Аводан сув олиб ўсимликларни суориш технологияси

Автор: Худайбердиев А.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада сув йўқ жойларда сўғориш технологияси таклиф қилинган.

Қуёш батареяси, аккумулятор, сув манбаи, уруғ, электроэнергия, контейнерча, химикат

Короткий адрес: https://sciup.org/140300508

IDR: 140300508

Текст научной статьи Аводан сув олиб ўсимликларни суориш технологияси

Методология.    Биз томондан қишлоқ хўжалик экинларини суғоришнинг янги технологияси яратилди ва давлат интеллектуал мулкчилик агентлигига ихтиро сифатида тақдим этилган.

Ихтиро қишлоқ хўжалигидаги ўсимликларни суғоришда қўлланилиши мумкин.

^озирги кунда сув тан^ислиги ошиб бораётган бир пайтда уни тежаб ишлатиш асосий мақсад ҳисобланади. Шу пайтгача суғоришнинг перспектив ва хозир фойдаланаилаётган суFориш технологиялари мавжуд.

Исроил технологияси бўйича томчилаб суғориш сувни 40% га тежайди, хосилдорлиги ошади [1]. Бу усулнинг камчилиги шундан иборатки томчилаб тушаётган сув ўсимлик илдизига юқоридан берилади. Усимлик илдизи асосан сув манбаига интилганлиги сабабли илдизлар фа^ат уша атрофдаги тупрокдан озукланади холос. Бу усимлик илдизининг ва новдасининг бақувват бўлишига унча ижобий таъсир кўрсатмайди. Бунинг устига намланган тупроқ ер юзасида бўлгани учун унинг бир қисми иссиқ ҳаво таъсирида парланиб кетади.

Ер ости томчилаб сугоришда [2] сув тежами энг максимал ҳисобланади. Бу усулнинг камчилиги шундан иборатки ер ости қувурлари қатор ораларида жойлашган бўлиб ўсимлик илдизлари пастга эмас ёнга, яъни сув манбаига интилади. Бу ҳолда ҳам илдиз бақувват бўлмайди, чунки ўсимлик бақувват бўлиши учун илдиз кўпроқ ернинг она жинс қисмига купрок кириб уЙFунланиб кетиши керак.

Иккала ихтиронинг асосий камчилиги шундан иборатки, бу усуллар сув бор жойда ёки танқисроқ жойда қўлланилиши мумкин, аммо умуман сув йук жойда фойдаланиб булмайди.

Биз таклиф килаётган технология шундан иборат (1-шакл). Куёш элементларида [1] хосил булган электроэнергия электр симлар [2] оркали аккумулияторда [3] йигилади, сунгра электр симлар [4] оркали хаводан сув хосил килувчи манбага [5] узатилади. Манбадан сув томчилари резервуарга [6] тушади ва у ерда йиFилади. Мироэлементлар ва минерал угитлар резервуарда [7] аралаштирилади ва сув резервуарига [6] керакли микдорда кушилиб турилади. Сугориш асосан кеч булиши, яъни куёш ботиб булгандан сўнг бошланади. Бунинг сабаби шуки, кундузи ер ҳавога нисбатан кўпроқ исийди тупроқдаги капилляр тешиклар очилади, натижада ер яхши намланмайди, ундан ташқари кундузи сув парланиб ҳам кетади. Капиллярлар кечаси нам тортиб сувнинг пастга кетиши камаяди деярли ёпилади сувнинг парланиши ҳам камаяди.

Бундан ташқари кеч бўлиши билан Ернинг йўлдоши Ой бизнинг эътиборимиздаги ер майдонига яқинлашади, Ойнинг тортиш кучи ҳисобига сув капилярлари ер тубига сингиши камаяди ва ўсимлик илдизларининг сув билан таъминланишига сабаб бўлади.

Расм-1.

