Аудиторлик текширувини “масад-жараён-натижа” занжири бўйича ўтказиш моделининг ўзига хос хусусиятлари

Автор: Мухаммадиев З.У.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада аудиторлик текширувини янги метод бўйича ўтказишнинг хусусиятлари улар ҳисобини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган.

Аудит, аудиторлик текшируви, аудиторлик модели, модернизация, модернизация жараёнлари

Короткий адрес: https://sciup.org/140300497

IDR: 140300497

Текст научной статьи Аудиторлик текширувини “масад-жараён-натижа” занжири бўйича ўтказиш моделининг ўзига хос хусусиятлари

Мамлакатимизда корхоналарни модернизациялаш бўйича аудитнинг ахборот фойдаланувчилар, чунончи ички ва ташқи инвесторлар талабларига жавоб берувчи яхлит самарали модели тўлиғича шаклланган эмас. Амалиётда утказилаётган мажбурий ва ташаббус тарзидаги ташки аудитда, шунингдек ички аудит хизмати томонидан олиб борилаётган текширувларда корхоналарни модернизациялаш жараёнларига чукур эътибор берилаяпти деб булмайди.

Корхоналарни нвесторлар томонидан модернизациялаш ва унинг натижалари тўғрисидаги ҳисоб ва ҳисобот ахборотлари комплекслилиги ва реаллигига    қўйилаётган талаблардан келиб чиқиб, корхоналарни модернизациялаш аудитини “максад-жараён-натижа” занжири асосида ташкил килиш ва утказиш максадга мувофик. Бизнингча, утказилаётган аудитнинг хоҳ комплекс аудит, хоҳ тематик аудит бўлишидан қатьий назар, уларда корхоналарни модернизациялаш аудитига махсус модел мақомини бериш мақсадга мувофиқ. Биз ушбу моделни шартли равишда “Корхоналарни модернизациялашни “максад-жараён-натижа” занжири асосида аудиторлик текширувидан ўтказиш модели” деб номладик. Ушбу моделнинг биз томонимиздан тавсия этилаётган таркибий тузилиши 1 -расмда келтирилган.

Корхоналарни модернизациялашни “максад-жараён-натижа” занжири асосида аудиторлик текширувидан ўтказишнинг биз томонимиздан тавсия этилаётган модели, расмдан кўриниб турибдики, таркибан 3 та блокни ўз ичига олади. Булар: 1-блок “Корхоналарни модернизациялаш буйича текширув предмети ва объектлари”; 2-блок “Корхоналарни модернизациялаш бўйича текширув дастаклари, усуллари ва ахборот таъминоти” 3-блок “Корхоналарни модернизациялашни аудит текширувидан ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш ва муҳокама қилиш”.

Тадқиқот натижалари бўйича моделнинг 1-блоки корхоналарни модернизациялаш бўйича “мақсад-жараён-натижа” занжирининг ҳар бир ҳалқасига кирувчи аудит текшируви объектларини ўзида мужассамлаштиради. Чунончи, “Мақсад” халқаси корхоналарда модернизациялаш бўйича режалаштирилган лойиҳаларни, “Жараён” халқаси модернизациялаш лойиҳаларини ҳақиқатда амалга ошириш жараёнларини, “Натижа” халқаси эса модернизациялаш лойиҳаларини амалга оширишдан олинган натижаларни акс эттиради.

1-расм. Аудиторлик текширувини “мақсад-жараён-натижа” занжири бўйича ўтказиш моделининг таркибий тузилиши

Маълумки, мақсад сифатида модернизациялаш корхоналарни барқарар ва жадал ривожланишига эришиш учун унинг таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш қувватларини, шунингдек бошқарув тизимини фан ва технологиялар ютуқлари асосида     тубдан янгилаш, замонавийлаштириш     ва мукаммаллаштиришни англатади. Ушбу мақсад аниқ миқдор ва сифат кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштирувчи модернизациялаш лойиҳаларида ўз аксини топади. Айнан шундан келиб чиқиб, биз моделимиз 1-блокининг “Мақсад” халқасига аудиторлик текширувларининг асосий объектлари сифатида қуйидаги модернизациялаш лойиҳаларини киритдик: 1.Капитал қурилиш лойиҳалари; 2.Реконструкция ва кенгайтириш лойиҳалари; 3.Янги асбоб-ускуналар, техника, технология, биологик активлар ва бошқа асосий восита (АВ)ларни харид қилиш лойиҳалари; 4.Номоддий актив (НА)ларни яратиш ва харид қилиш лойиҳалари.

