Инсон капиталини ривожлантиришнинг механизмлари тадиоти
Автор: Бобаназарова Ж.Х., Эргашева Н.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мазкур мақолада бошқарув тизимида инсон омилини фаоллаштириш, инсон капиталига йўналтириладиган инвестициялар, бошқарув жараёнларини интеллектуаллаштириш учун инсон омилини ташкил этувчи инсоний сифатларнинг ўзаро боғланиш механизмидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир тавсиялар таклиф қилинган.
Бошқарув тизими, инсон омили, инновациялар, мотивация, касбий кўникмалар, иқтисодий ўсиш, механизмлар
Короткий адрес: https://sciup.org/140300472
IDR: 140300472
Текст научной статьи Инсон капиталини ривожлантиришнинг механизмлари тадиоти
Халқаро даражада амалга оширилаётган муҳим йўналишлардан бири инсон тараққиётининг ривожланиш даражасини ўлчаш ҳисобланади. БМТнинг “Тараққиёт дастури” маърузасида 189 та дунё мамлакатларида инсон тараққиёти рейтинги маълум қилинди. Ушбу рейтинг 4 гуруҳ мамлакатларидан иборатдир1: биринчи гуруҳ - энг юқори даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар, иккинчи гуруҳ - юқори даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар, учинчи гуруҳ - ўрта даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар, тўртинчи гуруҳ - паст даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар.
Янги Ўзбекистоннинг 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида 2 инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш вазифаси белгиланган. Инсон омилининг ривожланиши рақамли иқтисодиётга кириш имкониятлари нуқтаи назаридан ўз имкониятларини кенгайтирмоқда, бу юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни яратиш, инновациялар ва фикрлашнинг ўзига хослигини рағбатлантириш, касбий кўникмаларни ривожлантириш, такомиллаштиришга имкон беради ва бу тадқиқот ишининг долзарблигини кўрсатади.
Ҳозирги вақтда дунёдаги умумий бойликнинг учдан икки қисми – 66 % ини (365 трлн АҚШ доллари) инсон капитали ташкил этади. Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ушбу нисбат янада юқорироқдир (1-жадвал).
Жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида инсон капиталининг асосий таркибий қисми – таълимни ривожлантиришга эътибор ортган. Бундан 100 йил муқаддам таълим учун давлат харажатлари ялпи ички маҳсулотининг 1,0 % ни ташкил этар эди. Ҳозирга вақтда бу кўрсаткич 5,1 % га етган. Натижада дунёда бошланғич таълимга эга бўлганлар сони жами аҳолининг 94,0 % дан
1 ортиб кетди. Илмий ишланмаларга харажатлар ҳам инсон капиталига инвестициялар ҳисобланади.
1-жадвал
Дунё мамлакатларида инсон капиталининг салмоғи 3
Мамлакатлар |
Инсон капиталининг миқдори (трлн АҚШ доллари) |
Миллий бойлик умумий миқдоридаги салмоғи, % |
АҚШ |
95 |
77 |
Хитой |
25 |
77 |
Бразилия |
9 |
74 |
Ҳиндистон |
7 |
58 |
Фаннинг ривожланиши жараёнида фақат инновациялар, ўта юқори унумли машина-ускуналар яратилиб, улар асосида ишлаб чиқаришнинг янги технологиялари шаклланибгина қолмасдан, балки янги қобилият ва эхтиёжларга эга бўлган одамларнинг ўзи ҳам сифат жиҳатидан ўзгаради. Ахборот жамиятида илм-фан ўзига хос «инсон капитали генератори»га айланади.
Инсон капитали назариясига мувофиқ, унинг тўпланиши турли шаклларда амалга оширилиши мумкин. Уларнинг энг асосийлари таълим олиш ҳамда касбий тайёргарлик давомида қобилиятларни ривожлантириш асосида капитални тўплашдир. Одатда, бу қатордан оиладаги тарбия ҳам ўрин олади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг4 2021 йил 24 январдаги Мурожатномасида “...биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз” деган вазифани қўйдилар.
