Замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган олда аудит ўтказишнинг хусусиятлари
Автор: Умарова Ш.К.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада компьютерлаштирилган шароитда аудит ўтказишнинг хусусиятлари ифодаланган. Замонавий ахборот технологиялари шароитида аудиторлик хизматлари кўрсатишнинг илмий-методологик асослари ёритилган.
Аудит, аудиторлик текширувлари, аудиторлик хизматлари, компьютер, компьютерлаштирилган ахборот технологиялари, компьютерлаштирлиган шароитда аудит ўтказиш хухусиятлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140300503
IDR: 140300503
Текст научной статьи Замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган олда аудит ўтказишнинг хусусиятлари
Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири, бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли даромадларини ва уларнинг турмуш даражасини оширишга эришиш ҳисобланади. Бугунги кунда аҳолининг фаровон ва қулай шароитда ҳаёт кечиришлари учун хизматлар кўрсатиш соҳаси муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган кўплаб меьёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 7-февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ҳам хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган1
Миллий иқтисодиётни янги босқичга кўтариш корхоналар хўжалик жараёнлари ва бошқарув тизимини замонавий ахборот технологиялари асосида юритишни тақозо қилади. Республикамизда бугунги кунда электрон
ҳукумат, электрон имзо каби масалаларнинг ҳуқуқий асослари яратилган2. Компьютер воситалари бошқа кўпгина соҳалардаги каби бухгалтерия ҳисоби хизмати ва аудиторлик текширувларида ҳам кенг қўлланилмоқда.
Маълумотларни электрон воситалар орқали шакллантириш ва уларга ишлов бериш бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик текширувларининг сифатини оширишга ҳизмат қилади. Мижоз корхона ушбу жараёнда компьютерлардан мустақил равишда фойдаланиши ёки учинчи шахс билан шартнома тузиб ушбу вазифани уларнинг зиммасига юклатиши мумкин. Компьютерлар корхона молия-хўжалик фаолиятининг барча жараёнларини ёки алоҳида жараёнларини ҳисобга олишда фойдаланилиши мумкин. Маълумотларни электрон технологиялари асосида қайта ишлаш шароитида ҳам аудиторлик текширувларининг асосий мақсади ва услубияти ўзгармайди, яьни корхонада бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг амалдаги қонун-қоидаларга мос юритилишини текширишдан иборат. Корхоналар хўжалик фаолиятини текшириш жараёнида бошланғич ҳужжатлар билан бир қаторда маълумотларни электрон сақловчи ва ташувчи воситалар, шу жумладан, компьютер хотирасиги маълумотлар ҳам текширилади.
Аудитор иқтисодий ахборотларнинг автоматлаштирилган тизимидан самарали фойдаланиши учун хўжалик юритувчи субьект фаолияти, унинг кўрсаткичлари, ҳисобга олиниш қоидаларини мукаммал билиши керак. Пировард натижасида текширувларга вақт тежалади, ўтказилаётган назоратнинг сифати ошади. Корхона фаолиятини электрон тизимда аудит қилишда аудиторлар махсус билим ва кўникмаларга эга бўлишлари керак. Аудитор компьютерларнинг тури, дастурий ва математик таъминоти ва маълумотларни электрон қайта ишлаш тизими бўйича амалий тажрибага эга бўлиши керак. Агар, аудиторнинг билими ушбу соҳада етарли бўлмаса, текширув жараёнига соҳа мутахассислари жалб қилиниши лозим. Маълумотларни электрон технологиялар шароитида аудиторлик текшируви бўйича жавобгарлик бошқа шахс зиммасига юклатилмайди. Шу сабабли, аудитор аудит текширувига мутахассис, мисол учун, ахборот технологияси соҳасидаги экспертни жалб қилса, ушбу мутахассис ишини биргаликда режалаштириши, мувофиқлаштириши ва назорат қилиб бориши керак. Экспертнинг асосий вазифаси — аудиторлик текшируви жараёнида аудиторга яқиндан кўмаклашишдан иборат. Мисол учун, компьютер орқали маълумотларни олиш ёки киритиш, ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш учун дастурларнинг алгоритмини тузиш, уларнинг мантиқий тўғрилигини текширишда ёрдам беради.