Кранник [8] очилиб сув полиэтилен труба орқали h чуқурликдаги асосий трасса бўйлаб [9] йўналади. Бу трасса горизонталга иложи борича идеал параллел ўрнатилиши керак. Бу трубада ўсимлик экилиш масофаси m га асосан юқори қисмида маълум диаметрли тешиклар очилган [10]. Бу тешик кичик тешикли сетка [11] билан ўралади. Бу эса трассанинг лойқа билан тўлиб қолмаслигини таъминлайи. Сув ер қарига сингиб йўқ бўлиб кетмаслиги учун полиэтилен ёки сополдан тайёрланган контейнерчалар [12] жойлаштирилади. Бу контейнерчалар сув ҳавзаси вазифасини бажаришади. Кеч бўлиши билан сув заррачалари Ойнинг тортиш кучи ҳисобига яна тепага интилишади ва илдизлар атрофидаги тупроқни намлайди.

Сув таъминловчи трубаларнинг ерга нисбатан чуқурлиги h ҳар бир ўсимликнинг илдиз ривожланиш хусусиятига асосан ўрнатилади. Бегона утлардан холи булиш учун усимликларнинг [13] уруFлари полиэтилен плёнка [14] остида экилса махсадга мувофихдир. Уруглар трубаларнинг икки томонига экилади ва улар ўсиб чиққандан сўнг икки томонга йўналтирилади. Хулоса қилиб айтганда, биз таклиф қилаётган усул билан сув умуман йўқ ерда ҳам ҳосил етиштириш мумкин.

2021 йил ёз ойининг охирларида дала шароитида тажрибалар утказилди. ^уёш энергияси панелидан олиниши керак булган энергия шахар электр тармохларидан олинди. Сув манба хурилмаси 1,5 - 2 кВт энергия талаб қилади.

Биринчи холатда юмшатилган ерда арих олинди. (Фото-1).

Иккинчи ҳолатда ариқ ичига контейнерчалар сифатида сопол косачалар қўйиб чиқилди. Косанинг диаметри 200 мм, баландлиги 120 мм, косалар марказлари уртасидаги масофа 600 мм, (Фото-2).

Учинчи ҳолатда сопол косалар атрофлари тупроқ билан тўлдирилди.

Улар бир текисликда жойлаштирилди. (Фото-3).

Туртинчи холатда косалар тупрох билан тулдирилди. (Фото-4).

Бешинчи ҳолатда косалар маркази бўйлаб полиэтилен труба ўрнатилди, унинг бош томони сув резервуари билан уланди, иккинчи томони тиқин билан ёпилди. Трубанинг ички диаметри 8 мм. (Фото-5).

Олтинчи ҳолатда косаларнинг ўртаси тепасида трубаларнинг тепа қисми диаметри 3 мм ўлчамда тешиилди. Ундан сўнг бу тешиклар полиэтилен сетка билан 3-4 мм қалинликда ўралди. (Фото-6).

Еттинчи ҳолатда полиэтилен трубалар тупроқ билан кўмилди. (Фото-7).

Саккизинчи ҳолатда сув манбаида ҳосил бўлган сувнинг 9 литрли резервуарга тушиши кўрсатилган. (Фото-8).

Тўққизинчи, ўнинчи ҳолатда кимёвий элементлар кўрсатилган, улар сув резервуарида аралаштирилди. (Фото-9,10).

Ўн

биринчи ҳолатда уруғлар экилиши кўрсатилган. Уруғлар косаларнинг икки томонига яъни трубаларнинг икки томонига экилади.

кетади (Фото-11).

Чунки бу ҳолда ўниб чиққан ўсимликлар икки томонга қараб ёйилиб ўсиб Ўн иккинчи ҳолатларда ўсиб чиққан ўсимликлар кўрсатилган. (Фото-12).

Тажриба пайти ҳар хил варианлар кўриб чиқилди:

  • -   Трубалардаги тешиклар ўлчами ва жойи;

  • -    Контейнерчаларнинг орасидаги масофа;

  • -    Резервуар ўрнатиш баландлиги;

  • -    Трубалар ўралган сетканинг эни ва қалинлиги.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, юқоридаги параметрларнинг оптимал ўлчами устида иш олиб борилди. Сув танқис ёки умуман йўқ жойда ҳам сув манбаи қурилмасида сув олиб ўсимлик ўстириш мумкинлиги исботланди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

Список литературы Аводан сув олиб ўсимликларни суориш технологияси

  • Израильские технологии капельного орашение loveisrael/ru drip.irrigation.
  • Полив на полях. Подземний капельный полив. www Archi flora.com.ua.
Статья научная