Доривор ва бўёқли индигофера (Indigofera tinctoria L) ўсимлигининг уруғ унувчанлиги
Автор: Аясов Хушбек Айбуллаевич, Исроилов Бахтир Абдуллаевич
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақолада бўёқли Индигофера (Indigofera tinctoria L.) ўсимлигининг уруғ унувчанлигига доир маълумотлар атрофлича ёритилган. Indigofera tinctoria L. ўсимлигининг лаборатория шароитида уруғларининг унувчанлиги ўртача 83,7 % ни ташкил этди. Ўсимлик уруғларининг дала шароитида оптимал экиш муддати баҳор (апрел-май) ойлари ҳисобланиб, бу унувчанлик миқдори 80-83% атрофида қайд этилди. Тажрибага асосан, дала шароитида уруғларнинг униб чиқиши тупроқ шароитиги боғлиқ бўлиб, тупроқ ҳароратининг 150С га етиши билан 7-15 кун оралиғида тўлиқ униб чиқади ва ниҳолларни сақланиши 90% атрофида қайд этилди. Айни пайтда ўсимликни кенг масштабларда етиштириш агротехникасига доир маълумотлар атрофлича ёритилмоқда.
Indigofera tinctoria l, лаборатория ва дала шароитлари, агротехника, генератив, кўпайтириш, уруғ, петри ликопчаси, фильтр қоғоз, қайтарилиш ва б.қ.
Короткий адрес: https://sciup.org/14125758
IDR: 14125758 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10121
Текст научной статьи Доривор ва бўёқли индигофера (Indigofera tinctoria L) ўсимлигининг уруғ унувчанлиги
Кириш. Республикамизда сўнги йилларда доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликлар етиштириладиган плантатциялар ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш борасида изчил ислохатлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2020-йил 10-апрелда “Ёввойи ҳолда ўсувчи Доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий холда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-4670-сонли қарорини имзолади [1].
Ушбу қарорга мувофиқ доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш жараёнларини интегратциялаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2020-йил 1-майдан бошлаб доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерларини (кейинги ўринларда-доривор ўсимликлар кластери) ташкил этиш, шунингдек, ҳудудларни доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди.
Тадқиқодни мақсади: Ҳозирги замон талаби кўп қиррали (ҳам доривор, зиравор, бўёқдор, техник) ўсимликларни етиштириш ва уларни хом-ашё базасини яратишни тақоза этмоқда. Шундай хусусиятга эга бўлган ўсимликлар сирасига бўёқли индигофера ( Indigofera tinctoria L.) ўсимлигини киритиш мумкин.
Мазкур ўсимликнинг уруғ унувчанлиги, биоэкологик хусусиятлари ва етиштириш агротехникасига доир маълумотлар атрофлича ўрганилмоқда.
Мавзуни ўрганилганлик даражаси. Доривор ва бўёқли ўсимлик индигофера (Indigofera tinctoria L.) етиштириш ва плантацияларида ўстириш технологиясини ўрганиш бўйича Хитой, Ҳиндистон, Миср Араб Республикаси, Германия, Украина, Молдова, Россия, мамлакатларида каби олимлар томонидан кенг қамровли изланишлар олиб борилган. Ўзбекистонда доривор ўсимликларни интродукцияси, маданий шароитларда ўстириш имкониятларини Ботаника институтлари ва Ботаника боғи олимлари И.В. Белолипов, Аллаяров, К.Х.Ходжаев, Ю.М.Мурдахаев, Б.Ё.Тўхтаев, Т.С. Сафаров ва бошқалар томонидан ўрганилган.
Мазкур тадқиқот натижаларининг таҳлили Ўзбекистонда доривор ўсимликларни маданий кўпайтириш ва етиштириш технологиясини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар етарлича олиб борилмаган.
Тадқиқот объекти ва услублари: Тадқиқотнинг илмий объекти сифатида ноанъанавий доривор, бўёқли индигофера (Indigofera tinctoria L.) ўсимлиги танлаб олиниб, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот тажриба ер майдонларида ва лабаротория шароитдаги ўсимлик уруғлари унувчанлигини аниқлаш олинди. Бунда петри ликопчасига уруғлар 4 қайтарилишда экиб ундириб синаб кўрилди ва фоизларда аниқланди [2,4].
