Ғаллани бегона ўтлардан ҳимоя қилишда суспензия ва пестицидларнинг самарасини ўрганиш
Автор: Амирулов Отабек Сайдуллаевич, Холбтаев Шавкат Саъдуллаевич
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Защита растений
Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада дон ва дуккакли ўсимликларни бегона ўтлардан ҳимоя қилишда ишлатиладиган суспензия ва пестицидлардан комплекс ва алоҳида фойдаланиш самараси келтирилган.
Кузги буғдой, ҳосилдорлик, бегона ўт, гербицид, суспензия
Короткий адрес: https://sciup.org/14125792
IDR: 14125792 | DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10019
Текст научной статьи Ғаллани бегона ўтлардан ҳимоя қилишда суспензия ва пестицидларнинг самарасини ўрганиш
Ҳозирги кунда ғаллакорларимизнинг олдида турган долзарб муаммолардан бири ғалла майдонларида учрайдиган бегона ўтларга қарши курашни ўз вақтида сифатли қилиб ўтказиш, ғалла экинларидан юқори дон ҳосили олиш алоҳида аҳамият касб этади. Бегона ўтлар қишлоқ хўжалиги экинларига жуда катта зарар келтиради, дон ҳосилдорлик ва дон сифат кўрсаткичларини пасайишига олиб келади. Экинзорларда уларнинг сонини камайтириш учун уларга қарши курашишда кўплаб харажатлар сарф қилинади. Шунинг учун ҳам бегона ўтлар ўз вақтида батомом йўқ қилинса, кўзлаган ҳосилдорликни сақлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатини яхшилаш ва ортиқча харажатларнинг олди олинади.
Бегона ўтлар (маъданий экинлар орасида учрайдиган ва зарар келтирадиган ёввойи ўсимликлар ҳисобланади), улар қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ва меҳнат унумдорлигининг пасайишида, маҳсулот сифатининг ёмонлашувига салбий таъсир кўрсатувчи асосий омил ҳисобланади. Баъзи бегона ўтлар кенг тарқалган йиллари ғалла майдонларда ҳар бир гектар майдондан олинадиган ҳосили 10-15 фоиз ва ундан юқори бўлган кўрсаткичдаги дон ҳосилини анча пасайтирганлигини таъкидлашган (Никитин,1983).
Ш.Ризаев ва К.Мўминовларнинг 2015 йилларда олиб борган тадқиқотларидан маълум бўлишича, бегона ўтлар ғалла уруғи униб чиқишидан бошлаб, то ҳосилни йиғиштириб олишгача бўлган даври давомида экиннинг бир меърда ўсиб-ривожланишига тўсқинлик қилади.
Тадқиқотлар Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали тажриба майдонида кузги буғдойнинг “Туркистон” навида 4 қайтариқда ҳар бир пайкалча 200 м2 майдончаларга буғдой уруғи экилди ва тадқиқотлари олиб борилди.
Ўтказилган тадқиқотлар давомида кузги буғдойни барг орқали суспензияли озиқлантириш ёки суспензия ва гербицидни уйғунлашган ҳолда ёки алоҳида-алоҳида қилиб ишлов ўтказилиб бегона ўтларга таъсири ўрганилди.
Биринчи (ст) вариант - суспензия ёки пестицидлар билан ишлов ўтказилмади. И ккинчи вариант – 6,0 фоиз минерал ўғитлар билан ўсимлик барг орқали суспензияли озиқлантирилди. Учинчи вариант – 9,3 фоиз минерал ўғитлар билан ўсимлик барг орқали суспензияли озиқлантирилди.
Тўртинчи вариант – “Майстар” гербициди билан 20 гр/га ишлов ўтказилди. Бешинчи вариант - 6,0 фоиз минерал ўғитлар билан ўсимлик барг орқали суспензияли озиқлантириш билан биргаликда “Майстар” гербициди 20 гр/га уйғунлашган ҳолда ишлов ўтказилди.
Олтинчи вариант - 6,0 фоиз минерал ўғитлар билан ўсимлик барг орқали суспензияли озиқлантириш. “Майстар” гербициди 20 гр/га ва “Аболон” инсектициди 0,4 л/га уйғунлашган ҳолда ишлов ўтказилди.
Еттинчи вариант - 6,0 фоиз минерал ўғитлар билан ўсимлик барг орқали суспензияли озиқлантириш. “Майстар” гербициди 20 гр/га ва “Титул” фунгициди 0,3 л/га уйғунлашган ҳолда ишлов ўтказилди.
Саккизинчи вариант - 6,0 фоиз минерал ўғитлар билан ўсимлик барг орқали суспензияли озиқлантириш. “Майстар” гербициди 20 гр/га, “Аболон” инсектициди 0,4 л/га ва “Титул” фунгициди 0,3 л/га уйғунлашган ҳолда ишлов ўтказилди.
Тадқиқот давомида қишлоқ хўжалик экинларини ҳимоя қилиш (Ш.Т.Хўжаев), бегона ўтлардан зарарланиш даражаси, уларнинг умумий сони ва турларини аниқлаш, пестицидларни қўллаш ва кузатишлар олиб бориш, Ўзбекистон Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти ва Ўзбекистон Пахтачилик илмий тадқиқот институти услубларидан фойдаланилди.
Тадқиқотни кузатиш, биометрик ўлчов, фенологик кузатувларни олиб бориш қишлоқ хўжалик экинлари давлат нав синаш комиссиясининг услубий қўлланмалари бўйича ўтказилди.
