Педагогик мониторинг: тарих, тахлил ва замонавийлик
Автор: Турсунбоева Ю.Р.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақоладапедагогик мониторинг таълим жараёнининг барча иштирокчиларини таълим хизматлари сифати, таълим-тарбия жараёнининг моддий-техник таъминоти, таълим бошқарувининг ҳуқуқий-меъёрий, стратегик, технологик, ташкилий жиҳатларининг ҳолати, ривожлантириш бўйича йўл харитаси тузилганлиги, такомиллаштириш бўйича тизимли сифатли маълумотлар билан таъминлайдиган жараён эканлиги ҳақида сўз боради.
Менежмент, таълим, ишлаб-чиқариш, мониторинг, ёндашув, тараққиёт, сифат такомиллашув
Короткий адрес: https://sciup.org/140289070
IDR: 140289070
Текст научной статьи Педагогик мониторинг: тарих, тахлил ва замонавийлик
Мониторинг. Бугунги кунда илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчиларнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири таълим мақсадларига эришилганликнинг мониторингини ташкил этиш, такомиллаштириш ва унинг индикаторларини белгилаш бўйича замонавий модел ва технологияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Мониторинг тушунчасининг бир қатор изоҳлари мавуд бўлиб, [монитор+ингл. ing – ҳаракат номи қўшимчаси] бирон-бир жараённи унинг кутилган натижа ёки дастлабки тахминга мувофиқлигини аниқлаш мақсадидадоимий кузатиб боришни билдиради [3].
Демак таълим сифати мониторинги деганда таълим олувчиларнинг билимларни ўзлаштириш даражаси, кўникманинг шаклланганлиги ва амалиётга жорий этиш малакаси ўз меҳнат ёки педагогик фаолияти давомида уларни қўллай олишини кузатиш ва таҳлил қилишдир.
Мониторинг атамаси илк маротаба Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1972 йил июнь ойидаги Стокгольм конференциясини ташкил этиш арафасида «назорат» атамасига муқобил сифатида ишлатила бошлаган.Мониторингнинг яхлит тизим сифатидаги элементлари Р.Манн, В.Д.Федеров, К.С.Бурдин тадқиқотларида таърифлаб, асослаб берилган. Академик Р.Ҳ.Джўраев мониторинг – таълим тизими ёки унинг алоҳида элементлари тўғрисида асосли хулосалар чиқариш, хохлаган вақтда унинг ҳолатини баҳолаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи маълумот билан таълим тизими бошқарувини таъминлаш мақсадида ахборот йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш, деб таърифлайди .
Р.Ш.Аҳлидиновнинг таъкидлашича, «мониторинг инглизча атама бўлиб, «узлуксиз кузатиш» деган маънони англатади. Шунингдек, олим мониторингга ижтимоий бошқарув назариясида энг муҳим, бошқарув соҳасидаги нисбатан мустақил бўғин сифатида қарайди ҳамда таълим мониторинги доирасида педагогик фаолият натижалари юзага чиқарилади ва баҳоланади» – деб изоҳ беради .
Ш.Қурбонов, Э.Сейтхалиловлар «Таълим сифатини бошқариш» номли китобида: ижтимоий бошқарув назариясида мониторинг бошқарув циклидаги ғоят муҳим, нисбатан мустақил бўғинлардан бири эканлигини таъкидлайди. Шу билан бирга, амалга оширилган бошқарув, ташкилий-методик ва педагогик фаолият мониторинг доирасида аниқланади, таҳлил қилинади ва баҳоланади, деб таъкидлайди. Шунингдек, таълим сифати мониторинги – таълим сифати ҳолатини ва ўзгаришларни, уни баҳолаш ва башоратлашни кузатишга йўналтирилган мажмуавий тизим деб изоҳ берилган .
Г.М.Коджаспирова томонидан тузилган педагогик луғатда таълимда мониторинг – таълимнинг маълум бир жараёнини кутилаётган натижа ва дастлабки мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида доимий кузатиш деб таъриф беради.
Бугунги кунда мониторинг – таълим бошқарув тизимини сифатли ахборотлар билан таъминлайдиган такомиллашган восита ҳисобланади. Педагогик мониторингнинг турларини таҳлил қиладиган бўлсак, дидактик мониторинг, тарбиявий мониторинг, бошқарув мониторинги, ижтимоий-психологик мониторинг мавжудлигини кўришимиз мумкин.
Бизнинг фикримизча, таълим сифати мониторинги – таълим мақсадлари ва эришилган натижаларнинг ўзаро мувофиқлигини ҳамда уларга таъсир этган омилларни аниқлаш, таълим-тарбия жараёнини коррекциялаш ва кейинги ҳолатларни тахминий прогнозлаш имконини берувчи педагогик жараён ҳисобланади.
