Буғдойни турли ривожланиш фазасида ғалла шираларидан ҳимоя қилиш

Автор: О.С. Амирқулов., Д.Х.Аминова

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Сельскохозяйственные науки

Статья в выпуске: 3-4 (7-8), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада олиб борилаётган тадқиқотлар натижаси асосида бошоқли дон экинларидан юмшоқ буғдойга зарар етказувчи сўрувчи зараркунандаларга қарши буғдойнинг туплаш ва найчалаш даврида турли препаратларнинг уйғунлигида ишлов ўтказиш самараси кўрсатилган.

Буғдой, шира, зарарли, зичлик, дон, ҳосилдорлик, ўсимлик, бошоқ, ривожланиш, сарф, сўрувчи, лалми, биометрик, фенологик, препарат

Короткий адрес: https://sciup.org/14124722

IDR: 14124722

Текст научной статьи Буғдойни турли ривожланиш фазасида ғалла шираларидан ҳимоя қилиш

Мақолада олиб борилаётган тадқиқотлар натижаси асосида бошоқли дон экинларидан юмшоқ буғдойга зарар етказувчи сўрувчи зараркунандаларга қарши буғдойнинг туплаш ва найчалаш даврида турли препаратларнинг уйғунлигида ишлов ўтказиш самараси кўрсатилган.

Калит сўзлар; буғдой, шира, зарарли, зичлик, дон, ҳосилдорлик, ўсимлик, бошоқ, ривожланиш, сарф, сўрувчи, лалми, биометрик, фенологик, препарат.

Дунё

бўйича    ҳар    йили

етиштирилаётган бошоқли дон экинлари ҳосилининг 35% нобуд бўлса, уларнинг

14% зарарли ҳашаротларнинг улушига тўғри келади. Ушбу зарар йилига 75млрд. долларни ташкил этади ва бунга қарши ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирлари қўлланилиши ҳисобига йилига 1,5 млрд. долларлик дон ҳосили сақлаб қолинади. Шунингдек, бошоқли дон экинларини етиштиришда     асосий зараркунандаларга нисбатан буғдой    навлари    асосида зараркунандалардан ҳимоя муаммоси бугунги кунда ҳисобланади.

Республикамиздаги сўрувчи чидамли ушбу қилиш долзарб асосий

майдонларда четдан келтирилган навлар экилаётганлиги боис, янги маҳаллий навларни минтақалар шароитида тўғри жойлаштириш, самарали агротехникаларни яратиш ва такомиллаштириш, суғориладиган шароитда етиштирилаётган ғалланинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш бўйича селекцион ва уруғчилик ишларини олиб бориш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга нав чидамлилигини кучайтиришдан иборат [2.]. БМТ ҳузуридаги FAO ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё мамалакатларида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги зараркунанда ҳашаротлар, касалликлар ва бегона ўтлар таъсиридан 1967 йилда 28% камайган бўлса, 1996 йилга келиб бу йўқотиш жами 36,9% ни, жумладан ғалла экинларида 35% ни ташкил қилади.

Экинларнинг ширалар билан кучли зарарланиши барглар буралиб қолиши, ўсишдан орқада қолиши ва донларнинг тўлиқ етилмаслигига, ўсимликда моддалар алмашувини ўзгариши ва баргларнинг анатомик тузилиши узгаришига олиб келади [ 1 ] . Биргина яқин Шарқ Марказий Осиё мамлакатлари ғаллазорларида ҳар йили қарийиб 8 млн гектар майдонларга зарарли хасва зараркунандаси ёпирилиб 2 млн гектардан ортиқ майдонда унга кимёвий усулда кураш утказилади [ 3 ] .

Шу мақсадида 2020-2021 йилларда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг дала тажриба майдонларида буғдойнинг туплаш, ва найчалаш даврида зарарли организимлардан ҳимоя қилиш бўйича тажрибалар олиб борилди. Бу тажрибаларни олиб боришда кузги юмшоқ буғдойнинг “Туркистон” нави уруғлари экилди. Ҳамда буғдойнинг турли фазаларида ғалла шираларидан зарарланиши ва улардан ҳимоя қилишда турли препаратлар билан ишлов

ўтказилди ва тажрибаларни доимий фенологик кузатувлар олиб борилди.

Тадқиқотлар давомида кузги буғдойни турли препаратлар билан ишлов ўтказилиб зарарли организимларга таъсири ўрганилди. Биринчи вариант назорат ишловсиз. И ккинчи вариант – ЗЕРЕБРА АГРО-200300 л/га+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га. Учинчи вариант – POTEX-1,0 л/га + Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га.

Тўртинчи вариант – УЗГУМИ-0,3 л/га + Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га. Бешинчи вариант - IFO AMINOMAX-06,-1,25 л/га+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га. Олтинчи вариант - IFO KALIFOS-1,5-3,5 л/га+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га. Еттинчи вариант - 300 л/га+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3.

