Алоида этиёжли болаларнинг ривожланиши. Бола тарбиясида оиланинг ўрни

Автор: Исмаилова Б.Х.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 9 (100), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ривожланиши ва тарбиясида оиланинг ўрни муҳим эканлиги ёритилган. Муаллиф томонидан ота-оналар томонидан болаларни физиологик, психологик жихатдан борича қабул қилиш, боланинг психологик ва эмоционал ҳолатини инобатга олган холда тарбиялаш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтилган. Уларни ижтимоийлашувида ота-оналарга кўмак берувчи ташкилот - Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Фарғона минтақавий филиали фаолияти мисолида амалий тавсиялар берилди.

Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган боланинг ривожланиши, ижтимоийлашуви, мослашув муаммолари, тарбия, оилада меҳр-мухаббат, бола ва ота-оналар психология, руҳий-эмоционал ҳолати

Короткий адрес: https://sciup.org/140300618

IDR: 140300618

Текст научной статьи Алоида этиёжли болаларнинг ривожланиши. Бола тарбиясида оиланинг ўрни

EN: The offered article contains information on optimization of child-paternal mutual relations of parents, having children with the special necessities. In them questions are illuminated about styles, types of paternal education, the features of family open up educative a child with the special necessities, feelings and experiencing of parents. On experience of the correction work conducted in the Fergana regional branch of the Republican center of social adaptation of children, practical recommendations are given for adaptations of child and families in society.

Агар бола ҳимояланганлик туйғуси билан яшаса, у ўзига ишонишни ўрганади.

Агар болани қабул қилишса, у севишни ўрганади.

Агар болани тан олишса, у ўзининг олдига мақсадлар қўйишни ўрганади.

Агар болани маъқуллашса, у ўзини севишни ўрганади.

Агар бола дўстона муҳаббат ичида яшаса, у билади, яшаш учун энг қулай жой бу оила.

Т.Джинот

Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларни жамият ҳаётига тўла-тўкис мослашуви муаммолари ҳар доим энг долзарб ўринни эгаллаган. Болалар ногиронлиги улар ҳаётий фаолиятини чеклабгина қолмасдан, ижтимоий дезадаптацияга олиб келади. Бу эса ўз ҳулқи устидан назорат қила олмаслик, шунингдек ўз-ўзига хизмат лаёқати, олдинга интилиш, мўлжал олиш, ўқиш, мулоқот ва келгусидаги меҳнат фаолиятининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Бунда эса боланинг ривожланишида ўзгаришлар бўлиши учун оила энг зарур омил хисобланади.

Оила - инсон шаклланишида энг катта куч. Одатда бизнинг ён-атрофга булган қарашларимиз оилавий анъаналаримиз, қадриятларимиз, оилада олинган тарбиямиз орқали шаклланади. Шахснинг шаклланишида оиладаги ўзаро муносабатлар маданияти муҳим ўрин тутади, яъни бола оилада мехр-му^аббатни, хурматни сезса ёки болани оилада сезишмаса, урни булмаса, оиладаги мулокот факат жанжаллар ва бакир-чакирлар остида булса, бу ҳолатлар боланинг тарбияси ва шаклланишида ўз аксини топади. Биз қайси мақсадлар сари интилмайлик, ҳар қайси соҳада ишламайлик, ривожланмайлик ва юксакликка эришмайлик, оилада олинган (ота-она, ака-ука, опа-сингил) узаро муносабатлар тажрибаси хар доим биз билан булади ва бизнинг тарбиямизни белгилаб туради.

Ота-оналар хар бир инсоннинг хаётида жуда катта ва масъулиятли урин тутади. Улар боланинг бошланғич тарбияси асосини яратадилар. Бола онасига ёки отасига ўхшашни хохлайди ва таклид килади. качонки, ота-она узининг хулк-атворида факат ижобий фазилатларни шакллантирса, боланинг тарбияси мукаммал ва ота-онаси хохлагандек булади. Тарбиянинг бу шаклида ота-она узининг хатти-харакатларини доимий назоратда тутиб, бошқа инсонларга ва ўзаро оилавий муносабатларда ижобий намуна бўла олса, боланинг ҳар томонлама уЙFунликда ривожланишига асос булади.