Демак, педагогик мониторинг таълим жараёнининг барча иштирокчиларини таълим хизматлари сифати, таълим-тарбия жараёнининг моддий-техник таъминоти, таълим бошқарувининг ҳуқуқий-меъёрий, стратегик, технологик, ташкилий жиҳатларининг ҳолати, ривожлантириш бўйича йўл харитаси тузилганлиги, такомиллаштириш бўйича тизимли сифатли маълумотлар билан таъминлайдиган жараён ҳисобланади.
Таълим сифати мониторинги классификация даражаси ва амалга ошириш хусусиятига, шаклига, турига, функциясига, объектига, моделига, даврийлигига, ташкилий шакллари, муносабати ва мақсадига кўра амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
Таълим сифати мониторинги педагогик тизим фаолияти, ҳолати ва унинг ривожланишини прогнозлаш тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тўғри қарор қабул қилиш имконини берувчи фаолият тури ҳисобланади. Шу билан бирга, мониторинг ижтимоий бошқарув назарияси тизимида ўзига хос муҳим ва мустақил бўлган бошқарув циклининг бўғини ҳисобланади. Таълим сифати мониторингида амалга оширилган педагогик фаолият натижалари аниқланиб, баҳоланилади, бу жараённинг ўзига хос бўлган энг муҳим жиҳати, педагогик тизимнинг якуний натижаларининг қўйилган мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ўзаро қайта алоқанинг ўрнатилишидадир. Ҳар доим ҳам кутилган натижа учун қўйилган мақсад билан фаолият натижаси бир-бирига мос келмаслиги мумкин. Мазкур ҳолат, мақсадга эришмаслик, мақсаддан четлашиб кетиш сабаблари, йўналишларини тўғри ва аниқ баҳолаш имконини беради. Мақсадга эришилмаганликнинг сабаблари кўп ҳолларда педагогик тизимга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи бир қатор омилларга боғлиқ бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
-
1. Болонская декларация. Зона европейского высшего образования. Совместное заявление европейских министров образования. г.Болонья, 19 06.1999 г.
-
2. Вахобов М.М. Умумий ўрта таълим тизимида таълим сифати
мониторингини олиб боришнинг моделлаштириши. Докторлик диссертацияси,Тошкент, 2016. 260-бет.
-
3. Қобилов Ш. Иқтисодиёт назарияси . Тошкент, 2013. 778- б./41
-
4 Маёров А.Н. Мониторинг в образовании. – М.: Интеллект-Сентр,2005 – 424 с.
-
5. Джураев Р.Х., Умирзаков Б.М., Турдахматов А.А.,
-
6. Жўраев Р., Юлдашев М., Рахманқулова Н., Бахрамов А., Закиров А., Педагог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш механизмини такомиллаштириш. – Тошкент.: Адабиѐт учқунлари, 2014. – 159 б.
-
7. Коджаспирова, Г. М. Педагогика : учебник для академического бакалавриата / Г. М. Коджаспирова. — 4-е изд., перераб. и доп. — Москва : Издательство Юрайт, 2019.
Исмоилов Д.И. Корпоратив тармоқлардаги хизматлар сифатини мониторинг килиш усуллари ...
"Экономика и социум" №12(91) 2021
Список литературы Педагогик мониторинг: тарих, тахлил ва замонавийлик
- Болонская декларация. Зона европейского высшего образования. Совместное заявление европейских министров образования. г.Болонья, 19 06.1999 г.
- Вахобов М.М. Умумий ўрта таълим тизимида таълим сифати мониторингини олиб боришнинг моделлаштириши. Докторлик диссертацияси, Тошкент, 2016. 260-бет.
- Қобилов Ш. Иқтисодиёт назарияси. Тошкент, 2013. 778- б./41 4МаёровА.Н.Мониторингвобразовании.-М.:Интеллект- Сентр,2005 - 424 с.
- Джураев Р.Х., Умирзаков Б.М., Турдахматов А.А., Исмоилов Д.И. Корпоратив тармоқлардаги хизматлар сифатини мониторинг килиш усуллари..
- Жўраев Р., Юлдашев М., Рахманқулова Н., Бахрамов А., Закиров А., Педагог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш механизмини такомиллаштириш. - Тошкент.: Адабиѐт учқунлари, 2014. - 159 б.
- Коджаспирова, Г. М.Педагогика: учебник для академического бакалавриата / Г. М. Коджаспирова. - 4-е изд., перераб. и доп. - Москва: Издательство Юрайт, 2019.