Таълимда замонавий ахборот технологияларини ўллашнинг аамияти
Автор: Абдуллаева Н., Маъмурова Ф., Тожимуродов Н.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-1 (83), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада олий ўқув юртлари талабаларини ўқитишда ва уларни қўллашда ахборот технологияларининг аҳамияти таҳлил қилинган. Талабанинг таълимда ақлий, ахлоқий, жисмоний ва психологик жихатдан ривожланиш жараёнида компютер технологиялари, тармоқ, интернет ва мультимедияни ўрни ўрганилган
Таълим-тарбия, ақлий, ахлоқий, жисмоний, психологик, ахборот технологиялари, узлуксиз малака ошириш
Короткий адрес: https://sciup.org/140260424
IDR: 140260424
Текст научной статьи Таълимда замонавий ахборот технологияларини ўллашнинг аамияти
Мустақил
давлатимизда
ахборот-телекоммуникация
технологияларининг жадал суратлар билан ривожланиб бориши глобал ахборот жамятида Ўзбекистон Республикаси ҳам муносиб ўрин эгаллашига катта таъсир кўрсатмоқда. Талаба ёшларга таълим–тарбия бериш, уларни ақлий, ахлоқий, жисмоний, психологик жиҳатдан ривожлантириш тизимини ҳал қилишни тақозо этмоқда. Шу ўринда халқ тизими ва олий таълим соҳасида олиб борилаётган бир қатор ишлар ва жорий қилинаётган янги йўналишларни таъкидлаб ўтиш жоиздир. Бунга биз бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлган таълим соҳасидаги замонавий талабларига жавоб бера оладиган дарсларни ташкил этиш, таълимни компьютерлаштириш, кенг маънода эса уни ахборотлаштириб, ўрганиш учун зарур ахборотни танлаш , уни таълим шаклига солиш ҳамда бу ахборотни талабаларга ўрганиш, ўзлаштириш, тушуниш ва эслаб қолиш учун бериш мақсадида ахборот технологияларидан фойдаланиш, мутахассисларнинг умумий маълумоти ва касбий тайёргарлигининг сифатини ошириш учун жаҳон андозаларига жавоб берувчи ахборот технологияларини таълим жараёнига тадбиқ этишимиз муҳим аҳамият касб этади. Замонавий информацион технологиялар бу ахборот устида бажариш мумкин бўлган замонавий технологиялардир. Замонавий информацион технологиялар: компьютер технологиялари, тармоқлар, интернет, мультимедиялардир.
Таълим жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш таълимнинг мазмуни, шакллари ва усулларини ўзгаришига кучли таъсир кўрсатади.Бу ўзгаришларнинг натижаларини қуйидагича таърифлаш мумкин:
-
> Маълум фанлар туплами буйича билим куникмалар олишни назарда тутувчи анъанавий ёндашув ўрнини таълимга интеграцион ёндашув эгалламоқда;
-
> Дунёни билиш анъанавий урганиш йули билан эмас, балки унинг моделини тузиш орқали амалга оширилади.
-
> Шунчаки билим ва куникма олиш эмас,балки билим ва куникма олиш жараёнида талабанинг шахсини шакллантириш таълимнинг мақсадига айланади.
-
> Шахсга йуналтирилган ёндашув урнини талабага нисбатан индивидуал психологик ёндашув эгаллайди.
-
> Оммавий ахборот восталарида информацион технологияларни қуйидаги гуруҳлари мавжуд:
-
> Нашриётда замонавий информацион технологиялар.
-
> Радиода замонавий информацион технологиялар.
-
> Телевидениеда замонавий информацион технологиялар.
Интернет технологияларининг яратилиши турли манбалардан тез ва осон йўл билан ахборот олиш имкониятларини ҳамма учун оддий фуқаролардан тортиб йирик ташкилотларгача мисли кўрилмаган даражада ошириб юборди.
Давлат муассасалари, фан-таълим муассасалари, тижорат корхоналари ва алоҳида шахслар ахборотни электрон шаклда яратиб сақлай бошладилар.Бу муҳит аввалги физикавий сақлашга нисбатан ката қулайликлар яратади:сақлаш жуда ихчам,узатиш эса бир зумда юз беради ва тармоқ орқали бой маълумотлар базаларига мурожаат қилиш имкониятлари жуда кенг.Ахборотлардан самарали фойдаланиш имкониятлари ахборот миқдорининг тез кўпайишига олиб келди.Бу албатта оммавий ахборот ва ҳамма билиши мумкин бўлган ахборот ҳақида гап боганда ўта ижобий ҳол ҳисобланади.
Таълим жараёнида ахбороттехнологиясидан фойдаланиш суръати,даражаси ва самародорлиги бу технологиядан таълим жараёнида оқилона фойдаланишга ўқитувчиларнинг педогогик маҳорати ҳамда талабаларнинг компьютерни билишига,билим олиш,уни тушуниш,ўзлаштириш ва эслаб қолиш учун информатикадан фойдалана олиш интеллектуал имкониятларига боғлиқ бўлади.