Юқорида номлари келтирилган модернизациялаш лойиҳалари корхоналарни модернизациялашга оид ўзига хос режалари бўлиб ҳисобланади. Улар корхонада модернизациялашга бўлган заруратни ёки талабни (эҳтиёжни) ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичларни ифода этади. Шу боис, “Мақсад” халқасида ҳар бир лойиҳа бўйича аудиторлик текширувларининг объектлари    сирасига қуйидаги кўрсаткичларни киритишни лозим деб ҳисоблаймиз (1-жадвалга қаранг).

1-жадвал

Корхоналарни модернизациялашга бўлган заруратни ёки талабни (эҳтиёжни) ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичлар тизими1

Т/р

Кўрсаткичлар

1

Ўтган ҳисобот йил охирига асосий воситалар ва номоддий активларнинг эскириш коэффициенти

2

Ўтган ҳисобот йил охирига тугалланмаган капитал инвестициялар суммаси

3

Ўтган ҳисобот йил охирига тугалланмаган капитал инвестициялар улуши коэффициенти

4

Ҳисобот йили бошига асосий воситалар ва номоддий активларни модернизациялашга бўлган талаб (эҳтиёж) даражаси

1 Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

5

Ҳисобот йили бошига асосий воситалар ва номоддий активларни модернизациялашга зарур бўлган капитал инвестицияларга талаб (эҳтиёж) суммаси

Жараён сифатида корхоналарни модернизациялаш маълум давр мабойнида корхоналарда таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш қувватларини, шунингдек бошқарув тизимини фан ва технологиялар ютуқлари асосида тубдан янгилаш ва замонавийлаштириш бўйича ҳақиқатда қилинган ишлар мажмуасини, шунингдек уларга ажратилган капитал инвестицияларни реал ўзлаштирилишини ифодалайди. Ушбу жараён модернизациялаш лойиҳалари ҳақиқатдаги ижросини ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичларда ўз аксини топади. Айнан шундан келиб чиқиб, биз моделимиз 1-блокининг “Жараён” халқасига аудиторлик текширувларининг асосий объектлари сифатида қуйидагини киритдик:   1.Капитал қурилиш ишларининг бажарилиши; 2.Реконструкция ва кенгайтириш ишларининг бажарилиши; 3.Янги асбоб-ускуналар, техника, технология, биологик активлар ва бошқа АВларни харид қилиниши;4.НАларни яратилиши ва харид қилиниши

“Жараён” халқасида ҳар бир лойиҳа кесимида аудиторлик текширувларининг объектлари    сирасига қуйидаги кўрсаткичларни киритишни ҳамда уларни қуйидагича ҳисоб- китоб қилишни лозим деб ҳисоблаймиз (2-жадвалга қаранг).

2-жадвал Корхоналарда модернизациялашни ҳақиқатда амалга оширилганлигини ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичлар тизими2

Т/р

Кўрсаткичлар

1

Ҳисобот йилида модернизациялашга сарфланган тугалланган капитал инвестициялар суммаси

2

Ҳисобот йилида модернизациялашга сарфланган жами   капитал

инвестициялар суммаси

3

Ҳисобот йилида модернизациялаш эвазига асосий воситаларнинг янгиланиш даражаси

4

Ҳисобот йилида модернизациялаш эвазига номоддий активларнинг янгиланиш даражаси

5

Таъминот жараёнини модернизациялашга капитал инвестицияларнинг жами корхонани модернизациялашга капитал нвестициялардаги улуши

