Фарона водийси аолисининг иш билан бандлиги хусусида

Автор: Хаджамуратова М.Х.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-1 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ushbu maqolada Farg'ona vodiysida ish bilan band aholini tarmoqlar bo'yicha tarkibining tahlili bayon etilgan.

Ишсизлик, бандлик, ернинг чекланганлиги, тармоқлар таркиби

Короткий адрес: https://sciup.org/140293083

IDR: 140293083

Текст научной статьи Фарона водийси аолисининг иш билан бандлиги хусусида

Аҳолининг турмуш даражасини ошириш, уларни билим олишларини кафолатлаш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ишга жойлаштириш, ишсизликдан ҳимоялаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар даврида ўзининг амалий ечимини топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: - “Ислоҳотларимиз самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этиши учун қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш лозим”.

Фарғона водийсида аҳолини иш билан таъминланганлиги даражаси таъсир кўрсатиш омилларига кўра ўзига хослиги билан бошқа регионлардан фарқланади. Ушбу хусусият аҳолини ўсиш даражасидаги барқарорлик, унинг таркибида ёш авлод салмоғини нисбатан кўплиги, аҳоли ва меҳнат ресурсларини нисбатан зич жойлашгани, ер-сув ресурсларини чеклангани, қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқларини аҳолини иш билан бандлик даражасида иштирокининг нисбатан олдинги ўриндалиги кабиларда намоён бўлади.

Иш билан банд аҳолини тармоқлар бўйича таркибининг таҳлили шуни кўрсатадики, Фарғона водийсида қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқлари бошқа тармоқларга нисбатан бандлик сиёсатида нисбатан юқори мавқега эга бўлган. Айниқса, саноатдаги улуши бўйича Фарғона вилояти нафақат водий вилоятлари, балки республика бўйича (Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент вилоятларидан ташқари) нисбатан устунлиги намоён бўлган. Минтақалар бўйича солиштирганда саноат тармоқларида иш билан бандлик даражаси бўйича Фарғона водийсида Тошкент ва Зарафшон минтақаларидан кейинги даража кузатилган, яъни водийда аҳолини саноат тармоқларида иш билан таъминланиш даражаси Қуйи Амударё минтақасидан 4,5 фоиз, Мирзачўл минтақасидан 4,6 фоиз, Жанубий минтақадан 6,5 фоиз кўп демакдир.

Қишлоқ хўжалиги бўйича аҳолини иш билан бандлик даражаси Фарғона водийсида 35,5 фоизни ташкил этиб, бошқа минтақалардан (Тошкент ва Зарафшон минтақаларидан ташқари) нисбатан паст даража кузатилсада, водийда тармоқлар бўйича аҳолини иш билан таъминланиш даражасида қишлоқ хўжалиги етакчи роль ўйнайди. Албатта, ернинг чекланганлиги, аҳолининг зич жойлашгани қишлоқ хўжалигида айрим чекловларга сабаб бўлади.

Шуни айтиб ўтиш керакки, Андижон вилоятида аҳолини иш билан таъминланишида қишлоқ хўжалиги (Фарғона ва Наманган вилоятига нисбатан) етакчи бўлса, Фарғона вилоятида саноат, транспорт ва алоқа тармоқлари нисбатан (Андижон ва Наманган вилоятларига нисбатан) юқори даражада бўлган. Наманган вилояти эса қурилиш; уй-жой, коммунал хўжалиги, ишлаб чиқариш, маиший хизмат; соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот; молия, кредит, суғурта тармоқларида ишлаётган ходимларнинг салмоғи бўйича ҳар иккала вилоятдан нисбатан юқори салмоққа эга бўлган.

Қурилиш соҳасида аҳолини иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинганида, Тошкент, Қуйи Амударё, Жанубий минтақаларда нисбатан юқори даража кузатилади. Бу соҳада Фарғона водийси минтақалар ичида охирги кўрсаткичга эга бўлган. Водий вилоятлари орасида Наманганда аҳолининг қурилиш соҳасида иш билан таъминланиш даражаси Андижон ва Фарғона вилоятларидан бироз юқорироқ кўринишда намоён бўлган.

Транспорт ва алоқа тармоқларида аҳолини иш билан бандлиги бўйича Тошкент шаҳри етакчи ҳисобланган. Ундан кейинги даража Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида кузатилади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айни шу соҳа бўйича иш билан таъминланганлар даражаси бошқа вилоятлардан деярли паст даражада бўлганлиги водий кўрсаткичларига ҳам ўз таъсирини кўрсатган.

Савдо, умумий овқатланиш, моддий техника таъминотида ҳам Тошкент шаҳри етакчи бўлиб, Андижон вилоятидан 5,2 фоиз, Наманган вилоятидан 4,1 фоиз, Фарғона вилоятидан 6,6 фоиз кўп демакдир. Водийнинг мазкур вазиятдаги ҳолати Мирзачўл регионидангина нисбатан юқори даражада эканлиги билан фарқланади. Фарғона водийси вилоятлари бўйича ушбу соҳада аҳолини иш билан таъминланишининг юқори даражаси Наманган вилоятида кузатилади.

Бундан ташқари, аҳолини иш билан таъминлашда уй-жой, коммунал хўжалиги, ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ушбу соҳада Тошкент регионидан кейинги даража Қуйи Амударё, Мирзачўл минтақаларида кузатилади. Фарғона водийси ушбу тармоқ бўйича ўртача даражага эга бўлган.

Республика бўйича аҳолини иш билан таъминланишида таълим, маданият, санъат, фан ва фанга хизмат кўрсатиш тармоқлари етакчи тармоқлар қаторидан ўрин олган. Бу соҳада Фарғона водийсидаги ҳолат республика даражасидан паст даражада, лекин водийда қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги иш билан таъминланиш даражасидан кейинги даража ушбу тармоқлар ҳиссасига тўғри келган.

Демак, аҳолини иш билан таъминланиши бўйича тармоқлар таркиби ўрганилганда водий ҳолати қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо, умумий овқатланиш, моддий техника таъминоти бўйича республика кўрсаткичларидан юқори, бошқа тармоқлар бўйича нисбатан паст даражага эга эди.

Адабиётлар:

  • 1.    Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатнома. -Тошкент, Б. 19.

  • 2.    Хаджамуратова М.Х. Фарғона водийсининг демографик тарихи. (19912006 йй.) Автореферат. -Тошкент, 2011, Б. 22.

  • 3.    Статистический ежегодник Узбекистана. -Ташкент, 2004. С.18.

"Экономика и социум" №4(95)-1 2022

Список литературы Фарона водийси аолисининг иш билан бандлиги хусусида

  • Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатнома. -Тошкент, Б. 19.
  • Хаджамуратова М.Х. Фарғона водийсининг демографик тарихи. (1991-2006 йй.) Автореферат. -Тошкент, 2011, Б. 22.
  • Статистический ежегодник Узбекистана. -Ташкент, 2004. С.18.
Статья научная