Таълим тизимини қайта қуриш,энг аввало,таълим ходимларини,ўқитувчиларни “қайта қуриш”ни тақозо этади. Ахборот жамиятига ўтилиши билан талабалар фаолияти янгича мазмун ва аҳамият касб этади. Ахборот жамиятининг асосий бойлиги –билимнинг аҳамияти,қиммати ,унинг амалда қўлланилишига тўғри пропорционал бўлади.Билимларни ўзлаштириш таълим тизими орқали амалга оширилади.
Таълим жараёнида асосий фаолият кўрсатувчи шахс –ўқитувчи ҳисобланади.Ўқитувчи фаолияти Янги ижтимоий маъно касб этади. Бу фаолият ахборот жамиятини кўп жиҳатдан белгилайди.
Ўз ривожланишининг ахборот босқичига ўтишда жамият таълим олдига қўйган вазифаларни амалга ошириш учун педагогик фаолиятни такомиллаштириш зарур.педагогик маҳорат ижодий фаолиятнинг энг мураккаб турларидан биридир.у ҳозирги илмий билимларнинг жуда катта тўпламига таянади,мустақил фикрлаш ва хулқ-атвор маданиятини тақозо этади.Педагогик фаолиятда Фан ва маданиятни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш учун педагогнинг илмий-маданий салоҳиятини узлуксиз бойитиб бориш зарур. Шу боис ўқитувчилар малакасини узлуксиз ошириш уларнинг компьютер билимларини тизимли ўзлаштириш,чет тилларини ўрганиш,педагогик семинар ва тренингларниташкил этиш,ўқитувчилар фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашиш,даврв суҳбати ва кенг муназаралар ташкил этиш ҳаётий муҳим ахамият касб этади.
Шу билан биргаликда таълим тизимини ўзлаштиришга асосланган алоқа усули сифатида шакллантириш билан боғлиқ ўзгаришларни амалга ошириш зарур. Педагогик жараён марказига айнан билиш жараёнлари қўйилиши лозим. Материални баён этиш эмас, балки мультимедия билан ишлашда тўғри йўналишини белгилаш ўқитувчининг бош вазифасига айланади. Ахборот технологиялари олий ўқув юртларини маънавий-маърифий, маданий ва илмий марказлар билан бирлаштиради,таълимга индивидуал ёндашувни ҳамда фаолиятмаромин таъминлаган ҳолда компьютер таълим дастурларидан фойдаланиш имконияти яратилади. Интернет тизими орқали турли маълумот базаларига –кутубхоналар, музейлар ва ҳоказоларга уланиш мумкин. Электрон дарсликлар, луғатлар ва қомуслар тузилди, масофадан туриб таълим олиш ҳамда билимларни текширишнинг компьютерлаштириш имконияти пайдо бўлди.
Таълимда замонавий ахборот технологияларини қўлланилиши таълимнинг ахборотлашуви жараёнида педагогик маҳоратни ошириш зарурияти фаол ривожланаётган пелагогик информатиканинг шаклланишига туртки бўлди. Мазкур стратегик вазифалар билан бир қаторда, педагогик информатика тактик йўсиндаги вазифалар-таълимни ахборот билан таъминлаш, Янги технологиялар негизида индивидуаллаштирилган таълим методикасини ишлаб чиқиш, ўқувчи ва талабаларнинг компьютер саводхонлигини шакллантириш ва такомиллаштириш вазифаларини ҳам ҳал қилади.
Юқорида баён қилганларимиздан маълум бўладики, замон талабларига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлашимиз учун биз таълим-тарбия жараёнида илғор педагогик технологиялар ҳамда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланишни мустаҳкам ўзлаштирилишига эришмоғимиз даркор.
Адабиётлар:
-
1. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятнинг кундалик қоидаси бўлиши керак. –Т., 2017
-
2. Абдувалиева М.И. Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг касбий мослашувини шакллантириш ва ривожлантириш. Пед фан. номз. дис. автореф. Т.: 2008.
-
3. Абдуллаева К.М. Махсус фанларни ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини шакллантиришнинг методик асослари. Пед. фан. номз. дис. автореф. – Тошкент. – ТДТУ. - 2006.
-
4. Авезов Ш. Касб-щунар коллежларда амалий-касбий таълим методикаси. Ўқув методик қўлланма.1,2,3 қисмлар. - Тошкент.: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, 2003 – 150
-
5. Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. – Т.: ТДПУ, 2003.
"Экономика и социум" №4(83) ч.1 2021
Список литературы Таълимда замонавий ахборот технологияларини ўллашнинг аамияти
- Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятнинг кундалик қоидаси бўлиши керак. -Т., 2017
- Абдувалиева М.И. Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг касбий мослашувини шакллантириш ва ривожлантириш. Пед фан. номз. дис. автореф. Т.: 2008.
- Абдуллаева К.М. Махсус фанларни ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини шакллантиришнинг методик асослари. Пед. фан. номз. дис. автореф. - Тошкент. - ТДТУ. - 2006.
- Авезов Ш. Касб-щунар коллежларда амалий-касбий таълим методикаси. Ўқув методик қўлланма.1,2,3 қисмлар. - Тошкент.: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, 2003 - 150
- Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. - Т.: ТДПУ, 2003.