Оила аъзоларининг бир-бирларига булган муносабати оилада мухим роль уйнайди. Оила кичик ижтимоий гуруҳ сифатида ҳар бир аъзосига ўз таъсирини кўрсатади. Бунинг акси сифатида ҳар бир оила аъзоси ҳам ҳулқи, шахсий сифатлари билан оила ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Бу кичик гуруҳнинг айрим аъзолари оила аъзоларининг маънавий қадриятлари шаклланишига, бутун оиланинг максади ва хаётига таъсир курсатади.

Маънавий етукликка эришишнинг энг аввало, оиладан фарзандлардаги маънавий сифатларни тарбиялашдан бошлаш керак. Чунки, боладаги кўпгина маънавий сифатларнинг ривожланишида оиладаги маънавий муҳим асосий омил бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам оилавий маънавий муҳит болага келажакда асқотиши мумкин бўлган маънавий дунёқарашгина эмас, балки болага бутун умри давомида зарур бўлган билимларга эга бўлишга, унинг реал ҳаёти муаммоларини самарали ҳар қилишга мустаҳкам маънавий асос була олади. Шу сабабли оила факатгина ота-оналарнинг маънавий етуклиги ва интелектуал салохиятлиги ута мухимдир. Бу оилада ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги махоратига боглик булади, чунки уларнинг бола тарбияси борасидаги махоратнинг юкори даражаси инсоннинг барча билимлар, малакалар ва кўникмалар уйғунлигида намоён бўлади ва уларнинг фаолияти бола маънавий ахлокининг асосини ташкил этади.

Боланинг оилада олган тарбиясига, аниқ вазиятларга, дуч келган муаммоларига ёки унинг ечимига караб, ота-оналар фарзандлари олдига уз талаблари куйишлари мумкин. Аммо болага қўйилган меъёрдан ортиқ талаб ва буйруқлар унинг психологиясига таъсир кўрсатиб, у ўзининг ҳимоя усулларини ишлаб чиқади. Бу ҳолатда бола эгоист, ёлғончи, қўпол, жирраки, урушқоқ ва айрим ҳолларда очиқ нафрат туйғусини кўрсатиши мумкин. Ота-оналарнинг бола устидан хукмронлик килиши, унинг кизикиш ва фикрларини эътиборга олмасликлари, ўзига таалуқли бўлган масалаларда боланинг фикри инобатга олинмаслиги, охир-окибат боланинг шахс сифатида шаклланиши ва ривожланишида узининг салбий таъсирини курсатади.

Оилада тамхурлик - бу муносабатлар тизмида ота-оналар болаларининг барча эхтиёжларини кондиришади, бунда бола эхтиёжини кондиришда зарур барча масъулият ва мажбуриятларни ота-она уз буйнига оладива болани урнига узи бажаради. Бу холатда боланинг шахс сифатида ривожланиши иккинчи ўринга тушиб қолади. Тарбиявий харакатлар марказида эса бошка бир муаммо - бола эхтиёжларини кондириш ва турли кийинчиликлардан саклаш туради. Ота-оналар боланинг урнига барча муаммоларни хал этиб ва ҳаракатларни бажариб, болани реал ҳаётга мослашувини тўхтатиб қўйишади. Айнан шу болаларда жамоага, хаётга мослашув юзага келмайди.

Оила ва оилавий муҳит – боланинг ривожланиши учун энг қулай жойдир. Фақат оила муҳитидагина бола ўзгаларни тушунишни, унга ҳамдард бўлишни, ўзини бошқанинг ўрнига қўйиб кўришни, ака-ука ва опа-сингиллари билан мулоқот орқали тенгдошлари билан муносабатга киришишни ўрганади. Бунда бола билан ота-она ўртасида барқарор ижобий муносабат мавжуд бўлиши ва у ўзини севишларини, уни қандай бўлса, шундай қабул қилишларини ҳис қилиб туришлари муҳим.

