Руий ривожланиши орада бўлган болаларни мактабгача таълим ташкилотига мослашуви

Автор: Офурова Г.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада алоҳида ёрдамга муҳтож яъни руҳий ривожланиши сустлашган болалар ва уларда кузатиладиган руҳий ҳолатлари хусусида маълумотлар баён этилади. Шу билан бирга руҳий ривожланиши сустлашган болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида тарбия олишларида ташкилот тарбиячилари ва боланинг ота-онасининг ҳамкорлигининг аҳамиятига оид фикрлар берилган.

Руҳий ривожланиши сустлашган болалар, интеллект, тафаккур, конституционал, соматоген, психоген, серебрал, коррексион таълим, инноватсион педагогик технологиялар

Короткий адрес: https://sciup.org/140293071

IDR: 140293071

Текст научной статьи Руий ривожланиши орада бўлган болаларни мактабгача таълим ташкилотига мослашуви

Оилада фарзанд туғилиши – бахт. Бу оиланинг янада мустаҳкам бўлишига замин дегани. Аммо боланинг ақлий ривожланишида нуқсон кузатилса, ота- оналар ўз фарзандларининг хулқи ҳамда ақлий камолотидаги камчиликлар сабаб тенгдошларидан орқада қолаётганини кўриб, бундан ниҳоятда қайғурадилар. Таълим ислоҳотининг бош мезони ёш авлодни жисмонан соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама ривожланган комил инсон қилиб вояга етказиш ва жаҳон андозаларига мос билим, малака ва кўникмаларни бериш, уларни она Ватанга, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдир.

Давлатимиз томонидан имконияти чекланган болаларга тиббий ҳамда ижтимоий ёрдам кафолатланган бўлиб, республикамизда алоҳида ёрдамга муҳтож болалар улардаги нуқсон турига кўра, тоифаларга бўлинган ҳолда таълимга жалб этилади.

Алоҳида ёрдамга муҳтож болалар орасида руҳий ривожланиши сустлашган болалар ҳам учраб туради. Уларнинг билиш фаолияти – интеллекти, мантиқий тафаккури, идроки, хотираси, ихтиёрий диққати, иш қобилияти ва бошқа хислатларига биринчи ўринда марказий асаб системасининг касалликлари натижасида руҳий ривожланиши сустлашади. Бундай болаларда ҳиссиёт, ирода сферасидаги камчиликлар бирламчи, ақлий заифлик эса иккиламчи ҳодиса бўлиб ҳисобланади. Руҳий ривожланиши сустлашган болалар ақлий даражаси жиҳатидан асосан икки гуруҳга бўлинади:

  • 1.    Енгил нуқсони бор болалар – булар махсус шароитда 1–3 йил таълим-тарбия олганларидан кейин тарбияни оммавий муассасанинг тегишли гуруҳларида давом эттириши мумкин.

  • 2.    Руҳий ривожланишида сезиларли даражада орқада қолган болалар –булар муасассани битиргунигача махсус шароитда тарбияланиши керак. Бундай болалар муасасса дастурини соғлом тенгдошлари қатори ўзлаштира олмайди.

Олимлардан К.С.Лебединская, Г.П.Бертон, Э. М. Дунаева ва бошқалар руҳан суст ривожланганликни клиник-психологик жиҳатдан қуйидаги хилларга бўладилар: 1) конституционал; 2) соматоген; 3) психоген; 4) серебрал шакли.

Рухан суст ривожланганликнинг энг мураккаб ва кенг таркалган шакли - психоген туридир.Психоген шаклида бош миянинг касаллигига,яхши етилмаганига алоқадор ўзгаришлар кузатилади. Олимларимизнинг берган маълумотларига кўра бундай болаларнинг 50 фоизида асаб системасида органик нуксонлар булади. Бу нарса уларнинг хис-туЙFу, иродавий холатлари тараққий этмаганлигига, асосан органик инфантилизм тарзида намоён булади.

Купчилик олимларнинг насл-насабида рухий касалликлар булган оилаларда психоген шахслар кўпроқ учрайди, деб таъкидлайдилар. Туғиш вақтидаги оғир жароҳатлар, боланинг перинатал ривожланиш даврида ёки илк болалик ёшида таъсир қиладиган мия инфекциялари, узоқ давом этган меъда-ичак касалликлари ёки бошка соматик касалликлар натижасида пайдо бўлган токсикоз, шунингдек, ҳомилага зарарли таъсир кўрсатувчи омиллар (сифилис, алкоголизм, нур энергияси, онанинг сурункали касаллиги, токсоплазмоз, эндокрин бузилишлар ва шу цингарилар) психогенинг вужудга келишига сабаб бўладиган ташқи ноқулай омиллар жумласига киради. ^озирги кунда республикамизда алохида ёрдамга, махсус таълимга мухтож болалар таълими, уларнинг нуқсон турлари ва унинг даражаларини инобатга олган ҳолда, ақли заиф, руҳий ривожланиши сустлашган, нутқида, кўришида ва эшитишида нуқсони бўлган болалар йўналиши бўйича коррексион таълим ташкил этилган.

