Жиззах вилояти туманларида буғдойнинг сариқ занг касаллигининг тарқалиш кордината Нуқталарини аниқлаш

Автор: Амирқулов О.С.

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 2 (14), 2023 года.

Бесплатный доступ

Мақолада кузги бошоқли дон экинларига зарар етказадиган замбуруғли касалликларидан сариқ занг касаллигини Жиззах вилояти туманларида тарқалиши кордината нуқталарини ўрганиш бўйича маълумотлар кўрсатилган.

Бошоқ, фунгицидл, миқдор, зарари, касаллик, замбуруғ, сариқ занг, буғдой, кордината, нуқта, биологик, самарадорлик, экин, кузатув, мониторинг

Короткий адрес: https://sciup.org/14127521

IDR: 14127521

Текст научной статьи Жиззах вилояти туманларида буғдойнинг сариқ занг касаллигининг тарқалиш кордината Нуқталарини аниқлаш

Қишлоқ хўжалигида ҳар қандай касалликка қарши курашнинг энг самарали, арзон ва атроф-муҳитга хавфсиз бўлган экологик усули бу чидамли навни экишдир. Бу борада занг касалликларини доимий мониторинг қилиш ва уларни вирулентлик таркибини ўрганиш ғаллачилик учун катта илмий-амалий аҳамиятга эгадир. Бу, ўз навбатида, кузатув ва лаборатория таҳлилларига асосланган ҳолда занг касалликларига қарши курашда занг касалликларининг генларини аниқлаш ва самарали генлардан фойдаланиш имкониятини беради ва албатта ушбу тажрибалар натижалари республикамиз ғаллачилигида занг касалликларига қарши кураш олиб боришда юқори самара беради.

Сариқ занг касаллиги эпидемияси дон ҳосилдорлигини кескинтушиб бориши натижасида занг касалликларининг янги ирқлари пайдо бўлиши ҳамда кучли ривожланган йилларида ҳосилдорлик 55-60% гача камайтирган (Аманов.А. 2019 й.). Кузги юмшоқ буғдой етиштиришда занг касалликларга қарши кимёвий курашда янги интенсив технологиялардан фойдаланмаслик оқибатида ун-шудринг касаллигининг етказган зарари 15-25% га дон ҳосилининг зарарланиши туфайли эса 5-10% га етиши мумкин (Аманов.А.А., Сиддиқов.Р.Э. 2000 й.). Кимёвий кураш чораларини қўллашда етиштирилган маҳсулотларнинг санитария-эпидэмиологик ҳолатини назорат қилиб туриш талаб этилади (Шералиев.A.Ш., Муродов.Б.Э. 2008 й.)

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналиши бўйича лойиҳа доирасида жорий йилнинг 15-март кунида Жиззах вилоятининг кузги бошоқли дон экинларини зарарлайдиган занг касалликлардан асосийси бу сариқ занг касаллиги буғдой ўсиши ва ривожланишига ҳамда юқори дон ҳосили етиштирилишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Шу сабаб турли буғдой навларининг найчалаш ўсув дарида замбуруғли касалликларидан сариқ занг касаллигини ривожланиши ва касалланиш даражасини махсус JPS-аппарати ёрдамида кордината нуқталарини белгилаш учун жорий йилнинг 15-март кунида Дўстлик вилоятининг Ғалларол ва Жарқўрғон туманларида мониторинг кузатув ишлари ўтказилди (1-жадвал).

Бошоқли дон экинларидан турли буғдой навларининг туплаш ва найчалаш ўсув дарида замбуруғли касалликлари билан сариқ занг касаллигини ривожланиши ва касалланиш даражаси ўрганилди. Мониторинг давомида махсус JPS -аппарати ёрдамида кордината нуқталарни белгилаш учун 2023 йил 15-март куни Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Ғалларол туманларида мониторинг кузатув ишлари олиб борилди (1-жадвал).

Дўстлик тумани бўйича кузги буғдой майдонларида мониторинг кузатув таҳлил натижалари ўрганилди, бунга кўра, Шимолий узунликда ўртача кўрсаткичи 39.98196, 39.98224, 39.98399, 39.98268 кордината нуқтасини аниқлаш, Шарқий кенгликда ўртача 067.57173, 067.57174, 067.57176, 067.57177 кўрсаткичи маълум бўлди. Денгиз сатхидан 698 км баландликда буғдойнинг найчалаш даврида сариқ занг касаллиги билан ўртача 10% зарарланганлиги маълум бўлди.