Бола туғилган кундан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, урф-одатлар, қадриятлар бола «зуваласини» шакллантиради. Энг муҳими фарзандлар дастлаб оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди хис этади. Аммо ҳаётда ҳамма нарса биз ўйлагинимизча бўлмайди. Ҳар хил сабабларга кўра оилада нуқсон билан туғилган ёки туғилганидан сўнг ортирган яъни жисмоний ёки психик ривожланиши заифлашган алоҳида эҳтиёжга эга болалар ҳам учраб туриши ҳеч кимга сир эмас.

Америкалик таниқли педиатр Бенджамин Спок, алоҳида эҳтиёжли болалар ва уларнинг оилаларини таҳлил қилиб, ота-оналарнинг болаларига бўлган муносабатини қуйидаги турларга бўлади:

  • 1.    Болаларининг ўзгача эканликларидан уялишади, болани ортиқча эҳтиёт қилишади. Бундай ҳолатда бола ўзини ҳимояланган ва осойишталикда ҳис қилмайди, у ўз қобиғида ўралиб олади, ўзидан кўнгли тўлмайди.

  • 2.    Боланинг бундай бўлишида ўзларини айбдор ҳис қиладилар, доимо болани турли усуллар билан “даволаш”га талабгор бўладилар, аммо бу “даволаш”лар боланинг психологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатади ва болага ҳеч қандай ёрдам бермайди.

  • 3.    Баъзи ота-оналар болаларига нисбатан “бажара олмайди”, “қила олмайди” каби фикрлар билан хулоса чиқариб, уларга нисбатан ўзларининг эътиборларини, меҳр-мухаббатларини қаратишни ҳохламайдилар.

  • 4.    Болаларининг ривожланишида нуқсони борлигини кўрмасликка олиб, ўзлари ва жамиятга бошқалардан фарқ қилмаслигини исбот қилишга ҳаракат қиладилар.

  • 5.    Болани қандай бўлса шундайлигича қабул қилиб, турли хил қарашлар ва гап-сўзларга эътибор бермай, болани ҳамма жойда бўлишида, турли тадбирларда иштирок этишига ҳаракат қиладилар. Бу ҳолатда бола ўзига бўлган ишончни ҳис қилади, ўзини бошқа болалар каби қабул қилади.

Демак, ота-оналарни алоҳида эҳтиёжли болаларига бўлган муносабатларининг таъкидлаб ўтилган турларини ҳаммаси психологлар томонидан таърифланган муносабатлар тизими “ота-оналар – оддий бола”: гиперғамхўрлик, гипоғамхўрлик, ҳис-туйғуларнинг тан олинмаслиги, гипер жамоалашув каби тарбиянинг ўзига хос аномал кўринишлари ҳисобланади.

Кўпинча алоҳида эҳтиёжли болаларда атрофдагилар билан алоқа муносабатларини ўрнатиш учун тўсқинлик қиладиган ишончсизлик ҳиссиёти туғилади. Бундай болаларнинг дилига тўғри йўл топиш муҳим аҳамиятга эга. Ортиқча эркалаш, турли қийинчиликлардан аяш, бола шахсига шикаст етказади. Чунки, алоҳида эҳтиёжга эга боланинг мустақиллик сифатлари пасайиб қолади. Боланинг оила аъзолари билан ҳам яхши муносабатда бўлиши унинг бошқа болалар билан ҳам яхши муносабатларини ўрнатишга ёрдам беради. Алоҳида эҳтиёжга эга бола билан соғлом болалар ўртасида англашилмовчиликлар рўй берганда ота-оналар уларга айниқса, кар ёки заиф эшитувчи бола билан суҳбатлашиш, кўзи ожиз болага қандай кўмак бериш кераклигини тушунтиришлари лозим. Алоҳида эҳтиёжга эга боланинг нормал болалар жамоаси билан муносабатини унинг ахлоқий туйғуларини, тасаввурини, дунёқарашини кенгайтиради. Боланинг оиладаги: меҳнати, яъни ўз-ўзига хизмат қилиши, уй ишларида, мактабда ва оромгоҳларда ижтимоий фойдали меҳнат жараёнида иштирок этиши унинг ахлоқий хислатларини, маънавий хусусиятларини шакллантириш ва тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

Ота-оналарнинг орзиқиб кутган соғлом фарзанд ўрнига алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болани қўлларига олганларида, жамоат жойларда уларга тўғридан-тўғри фарзандларининг бошқаларга ўхшамаслигини кўрсатганларида ёки тиббиёт ҳодимларининг