Ушбу масалаларда таълим-тарбия оддий боFча дастури асосида олиб борилади, ҳимоялайдиган мулойим даволовчи махсус тартиб ташкил этилади. Таълим-тарбиявий ишлар болаларнинг фикрлаш кобилияти, диққати, иш қобилияти, хотираси, нутқи ва тафаккуридаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган бўлиб, бундай болага билим беришда тарбиячи унинг ўзига хос индивидуал хусусиятларини эътиборга олган ҳолда махсус шароитда, махсус усуллар билан ишлайди, тегишли ёрдам ташкил этади.

Махсус таълимни мамлакатимизда жорий килишнинг узига хос хусусияти шундаки, яъни ижтимоий, сиёсий, маданий ривожланишни, миллий қадриятларимизни эътиборга олишни тақозо этади. Жамиятимизнинг бир кисми булган имконияти чекланган болалар таълим-тарбиясини такомиллаштириш, махсус таълим жараёнига янги инноватсион педагогик ва ахборот технологияларини киритиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар таълим-тарбиясини тyFpи ташкил этиш, улардаги нуксонларни илк ёшидан аниқлаш ва бартараф этиш, ижтимоий жамиятга тўлақонли мослаштириш таълим тизимининг мухим ва ажралмас кисми саналади.

Олимларнинг утказган илмий текширишлари шуни курсатадики, рухий ривожланиши сустлашган болалар ўзлаштириш жиҳатидан олганда соғлом ва енгил даражадаги ақли заиф болалар ўртасида оралиқ ўринда туради. Руҳий ривожланиши сустлашган болалар ақли заиф, енгил даражадаги ақли заиф болаларга нисбатан анча яхши тушунади ва буларни бажариш учун уларда керакли имкониятлар мавжуд бўлади. Руҳий ривожланиши сустлашган болаларнинг ўзлаштириш қобилияти соғлом тенгқурларига нисбатан паст бўлсада, енгил даражадаги ақли заиф болаларникидан анча дуруст бўлганлиги учун бундай болаларни коʻп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланадилар.

Рухий ривожланиши паст булган болаларни куп тармокли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига мослашишида тарбиячиларнинг ўрни муҳимдир. Тарбиячилари руҳий ривожланиши сустлашган болаларнинг махсус шароитда таълим-тарбия олишларига ёрдам беришлари керак, уларни ўз вақтида аниқлаб, бошқа болалардан ажратиб олиб, ота-оналарга мутахассис психоневрологларга мурожаат килишга маслаҳат беришлари лозим. Руҳий ривожланиши сустлашган болалар билан инклузив шароит меъёрда ривожланган, соғлом тенгдошлари орасида ёки махсус муассасаларда даволаб, ҳимоя этиш ва руҳий фаолиятни ростлашни кузлаб алохида таълим-тарбия ишлари олиб борилади. Уз вактида ва тyFpи ташкил этилган ёрдам туфайли ушбу тоифадаги алоҳида ёрдамга муҳтож болалар кейинчалик яхши ривожланиб кетиб, муваффақиятли таълим оладилар.

Шу ўринда қайд этиш керакки, руҳий ривожланиши сустлашган болани оилада тўғри, коррексион йўналишда тарбиялашни ота-оналарга ўргатиш махсус ташкилотчилар зиммасидаги вазифалардан бири ҳисобланади. Руҳий ривожланиши сустлашган бола махсус ташкилотларда таҳсил олар экан, ўз-ўзидан оила ва ташкилот ҳамкорлиги йўлга қўйилади. Бу ҳамкорлик руҳий ривожланиши сустлашган болани тарбиялаётган ота-оналарнинг тиббий, педагогик, психологик саводхонлигини оширишда қулай имкониятдир.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз лозимки, оилада, махсус мактабгача ташкилотларида руҳий ривожланиши сустлашган болага нисбатан тўғри муносабатни ўрнатилиши, жуда ғамхўрлик ёки ўта қаттиққўллик қилинмаслиги; меҳнат, ўз-ўзига хизмат қилиш малакаларини шакллантилиши; соғлом тенгдошлари билан тез-тез мулоқотда бўлиб туришини ташкил этиш; атроф-муҳитдаги нарса ва ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини ривожлантирилиши; ақли заиф болалар учун махсус таълим-тарбия ва коррексион тадбирлар қанча эрта бошланса, боланинг амалий малакаларни эгаллаши осон кечишини унутилмаслиги лозим.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Каримова В. М. Ижтимоий психология.– Т.: 2008

  • 2.     Ғозиев. Э.В. Умумий психология. – Т.: 2010

  • 3.     Рахманова. В.С. Дефектология асослари. –Т.: 2017

  • 4.    Шомахмудова Р.Ш. Инклюзив таълим. –Т.: 2011

"Экономика и социум" №3(94) 2022

Список литературы Руий ривожланиши орада бўлган болаларни мактабгача таълим ташкилотига мослашуви

  • Каримова В. М. Ижтимоий психология.- Т.: 2008.
  • Ғозиев. Э.В. Умумий психология. - Т.: 2010.
  • Рахманова. В.С. Дефектология асослари. -Т.: 2017.
  • Шомахмудова Р.Ш. Инклюзив таълим. -Т.: 2011.
Статья научная