Саккизинчи вариант - POTEX-1,0 л/га + Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3. Тўққизинчи вариант - УЗГУМИ-0,3 Л/ГА+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3. Унинчи вариант -1,25 л/га+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3. Унбиринчи вариант - IFO KALIFOS-1,5-3,5 л/га+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га. Униккинчи вариант - IFO PZN + Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га.

Ўтказилган тадқиқотларда барча вариантлар таҳлил қилинганда, қуйидаги ҳолат маълдум бўлдики, назорат (ишловсиз) вариантда препаратлар билан ишлов ўтказилган куни ширалар сони ўртача 12 донани ташкил қилган бўлса, 7-14 кунлари ширалар сони ўртача 22-30 донага кўпайганлиги маълум бўлди. Препаратлар сепилган кундан бошлаб 21-кунида шира зараркунандалар сони ўртача 35 донага кўпайиб ривожланди.

Тажрибалардаги зараркунанда ҳашаротларга қарши инсектицид препаратлар қўлланилмаган 2, 3, 4, 5, ва 6-вариантларда шира зараркунандалар сони ўртача 7 донадан 32 донагача кўпайиб ривожланганлиги аниқланди.

Тадқиқотларда еттинчи вариантда инсектицидлар қўллашдан олдин шира зараркунандалари сони ўртача 10 дона.ни ташкил этган бўлса, препарат қўллашни 3-кунида 8 дона, 7-кунида 6 донага, 14-кунида 4 донага ҳамда охирги 21-кунида 2 донага шира зараркунандаси камайганлиги маълум бўлди.

Саккизинчи вариант таҳлил қилинганда препарат қўллашдан олдини ширалар сони ҳисобланганда ўртача 13 дона.ни ташкил қилган бўлса, препаратдан сўнг 3-куни 9 дона, 7-куни 4 дона, 14-куни 2 донага камроқ зараркунанда кузатилиб препарат сепилган куннинг охирги 21-куни фенологик кузатув ўтказилганда шира зараркунадаси аниқланмади.

УЗГУМИ-0,3 Л/ГА+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га тўққизинчи вариантда 10 дона ўртача шира зараркунандаси препарат қўллашдан олдин ҳисобланган бўлса, препарат қўллашни 3-куни фенологик кузатилганда 9 дона, 7-куни 6 дона, 14-куни 5 дона, охирги 21-кунида ғалла ширалари ҳисобланганда ўртача 3 донани ташкил этганлиги қайд қилинди.

Тадқиқотларда IFO AMINOMAX-06,1,25 л/га+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га варианти фенологик кузатилганда ўртача шира зараркунандаси 9 дона, 3-кун ўтгандан сўнг 5 дона, 7-кун ўтгандан кейин 4 дона, 14-куни 2 дона, 21-куни 1 донага ҳашаротлар учраб зарар келтираётганлиги маълум бўлди.

IFO KALIFOS-1,5-3,5 л/га+ Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га унбиринчи вариантда препаратдан олдин 11 дона, кейинги 3-куни 7 дона, 7-куни 5 донага, 14-21 кунлари ўртача 3 донага шира зараркунадалари кўпайиб ривожланиши кузатилди.

Вариантлар бўйича охирги 12-вариантда препаратларни қўллашдан олдинги 12 донани ташкил қилади.

Препаратлар сепилгагн вариантларда 3-куни 9 дона, 7- куни 6 дона, 14-куни 1 дона.ни охирги 21-куни фенологик кузатув ишлари олиб борилди, буғдой ўсимлигида сўрувчи шира зараркунадалар сони ва зарари сезилмади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, тадқиқотларда назорат вариантига бошқа вариантлар нисбатан тақослаб ўрганилганда, IFO PZN + Энтостар плюс -20 г/га + ATLANTIS-0,3 л/га + ENTOMETRIN-0,150 л/га + TINTUL DUO-0,3 л/га уйғунлашган ҳолда ишлов ўтказилган вариантларда юқори самара берганлиги аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    Белолипецкий А.В. Тля оранжерейная табачная – Myzodes persicae // Ж. Защита растений. – Москва, 1992. – № 10. – С. 32.

  • 2.    Холиқов Б. Аграр илм-фандаги ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. – Тошкент, 2015. – №9. – Б. 18-19.

  • 3.    Sunn pests and their control in the Near East // FAO plant production and protection paper (138). – Rome: FAO, 2006, – P.165.

Список литературы Буғдойни турли ривожланиш фазасида ғалла шираларидан ҳимоя қилиш

  • Белолипецкий А.В. Тля оранжерейная табачная – Myzodes persicae // Ж. Защита растений. – Москва, 1992. – № 10. – С. 32.
  • Холиқов Б. Аграр илм-фандаги ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. – Тошкент, 2015. – №9. – Б. 18-19.
  • Sunn pests and their control in the Near East // FAO plant production and protection paper (138). – Rome: FAO, 2006, – P.165.
Статья научная