Дала шароитида эса уруғлар 100 донадан қилиб, 4 қаторга экиб чиқилди ва униб чиққан уруғлар фоизларда ҳисобланди [2,4].
Тадқиқот натижалари: Доривор, бўёқли индигофера( Indigofera tinctoria L.) уруғи яхши униш хусусиятига эга. Ўсимлик уруғи ҳеч қандай ишловсиз деярли
1-2 ҳафтада тўлиқ униб чиқди. Олиб борилган илмий тадқиқотга асосан, лаборатория шароитида уруғларнинг унувчанлиги юқори бўлиб, вариантларда 74-90% атрофида қайд этилди ва бу кўрсаткич ўртача ҳисобда 80,7 % ни ташкил этди. (1-жалвал).
1-жадвал.
Лаборатория шароитида уруғ унувчанлиги (% ҳисобида)
№ |
22.01.2020 йилда экилган ва назорат кунлари |
Унган уруғ сони |
||||||||
1 |
3 |
5 |
10 |
15 |
20 |
25 |
30 |
35 |
||
1 |
- |
1 |
4 |
8 |
10 |
17 |
18 |
9 |
7 |
74 |
2 |
- |
1 |
5 |
11 |
14 |
11 |
20 |
11 |
9 |
82 |
3 |
- |
1 |
6 |
15 |
15 |
20 |
13 |
10 |
10 |
90 |
4 |
- |
2 |
3 |
12 |
13 |
19 |
14 |
7 |
7 |
77 |
Ўртача унувчанл ик |
80.7% |
Ўсимлик уруғларини дала шароитида унувчанлигини аниқлаш мақсадида, улар 2 муддатда, яъни баҳор (15 ва 30 апрель) ойлари экиб синаб кўрилди. Бунда, олдиндан тайёрланган (70 см) қаторларга уруғлар 100 донадан қилиб, 4 қаторга алоҳида экиб чиқилди. Экилган уруғлар усти енгил (0.5-1,0 см) тупроқ билан кўмиб чиқилди ва тўлиқ униб чиққунга қадар ҳар 5-10 кунда 1 марта ҳисобга олинди. Баҳорда экилган уруғлар турпоқнинг юза қатлами ҳолатига қараб ҳар куни 5-10 кунда 1 марта суғориб турилди. (2-жадвал).
2-жадвал.
Бахор ойлари экилган уруFларнинг дала шароитида унувчанлигини
(% хисобида)
Экилган қаторлар |
Уруғлар сони |
Экилган вақти 15.04.2020 й |
Униб чиқиши % |
|
Униб |
||||
чиқиши |
тугаши |
|||
1 |
100 |
22.04 |
05.05 |
80 |
2 |
100 |
25.04 |
07.05 |
78 |
3 |
100 |
28.04 |
10. 05 |
82 |
4 |
100 |
21.04 |
04. 05 |
75 |
Ўртача унувчанлик |
78 |
|||
Экилган қаторлар |
Уруғлар сони |
Экилган вақти 30.04.2020 й |
Униб чиқиши % |
|
Униб |
||||
чиқиши |
тугаши |
|||
1 |
100 |
06. 05. |
15.05 |
85 |
2 |
100 |
08. 05. |
16. 05 |
87 |
3 |
100 |
07. 05. |
17. 05 |
82 |
4 |
100 |
10. 05. |
20. 05 |
80 |
Ўртача унувчанлик |
83,5 |
Тажрибага асосан, баҳор (апрель) ойлари экилган вариантлардаги уруғларнинг унувчанлиги асосан икки омил билан боғлиқ бўлиб, (78-83%) бири биридан кескин фарқ қилмайди. Бу ҳол, биринчидан иқлим шароити билан бевосита боғлиқ бўлиб, бу вақтда бўлиб ўтадиган ёғингарчилик уларни униб чиқиши учун ижобий таъсир кўрсатади. Иккинчидан, уруғларни униб чиқиши учун тупроқ ҳарорати ҳам муҳим аҳамият касб этиб, мазкур ўсимлик уруғлари асосан тупроқ ҳароратининг 15-180 С дан юқори бўлиши билан қайд этилади.
