш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, маънавий-маърифий тадбирлар дастурларини ишлаб чикиш ва амалга ошириш;

  • -    Узбекистон ёшлар иттифоки бошлангич ташкилотига ўқувчиларнинг маънавий фаоллиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш;

  • -    мактабдан ташкари таълим муассасалари, "Баркамол авлод" марказлари таркибидаги тугараклар фаолиятига укувчилар иштирокини таъминлаш;

  • -    укувчи ёшларни миллий хунармандчилик, замонавий касб-хунар сирларини урганишга рагбатлантириш, "Устоз - шогирд" анъаналарини тиклаш харакатини амалга ошириш;

  • -    "Узбекистон- менинг бахтим, менинг келажагим!" деб номланган 1 босқич ўқувчилари ўртасида иншолар танловини ўтказиш, энг яхши иншо намуналарини чоп этиш ва муаллифларини раFбатлантириш;

  • -    укувчилар учун маънавий ибрат тимсоли булиб хизмат киладиган тарихий ва замонавий кахрамонлар образлари акс этган театр ва кино асарларида иштирокини таъминлаш, ўқувчиларнинг бадиий адабиёт намуналарини яратиш;

  • -    миллий уйинлар, спорт мусобакалари мазмунини миллий тарбия рухи билан бойитиш, унинг миллий Fурур, орият, халоллик, мардлик, ирода каби фазилатлар асосида ўқувчиларни бирлаштириш шаклларини ишлаб чиқиш, миллий ва жамоавий спорт ўйинлари спартакиадаларини ташкил этиш;

  • -    аждодларимизнинг бой маънавий меросини ахлокий фазилатлар мажмуи бўлган миллий тарбия анъаналари, воситалари, шаклларини урганиш максадида мамлакатимиз худудларига этнопедагогик экспедицияларни ташкил этиш;

  • -    "Миллий тарбия ва замон" мавзусида хар йили бир марта республика илмий-методик конференциясига иштирокчиларни таъминлаш.

профессионал таълим муассасаларида маънавий ва маърифий тарбия ишларини электрон мониторинг тизими мотивацион, когнитив, рефлексив -операционал ва натижадорликни баҳолаштаркибий қисмларида админстратор, укитувчи, ота-она ва укувчи учун ишлаб чикиш тавсия этилади.

Мотивацион қисм мазмунида электрон дастурнинг мақсади маънавий ва маърифий тарбия ишларини мониторинг қилишдеб белгиланди ва ўз навбатида маънавий ва маърифий тарбия ишлар натижаларигакўрсата олишларига эришишдир.

Когнитив цисм мазмунида маънавий ва маърифий тарбия ишлар ташкилий, таҳлил ва ташхислаш, амалга ошириш ҳамда умумлаштириш ва оммалаштириш боскичларида амалга оширилиши инобатга олинган.

Рефлексив-операционал цисм мазмунида маънавий ва маърифий ишлар дастурлари, шакллари, методлари ва воситаларини уз ичига олади.

Натижадорликни бацолаш цисми касб-хунар мактабларида маънавий ва маърифий тарбия ишларнинг мажмуавий мезони ва курсаткичларини уз ичига олади.Мезон (юнон. kriterion - мулохаза учун восита) - бахолаш амалга оширилиши асосидаги белги, ниманидир аниқлаш ёки таснифлаш; баҳо ўлчови. Мезон, одатда, кўрсаткичлар орқали ифодаланади [3, 6].

Курсаткичлар - кузатувчилар цайд цилиши мумкин булган натижалар.Курсаткич белгилари: диагностик, ишончлилик, мажмуавийлик.

Баҳолаш фаол таълим жараёнини тузатиш ва бошқаришда катта аҳамиятга эга, чунки у таълим мақсадлари билан белгиланади ва ўз навбатида ўқув жараёнини тартибга солувчи вазифасини бажаради[2].Бахолаш мезонлари - бу маънавий ва маърифий тарбия ишларни бошқаришнинг асосий механизми ҳисобланиб, баҳолашнинг асосий вазифаси - алоцани урнатиш, яъни олинган натижаларни кутилган натижалар билан таққослашдан иборатдир. Қайта алоқа, айниқса, кўникмаларни ривожлантиришда жуда муҳим, чунки у сизга бу ёки бошқа ҳаракатлар қанчалик аниқ бажарилганлигини аниқлашга ва керак бўлганда ўқув жараёнига тузатишлар киритишга имкон беради. Қуйидагиларга эътибор царатиш лозим:

  • -    бахолаш битта воцеа эмас, балки давом этадиган жараён;

  • -    бахолаш тизими уцувчиларга уз маънавий ва маърифий тарбиясини турли йуллар билан намойиш этиш имкониятини беради;

  • -    бахолаш, ацлий цобилият ёки фактларни туплаш эмас, такомиллаштириш воситаси булиб цолади;

  • -    маънавий ва маърифий тарбия ишларга киритилган бахолаш ўқитувчиларга ўқувчиларининг эҳтиёжлари тўғрисида кўпроқ маълумот олиш ва маънавий ва маърифий тарбия ишлар жараёнини такомиллаштириш учун уцув жараёнини мослаштириш имконини беради;

  • -    профессионал таълим муассасаларида маънавий ва маърифий тарбия ишлар даражаларини аницлаш имконияти яратилди.