“фарзандингизнинг имконияти чекланган”, деб ташхис куйишлари натижасида рухий-эмоционал ҳолатлар юзага келади. Алоҳида таъкидлаш жозки, хар қандай ҳолатда хам, окилона жамият, тараккиёт йулида хеч кандй, хаттоки кичик омилдан хам воз кечмайди -аксинча, барча омиллардан оқилона фойдаланишга харакат қилади. Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар жамиятимизнинг маълум бир қисмини ташкил этар экан, улардаги иқтидор, салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, мамлакатимизнинг тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Бу дегани алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларга янгича нигоҳ билан караб, уларни ижтимоий фаолиятга жалб этиш керак.

Оилада алохида эхтиёжли бола туFилганда, ота-оналарнинг хаётга булган карашлари, ўзларига ва бошқаларга бўлган муносабати ўзгаради. Шунинг учун алоҳида эҳтиёжли болаларнинг реабилитацияси ва жамиятга интеграцияси ҳақида гапирилганда, нафақат шу болаларнинг эҳтиёжларини, балки оиланинг ҳам эҳтиёжларини эътиборга олиш зарур: уларнинг купчилиги мажмуавий ижтимоий кумакка мухтож булади.

Ота-оналарнинг вазифаси - уз жигарларини тушуниш, уларнинг гудаклигидан бошлаб улғайгунларига қадар нимага муҳтож эканликларини, бошқалардан нималари билан фарқланишлари ва боланинг энг зарур эҳтиёжларининг катталар томонидан эътиборсиз колдирилиши кандай натижаларга олиб келишини билишларидан иборат. Ота-оналар боланинг ички оламини, унинг ҳиссиётлари ва кечинмаларини билиш малакасини узлаштиришлари зарур. Ота-оналарнинг болани индивидуал эхтиёжлари ва хусусиятларига эътиборларини кучайтиришлари боланинг ривожланиш ва унинг шахс сифатидаги шаклланиш жараёнида педагогик чиқимлардан қочиш имконини беради. Худбинлик, тажовузкорлик, қайсарлик каби хислатлар бола туғилганида бўлмайди, аксинча нотўғри тарбия натижасида сингдирилади.

Ота-оналар болани кандай булса шундайлигича кабул килишга урганишлари ва уни ўзларининг стереотипли тассавурлари ҳамда истакларига мослаштириб қайта ўзгартиришга уринмасликлари лозим.

Мавжуд тасаввурларга мувофиқ боланинг ривожланиши қачонки унинг асосий ва психик қизиқишларига амал қилинса, нафақат овқатланиш ва парваришга бўлган эҳтиёж, балки ҳимояланганлик ва тушунишга бўлган эҳтиёж ҳам қондирилганидагина мумкин бўлади. Тадқиқотлар бола учун намуна, муҳим шахс, яъни идеал бўлишга хизмат қиладиган якин катталар, ота-оналарга булган болаларча боFланишнинг шаклланиши алохида роль уйнашини курсатади.

Бундай идеал замонавий ота-оналар мезони - уларнинг боланинг индивидуал эҳтиёжлари ҳамда хусусиятларини чуқур билиш ҳамда уни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида уларни албатта инобатга олишлари хисобланади. Бундай ота-она уз боласининг хиссий оламини тушуниш ва ҳис қилишга ўрганади. Ўзининг бола билан кундалик мулоқотида, айниқса, беш ёшгача улар болага нафақат визуал ҳамда тана алоқаси, балки нутқий ўзаро ҳаракатга энг юқори даражада эътибор қаратишга интиладилар. Ушбу жараёнда ҳамкорликдаги тажриба муҳим, яъни биргаликдаги ижодий фаолият, биргаликда меҳнат қилиш, уйда ва табиат қўйнидаги биргаликдаги ҳиссий кечинмалар болада унинг яқинларига кераклиги ҳамда уларнинг ҳаётида дахлдорлиги туйғусини уйғотади. Бола уни шахс сифатида тан олишларига заруриятни хис килади. Шунга карамай, бола ва ота-оналар уртасидаги узаро муносабатлар хам доим хам чамбарчас ва дустона булавермайди.

