Молиявий мажбуриятлар аудитини такомиллаштириш

Автор: Ширинов У.А., Нарзуллаев Н.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада молиявий мажбуриятлар аудитини режалаштириш ва ўтказиш босқичларига доир ишлар, аудиторлик амаллари, усуллари ва муолажаларни мазмун ва моҳиятини очиб бериш очиб берилган.

Аудит, мажбурият, молиявий мажбурият, аудит режаси, аудит дастури

Короткий адрес: https://sciup.org/140300517

IDR: 140300517

Текст научной статьи Молиявий мажбуриятлар аудитини такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш жараёнини жаҳон миқёсида такомиллаштириш, дунёнинг етук ривожланган мамлакатларидаги бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасига оид илғор тажрибаларини ҳамда Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (МҲХС)ни ўрганиш ва амалиётга тадбиқ қилишни тақозо этмоқда. Шу билан бир қаторда, замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий қилиш буйича кабул килинган чора-тадбирларга карамасдан молиявий х,исоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) кенг жорий қилишга, хорижий инвесторларни зарурий ахборот муҳити билан таъминлашга ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини оширишга тўсқинлик қилувчи қатор тизимли муаммолар сақланиб қолинмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётининг тараққиёти ва ривожида хўжалик юритувчи субъектлар мажбуриятлари микдорини камайтириш мух,им ах,амият касб этади.

Шуни таъкидлаш жоизки, бухгалтерия ҳисоби тизимида мажбуриятларни асосан икки турга бўлиб таснифлаш амалга оширилади: жорий ва узоқ муддатли мажбуриятлар. Бу каби таснифлаш уларнинг фақат муддатини ифодалайди, аммо мажбуриятларнинг иктисодий мох,иятини тула-тўкис очиб бермайди. Бу ҳолат ўз навбатида бухгалтерия ҳисобида мажбуриятларни тўлатўкис тушуниш ва уни ҳисобда акс эттиришга имкон бермайди. Шунингдек, баъзи ҳолларда муддати ўтган мажбуриятларни қай тарзда акс эттириш билан боғлиқ муаммолар ҳам учраб туради. Бу каби муаммоларнинг ечими, албатта, уларни иқтисодий моҳияти, келиб чиқиш сабабларига кўра таснифлаш лозимлигини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, назарий жиҳатдан, мажбуриятлар ҳақиқий ёки шартли бўлиши мумкин, чунки "мажбуриятлар тоифаси" нинг моҳияти унинг даражасига (ўлчовига) эмас, балки унинг функцияси, маълум бир амални бажариш ёки ундан бош тортиш билан белгиланади.

Ҳозирги кунда мажбуриятлар ҳисобини ўрганишда энг аввало уларнинг хусусиятларини ўрганиш масадга мувофиқдир. Мажбуриятлар учта асосий хусусиятга эга:

  •    мажбуриятни келтириб чиқарган воқеа ўринли бўлиши керак;

  •    мажбуриятлар бошқа субъектга фақат активларни ўтказиш ёки хизматлар кўрсатиш йўли билан қондирилиши мумкин;

  •    мажбуриятлар баҳс-мунозарага сабаб бўлмаслиги керак.

Баланс ҳисоботларида келтирилган молиявий мажбуриятлар молиявий натижаларда келтирилган даромад ва харажат элементлари билан ҳам боғлиқ бўлганлиги сабабли, кредиторлик қарзлари бўйича ҳисоб – китобларни текшириш жараёнида аудитор молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳам текшириб боради. Шу сабаб, ҳисоб – китоб операциялари юзасидан аудит текширувининг асосий манбалари бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар ва шу ҳисобот маълумотларининг тўғрилигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Текширув жараёнида аудитор қуйидагиларни аниқлаши лозим:

Молиявий мажбуриятларнинг пайдо бўлиш сабабини аниқлаш

Молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ барча муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларида тўлиқ ва тўғри акс эттирилганлиги

Икки томонлама қарзларни тўғрилигига ишонч хосил қилинганлигини аниқлаш

Молиявий мажбуриятларнинг тўғри бахоланганлигини аниқлаш

Молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш тамойиллари тўғри танланилганлиги ва қўлланилишининг тўғрилиги

Молиявий мажбуриятларни хужжатларда тўғри акс эттирилганлигини текшириш

1-чизма. Аудитор текширув жайраёнида аниқланиши лозим бўлган маълумотлар.

Корхона молиявий мажбуриятлар аудитнинг мақсади-бу хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботида молиявий мажбуриятлар бўйича қарзлар тўғрисида ахборотларни реаллигига баҳо бериш ва уларнинг тўғри акс эттирилганлигини аниқлашдан иборат. Юқоридаги мақсадга эришиш учун аудитор олдига қуйидаги вазифалар қўйилади (2-чизма):

молиявий мажбуриятлар тўғри ҳисобланганлигини текшириш молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўланганлигини текшириш молиявий мажбуриятларларни ҳисоб ва ҳисоботда тўғри акс эттирилганлигини текшириш

Карзларни динамик ва статик жиҳатдан таҳлил қилиш молиявий мажбуриятларга ижобий ва салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлаш молиявий мажбуриятлар ҳисоби ва ҳисоботини такомилаштиришга қаратилган аудиторлик тавсияларини ишлаб чиқиш молиявий мажбуриятлар аудити натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш

2-чизма. Корхона молиявий мажбуриятлари аудитининг вазифалари.

Молиявий мажбурият – шундай мажбуриятки бошқа тадбиркорлик субъектига пул маблағи ёки бошқа молиявий активни етказиб бериш ёки тадбиркорлик субъекти учун потенциал ноқулай бўлган шартларда бошқа тадбиркорлик субъекти билан молиявий активларни ёки молиявий мажбуриятларни айирбошлаш;

Биз тадқиқотимиз натижасида молиявий мажбуриятлар аудитининг ҳисоботида кўрсатиладиган аудит ишчи хужжатларининг намунавий шакилларини ишлаб чиқдик.

Юқоридаги биз томонимиздан ишлаб чиқилган молиявий мажбуриятларнинг аудитини ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар корхоналарда молявий мажбуриятларни ҳисобга олишда ва улар аудитини ўтказишда самарали ҳисса қўшади.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    O‘Ktamovich, P. L. X.,  & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI

  • 2.    Po’Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.

  • 3. Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES.

  • 4. Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN

  • 5.    Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability , 7 , 1-5.

  • 6.    Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (3), 1346-1351.

  • 7. Хусанов, М. (2021). Махсус саволлар бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг ташкилий ва методологик асослари. Общество и инновации, 2(4/S), 564-571.

  • 8.    Хусанов, М. Ҳ. (2021). THE NEED FOR A SPECIAL QUESTION-LIKED AUDIT. Экономика и социум, (5-2), 539-543.

RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.

Экономика и социум, (4-2), 318-323.

ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Молиявий мажбуриятлар аудитини такомиллаштириш

  • O‘Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
  • Po'Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO'LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
  • Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4-2), 318-323.
  • Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
  • Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
  • Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11(3), 1346-1351.
  • Хусанов, М. (2021). Махсус саволлар бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг ташкилий ва методологик асослари. Общество и инновации, 2(4/S), 564-571.
  • Хусанов, М. Ҳ. (2021). THE NEED FOR A SPECIAL QUESTION LIKED AUDIT. Экономика и социум, (5-2), 539-543.
Еще
Статья научная