6

Ишлаб чиқаришни модернизациялашга капитал инвестицияларнинг жами корхонани модернизациялашга капитал нвестициялардаги улуши

7

Сотиш жараёнини модернизациялашга капитал инвестицияларнинг жами корхонани модернизациялашга капитал нвестициялардаги улуши

2 Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

8

Бошқарув жараёнини модерни-зациялашга капитал инвести-цияларнинг жами корхонани модернизациялашга капитал нвестициялардаги улуши

9

Турли бошқа жараёнларни модернизациялашга капитал инвестицияларнинг жами корхонани модернизациялашга капитал нвестициялардаги улуши

Натижа сифатида корхоналарни модернизациялаш уларда янги моддий ва номоддий активларни, чунончи замонавий меҳнат қуроллари ва воситалари, техника ва технологиялар, дастурий таъминотлар, усул ва услубларни вужудга келишида, шунингдек ушбу активлар асосида ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини, фойда, рентабеллик ва бошқа кўрсаткичларни сезиларли ошишида намоён бўлишлигида ўз аксини топади. Айнан шундан келиб чиқиб, биз моделимиз 1-блокининг “Натижа” халқасига аудиторлик текширувларининг асосий объектлари сифатида қуйидагини киритдик:

  • 1 .Янги бино ва иншоатлар кирими;

  • 2 .Реконструкция ва кенгайтирилган объектлар кирими;

  • 3 .Янги асбоб-ускуналар, техника, технология, биологик активлар ва бошқа АВлар кирими;

  • 4 .Янги НАлар кирими.

“Жараён” халқасида аудиторлик текширувлари объектлари сирасига корхонада модернизациялаш эвазига олинган янги моддий ва номоддий активлар қиймати, шунингдек модернизациялаш самарадорлигини ифодаловчи қуйидаги миқдор ва сифат кўрсаткичларни киритиш лозим деб ҳисоблаймиз (3-жадвалга қаранг).

3-жадвал Корхоналарни модернизациялаш натижаларини ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичлар тизими3

Т/р

Кўрсаткичлар

1.

Кирим қилинган янги бино ва иншоатлар қиймати

2.

Реконструкция ва кенгайтирилган объектларнинг кирим қиймати

3

кирим қилинган янги асбоб-ускуналар, техника, технология, биологик активлар ва бошқа АВларнинг қиймати

4

Кирим қилинган янги номоддий активлар қиймати

5

Меҳнат унумдорлигининг ошиши

6.

Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши

7

Сотиш ҳажми (даромад)нинг ошиши

8

Маҳсулот сифати ва экспортбоплигининг ошиши

9

Бир бирлик маҳсулот таннархининг пасайиши

10

Соф фойданинг ошиши

11

Асосий воситалар қайтимининг ошиш

12

Асосий воситалар сиғимининг камайиши

3 Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

13

Асосий воситалар рентабеллигининг ошиши

Корхоналарни модернизациялашни “мацсад-жараён-натижа” занжири асосида аудиторлик текширувидан ўтказишнинг биз томонимиздан тавсия этилаётган моделнинг 2-блоки текширув дастаклари, усуллари ва ахборот таъминотини ўзида мужассамлаштиради. Бунда аудиторлик текшируви дастаклари деганда унинг режаси ва тастури тушунилади. Мазкур дастаклар, юцорида таъкиланганидек, яхлит комплекс аудит режаси ва дастурининг таркибий цисмлари сифатида ёки махсус савол (тематик) аудитнинг режаси ва дастури сифатида тасдиқланиши керак. Корхонани модернизациялаш бўйича аудиторлик текшируви режаси ва дастури биз томонимиздан тавсияэтилаётган модулнинг 1-блокига киритилган “мацсад-жараён-натижа” занжиридаги барча объектларни узида мужассамлаштириши лозим деб ҳисоблаймиз. Айнан шундай режа ва дастурнинг мавжудлиги корхоналарни модернизациялашни “мацсад-жараён-натижа” занжири буйича яхлит ва атрофлича аудиторлик куригидан утказиш имконини беради.

