Техника олий ўув юрти талабаларини хорижий тилда ёзувга ўргатишнинг долзарб муаммолари
Автор: Якубова Л..
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада техника олий ўқувюрти талабаларини хорижий тилда ёзувга ўргатишнинг долзарб муаммолари ва малакаларини ивожлантириш ҳақида сўз боради.
Лексика, лингвистик қийинчиликлар, экстра лингвистик қийинчиликлар, ёзув техникаси, нутқ фаолияти
Короткий адрес: https://sciup.org/140293041
IDR: 140293041
Текст научной статьи Техника олий ўув юрти талабаларини хорижий тилда ёзувга ўргатишнинг долзарб муаммолари
Бугунги кунда хорижий тилларни жадал ўргатиш мустақил Ўзбекистонда умумхалқ эҳтиёжига айланди ва давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ҳозирги пайтда чет тили таълими турли мутахассислар тайёрлаш тизимининг муҳим қисмига айланганлиги ва бирор бир чет тилини билиш олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тугатаётган мутахассис учун муҳим эканлиги барчага маълум.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги шарофати билан жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ўртасида ривожланиб бораётган ижтимой-сиёсий, илмий-техникавий ва маданий дипломатик алоқаларнинг тобора ошиб бораётганлиги, мамлакатимизда турли хорижий қўшма-корхоналарнинг фаолият кўрсатиши ва кўпгина элчихоналарни очилишида хорижий тил ёзувининг аҳамияти ҳам ўз ҳиссасини турли хил соҳаларда қўшаётганлиги кундалик ҳаётимизда яққол кўзга ташланиб турибди.
Нутқ фаолиятларидан бири бўлган ёзма нутққа оид ўнлаб илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган, ўқув-услубий қўлланмалар, олий ўқув юрти талабалари учун илмий мақолалар ёзилган, ҳар бир дарсликда ёзув малакасига оид бажариш учун ёзув машқлар берилган бўлиб, бу талабаларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш, уларга фан асосларидан чуқур билим бериш, уларда замонавий дунёқарашни шакллантириш ва кенгайтириш, уларни эстетик тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.
Чет тилининг, жумладан инглиз тили ўқитиш методикасида ёзувни ўргатишга доир илмий тадқиқотларда қимматли фикрлар баён этилган (Ж.Ж.Жалолов, Г.Махмудова ва С.Ёқубова, TH.Anderson and K.Forrester, J.A.Hefferman.). Ёзув малакасининг психологик ва психофизиологик хусусиятлари, ёзув техникасига доир машқлар ҳам бор бўлиб, бу борада чэт эл олимлари томонидан турли тадқиқот ишлари олиб борилган. (Nala Nola Bacha “Testing Writing in the EFL Classroom, Student Expectation”, Oleg Tarnopolsky “A case for Writing Skills Development”.).
Ёзма нутқнинг компонентига ўқиш ва
ёзув киради. Ёзув-ёзма нутқнинг
ажралмас компонентидир.У орқали маълумот алмашилади ва узоқ вақт сақланади. Ёзув таълимнинг ҳамма босқичларида ёрдамчи аҳамиятга эга бўлиб, гапириш, тинглаб тушуниш, ва ўқиб тушуниш ва ёзув кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш воситаси вазифасини бажарган.
Ёзув- деганда нутқда тил белгиларини қайд қилиш тушунилади. Ёзувни ўргатганда ҳарф, ҳарф бирикмалари орқали сўзлар, гаплар тузиш, фикрни ёзма баён қилиш ўрганилади.
Шу нуқтаи назардан ёзув мазмунига графика, орфография, пунктуация ва улар орқали фикрни ёзма баён қилишдан иборат. Бироқ инглиз тилини ўрганаётган ўзбек тили аудиториясини назарда тутган ҳолда амалга оширилган илмий ишлар кам қилинганлиги сир эмас. Бугунги ахборот технологиялари тараққий этган бир даврда талабанинг хорижий тилда ёзувга ўргатиш, керак ахборотни ёзув орқали ифода қилишга ўргатиш масаласи кам ишланган муаммолардан бири эканлиги маълум бўлди. Хусусан, бу масала билан боғлиқ:
I.Лингвистик қийинчиликлар: (фонетик, лексик, грамматик). 1
-
1.1. Фонетик қийинчиликлар: сўзни тўғри ёзишда тингловчилар
товушларни мазмунини фарқлашдаги қийнчиликлар масалан: write-right/kid-kit /board-boat-bought /mete-meet /
-
1.2. Лексик қийинчиликлар, яъни омофонлар, омографлар ва ҳ.к;
масалан: steal-steel-stele/extend-extent/eat-it/three-tree/sleep-slip/
-
1.3. Грамматик қийинчиликларни бир-биридан ажрата олиш;
-
1.4. Нутқнинг монологлик, диалоглик хусусиятларини ҳисобга олиш;
-
1.5. Стилистик қийинчиликлар-нутқни шева ёки адабий тилга таъллуқлилигини ҳисобга олиш.
