Исобот санасидан кейин юз берган одисаларнинг аудитни такомиллаштириш

Автор: Хусанов М.., Мусаев .Ш.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада ҳисобот санасидан кейин юз берган ҳодисалар аудит ташкил этиш асослари, аудит ўтказиш босқичлари ҳамда қўшилган қиймат солиғи аудитини режаси ҳамда дастури ишлаб чиқилган.

Аудит, актив, пассив, ҳисобот даври, аудит режаси, аудит дастури

Короткий адрес: https://sciup.org/140300512

IDR: 140300512

Текст научной статьи Исобот санасидан кейин юз берган одисаларнинг аудитни такомиллаштириш

Инсоният ҳамжамиятида жадал кечаётган ўзгаришлар ва тараққиёт жараёни, барча соҳалар, шу жумладан, бухгалтерия соҳасида ҳам туб ислоҳотларнинг янги босқичи бошланганлигини англатади. У ҳам бўлса, бизнинг назаримизга кура, мох,иятан миллий кобикда камралиб колган, бугунги кун талаби нуктаи-назаридан бирмунча бикик миллий х,исобчиликнинг анъанавий тизимдан боскичма-боскич воз кечиш, мазмунан туб янги МҲХСга ўтишнинг зарурлиги хорижий инвесторларни зарур ахборот билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш ҳаётий зарурат эканлиги билан изо^ланади.

Бугунги кунда инвесторларга муҳим маълумотлар корхоналар ^исоботларида уз аксини топади. ^исоботларнинг аниклилиги ва шаффофлиги, молиявий ҳисоботлар тузилгандан кейинги ходисаларни х,исоботларда туFри акс эттириш долзарб масалалардан бири булиб колмокда.

Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар Бухгалтерия ҳисобининг 10-сонли х,алкаро стандарти “^исобот давридан кейинги х,одисалар” билан тартибга солинади.

Стандартга мувофик ^исобот давридан кейинги х,одисалар - х,исобот даври тугаган сана билан молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ўртасидаги оралиқда юзага келган, ижобий ва салбий, ^одисалардир. ^одисаларнинг икки турини белгилаш мумкин:

ҳисобот даврининг охирида мавжуд бўлган шарт-шароитларни тасдиқлайдиган ҳодисалар (ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳодисалар);

ҳисобот давридан кейин юзага келган шарт-шароитларни кўрсатадиган ҳодисалар (ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этмайдиган ҳодисалар).

'-------------------------------

Молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш жараёни бошқарувнинг таркибий тузилмаси, молиявий ҳисоботларни тайёрлашда ва якуний расмийлаштиришда амал қилинган қонуний талаблар ва жараёнлардан келиб чиққан ҳолда турлича бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда, тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботлар эълон қилинганидан сўнг акциядорларнинг тасдиғига ҳавола этиши талаб қилинади. Бундай ҳолларда, акциядорлар молиявий ҳисоботларни тасдиқлаган санасида эмас, балки молиявий ҳисоботлар эълон қилинган санасида улар эълон қилиш учун тасдиқланган бўлиб ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти молиявий ҳисоботларни (ижрочи бўлмаган шахслардангина ташкил топган) кузатув кенгашига, молиявий ҳисоботлар улар томонидан тасдиқланиши учун, тақдим этиши талаб қилинади. Бундай ҳолларда, раҳбарият молиявий ҳисоботларни кузатув кенгашига тақдим этилишини тасдиқлаган сана молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси бўлиб ҳисобланади.

Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санасига қадар рўй берган барча ҳодисаларни қамраб олади, бу ҳодисалар фойда ва бошқа танланган молиявий маълумотлар оммавий эълон қилингандан кейин рўй берган бўлса ҳам.

Ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларни икки гурухга ажратишимиз мумкин:

Ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳодисалар

Ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этмайдиган ҳодисалар

1-расм. Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар.

Тадбиркорлик субъекти ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳодисаларни акс эттириш мақсадида ўз молиявий ҳисоботларида тан олинган суммаларга тузатишларни киритиши шарт.

Аудиторлик ҳисоботи таркибий тузилиши ва мазмунидан келиб чиқиб, шунингдек ишлаб чиқариш фаолияти хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ҳисобот санасидан кейин юз берган ҳодисалар аудитининг хусусий режаси ва дастурини тузиб чиқишга харакат килдик. Улар 5-жадвалларда келтирилган.

1-жадвал

Ҳисобот санасидан кейин юз берган ҳодисалар аудитининг режаси

Аудит жараёнидаги иш хажми

Бажарилиш даври

Бажарувчи

Изох

1

Корхона ҳисоб  сиёсати  билан

танишиш

Бир кун

Валиев М.,

2

Корхона молиявий ҳисоботлари билан танишиш

Икки кун

Рахимов К.

3

Ҳисобот    санасидан    кейинги

ходисаларни ўрганиб чиқиш

Бир кун

Валиев М.,

4

Текшириш натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш

Бир кун

Норов Р.

Аудиторлик гурухининг рахбари(аудитор) :                                        Норов Р.

6-жадвал

Ҳисобот санасидан кейин юз берган ҳодисалар аудитининг дастури

Режалаштирилган ишлар тури

Ўтказиш даври

Бажарувчи

Эслатма

1.

Корхона ҳисоб сиёсати билан танишиш

1.04.22 –

02.04.22

2.

Корхона молиявий ҳисоботлари билан танишиш

03.04.22

04.04.22

3.

Ҳисобот санасидан кейинги ходисаларни ўрганиб чиқиш

05.04.22

05.04.22

3.1.

ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳодисаларни ўрганиш

06.04.22.

07.04.22

3.2.

ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этмайдиган ҳодисаларни ўрганиш

08.04.22

10.04.22

4.

Ҳисобот санасидан кейинги ходисаларни раҳбарлар билан мухокама қилиш

11.04.22

11.04.22

5.

Корхона молиявий ҳисоботларини ҳисобот санасидан кейинги

12.04.22

13.04.22

ходисаларни ҳисобга олган ҳолда тузиш

6.

Текшириш натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш

14.04.22

15.04.22

Аудиторлик гурухининг рахбари(аудитор)

Норов Р.

Аудитни режалаштиришда, чунончи унинг режа ва дастурин тузишдан олдин аудитор аудиторлик текширувнинг мақсади ва олдига қўйилган вазифаларидан келиб чиқиб мижоз тўғрисида маълумотлар йиғишга ва бир қатор дастлабки ҳаракатларни амалга ошириши лозим деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    O‘Ktamovich, P. L. X.,  & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI

  • 2.    Po’Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.

  • 3. Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES.

  • 4. Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN

  • 5.    Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR) , 6 (2and3), 23-31.

  • 6.    Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting , 23 .

  • 7.    Abduxalilovich, S. U., & Azamat o’g’li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108111).

  • 8.    Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO ‘RSATUVCHI SUB’EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali , 1 (1), 96-100.

  • 9.    Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management , 1 (1), 32-36.

  • 10.    Ширинов, У. А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар ҳисобини такомиллаштириш. Интернаука , (2-2), 83-85.

  • 11.    Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука , (5-2), 19-21.

  • 12.    Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛИҚЛАРИ

  • 13. Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION

  • 14.    Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability , 7 , 1-5.

  • 15.    Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (3), 1346-1351.

RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.

Экономика и социум, (4-2), 318-323.

ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.

АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука , (7-2), 94-97.

ENTERPRISES. Мировая наука , (7), 93-97.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Статья научная