Корхоналар модернизациялашни “мацсад-жараён-натижа” занжирида аудиторлик текширувидан ўтказиш текширувнинг умумтан олинган усулларидан ташцари узига хос усулларни цуллашни тацоза этади. Бундай усуллар булиб, чунончи, кузатиш, экспертиза, бюджетлаштириш, меъёрлаштириш, ҳужжатлаштириш, гуруҳлаш, жамлаш, таққослаш, таҳлил ва турли таъриф ва расценкаларни цуллаш ва бошцалар уисобланади.

Корхоналар модернизациялашни “мацсад-жараён-натижа” занжирида аудиторлик текширувидан утказишда турли ахборот манбаларидан фойдаланилади. Уларнинг асосийлари сирасига қуйидагилар киради: инвестиция лойиҳалари, хўжалик шартномалари, молиявий ҳисобот, бош китоб, журнал-ордерлар, цайдномалар, моддий ва ишлаб чицариш уисоботлари, турли бошланFич уужжатлар.

Корхоналарни модернизациялашни “мацсад-жараён-натижа” занжири асосида аудиторлик текширувидан ўтказишнинг биз томонимиздан тавсия этилаётган моделнинг 3-блоки бевосита текширувларни утказиш, улар натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш, шунингдек аудит натижаларини корхоналар амалиётига тадбик этиш муолажаларини ўз ичига олади. Мазкур муолажалар биз томонимиздан тавсия этилаётган модулнинг 1-блокига киритилган “мацсад-жараён-натижа” занжиридаги барча объектлар буйича утказилиши лозим.

Биз корхоналарни модернизациялашни “мацсад-жараён-натижа” занжири асосида аудиторлик текширувидан ўтказишнинг тавсия этилаётган моделни “Самарцанд-Парранда” АЖ амалиётида цуллашга харакат цилдик. Ушбу АЖ бўйича модернизациялаш ва унинг натижавий кўрсаткичларига биз томонимиздан шакллантирилган аудиторлик бауосини 4-жадвалда мужассамлаштирдик.

4-жадвал

“Самарканд-Парранда” АЖда 2018 йилда амалга оширилган модернизациялаш жараёнлари ва улар натижаларининг ҳолатига аудиторлик баҳоси4

Т/ р

Кўрсаткичлар

Меъё-рий миқдор (режа)

Эри-шил-ган миқ-дор

Аудиторлик хулосаси ва тавсияси

1

Ўтган ҳисобот йил охирига асосий воситаларнинг эскириш даражаси (Эдк), %

50

71,0

Салбий, АВ эскириш даражаси юқори, уни янгилаш эвазига пасайтириш зарур

2

Ўтган ҳисобот йил охирига номоддий активларнинг эскириш даражаси (Эдк), %

50

0

Салбий, янги НАларга инвестициялар кири-тиш чораларини кўриш лозим

3

Ўтган ҳисобот йил охирига тугалланмаган капитал инвестициялар улуши (ТКИк), минг сўм

0

0

Салбий

4

Ҳисобот йили бошига асосий воситалар ва моддий активларни модернизациялашга бўлган талаб (Ммд), млн сўм

6587

0

Салбий, талаб миқ-доридаги маблағ-ларни топиш зарур

6

Ҳисобот йили бошига асосий воситалар ва моддий активларни модернизациялашга зарур бўлган капитал инвестицияларга талаб суммаси (Мски), млн.сўм

0

6587

Ички   ва   ташқи

молиялаштириш манбаларини   жалб

этиш лозим

7

Ҳисобот йилида модернизация-лашга сарфланган тугалланган капитал инвестициялар суммаси (Ткис), минг сўм

0

0

Салбий, модернизациялаш мавжуд эмас

8

Ҳисобот йилида модернизация-лашга сарфланган жами капитал инвестициялар суммаси (МСжкис), минг сўм

-

27500

Капитал инвестициялар ҳажми кам

9

Ҳисобот йилида модернизация-лаш эвазига асосий восита-ларнинг янгиланиш даражаси (АВяд), %

10

5

паст даражада, уни 50 %гача ошириш лозим

10

Ҳисобот йилида модернизация-лаш эвазига номоддий актив-ларнинг янгиланиш даражаси (НАяд)

0

0

йўқ,   кескин   чора

кўриш лозим

11.