Шу ўринда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Фарғона минтақавий филиали ота-оналарга кумак, нажот берувчи ташкилот сифатида алохида уринга эга. Филиал Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 23 сентябрдаги 267-сонли “Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида”ги ^арорига асосан ташкил этилган булиб, Фаргона, Андижон ва Наманган вилоятларининг 0 ёшдан 18 ёшгача бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож болалари ва уларнинг оилаларига ижтимоий-педагогик, психологик, хукукий ва ахборот-таълимий ёрдам курсатади. Бу ерда боланинг холати урганиб чикилиб, кучли томонларига таяниб бола билан машFулотлар утказилади. 2013-2022 йиллар давомида филиалга мурожаат этган болалар ва оилалар сони 8876 нафарни ташкил этиб, улардан 6757 нафари филиал ахборот-консалтинг хизматидан фойдаланган, 3985 нафарига филиал ижтимоий ходимлари томонидан ижтимоий-педагогик, психологик, ҳуқуқий ва ахборот-таълимий ёрдам кўрсатилган. Филиалда болалар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатлар, яъни биргаликдаги ижодий фаолиятни ривожлантириш мақсадида ота-оналар клуби фаолият олиб боради. Бу ерда ота-оналар ва болалар ҳамкорликда қўл меҳнати ёрдамида турли хил ижодий ишларни амалга оширишади. Бу билан болада оиласига, ота-онасига кераклилик ҳисси, санъатнинг маълум бир турига бўлган қизиқишлари ва қобилиятлари шаклланади.

Шунингдек, 2013-2022 йилларда олиб борилган хизматлар натижасида филиал ижтимоий ходимлари томонидан 289 нафар болани жамият ҳаётига ижтимоийлашувини амалга ошириш мақсадида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Филиалда фаолият юритаётган ижтимоий ходимлар томонидан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг ижтимоий тизими ўрганилиб, аниқланган муаммоларга амалий ёрдам кўрсатилади. Статистик маълумотларга қараганда, 2022 йил 1 январь ҳолатига 16 ёшгача соғлиқни сақлаш тизимларида рўйхатга олинган ногирон болалар сони Фарғона вилоятида 12567 нафар, Андижон вилоятида 12888 нафар, Наманган вилоятида 11200 нафарни ташкил этади. Шулардан, Фарғона вилоятида 1876, Андижон вилоятида 1346, Наманган вилоятида 1177 нафар болалар уй таълимида ўқитилади. Бундан ташқари, филиал ходимлари томонидан болаларнинг ижтимоий ҳимоясида иштирок этувчи мутахассисларга тажриба алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинади.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда алоҳида эҳтиёжли болаларнинг жамият ҳаётида ўз ўрниларини топишлари учун кенг шароитлар яратилган. Лекин юқорида таъкидланганидек, боланинг жамиятга уйғунлашувида албатта оиланинг ўрни жуда катта. Чунки, оила болани қандай бўлса шундайлигича қабул қилса, жамият ҳам уни шундайлигича қабул қилади. Испания давлатида Даун синдромига эга Пабло Пинета кинода асосий ролни ижро этган ва ўзининг шахсий телевидениеси мавжуд бўлган шахс. Ундан интервью олинганда бу ютуқларга у оиласи уни қандай бўлса шундайлигича қабул қилиб, оддий болалар қатори тарбиялашгани туфайли эришганини айтиб ўтади. Демак, боланинг ривожланиши ва камол топишида оиланинг ўрни беқиёсдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  • 1.    Психологическая помощь родителям в воспитании детей с нарушениями развития / Под ред. Савиной Е. А. – М.: ВЛАДОС, 2008. – 223 с.

  • 2.    Тўрақулова И.Х. Оилада бола тарбиясининг маънавий асослари. – Т.: “Fan va

    texnologiya”, 2014. – 228 б.

  • 3.    Ганиева М.Х. Алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг ижтимоий ҳимояси ва жамиятга уйғунлашуви/ Халқаро форум материаллари. «Социальное партнерство в сфере социальной защиты детей и семей». Ташкент, 4-5 декабрь 2015 й.