Ғалла майдонлари кардинаталарни мониторинг кузатувлар давомида Шимолий узунликда ўртача 39.98298 кўрсаткчи кузатилган бўлса, Шарқий кенгликда ўртача 067.57175 кўрсаткчини ташкил қилганлиги маълум бўлди. Денгиз сатхидан 601 км баландликда буғдойни туплаш даврида сариқ занг касаллиги билан зарарланиши мониторинг давомидла буғдойда занг касалликлари аломати аниқланмади.

1-жадвал

Турли буғдой навларининг туплаш ва найчалаш фазасида сариқ занг касаллигини ривожланиши ва касалланиш даражасини махсус JPS-аппарати ёрдамида кордината нуқталарини аниқлаш бўйича мониторинг кузатувлари.

(Жиззах вилояти туманлари мисолида 15.03.2023 й.).

Туманлар

Шимолий узунлик

Шарқий кенглик

Денгиз сатхидан баландлиги

Кузатув олиб борилган кун

Ўсимлик ривожланиш фазаси

Касаллик

Касалланиш даражаси %

Дўстлик

39.98196

067.57173

600

15.03.2023

Найчалаш

Сариқ занг

20

Дўстлик

39.98224

067.57174

600

15.03.2023

Найчалаш

Сариқ занг

10

Дўстлик

39.98298

067.57175

601

15.03.2023

Туплаш

Йўқ

0

Дўстлик

39.98399

067.57176

601

15.03.2023

Найчалаш

Сариқ занг

20

Дўстлик

39.98268

067.57177

600

15.03.2023

Найчалаш

Сариқ занг

30

Ғалларол

40.01734

067.60419

581

15.03.2023

Туплаш

Йўқ

0

Ғалларол

40.01800

067.60445

580

15.03.2023

Туплаш

Йўқ

0

Ғалларол

40.01845

067.60495

583

15.03.2023

Туплаш

Йўқ

0

Ғалларол

40.01900

067.60530

586

15.03.2023

Туплаш

Йўқ

0

Ғалларол

40.01638

067.60600

585

15.03.2023

Найчалаш

Сариқ занг

10

Ғалларол

40.01989

067.60642

585

15.03.2023

Найчалаш

Сариқ занг

10

Ғалларол

40.01991

067.60690

587

15.03.2023

Найчалаш

Сариқ занг

30

Ғалларол тумани бўйича кузги буғдой майдонларида мониторинг кузатув таҳлил натижалари ўрганилганда, Шимолий узунликда 40.01638, 40.01989, 40.01991 ўртача кўрсаткичлари маълум бўлди. Шарқий кенгликда 067.60600, 40.01989, 40.01991 ўртача кўрсаткичларни ташкил этганлиги намоён бўлди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, буғдойнинг туплаш даврига келиб денгиз сатхидан 585-587 км баландликда сариқ занг касаллиги билан зарарланиши мониторинг ўрганилганда ушбу кордината нуқтасида буғдой ўсимлигида сариқ занг касаллиги ривожланиши ва касалликларининг аломатлари йўқлиги ҳамда буғдойни замуруғли касалликларидан сариқ занг касллиги билан касалланиш даражаси Дўстлик тумани кордината нуқталари бўйича аниқланиб, ўрганишлар давомида ўртача 20-30% сариқ занг кассаллиги билан буғдой майдонлари зарарланганлиги аниқланди.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Аманов.А. “Илмий ва амалий изланишлар” // Тошкент.: “Тафаккур қаноти” китоби. – 2019 й. – Б. 182.

  • 2.    Аманов.А.А., Сиддиқов.Р.Э. “Буғдойнинг сариқ, қўнғир ва қоракуя касалликлари ҳамда уларга қарши кураш омиллари” // “Пахтачилик ва дончилик” тўплами. – 2000 й. – №3. – Б. 33-34.

  • 3.    Шералиев.A.Ш., Муродов.Б.Э. “Энтомология ва фитопотология” // Ўқув қўлланма. – Тошкент., “Янги нашр”. – 2008 й. – Б. 4-26.

Список литературы Жиззах вилояти туманларида буғдойнинг сариқ занг касаллигининг тарқалиш кордината Нуқталарини аниқлаш

  • Аманов.А. “Илмий ва амалий изланишлар” // Тошкент.: “Тафаккур қаноти” китоби. – 2019 й. – Б. 182.
  • Аманов.А.А., Сиддиқов.Р.Э. “Буғдойнинг сариқ, қўнғир ва қоракуя касалликлари ҳамда уларга қарши кураш омиллари” // “Пахтачилик ва дончилик” тўплами. – 2000 й. – №3. – Б. 33-34.
  • Шералиев.A.Ш., Муродов.Б.Э. “Энтомология ва фитопотология” // Ўқув қўлланма. – Тошкент., “Янги нашр”. – 2008 й. – Б. 4-26.
Статья научная