Ишлаб чиқаришни модерниза-циялашга капитал инвести-цияларнинг жами корхонани модернизациялашга капитал нвестициялардаги улуши (ЖКИу), %

10

3

50  %гача  етказиш

лозим

12.

Меҳнат унумдорлигини ошиши (ΔМу), %

5,0

2,0

Кўрсаткичлар ҳолати қоникарсиз, уларни ошириш бўйича

13.

Ишлаб     чиқариш     ҳажмининг

5,0

2,0

4 “Самарканд-Парранда” АЖ маълумотлари асосида тадқиқотлар ишланмаси.

ошиши(ΔИчх), %

кескин чоралар кўриш лозим

14

Сотиш ҳажми (даромад)нинг ошиши (ΔСд), %

5,0

3,0

15

Маҳсулот сифати ва экспорбоплигининг ошиши (ΔЭс), %

5,0

1,0

16

Бир бирлик маҳсулот таннархининг пасайиши (ΔТх), %

5,0

7,0

17

Соф фойданинг ошиши (ΔСф), %

5,0

0,6

18

Асосий воситалар қайтимининг ошиш (ΔФқ), %

3,0

0,2

19

Асосий    воситалар    сиғимининг

камайиши (ΔФс), %

3,0

0,2

20

Асосий воситалар рентабеллигининг ошиши (ΔФр), %

3,0

0,2

Фикримизча, корхоналарни модернизациялашни “мақсад-жараён-натижа” занжири асосида аудиторлик текширувидан ўтказишнинг тавсия этилаётган моделини ҳам ташқи, ҳам ички аудиторлар томонидан барча мақомдаги субъектларда қўллаш фойдадан холи бўлмайди.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТ

  • 1.    O‘Ktamovich, P. L. X.,  & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI

  • 2.    Po’Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.

  • 3. Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES.

  • 4. Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN

  • 5.    Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR) , 6 (2and3), 23-31.

  • 6.    Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting , 23 .

  • 7.    Abduxalilovich, S. U., & Azamat o’g’li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108111).

  • 8.    Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO ‘RSATUVCHI SUB’EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali , 1 (1), 96-100.

  • 9.    Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management , 1 (1), 32-36.

  • 10.    Ширинов, У. А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар ҳисобини такомиллаштириш. Интернаука , (2-2), 83-85.

  • 11.    Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука , (5-2), 19-21.

  • 12.    Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛИҚЛАРИ

  • 13.    Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION

  • 14.    Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability , 7 , 1-5.

  • 15.    Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (3), 1346-1351.

RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.

Экономика и социум, (4-2), 318-323.

ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.

АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука , (7-2), 94-97.

ENTERPRISES. Мировая наука , (7), 93-97.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Аудиторлик текширувини “масад-жараён-натижа” занжири бўйича ўтказиш моделининг ўзига хос хусусиятлари

  • O'Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
  • Po'Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO'LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
  • nyraTOB, X. y. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. 3KoHoMHKa H coquyM, (4 -2), 318-323.
  • nyraTOB, X. y. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. 3KOHOMHKa H coцнум, (5-2), 186-189.
  • Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR), 6(2and3), 23-31.
  • Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting, 23.
  • Abduxalilovich, S. U., & Azamat o'g'li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108-111).
  • Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO 'RSATUVCHI SUB'EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali, 7(1), 96-100.
  • Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management, 7(1), 32-36.
  • fflupuHOB, y. A. (2019). Te^e^OH xroMaraapugaH o^HHaguraH gapoMag^ap XHCOÔHHH TaKoMH^ramTHpum. MnmepnayKa, (2-2), 83-85.
  • Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука, (5-2), 19-21.
  • Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛЩЛАРИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука, (7-2), 94-97.
  • Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION ENTERPRISES. Мировая наука, (7), 93-97.
  • Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
  • Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11 (3), 1346-1351.
Еще
Статья научная