Қаттиқ буғдойда қимматли хўжалик белгилари устун бўлган навларни танлаш
Автор: Мейлиев Акмал Хушватович, Тошметова Феруза Насируллоевна
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mазкур мақолада ҳозирги кунда ғаллачилик соҳасида долзарб муоммалардан бири бўлиб келаётган қимматли хўжалик белгилари, ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларига эга бўлган қаттиқ буғдойнинг нав ва тизмаларида тадқиқот натижалари ёритилган. Шу билан бирга, қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган тизмалар танлаб олиниб селекциянинг кейинги босқичларида синаш учун тавсия этилган.
Қаттиқ буғдой, дон, ҳосилдорлик, сифат кўрсаткичлари, дон оқсили, дон натураси, нав, тизма
Короткий адрес: https://sciup.org/14125738
IDR: 14125738 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10089
Текст научной статьи Қаттиқ буғдойда қимматли хўжалик белгилари устун бўлган навларни танлаш
Кириш. Дунёнинг барча мамлакатларида юқори сифатга эга бўлган буғдой навларини яратиш ва дон етиштиришни кўпайтириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун республиканинг жанубий минтақалари тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган, қурғоқчилик ва иссиқликка, касаллик ҳамда зараркунандаларга ва ётиб қолишга чидамли, ҳосилдор, саноат талабларига тўла мос келадиган интенсив типдаги қаттиқ буғдой навларини яратиш бугунги кунда селекционер олимларнинг асосий вазифаси бўлиб қолмоқда.
Тадқиқотнинг мақсади. Қаттиқ буғдой нав ва намуналарини ташқи муҳитнинг ноқулай омилларга чидамлилик даражасини ўрганиш ва шу асосда чидамли ва дон сифат даражаси юқори бўлган нав ва намуналарни яратиш.
Тадқиқот вазифалари. Қаттиқ буғдой донининг технологик сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорликлари юқори бўлган ҳосилдор навларни танлаб олиш ва қиммат хўжалик белгиларига эга бўлган янги навларни яратишда иборат.
Тадқиқот объекти ва усуллари. Тадқиқотнинг объекти Қаттиқ буғдойнинг сифат кўрасткичлари юқори бўлган 20 та нав ва тизмалари бўлиб, тажриба давомида фенологик кузатиш, ҳисоб ва таҳлиллар (Бутуниттифоқ Ўсимликшунослик институти, ВИР, 1984) услуби бўйича ва биометрик таҳлиллар Қишлоқ хўжалик экинлари Давлат нав синаш комиссиясининг (1985, 1989) чиқарган услуби бўйича, математик таҳлиллар Б.А. Доспехов (1985) томонидан ишлаб чиқилган услуб асосида ўтказилди
Олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси. Юқори сифатли ва серҳосил навларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда навларни тўғри танлаш ва минтақалар бўйича жойлаштириш асосий талаблардан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалик экинлари турли гуруҳдаги ўсимликларнинг кўпайиш биологияси, морфологик хусусиятлари ва хўжалик жиҳатидан фойдаланиш йўналишлари ҳар хил бўлганлиги боис, тахлил жараёнлари олиб борилганда асосий йўналишни билиш муҳим.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг суғориладиган майдонлардаги тажриба майдонида қаттиқ буғдойнинг ҳосилдор ва дон сифати юқори тизмаларини танлаш селекция кўчатзорида 20 та нав ва тизмалар 2 қайтариқда экиб ўрганилди ва қимматли хўжалик белгилари бўйича кузатувлар олиб борилди, баҳоланди ва тахлил қилинди.
Қаттиқ буғдой макарон ва ёрма ишлаб чиқаришда бебаҳо хом ашёдир. Шунинг учун қаттиқ буғдой бошқа донли экинлардан сўзсиз устун туради, ҳосилдорлиги юмшоқ буғдойга қараганда камроқ бўлган тақдирда ҳам 1,5 баровар иқтисодий фойда беради [1].
Олиб борилган тажрибалардаандоза нав Крупинка 57,8 ц/га ва Насаф навининг ҳосилдорлиги 60 ц/га бўлган бўлса, тажрибадаги 5 тизмаларнинг ҳосилдорлиги андоза навларга нисбатан юқорилиги кузатилди.
Тажрибадаги “KR18-41-IDON-72” намунасида 69,9 ц/га, “KR18-41-IDON-19” намунасида 60,45 ц/га, “KR18-41-IDON-20” намунасида 64,2 ц/га, “KR18-41-IDON-53” намунасида 61,7 ц/га, “KR18-41-IDON-94”намунасида 60,1ц/га тизмаларининг ҳосилдорлиги кузатилди (1-жадвал).
