Ер солии аудитини такомиллаштириш

Автор: Худайбердиев Н.У., Алибоев А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 7 (86), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада ер солиғи аудитининг мақсада, кетма-кетлиги, ҳисоб китоблари ва уни такомиллаштириш бўйича мулохазалар баён қилинган.

Ер солиғи, аудит, солиқ ставкаси, солиқ базаси

Короткий адрес: https://sciup.org/140259831

IDR: 140259831

Текст научной статьи Ер солии аудитини такомиллаштириш

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида солиқлар тизимини бошқаришнинг назарий услубий ва амалий жабҳаларини тадқиқ этиш эътибор талаб қилинаётган соҳа бўлиб қолмоқда. Солиққа тортишнинг назарий асосларидан келиб чиқиб, солиқ сиёсатини амалга ошириш бу борада оптимал вариантни танлаб олишни талаб этади. Солиқлар давлатнинг барча йўналишдаги фаолияти учун зарур бўлган асосий молия манбалардан бири бўлиб, у ҳукуматнинг устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича амалга оширишдаги асосий қуролидир. Давлат иқтисодиётини солиқлар орқали тартибга солиш бу давлат бюджетини ташкил этишнинг усули бўлса, солиққа тортиш йўли билан эса жамиатдаги у ёки бу жараёнларини ривожланишига таъсир этиш мумкин бўлади. Яъни, давлатнинг мавжудлиги бу солиқлар билан чамбарчас боғлиқ бўлади, чунки солиқ тушумлари давлатнинг иқтисодий мустақиллигининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади.

Солиқ аудити молиявий ҳисобот аудитининг алоҳида бир кўриниши сифатида шаклланиш сари интилмоқда. Солиқлар аудити мажбурий молиявий ҳисоботлар аудитининг бир қисми сифатида аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилиши ҳозирги кунда алоҳида кўзга ташланмоқда. Бунга албатта корхоналарнинг раҳбарлари ташаббуслари билан аудиторлардан солиқ ҳисоби ва ҳисоботи текширилиш талаб қилинади. Аммо, молиявий ҳисобот аудити мижоз корхонанинг солиқ мажбуриятларининг тўлиқ кўламини текшириш имкониятини қамраб ололмайди. Шунинг учун, мижоз корхона солиқ рискини камайтириш, солиқ ҳисобини тўғри ва самарали йўлга қўйишда солиқ ҳисобини тўлиқ текшириши мақсадида алоҳида солиқ аудитини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Республикамиз Солиқ кодексида ва бошқа меъёрий ҳужжатларида келтирилган юқоридаги тартиб–қоидаларга тўлиқ амал қилинаётганликни аниқлаш ер солиғи аудитининг асосий вазифалари ҳисобланади. Ушбу вазифаларни тўлиқ ва тўғри адо этиш учун ер солиғи аудитини қуйидаги кетма-кетликда ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

ЕР СОЛИҒИ АУДИТИНИНГ КЕТМА-КЕТЛИГИ

Ер солиғи базасини тўғри ҳисобланганлигини аниқлаш

Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар тўғрилигини аниқлаш

Ер солиғи ставкасини тўғри қўлланилганлигини аниқлаш

Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартибига риоя этилганлигини аниқлаш

Ер солиғи бўйича имтиёзларни ва молиявий санкцияларни тўғри ҳисобланганлиги ҳамда ҳисоб ва ҳисоботда тўғри акс эттирилганлигини аниқлаш

Ер солиғига доир бошланғич ҳужжатларни, бухгалтерия ёзувларини, уларда суммаларни тўғри акс эттирилганлигини аниқлаш

1-расм. Ер солиғи аудитининг кетма-кетлиги

Бюджетга тўланадиган ер солиғи суммаси, кўриниб турибдики, асосан иккита омилга боғлиқ: (1) солиқ солиш базасига ва (2) солиқ ставкасига. Демак, аудит текширувида, ер солиғига бевосита таъсир кўрсатувчи ушбу омиллар миқдорини реал топилганлиги ўта муҳим роль ўйнайди. Бу вазифани бажариш учун, дастлаб, «Ер солиFи хисоб-китоби» хамда унга килинадиган 2 та иловада келтирилган маълумотларнинг реаллиги бирма-бир текшириб чикилиши лозим. Ушбу соликнинг хисоб-китоби ва унга иловалар кишлок хужалиги ахамиятига молик булмаган ерлар учун хамда кишлок хужалиги ахамиятига молик булган ерлар учун махсус шаклларда тузилади.

Ер солиги хисоб-китобига иловалар маълумотлари реаллигини текшириш солиқ объекти ҳисобланган ер майдонларига эгалик қилишга гувоҳлик берувчи кадастр ҳужжатлари маълумотларига асосан амалга оширилади. Аудиторлик текширувида аникланган реал маълумотлар ва уларнинг корхона маълумотларидан четланишлари юқоридаги иловаларга кушимча тарзда киритиладиган устунчаларда курсатилади.

Ер солиFи хисоб-китобига иловалар маълумотлари текширувидан сунг аникланган текширув маълумотлари ушбу солик хисоб-китобининг белгиланган шаклига аудитор томонидан қўшимча киритиладиган устунчага ўтказилади. Шунингдек, алоҳида очиладиган устунчада корхона маълумотлари ва текширув маълумотлари ўртасидаги мувофиқлик ёки четланишлар кўрсатилади. Ушбу мазмунда тузиладиган аудиторнинг иш ҳужжати ер солиғидаги четланишни нима эвазига юз берганлигини аниклашга имкон беради.

