Бўзсув оова сувларини биотехнологик усулда тозалаш натижалари ва маълумотлари

Автор: Алимова М.И., Эгамбердиев Н.Б.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3-1 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Oқава сувларини органо-минерал моддалардан оғир металларадан ҳамда патоген микроорганизмлардан юксак сув ўсимликлари пистия ёрдамида тозалашнинг янги самарали биотехнологиясини. Шоякубов,Айтметова, Исмоилхаджаев, Эгамбердиевлар урганганишган [1-3]. Бизнинг илмий ишимизда конкрет Қибрай мусаллас заводининг оқава сувларни биологик тозалаш усуллари, параметрлари ва жараён натижалари келтирилган.

Сув хавзаларини тозалаш, бузсув окова суалари

Короткий адрес: https://sciup.org/140293052

IDR: 140293052

Текст научной статьи Бўзсув оова сувларини биотехнологик усулда тозалаш натижалари ва маълумотлари

Сув хавзаларини санитар гигиеник тоза сақлашда оқава сувларини тозалайдиган қурилмаларни қуриш ҳамда тозалаш усулларини янада такомиллаштириб бориш ҳамда тозаланган оқава сувларини қайта ишлатиш, ҳозирги вақтдаги давлат сиёсати даражасидаги ечилиши зарур бўлган илмий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Илмий изланишлар Бўзсув оқова сувларини биотехнологик усулда тозалаш натижалари органо минерал моддалар ва оғир металлар билан ифлосланган оқава сувларни тозалашга бағишланган.

Объект ва материал ва услублар. Ўрганилаётган объект сифатида Бўзсув оқова сувларини биотехнологик усулда тозалаш усуллари гидрохимияда ва алгологияда қабул қилинган стандарт усулларидан фойдаландик [1].

Олинган натижалар ва уларнинг тахлили. Илмий ишимизнинг дастлабки вазифалари сув хавзаларида ўсувчи сув ўтларини таркибини ўрганиб уларни ичидан оқава сувларни тозалашда фойдаланиш учун соф холда ажратишни ва саноат оқав сувларини тозалашда қўллашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Юксак сув ўсимликлари пистия ёрдамида қайта тозаланган оқава сувлар турли хил органо минирал моддалардан ва патоген микроорганизмлар(ичак таёқчалари бактериялари) дан хам тозаланди (жадвал 1). Қибрай заводи оқава сувларда ўстирилган пистия биомассаларини термик қайта ишлангандан кейин қишлоқ хўжалик хайвонларининг ва парандаларни боқишга тавсия этилади. Пистия ёрдамида тозаланган оқова сувини техник мақсадларда хамда суғорма дехқончиликда қуллаш мумкин. Чунки оқова сув чиқиндилардан оғир металлардан хамда ичак таёқчасидан тозаланган.

Бўзсув оқова сувларини биотехнологик усулда тозалаш хар бир фасл ойларда ўрганиб сувдаги зарур кўрсаткичлар, рH, ранги, хиди ва бошқа камёвий элементлар миқдорини хисобга олдик.

Бўзсув оқова сувларини биотехнологик усулда тозалаш иншоатининг биологик ховузларида юксак сув ўсимликларидан пистия сув ўсимлигини ўстириш натижасида сувда эриган кислород миқдори 5.26 дан. 0.14мг/л. органик углерод 4.60дан 3.59 мг л гача фосфор 0.88 дан 0.85 мг.л гача NH 4 4.6 дан 0.4 мг/ л гача HS 2 водород сулфиддан қўланса хиди хам пистия ўстирилганда хиди йўқолганлиги исботланди.

Жадвалдан куриниб турибтики оқова сувларнинг узи хам органик моддаларга бой, чунки озиқ-овқат саноати оқова сувларидир. Бу сувларда асосан органик чиқинди моддалар, оқсиллар, ачитқи чукмалари мавжуд. Шунинг учун хам бу мухитда пистия сув ути яхши усади. Буни жадвалнинг биринчи тажрибада куриш мумкин. Оқова сувларни 75%, 50 % да уларга 25%, 50% тоза сув қуйиб аралаштириб устирганимизда хам пистия сув утиларни яхши усаётганлиги кузатилди. Албатта стандарт мухитда эса оқова сувни тозалаш юқори самара берди.

Демак Бўзсув оқова сувларини биотехнологик усулда тозалаш озиқ-овқат саноати оқова сувларини пистия сув ути билан устириш мақсалга мувофиқ экан.

Жадвал 1

Бўзсув оқова сувларини биотехнологик усулда тозалаш оқова сувларини пистия сув ути иштирокида тозалаш

Тажриба турлари Мухит

Пистиянинг хўл биомассаси мг/л

Экилган пистия миқдори мг/л

Кундалик ўсиш мг/л

15-кунлик биомасса

миқдори мг/л

1-ойлик биомасса

миқдори мг/л

1

Намуна (фақат оқова сув)

150

36,5

328.8

618,5

2

Оқава сув 75% тоза сув 25% пистия экилган

150

29.6

284.3

541.6

3

Оқава сув  50% тоза

суви50% пистия экилган

150

22.2

246.5

462.3

4

Намуна       стандарт

мухитпистия экилган

150

46.5

396.6

958.6

Етиштирилган биомассани турли мақсадларди яни қишлоқ хўжалик хайвонлари ва паррандаларини боқишда, оқсил витаминли ва минерал озуқа сифатида, биоўғит ва биогаз олишда ундан ташқари, тупроқ структурасини яхшилашда “яшил ўғит” сифатида фойдаланиш мумкин.

Хулоса:

  • 1.    Олинган натижалардан кўриниб турибдики озив-овқат заводларини чунончи Бўзсув оқова сувларини биотехнологик усулда тозалаш органик моддалар кўплиги сабабли сув ўтлари яхши ўсади ва бу оқава сувлрни яхши тозалади.

  • 2.    Биологик тозаланган оқава сувларни қайта суғорма дехқончиликда қуллаш мумкин.

  • 3.    Пистия сув ўсимликларни биомассасини эса ем сифатида чорвачиликда (стерилизация қилингандан сунг) ёки биологик ўғит сифатида ишлатиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Шояқубов. Р. Ш, Аитметова. Қ.И, Қондратъева. В.П. Очистка сточных вод, “Ч П О электрохимпром” ЎЗБ биол. Журнал 1994 №3 ст 25.27.

  • 2.    Эгамбердиев. Н.Б, Якубов. Х, Шояқубов.Р. Исследование биохимического состава микроводорослей хлорелле сцинедесмуса. Журнал композиционные материалы. 2005 №3 ст 52-54.

  • 3.    Исмоилходжаев Б.Ш.Определение тяжелых и токсичных металлов как загрязнитель окружаюшей среды. СБ трудов РНТК ТИМИ 2009 ст 26-29.

"Экономика и социум" №3(94)-1 2022

Список литературы Бўзсув оова сувларини биотехнологик усулда тозалаш натижалари ва маълумотлари

  • Шояқубов. Р. Ш, Аитметова. Қ.И, Қондратъева. В.П. Очистка сточных вод, "Ч П О электрохимпром" ЎЗБ биол. Журнал 1994 №3 ст 25.27.
  • Эгамбердиев. Н.Б, Якубов. Х, Шояқубов.Р. Исследование биохимического состава микроводорослей хлорелле сцинедесмуса. Журнал композиционные материалы. 2005 №3 ст 52-54.
  • Исмоилходжаев Б.Ш.Определение тяжелых и токсичных металлов как загрязнитель окружаюшей среды. СБ трудов РНТК ТИМИ 2009 ст 26-29.
Статья научная