  • 4.    Латипова Н.М. Особенности семейного воспитания. Theoretical and Applied Science – Harrisburg.USA/ №10(30). P79-84.

  • 5.    Каримова В. Оила психологияси: Педагогика олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. – Т.: 2008 – 152 б.

  • 6.    Шоумаров Ғ.Б. ва б. Оила психологияси. - T.: “Sharq”,2001 y.-272 б.

  • 7.    Андреева Т.В. Семейная психология. – СПб.: Речь, 2004.-244 с.

  • 8.    Карабанова О.А. Психология семейных отношений и основы семейного консультирования: Учебное пособие. М.: Гардарики, 2005. 320 с.

  • 9.    Шнайдер Л.Б. Семейная психология: Учебное пособие для вузов.2-е изд. М.: Академический проект. 2006. – 768 с. 6. Эйдемиллер Э.Г., Добряков И.Б., Никольская

    И.М. Семейный диагноз и семейная психотерапия. Учеб. пособие для врачей и психологов. СПб.: Речь, 2003. 336 с.

  • 10.    Алешина Ю.Е. Индивидуальное и семейное психологическое консультирование. – М.: Класс, 2004.

  • 11.    Шоумаров Г.Б Шоумаров Ш.Б. Мухаббат ва оила. – Тошкент, «Ибн Сино», 1994 й. 120с.

  • 12.    Каппенберг Р.П. Семейное кризисы // Психологическая энциклопедия. Изд. 2-е / Под ред.

  • 13.    Осипова А.А. Общая психокоррекция. Учеб. пособие. М.: СФЕРА, 2002 г. 510 с.

Р. Корсини, А. Ауэрбаха. – СПб.: 2003. – С. 795-796.

"Экономика и социум" №9(100) 2022

Список литературы Алоида этиёжли болаларнинг ривожланиши. Бола тарбиясида оиланинг ўрни

  • Психологическая помощь родителям в воспитании детей с нарушениями развития / Под ред. Савиной Е. А. - М.: ВЛАДОС, 2008. - 223 с.
  • Туракулова И.Х. Оилада бола тарбиясининг маънавий асослари. - Т.: "Fan va texnologiya", 2014. - 228 б.
  • Ганиева М.Х. Алохдда эхтиёжга эга болаларнинг ижтимоий хдмояси ва жамиятга уйгунлашуви/ Халкаро форум материаллари. «Социальное партнерство в сфере социальной защиты детей и семей». Ташкент, 4-5 декабрь 2015 й.
  • Латипова Н.М. Особенности семейного воспитания. Theoretical and Applied Science - Harrisburg.USA/ №10(30). P79-84.
  • Каримова В. Оила психологияси: Педагогика олий укув юртлари талабалари учун дарслик. - Т.: 2008 - 152 б.
  • Шоумаров Г.Б. ва б. Оила психологияси. - T.: "Sharq",2001 y.-272 б.
  • Андреева Т.В. Семейная психология. - СПб.: Речь, 2004.-244 с.
  • Карабанова О.А. Психология семейных отношений и основы семейного консультирования: Учебное пособие. М.: Гардарики, 2005. 320 с.
  • Шнайдер Л.Б. Семейная психология: Учебное пособие для вузов.2-е изд. М.: Академический проект. 2006. - 768 с. 6. Эйдемиллер Э.Г., Добряков И.Б., Никольская И.М. Семейный диагноз и семейная психотерапия. Учеб. пособие для врачей и психологов. СПб.: Речь, 2003. 336 с.
  • Алешина Ю.Е. Индивидуальное и семейное психологическое консультирование. - М.: Класс, 2004.
  • Шоумаров Г.Б Шоумаров Ш.Б. Мухаббат ва оила. - Тошкент, «Ибн Сино», 1994 й. 120с.
  • Каппенберг Р.П. Семейное кризисы // Психологическая энциклопедия. Изд. 2-е / Под ред. Р. Корсини, А. Ауэрбаха. - СПб.: 2003. - С. 795-796.
  • Осипова А.А. Общая психокоррекция. Учеб. пособие. М.: СФЕРА, 2002 г. 510 с.
Еще