Компьютер технологияларидан бухгалтерия кисоби жараёнларида кенг фойдаланиш оркали содир этилаётган куплаб операцияларни киска вакт ичида кайта ишлаш, молиявий кисоботларни тузиш ва уларни назорат килиш имконияти кенгаяди. Компьютер технологияларидан бухгалтерия кисоби маълумотларини ва аудитлик текширувлари жараёнида фойдаланиш мижоз молиявий кисоботларини киска вакт ичида, самарали ва ишончли тарзда текшириш имкониятини беради. Шу билан биргаликда компьютер технологияларини аудит амалиётида кенг куллаш аудиторлар олдига янгича талабларни кам куйди. Эндиликда, аудиторлар мижоз бухгалтерия кисоби хизмати булимида компьютер воситалари ва дастурларининг туFри тузилганлиги, кужжатларга ишлов бериш технологиясини мукаммал билишлари керак. Улар компьютер воситалари ва дастурларидан самарали фойдалана олиш куникмаларига эга булишлари лозим.
Электрон технологиялари асосида бухгалтерия кисобини юритиш шароитида аудиторлар куйидагиларга эътибор беришлари керак:
-бухгалтерия кисоби маълумотларини компьютерга киритиш дастурларига;
-
- маълумотларни электрон технологиялари асосида юритишда кулланиладиган техник воситаларнинг турларига;
-
- бухгалтерия кисоби маълумотларига компьютерлар оркали ишлов бериш ва узатиш тартиби ( магнитли ташувчилар воситаларига);
-
- электрон дастурлар таъминоти (качон ишлаб чикилган ва
фойдаланилган, ушбу дастурларнинг амалдаги конун-коида талабларига мос келиши);
-
- корхонада маълумотларни электрон кайта ишлаш тизимининг ташкилий шаклларига (мижоз томонидан ёки шартнома асосида бошка юридик шахс оркали);
-
- маълумотларни электрон кайта ишлаш тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг малакасига;
-
- маълумотларни архивлаш ва саклашга.
Маълумотларни электрон технологиялари асосида ишлов бериш шароитида аудиторлик текширувини утказиш учун алокида режа ва дастур тузилиши максадга мувофикдир. Бу уз навбатида куйидаги масалаларнинг ечимига боFлик:
-корхонада компьютер тизимини текшириш учун алокида мустакил экспертни жалб килиш;
-электрон тизимида аудит утказиш учун махсус усулларни белгилаш; -аудиторлик объектини аниклаб, унинг кетма-кетлигини ишлаб чикиш.
Маълумотлар электрон технологиялари асосида текширилса, аудиторлик риски даражаси нисбатан пасаяди. Чунки барча керакли маълумотлар компьютер хотирасида мужассамлашган бўлади. Компьютерлаштирилган шароитда аудит ўтказишга қаратилган дастурнинг ишлаб чиқилиши ва қўлланилиши натижасида компьютер воситаси автоматик равишда корхона фаолиятидаги маълумотларнинг амалдаги қонун-тартиблардаги четланишларини аниқлайди.
Мухтасар қилиб айтганда, турли фаолият билан шуғулланаётган корхоналарда барча жараёнларнинг бухгалтерия ҳисоби компьютерларда амалда оширилади. Шу боис хўжалик юритувчи субектларда аудит ўтказиш тартиби ҳам компьютер технологияларига асосланиши керак. Бу ўз навбатида аудитнинг компьютерлаштирилган услубиятини ишлаб чиқиш ва қўллашни тақозо қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони “Халқ сўзи” 28(6722) 8.02.2017 2.Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун 18.11.2015 .
3.Ўзбекистон Республикаси “Электрон имзо тўғрисида”ги Қонун 11.12.2003
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган олда аудит ўтказишнинг хусусиятлари
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони "Халқ сўзи" 28(6722) 8.02.2017.
- Ўзбекистон Республикаси "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонун 18.11.2015.
- Ўзбекистон Республикаси "Электрон имзо тўғрисида"ги Қонун 11.12.2003.