Ҳаво харорати 18-250С атрофида, тупроқдаги харорат 8-100С га, намлик 65 фоизга шамол тезлиги эса 3м/с га етканда кузги буғдойни туплаш даврида суспензия ва пестицидлар уйғунлашган ҳолда ишлов ўтказилди. Ишлов ўтказилгандан 4-5 кун ўтиб кузатилганда шу нарса аниқ бўлдики, “Майстар” гербициди сепилган вариантда 1м2 майдондаги бегона ўтлар сони 23 дона ёки 79,3 фоиз.ни, суспензия билан уйғунлашган гербицид сепилган вариантда бегона ўтлар сони 22 дона ёки 78,6 фоиз.ни, суспензия билан уйғунлашган гербицид ва инсектицид қўлланилган вариантда бегона ўтлар сони 25 дона ёки 78,2 фоиз.ни, суспензия билан уйғунлашган гербицид ва фунгицидлар қўлланилган вариантда бегона ўтлар сони 21 дона ёки 75,0 фоиз.ни ва суспензия билан гербицид, инсектицид ва фунгицид уйғунлашган холда кулланилган вариантларда бегона
ўтлар сони 17 дона ёки 73,9 фоиз.ни бир йиллик икки паллали бегона ўтлар сарFая бошлаб 10-14 кун утиб тулик куриб нобуд булганлиги аникланди.
79,3
78,6
78,2
73,9

+Гербицид + Фунгицид
Суспензия 6 % +Гербицид + Инсектицид+ Фунгицид
Гербицид Суспензия 6 % Суспензия 6 % Суспензия 6 %
+Гербицид +Гербицид +
Инсектицид
1-расм. Кузги буғдойда туплаш даврида суспензия ва пестицидларнинг бегона ўтларга таъсири.
Тадқиқотда пестицидлар таъсиридан нобуд бўлмаган бегона ўтлар униб чиқиши учун тупроқда етарлича ҳарорат бўлмаганлиги сабабли, тупроқдан уруғлари кеч униб чиқиши оқибатида уларга пестицидларнинг таъсири кузатилмаганлиги маълум булди.
Тадқиқот назорат вариантига нисбатан бошқа вариантлар тақосланганда, суспензия+гербицид+инсектицид+фунг ицидлар бирлигида уйғунлашган ишлов ўтказилган вариантда юқори самара бўлганлиги аниқланди. Ушбу вариантда кузги буғдой касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш билан бир вақтни ўзида (ўсимликни барг орқали суспензияли озиқлантириш) ни амалга ошириш юқори дон ҳосили олишни таъминлайди. Бундан ташқари ушбу вариантда суспензия ва пестицидларни уйғунлашган ҳолда қўллаш ошиқча сарф харажатларнинг олдини олади.
Хулоса ва таклифлар ўрнида шуни айтиш кераки, турли пестицидларнинг аралашмаси тайёрланганда компонетларнинг физик-химик хусусиятлари ўзгариб, ўсимликларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун препаратларни аралаштиришда куйидаги кетма-кетликка каътий риоя килиш зарур: сувда эрувчан гранула ^ намланувчан кукун → сувда дисперсияланувчи гранула → суспензия концентрати → эмульсия концентрати → сувда эрувчи концентрат → сувли эритма, каби ушбу кетма кетликда ишчи аралашма таёрланади. Ўтказилган тадқиқот вариантлари бўйича минерал ўғитлар, “Майстар” гербициди, инсектицид ва фунгицидларнинг барчаси уйғунлашган ҳолда суспензияли ишлов берилганда уларнинг “Майстар” гербицидига нисбатан салбий таъсири аникланмади.
Суспензияга пестицид билан уйғунлашган ҳолда ишлов ўтказилган вариантларда бўлса, бегона ўтлар ва уларга таъсири давомида маълум фарқ борлиги кузатилди. Шундай қилиб, кузги буғдойни бегона ўтлардан ҳимоя уйғунлашган ҳолда “Майстар” гербицидини 20 гр/га меъёрда қўллаш яхши самара берганлиги аниқланди.
қилишда суспензия ва пестицидларни
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш дастури // Тошкент,"Ўзбекистон" 2000 й. - 96 б.2
-
2. Пўлатов З.А. Ғўза сўрувчи зараркунандалар билан зарарланишини олдини олиш чоралари/ Ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя қилишнинг уйғунлаштирилган усули ва атроф муҳит ҳимояси. – Тошкент, 1994. – Б. 108-112.
-
3. Хўжаев Ш.Т. ва б. Инсектицид, акарицид, биологик актив моддалар ва фунгицидларни синаш бўйича услубий кўрсатмалар. – Тошкент, 1994. – 102б.
-
4. Ризаев.Ш., Мўминов К. Бегона ўт-ҳосил кушандаси//Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. -2015. - №8. Б.31.
Список литературы Ғаллани бегона ўтлардан ҳимоя қилишда суспензия ва пестицидларнинг самарасини ўрганиш
- Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш дастури // Тошкент,"Ўзбекистон" 2000 й. - 96 б.2.
- Пўлатов З.А. Ғўза сўрувчи зараркунандалар билан зарарланишини олдини олиш чоралари/ Ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя қилишнинг уйғунлаштирилган усули ва атроф муҳит ҳимояси. - Тошкент, 1994. - Б. 108-112.
- Хўжаев Ш.Т. ва б. Инсектицид, акарицид, биологик актив моддалар ва фунгицидларни синаш бўйича услубий кўрсатмалар. - Тошкент, 1994. - 102б.
- Ризаев.Ш., Мўминов К. Бегона ўт-ҳосил кушандаси//Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. - 2015. - №8. Б.31.