-
II. Экстралингвистик қийинчиликлар:
-
2.1. Ёзув техникасига оид машқлар ( қўл харакатини ўргатиш, намунага
-
2.2. Ёзма нутқ машқлари:( кўчириш, эшитиб ёзиш, эркин ва ижодий
-
2.3. Ёзув билан боғлиқ бошқа масалалар хусусан;
биноан ҳарф қисмларини ёзиш, ҳарфни бир неча қатор ёзиш, матнни чиройли қилиб кўчириш, босма ҳарфни ёзма шаклини кўчириш);
диктант, ёзув машқи, ўйин машқи, ҳикоянинг режасини тузиш, ўқиган матннинг мухтасар баёнини тайёрлаш);
кўчириш, тўлдириш, тасниф ва таҳлил, хатоларни тузатиш киради.
Шу билан бир қаторда синфдаги ёзув билан боғлиқ яъни, таянч воситаларнинг ва мазмунли расмларнинг бўлишлигига эътибор берилади. Умуман олганда, нутқ фаолиятининг бу тури тадқиқотларда етарли ёритилмаган бўлсада, тинглаб тушуниш кўникмаларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган машқлар ишлаб чиқилган. ( Н.И.Гез, Ж.Ж.Жалолов, Н.В.Елухина).
Олий ўқув юрти талабаларини хорижий тилда ёзувга ўргатишнинг долзарб муаммолари мавзусининг долзарблиги қуйидаги омиллар билан белгиланади, чунончи: (1)олий ўқув юртлари талабаларини хорижий тил дастурларида ёзувга ўргатишнинг бугунги кун ҳолатидаги қийинчиликлар кузатилмоқда. (2) чет тил ўқитиш мазмуни (нутқий малакалар ва ёзув техникасини ўргатиш) да сезиларли номувофиқлик ҳукум суриб келмоқда. (3) университет (институт) дарсликларида ёзувга ўргатишнинг дастурий талаблари яратилган эмас. (4) ёзма нутқий малакалар учун алоҳида дарс соатлар ажратилган эмас, аксинча интеграллашган фаолият асосида кузатилади. (5) чет тил ўқитиш курсида олий ўқув юртлари талабаларини хорижий тилда ёзувга ўргатиш муаммоси тадқиқотчилар эътиборидан четда қолиб кетмоқда ва ҳ.к.з.
Ёзувни ривожлантиришга оид машқлар типологиясини ишлаб чиқиш ва ушбу мақсадга эришиш йўлида вазифалар ва у лар қуйидагилар:
-
1. хорижий тил малакаларини шакллантиришда ёзувнинг ўрнини аниқлаш;
-
2. ёзувни психологик ва психофизиологик хусусиятини аниқлаш;
-
3. ёзувга ўргатишнинг замонавий услублари ва уларнинг хусусиятларини кўриб чиқиш;
-
4. ёзувга ўргатиш тамойилларини очиб бериш;
-
5. чет тил олий ўқув юртларида ёзув турлари ва шаклларини белгилаш;
-
6. ёзув билан боғлиқ қийинчиликларни аниқлаш ва уларнинг сабабини тушунтириш.
Чет тил таълими самарадорлигини таъминлашга янгича нуқтаи назардан ёндашилганлиги, чет тил таълими мазмунининг давр талаби даражасида янгиланиб боришига объектив зарурият сифатида қаралганлиги турли техника олий ўқув юртларида ёзув малакасини нутқ фаолияти тури сифатида ривожлантиришда бакалаврият талабалари учун фикрни ёзма баён қила олиш, хатоларсиз ёзиш қобилятини ўстиришга хизмат қиладиган ва ёзув малакасини ривожлантиришдаги қийинчиликларни бартараф қилишнинг амалий-ижодий усуллар, илмий-назарий тавсиялар баён қилинади.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Техника олий ўқув юрти талаба ёшларига чет тилини ўргатишда ёзув фаолиятини шакллантиришнинг замонавий методикасини яратиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Фойдаланган адабиётлар:
-
1. Hoshimov O. H., Yoqubov I.Ya. Methods of teaching English. – T.: Teacher, 1993. - 190 p.
-
2. Гальскова Н.Д, Гез Н.И. Теория обучения русском языкам. Лингводидактика и методика. – 3изд., стер.-М.: Издательский центр «Академия», 2006.-336 с.
-
3. Muminov O., Abdurakhmanova H., Tohirjonova S., Bo'taev Sh. Academic training for 2nd year students of lyceums and vocational colleges guide. – Tashkent, 2007.
"Экономика и социум" №2(93) 2022
Список литературы Техника олий ўув юрти талабаларини хорижий тилда ёзувга ўргатишнинг долзарб муаммолари
- Hoshimov O. H., Yoqubov I.Ya. Methods of teaching English. - T.: Teacher, 1993. - 190 p.
- Гальскова Н.Д, Гез Н.И. Теория обучения русском языкам. Лингводидактика и методика. - 3изд., стер.-М.: Издательский центр "Академия", 2006.-336 с.
- Muminov O., Abdurakhmanova H., Tohirjonova S., Bo'taev Sh. Academic training for 2nd year students of lyceums and vocational colleges guide. - Tashkent, 2007.