  • -    профессионал таълим муассасаларида маънавий ва маърифий тарбия ишларини электрон мониторинг тизими админстратор, уцитувчи, ота-она ва ўқувчи учун ишлаб чиқилиши мазкур тизимнинг назорат қилиш имконини беради.

  • -    «Spiritual and enlightened upbringing» маънавий ва маърифий тарбия ишларини электрон мониторинг тизими - уцитувчилар, уцувчилар, ота-оналар, таълим муассасалари маъмуриятлари ҳамда таълимни бошқариш органлари вакиллари учун ягона электрон таълим муҳитини ишлаб чицувчидир.Электрон дастур мах,сулоти - таълим муассасалари маънавий ва маърифий тарбия ишларининг электрон ҳужжат айланиш имкониятларини ва таълим жараёнининг барча иштирокчилари ўртасида ижтимоий тармоқ воситаларини бирлаштирадиган автоматлаштирилган таълим ахборот тизими. Фаолиятнинг мух,им йуналишлари:

  • -    маънавий ва маърифий тарбия ишларинимодернизацияцилиш;

  • -    таълим жараёнида ахборот коммуникация технологиялари (АКТ)

интеграцияси;

- «Уцитувчи - уцувчи - ота ёки она» интерактив коммуникациясини ривожлантириш;

  • -    ахборот алмашинишнинг ягона мух,итини жорий этиш;

  • -    мактаб экотизимини яратиш ва хизмат курсатиш;

  • -    масофавий таълим учун имкониятларини яратиш (2-жадвалга царанг):

2-жадвал.

«Spiritual and enlightened upbringing»маънавий ва маърифий тарбия ишларини электрон мониторинг тизими намунаси

Электрон дастур ойналари

Электрон дастур вазифалари

1.

“Ўқитувчиларга” ойнаси

таълим муассасаси маънавий ва маърифий тарбия ишларининг харитаси: маъмурият ходимлари, алоқа учун маълумотлар, янгиликлар, ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, эълонлар, фотогалерея ва форум

2.

“Ота-оналарга” ойнаси

ўқувчининг маънавий ва маърифий тарбия ишларидаги иштироки, турли танловлар, танловларнинг жорий ва якуний ютуқлари кузатиб борилади

3.

“Ўқувчиларга” ойнаси

танловлар жадвали, танлов талаблари, танлов муддати, танлов шарҳлари

4.

“Давлат органларига” ойнаси

“Статистик маълумотларини тўплаш” рукни ишлаб чиқилади ва статистик ҳисоботлар йиғилади

Хулоса қилиб айтганда, юқорида тавсия этилган «Spiritual and enlightened upbringing» маънавий ва маърифий тарбия ишларини электрон мониторинг тизимининг ишлаб чиқилиши, касб-ҳунар мактабларида қўлланиши, ота-оналар, ўқитувчилар, ўқувчилар иштироки, уларни маънавий ва маърифий тарбия муаммоларига жалб этиш, маънавий ва маърифий тарбия ишларда фаолликларининг ошишига олиб келди.

Маънавий ва маърифий тарбия ишлар соҳасида таълим муассасаси ва педагоглар фаолиятини таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиш имконини беради. Тарбиявий фаолиятга тегишли бўлган давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ тартибот идоралари, ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмаларини биргаликдаги фаолиятини кўрсатади. Ўқувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқари тадбирлардаги иштирокини таъминлаб беради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сон қарори.

  • 2.    Критерии оценивания для учебных задач. Электронный ресурс: https://sites.google.com/site/uzadacha/kriterii-ocenivania-dla-ucebnyh-zadac. Дата обращения: 01.08.2019.

  • 3.    Мамчур A.M. Гуманитаризация высшего образования курсантов вузов. – Саратов: СВИРХБЗ, 2011. – 496 с.

  • 4.    Мониторинг.                Электрон                ресурс:

  • 5.    Мониторинг        программ.        Электрон        ресурс:

  • 05.05.2020.
  • 6.    Полонский В.М. Словарь по образованию и педагогике. – М.: Энциклопедия, 2004. – 512 с.

Мониторинг. Дата обращения: 05.05.2020.

Мониторингпрограмм.    Дата обращения:

"Экономика и социум" №1(80) 2021

Список литературы Профессиоанл таълим муассасаларида маънавий ва маърифий тарбия ишларини мониторинг илишнинг ўзига хос хусусиятлари

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги "Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1059-сон қарори.
  • Критерии оценивания для учебных задач. Электронный ресурс: https://sites.google.com/site/uzadacha/kriterii-ocenivania-dla-ucebnyh-zadac. Дата обращения: 01.08.2019.
  • Мамчур A.M. Гуманитаризация высшего образования курсантов вузов. - Саратов: СВИРХБЗ, 2011. - 496 с.
  • Мониторинг. Электрон ресурс: https://ru.wikipedia.org/wiki/Мониторинг. Дата обращения: 05.05.2020.
  • Мониторинг программ. Электрон ресурс: https://ru.wikipedia.org/wiki/Мониторингпрограмм. Дата обращения: 05.05.2020.
  • Полонский В.М. Словарь по образованию и педагогике. - М.: Энциклопедия, 2004. - 512 с.
Статья научная