Макарон саноатида қаттиқ буғдой дони таркибидаги клейковина сифати ва ранги учун қадрланади. Қаттиқ буғдой дони таркибидаги ксантофил, витамин фаол модда ҳисобида тери ракини олдини олишда фойдаланилади [2].
Тажрибада навларнинг дон натураси ўрганилганда 746,5-825 гр/л бўлганлиги кузатилди. Андоза “Крупинка”навининг дон натураси 804 гр/л ва “Насаф” навининг дон натураси 797 гр/л ва тажрибадаги “KR18-41-IDON-34” тизмасида дон натураси 821 гр/л ни ташкил қилган бўлса,“KR18-41-IDON-20” тизмасида 825 гр/л, “KR18-41-IDON-72” тизмасида 815,5 гр/л ва бундан ташқари 3 та тизмаларнинг дон натураси андоза навдан устун эканлиги қайд этилди. Дон натураси 800 гр/л дан юқори бўлган нав ва тизмалар сони 8 тани ташкил этганлиги аниқланди.
Қимматбаҳо буғдой дони ун ва нон саноати учун энг яхши хом ашё ҳисобланиб, юқори сифатли нон ёпилади. Бундай дон таркибида оқсил 11-12 фоиз ва клейковина 23-27 фоиз бўлиб, хамирнинг физик хусусияти ўртача ва нонбоплиги юқори бўлади [3].
1-жадвалЦаттиц буFдойнинг нав ва тизмаларида цимматли хужалик белгиларининг ма^сулдорлик курсаткичлари.
№ |
Нав номи |
^осил дорли к, ц/га |
1000 та дон вазни , гр |
Дон натур аси, гр/л |
Оқсил миқдо ри, % |
Клейков ина миқдори , % |
Дон шишасимо нлиги, % |
1 |
Крупинка |
57,85 |
43,1 |
804 |
17,1 |
26,7 |
76,5 |
2 |
Насаф |
60 |
46,4 |
797 |
15,15 |
20,7 |
44,5 |
3 |
KR18-41-IDON-13 |
48,2 |
42,25 |
786 |
16,05 |
25,75 |
72,75 |
4 |
KR18-41-IDON-14 |
47,05 |
40,65 |
802 |
15,95 |
22,15 |
79,25 |
5 |
KR18-41-IDON-17 |
33,3 |
46,1 |
785 |
15,6 |
26,85 |
78 |
6 |
KR18-41-IDON-18 |
54 |
43,1 |
787,5 |
16,05 |
18,4 |
68,75 |
7 |
KR18-41-IDON-19 |
60,45 |
40,5 |
795 |
16,1 |
29,05 |
72,5 |
8 |
KR18-41-IDON-20 |
64,2 |
43,05 |
825 |
14,3 |
26,2 |
74,25 |
9 |
KR18-41-IDON-22 |
44,3 |
45,75 |
775 |
16,35 |
26,55 |
81,5 |
10 |
KR18-41-IDON-23 |
55,1 |
47,05 |
798,5 |
16,9 |
24,6 |
91 |
11 |
KR18-41-IDON-24 |
40,45 |
42,65 |
792 |
16,55 |
29,15 |
72,5 |
12 |
KR18-41-IDON-28 |
45,15 |
42,15 |
805 |
15,65 |
21,6 |
76,5 |
13 |
KR18-41-IDON-34 |
59,3 |
44 |
821 |
17,55 |
24,05 |
87,5 |
14 |
KR18-41-IDON-53 |
61,7 |
51,75 |
810,5 |
16,6 |
19,4 |
76,25 |
15 |
KR18-41-IDON-62 |
47,45 |
44,3 |
797,5 |
15,6 |
24,55 |
66,75 |
16 |
KR18-41-IDON-67 |
49,5 |
39,3 |
746,5 |
14,3 |
20,15 |
65,5 |
17 |
KR18-41-IDON-72 |
69,9 |
46,15 |
815,5 |
15,6 |
27,5 |
85,5 |
18 |
KR18-41-IDON-94 |
60,1 |
45,7 |
787 |
14,5 |
11,35 |
65 |
19 |
KR18-41-IDON-95 |
51,6 |
44,75 |
807 |
16,25 |
26,1 |
72 |
20 |
KR18-41-IDON-96 |
46,5 |
44,3 |
798,5 |
16,45 |
29 |
71,25 |
Дон маҳсулодорлик кўрсаткичларидан бири 1000 дона дон вазни бўйича олиб борилган тажрибдаги андоза нав “Крупинка” навининг 1000 дона дон вазни 43.1 грни, Насаф навида 46,4 грни ташкил қилган бўлса, андоза навларга қараганда юқори кўрсаткичга эга бўлган тизмалар сони 2 тани ташкил қилди. 1000 дона дон вазни бўйича андоза навларга нисбатан юқори бўлган 2 та тизма ва дон натураси бўйича 6 та тизма селекциянинг кейинги босқичларида синаш учун тавсия этилди (1-жадвал).