Хулоса. Олиб борилган дастлабки тажрибалар доривор ва бўёқли Индигофера ( Indigofera tinctoria L.) ўсимлиги уруғларини юқори унувчанликка эга эканлигини кўрсатди. Лаборатория шароитида ўсимлик уруғларининг унувчанлиги ўртача 80,7 % ни ташкил этади. Дала шаротида эса, уруғларнинг унувчанлиги 78-83,5% атрофида қайд этилиб, асосан икки хил омил (1-иқлим омили-ёғингарчилик миқдори ва тупроқ намлиги; 2-тупроқ омили-унинг ҳароратининг 150С дан юқори бўлиши) билан белгиланади.
Адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10-апрелдаги “Ёввойи ҳолда ўсувчи Доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий холда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари” ги ПҚ-4670-сонли қарори.
-
2. Доспехов Б. А. Методика полевого опыта. – М. Колос, 1973. –С. 330-336.
-
3. Мурдахаев Ю.М. //Ўзбекистонда ватан топган доривор ўсимликлар. Тошкент. “Фан”. 1993. 39 б
-
4. Нурматов Н. ва бошқалар. Дала тажрибалари услубияти. Т.: 2007.
-
5. Ёқубов Ғ.Қ., Рахимов А., Нуруллаева М.Ш., Майлиева З.С. Индиго бўёғи берувчи ўсимликларнинг тарқалиши ва биологик хусусиятлари // Хоразм Маъмун академиясининг ахборотномаси. –Урганч, 2010.–№ 1/2 –Б.68-69.
-
6. Neema M., Aparna V., Krishna Prakash and Reghunath B.R. Pre-sowing seed treatments for Indian indigo (Indigofera tinctoria). International Journal of Innovative Horticulture. 7(1):54-55, 2018.
-
7. https://uses.plantnet-project.org/en/Indigofera_tinctoria_(PROTA)
-
8. https://www.researchgate.net/publication/225073792_Chemical_Composition_A ntioxidant_and_Anticancer_Effects_of_the_Seeds_and_Leaves_of_Indigo_Polygonum_tinctori um_Ait_Plant.
Ф.С.Пилипетко. Род 33. Индигофера, или Индигонос- Indigofera L1958 -Т.IV. Покрьтосеменнье. Семейства Бобовье-Гранатовье-С.132-135.-976 с.-2500 экз.
Список литературы Доривор ва бўёқли индигофера (Indigofera tinctoria L) ўсимлигининг уруғ унувчанлиги
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10-апрелдаги "Ёввойи ҳолда ўсувчи Доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий холда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари" ги ПҚ- 4670-сонли қарори.
- Доспехов Б. А. Методика полевого опыта. - М. Колос, 1973. -С. 330-336.
- Мурдахаев Ю.М. //Ўзбекистонда ватан топган доривор ўсимликлар. Тошкент. "Фан". 1993. 39 б Life Sciences and Agriculture 3-2020 33.
- Нурматов Н. ва бошқалар. Дала тажрибалари услубияти. Т.: 2007. Ф.С.Пилипетко. Род 33. Индигофера, или Индигонос- Indigofera L1958 -Т.IV. Покрьтосеменнье. Семейства Бобовье-Гранатовье-С.132-135.-976 с.-2500 экз.
- Ёқубов Ғ.Қ., Рахимов А., Нуруллаева М.Ш., Майлиева З.С. Индиго бўёғи берувчи ўсимликларнинг тарқалиши ва биологик хусусиятлари // Хоразм Маъмун академиясининг ахборотномаси. -Урганч, 2010.-№ 1/2 -Б.68-69.
- Neema M., Aparna V., Krishna Prakash and Reghunath B.R. Pre-sowing seed treatments for Indian indigo (Indigofera tinctoria). International Journal of Innovative Horticulture. 7(1):54-55, 2018.
- https://uses.plantnet-project.org/en/Indigofera_tinctoria_(PROTA).
- https://www.researchgate.net/publication/225073792_Chemical_Composition_A ntioxidant_and_Anticancer_Effects_of_the_Seeds_and_Leaves_of_Indigo_Polygonum_tinctori um_Ait_Plant.