Ер солиги хам худди мол-мулк солиFи сингари корхоналарнинг харажатларига киритилади ва у орқали фойдадан солиқларга ҳам таъсир кўрсатади. Ушбу солиқни кўп ҳисобланганлиги фойдадан солиқларни кам ҳисобланишига ва, аксинча, унинг кам ҳисобланганлиги эса фойдадан солиқларни кўп ҳисобланишига олиб келади. Шу боис ҳам, ер солиғининг хисобланиши лозим булган реал суммаси топилгач, аудиторларнинг мухим вазифаси бўлиб унинг корхоналар харажатларига (9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига) олиб борилган суммасига тузатиш киритиш хисобланади.

Ер солиғини ҳисобот даврлари бўйича тўлаш тартибига риоя этилганлигини, унга доир молиявий санкциялар, дебиторлик ёки кредиторлик қарзларни тўғри ҳисобланганлиги ҳамда ҳисоб ва ҳисоботда реал акс эттирилганлигини, бошланғич ҳужжатларни, бухгалтерия ёзувларини, уларда суммаларни тўғри акс эттирилганлигини текшириш учун худди бошқа солиқлар сингари юқорида келтирилган шакллардаги аудиторлик иш ҳужжатларини тузиш лозим.

Биз тадқиқот олиб борган “Жиззахдонмахсулотлари” АЖнинг ер солиғи бўйича ҳисоб китобларини ўрганганимизда қуйидагиларни аниқладик.

1-жадвал

“Жиззахдонмахсулотлари” АЖнинг ер солиғи бўйича ҳисоб китоби аудити

Кўрсаткич номи

Корхона маълумоти

Аудит текшируви маълумоти

Фарқ +;-

Ер май-дони

Солиқ ставкаси 1 га учун

Сумма

Ер май-дони

Солиқ ставкаси 1 га учун

Сумма

1

Жиззах шахар Б саноат худудида ишлаб чиқариш майдони

14.72

20212285

297524835

14.72

20212285

297524835

-

2

Жиззах шахар Б саноат худудида чорва моллари етиштириш майдони

1.18

20212285

23850496

1.18

20212285

23850496

-

Жами

15.9

321375331

15.9

321375331

Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки Жиззах шахар Б саноат худудида солиқ ставкаси 1 гектар учун 20 212 285 сўмни ташкил этади. Корхонанинг жами 15.9 гектар ери мавжудлиги корхона кадастр хужжатлари орқали аниқланди ва солиқ ставкасига кўпайтирилганда 321 375 331 сўмни ташкил этмоқда.

Ер солиғи бўйича аудиторлик хатари ушбу солиқнинг асосий элементларидаги четланишлар ва хатоликларни топмасликда ёки тўғри бўлган маълумотларни нотўғри деб расмийлаштирилганлигида ҳисобланади. Ушбу хатарни камайтириш учун қуйидагиларга амал қилиш ўта муҳимдир:

  • •    ер солиғи базасини аниқлашга асос бўладиган кўрсаткичларга оид исботу-далилларни тўлиқ тўплаш, бу кўрсаткичларни танлаб текширишга йўл қўймаслик;

  • •    солиқ ставкаларини солиққа тортиладиган объект турлари бўйича тўғри қўлланилганлигга тўлиқ иқрор бўлиш;

  • •    текширув натижаларини аудиторлик ҳисоботида атрофлича очиб бериш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Расмий нашр.Т.: “Адолат”, 2019.

  • 2.    Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) 2021 й. 25 февраль.

  • 3.    Уразов К.Б., Пашаходжаева Д.Д., Сайид-Ахмедов Т.Н. “Фойда солиғини такомиллаштириш йўллари” илмий мақола. 2018 йил 17-19 феврал.

  • 4. Уразов К.Б. “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” ўқув қўлланма. Т.: “Ўқитувчи нашриёти. 2014 й.

  • 5.    Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting , 2020 (3), 23.

  • 6.    Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR) , 6 (2and3), 23-31.

  • 7.    Abduxalilovich, S. U., & Azamat o’g’li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108-111).

  • 8.    Ширинов, У. А. (2019). УЧЕТ РАСХОДОВ В СУБЪЕКТАХ ОКАЗЫВАЮЩИХ УСЛУГИ ТЕЛЕРАДИО. Интернаука , (5-2), 19-21.

  • 9.    Ширинов, У. А. (2019). ТЕЛЕФОН ХИЗМАТЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука , (2-2), 83-85.

"Экономика и социум" №7(86) 2021

Список литературы Ер солии аудитини такомиллаштириш

  • Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Расмий нашр.Т.: "Адолат", 2019.
  • Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (янги таҳрири) 2021 й. 25 февраль.
  • Уразов К.Б., Пашаходжаева Д.Д., Сайид-Ахмедов Т.Н. "Фойда солиғини такомиллаштириш йўллари" илмий мақола. 2018 йил 17-19 феврал.
  • Уразов К.Б. "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" ўқув қўлланма. Т.: "Ўқитувчи нашриёти. 2014 й.
  • Shirinov, U. (2020). Accounting IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting, 2020(3), 23.
  • Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR), 6(2and3), 23-31.
  • Abduxalilovich, S. U., & Azamat o'g'li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108-111).
  • Ширинов, У. А. (2019). УЧЕТ РАСХОДОВ В СУБЪЕКТАХ ОКАЗЫВАЮЩИХ УСЛУГИ ТЕЛЕРАДИО. Интернаука, (5-2), 19-21.
  • Ширинов, У. А. (2019). ТЕЛЕФОН ХИЗМАТЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука, (2-2), 83-85.
Еще
Статья научная