Маълумки мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида инновация, инсоният тараққиёти ва иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланмоқда. Иқтисодиётда шундай умумқабул қилинган тамойил амал қиладики, унга кўра, қулай инвестицион муҳитнинг яратилиши иқтисодий ўсишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бундай муҳит инсон капитали инвестицион фаоллигига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Жамиятнинг жами бойлиги инсон капитали ва бошқа капиталларга боғлиқ. Инсон капиталига таълим, тренинглар, миграция каби соҳаларга қилинган инвестициялар йиғиндиси кирса, бошқа капиталларга табиий бойликлар, бинолар ва технологиялар киради.
Инсон капиталига йўналтириладиган инвестицияларнинг самарадорлигини шакллантириш бўйича ташкилий-иқтисодий механизмлар амал қилишига қараб қуйидагича гуруҳланади (1-расм). Ташкилий-иқтисодий механизмлар бир-бири билан узвий алоқадорликда умумий жиҳатларни ифодалайди.
Инсон капиталига йўналтириладиган инвестицияларнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари |
|
Ташкилий механизмлар |
Иқтисодий механизмлар |
Қонунчилик базаси |
Солиқ-бюджет |
Маъмурий-ҳудудий бошқарув |
Банк, кредит, молия |
Суд-ҳуқуқ |
Божхона |
Меҳнат бозори ва таълим |
Суғурта |
Табиий ресурслар |
Ижтимоий инфратузилма |
Ахборот-коммуникация |
Ташқи иқтисодий сиёсат |
1-расм. Инсон капиталига йўналтириладиган инвестицияларни шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлар
2018 йил 27 апрелда «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3682-сонли қарори қабул қилинди.Ушбу қарор инновацион фаолиятга кенг имкониятлар яратиб бериш билан бир қаторда, инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тўлақонли жорий қилиш, уларни хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш тармоқлари амалиётига жорий қилишга салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор омиллар санаб ўтилиб, бу муаммоларни ҳал қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Олиб борилган тадқиқотларга асосланиб қуйидаги таклиф ва тавсияларни илгари сурамиз:
-
1. Бугунги кундa инcoн кaпитaли жaмиятнинг acocий қaдpияти вa иктисодий муҳим oмили эканлигини унутмаслик.
-
2. Ташкилот миқёсида малакали психолог билан ҳамкорликда фавқулотдаги вазиятларда ходимларнинг хавотирланиш ҳиссини йўқотишга ва мотивацион, руҳлантирувчи, ўз-ўзига бўлган ишончни оширишга қаратилган семинар -тренингларни доимий амалга ошириш.
-
3. Инсон капиталини ривожлантиришнинг ишлаб чиқариш омили сифатида самарали амал қилишини таъминлаш воситаларини ўрганиш, инсон капиталини баҳолашнинг амалдаги механизмларидан фойдаланишни такомиллаштириш усулларини тавсия этиш.
-
4. Корхоналар фаолиятини бошқариш тизимида инсон капиталини ривожлантириш ва уни баҳолаш жараёнида юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солиш.
-
5. Инсон капиталини бойитиш, инновацион соҳага жалб қилиш мақсадида илм-фан, таълим ва бизнес интеграциясини кучайтириш ҳамда инсон капиталига қилинган инвестициянинг таркибий тузилишини кенгайтиришга эришиш.
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
-
1. http://hdr.undp.org/en/global-reports
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январь, ПФ-60-сон 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида Фармони. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон).
-
3. Жаҳон банки маълумотлари // http: // www. Worldbank.org.
-
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Lex.uz.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Инсон капиталини ривожлантиришнинг механизмлари тадиоти
- http://hdr.undp.org/en/global-reports.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январь, ПФ-60-сон 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида Фармони. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон).
- Жаҳон банки маълумотлари // http://www.Worldbank.org.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Lex.uz.