Буғдой донининг таркибидаги оқсил ва клейковина миқдори ўстириш шароитига, қўлланилган агротехника усулларига навга ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Оқсил миқдори: Доннинг сифатини аниқлайдиган муҳим белгилардан бири бу ундаги оқсил миқдоридир. Оқсил миқдорининг кўп ёки кам бўлишига навнинг биологик хусусияти, етиштириш услуби ва иқлим шароитлари таъсир этади.
Ҳосилдор навларни танлаш бўйича қаттиқ буғдойнинг селекция кўчатзорида андоза нав “Крупинка” навида оқсил миқдори 17,1% ни, Насаф навида 15,1%ни ташкил қилди. Тажрибадаги 1 та тизмада андоза навга нисбатан оқсил миқдори юқорилигини намоён қилди. KR18-41-IDON-34тизмасида17,55% оқсил миқдори юқорилиги қайд қилинди.
Тажрибадаги нав ва тизмаларнинг клейковина миқдори 11,35% дан 29,15% гача бўлганлиги кузатилди. Бунда андоза нав “Крупинка” навининг клейковина миқдори 26.7% ни ташкил қилган бўлса,4 тизма “KR18-41-IDON-17”тизмасида 27,5%, “KR18-41-IDON-24” тизмасида 30%, “KR18-41-IDON-19” тизмасида30,1%, “KR18-41-IDON-96” тизмасида 32% гача бўлиб андоза навга нисбатан юқорилиги кузатилди. Андоза нав “Крупинка”ва “Насаф” навларига қараганда 3 та тизмаларда клейковина миқдори пастлиги қайд қилинди (1-жадвал).
Донни шишасимонлик кўрсаткичи: Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра донни шишасимонлик кўрсаткичи 44,5-91% гача бўлганлиги кузатилди. Бунда андоза “Насаф” навида 44,5% бўлган бўлса, “Крупинка” навида 76,5 % бўлганлиги кузатилди. Тажрибадаги 15 та тизма “KR18-41-IDON-17” тизмасида 78%, “KR18-41-IDON-14” тизмасида 79,25%, “KR18-41-IDON-22” тизмасида 81,5%, “KR18-41-IDON-72” тизмасида 85,5%, “KR18-41-IDON-34” тизмасида 87,5%, “KR18-41-IDON-23” тизмасида 91% андоза навга нисбатан юқори эканлиги қайд қилинди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз жоизки, қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган ҳосилдор, дон сифат бқори бўлган қаттиқ буғдойнавларини танлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлардан 3 тизма KR18-41-IDON-20 тизмаси, KR18-41-IDON-53тизмаси ва KR18-41-IDON-72 тизмалари ҳосилдорлик ва сифат кўрсаткичлари юқорилиги туфайли ва KR18-41-IDON-24 тизмаси ҳамда KR18-41-IDON-96 тизмаларининг клейковина миқдори юқорилиги учун танлаб олинди ва селекциянинг кейинги босқичларида синаш учун тавсия этилди.
Адабиётлар:
-
1. Иброҳимов Ш., Мирзажонов Қ., Тиллаев Р. “Ғалла-ғўза мажмуидаги асосий
экинлар” // Ж. – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. – Тошкент, 1995 й. – № 6. – С.42.
-
2. Николаев Е. В. “Твердая пшеница в Крыму” // – Симферопль: ЧП «Фактор», 2004. – С 135.
-
3. Аманов А. “Селекция и семеноводство пшеницы в Узбекистане” // Материалы 1ой Центрально-Азиатской конференции по пшенице. – Алматы. 2003 г. – С.3.
Список литературы Қаттиқ буғдойда қимматли хўжалик белгилари устун бўлган навларни танлаш
- Иброҳимов Ш., Мирзажонов Қ., Тиллаев Р. "Ғалла-ғўза мажмуидаги асосий экинлар" // Ж. - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. - Тошкент, 1995 й. - № 6. - С.42.
- Николаев Е. В. "Твердая пшеница в Крыму" // - Симферопль: ЧП "Фактор", 2004. - С 135.
- Аманов А. "Селекция и семеноводство пшеницы в Узбекистане" // Материалы 1- ой Центрально-Азиатской конференции по пшенице. - Алматы. 2003 г. - С.3.